29.05.2019 йилдаги ПҚ-4343-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 29.05.2019 йилдаги ПҚ-4343-сон
Date of entry into force
30.05.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари куч ва воситаларини бошқаришнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтган давр мобайнида республикамизда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг самарали тизимини жорий этиш, Тошкент шаҳрида ички ишлар органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорлиги асосида амалга оширилаётган «Хавфсиз пойтахт» концепциясининг ижобий тажрибасини оммалаштириш борасида салмоқли ишлар қилинди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, Тошкент вилоятида жамоат хавфсизлигини таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти алоҳида аҳамият касб этиб, ундаги криминоген вазиятнинг хусусиятига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатмоқда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир-биридан анча олисда ва тарқоқ ҳолда жойлашган еттита шаҳар ва ўн бешта туманни қамраб олган вилоят маъмурий-ҳудудий тузилишининг мураккаблиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир вақтнинг ўзида ҳудудида чегара олди ҳудудлар, тоғли участкалар, туристик, қишлоқ хўжалиги ва йирик ишлаб чиқариш объектлари мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда вилоят географик жойлашувининг ўзига хослиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрига барча кириш ва чиқиш йўлларининг вилоят ҳудудидан ўтиши, республиканинг бошқа ҳудудларидан, айниқса пойтахтдан келадиган аҳолининг оммавий дам олиш жойлари мавжудлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилоятида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатдан янги босқичига ўтиш, шунингдек, ички ишлар органлари куч ва воситаларини назорат қилиш ва бошқаришнинг самарали тизимини жорий этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2019 йил 20 июндан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи Тошкент вилояти ички ишлар органлари куч ва воситаларини бошқариш тизимини эксперимент тариқасида жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
куч ва воситаларни аҳолига бевосита яқин ҳудудларда янада самарали жойлаштириш мақсадида вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги ички ишлар органларининг тузилмаларини янада мақбуллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоят туман (шаҳар)ларини ички ишлар органлари куч ва воситаларининг тўртта минтақавий бошқариш ҳудудлари (кейинги ўринларда — минтақалар) бўйича 1-иловага мувофиқ тақсимлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида ички ишлар органлари бўлинмаларининг тезкорлигини ошириш ва максимал даражадаги ҳаракатчанлигини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси (кейинги ўринларда — Бош бошқарма) этиб қайта ташкил этилсин ва унинг бошлиғига қуйидагилар учун шахсий жавобгарлик юклансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоят ички ишлар органлари куч ва воситаларини минтақавий бошқариш механизмларини самарали ва тўлақонли равишда амалга ошириш, уларни доимий равишда такомиллаштириб бориш бўйича манзилли чораларни кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоят ички ишлар органларининг бошқа, шу жумладан пойтахт ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорлигини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақалар даражасида амалий бошқарув қарорларини қабул қилиш, таҳлилий фаолиятни ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг самарадорлигини тизимли баҳолашни сифатли ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақалар ички ишлар органлари фаолиятини кундалик назорат қилиш ва мувофиқлаштиришни ташкил этиш Бош бошқарма бошлиғининг вакиллари (кейинги ўринларда — минтақавий ҳудудлар раҳбарлари) томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақавий ҳудудлар раҳбарларининг фаолиятини таъминлаш учун штаб сифатида Бош бошқарманинг тегишлича минтақавий марказлардаги ички ишлар органларининг биноларида бевосита жойлашадиган минтақавий мувофиқлаштириш марказлари ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилояти ички ишлар органлари патруль-пост ва йўл-патруль хизматларининг саф бўлинмалари кундалик хизматни уларнинг ҳудудларида ўташ учун бевосита минтақалар бўйича тақсимланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилояти туман (шаҳар) ички ишлар органларининг кинология бўлинмалари уларга юклатилган вазифаларни бажаришни ҳудудлараро тамойили бўйича ташкил этиш учун минтақавий ҳудудлар раҳбарларининг бўйсунувига ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳузурида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тажрибаси асосида туманларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш вазифалари юклатилган ҳолда ички ишлар бўлимлари ташкил этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Минтақавий ҳудудлар раҳбарларига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақа ҳудуди доирасида бириктирилган туман (шаҳар, соҳавий) ички ишлар органлари (кейинги ўринларда — бириктирилган бўлинмалар)га юклатилган вазифаларнинг кундалик бажарилиши бўйича мустақил равишда қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган бўлинмаларнинг иш самарадорлигини ошириш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари нарядларининг кундалик жойлашувини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақа ҳудудидаги криминоген вазиятни инобатга олган ҳолда ва фавқулодда ҳолатлар вужудга келганда бириктирилган бўлинмаларнинг куч ва воситаларининг тақсимотини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган бўлинмалар бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш бўйича Бош бошқарма бошлиғига таклифлар киритиш, минтақа ва соҳавий хизмати доирасида сафдорлар ва сержантлар таркиби ходимларини лавозимдан лавозимга тайинлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган бўлинмаларнинг ходимлари томонидан хизмат интизоми бузилиши ҳолатлари бўйича Бош бошқарма бошлиғининг топшириғи асосида хизмат текширувларини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида бириктирилган бўлинмаларнинг ходимларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, минтақавий ҳудудлар раҳбарлари бириктирилган бўлинмаларга юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун уларнинг бевосита раҳбарияти билан баравар шахсан жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош бошқарма бошлиғи ва минтақавий ҳудудлар раҳбарлари томонидан жойларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги муаммолар, шунингдек ушбу фаолиятнинг самарадорлигини ошириш бўйича тақдим этиладиган таклифлар Тошкент вилояти ҳокими томонидан ҳар ойда кўриб чиқилади ва ўз ваколатлари ҳамда молиявий имкониятлари доирасида манзилли чора-тадбирларни белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош бошқарма ҳар чоракда минтақаларнинг жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятининг самарадорлигини рейтинг тизимида баҳолайди, натижаларига кўра, илғор минтақаларнинг бириктирилган бўлинмалари раҳбарларига пул мукофотини бериш ва аксинча, паст кўрсаткичларга эга бўлганларидан пул ушлаб қолиш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақавий мувофиқлаштириш марказлари криминоген вазиятнинг таҳлили асосида ҳар чоракда туман (шаҳар)лар кесимида бириктирилган бўлинмаларнинг иш самарадорлигини ошириш бўйича батафсил «йўл харита»ларини ишлаб чиқиб, уларнинг натижалари бўйича Бош бошқарма бошлиғига ҳар ўн кунда ахборот бериб борадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 1 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар органларининг патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари, миграция ва персоналлаштириш бўлинмаларининг сержантлар таркиби лавозимлари ушбу бўлинмаларнинг олий маълумотга эга бўлмаган амалдаги ходимларининг ўрнига 2021 йил 1 декабргача босқичма-босқич тайинлашни назарда тутган ҳолда фақат олий маълумотга эга ёки сиртқи шаклда ўқиётган шахслар билан жамланади.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Бош бошқарма фаолиятига Тошкент шаҳар тажрибаси бўйича жамоат тартибини таъминлаш кучларини мувофиқлаштириш ва алоқа мобиль марказлари амалиёти татбиқ этилиб, минтақаларга бириктирилсин ҳамда уларга қуйидаги вазифалар юклансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий тадбирларни ўтказишда куч ва воситаларнинг самарали ҳамкорлигини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назоратни амалга оширишда бириктирилган бўлинмаларга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
одамлар гавжум бўладиган жойларда тезкор ва криминоген вазиятни ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бевосита кузатиш ҳамда визуал баҳолашни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоат тартибини таъминлаш кучларини мувофиқлаштириш ва ҳаракатини бошқариш мақсадида, шу жумладан бевосита воқеа жойига чиққан ҳолда мобиль штаб функцияларини бажариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тошкент вилояти ички ишлар органлари куч ва воситаларини бошқаришнинг янги тизимини жорий этиш юзасидан экспериментни амалга ошириш бўйича идоралараро комиссия 2-иловага мувофиқ тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссия (П.Р. Бобожонов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир минтақа кесимида манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ваколатли мутахассисларидан иборат эксперт гуруҳларини шакллантирсин ва уларнинг экспериментни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича «йўл харита»ларини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ишлар органлари куч ва воситаларини бошқаришнинг жорий этилаётган тизими самарадорлигининг тизимли мониторингини ташкил этсин ва 2019 йилнинг якуни бўйича шу каби амалиётни республиканинг бошқа вилоятларига ҳам татбиқ этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифларни киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Бошқарувда катта амалий иш тажрибасига ҳамда соҳада обрў ва ҳурматга эга бўлган ички ишлар органларининг пенсионерлари орасидан жамоатчилик асосида жамланадиган Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг маслаҳатчилари лавозими киритилсин ва уларга тўланаётган пенсиясининг 100 фоизи миқдорида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ойлик устама ҳақ белгилансин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 07/21/5050/0280-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимларига ҳудудий ички ишлар органларининг ўрнак кўрсатган раҳбар ходимларини улар фаолиятини баҳолаш натижасига кўра, маҳаллий бюджет даромадларининг прогноздан ошириб бажарилиши ҳисобидан ҳар чоракда пул таъминотининг 100 фоизигача бўлган миқдорда мукофотлаш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Тошкент вилояти ички ишлар органлари ходимларининг эгаллаб турган лавозими бўйича пул таъминоти ва ижтимоий имтиёзлари мазкур қарорга мувофиқ ташкилий-штатлар ўзгаришларига асосан улар лавозимга қайта тайинланиши ёки пенсияга чиқишига қадар сақлаб қолинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Тошкент вилоятининг шаҳарлари ва тегишли туманларида «Хавфсиз шаҳар» аппарат-дастурий комплексини жорий этиш бўйича таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликларни фото- ва видео фиксация қилиш тизими ва ускуналарининг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлари учун тарифларини келгусида республиканинг бошқа вилоятларига ҳам татбиқ этишни назарда тутган ҳолда қайта кўриб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Мудофаа саноати давлат қўмитаси билан биргаликда 2019 йил 1 декабрга қадар Бош бошқарма фаолиятида содир этилган жиноят ва ҳодисалар ҳақидаги хабарларни қабул қилиш ва рўйхатга олишнинг «102» автоматлаштирилган маълумотлар тизими жорий этилишини, шунингдек, Тошкент шаҳридаги ушбу тизимнинг такомиллаштирилиши ва реконструкция қилинишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилояти ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларини мақсадли дастурий таъминот ўрнатилган ва ички ишлар органлари электрон ахборот тизимларининг маълумотлар базаларига уланган уяли хизмат телефонлари билан босқичма-босқич таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган бўлинмаларнинг тўлақонли фаолиятини таъминлаш учун улар фаолиятининг хусусиятларини ҳамда минтақавий марказларда қайта жойлашувини инобатга олган ҳолда жойлаштириш, таъминлаш ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда профилактика инспекторига юкламани камайтириш ва ҳудудлараро ҳаракатланганда харажатларни қоплаш манбаларини белгилашни инобатга олган ҳолда, шахсларни процессуал ҳаракатларда ёки суд мажлисларидаги иштирокини таъминлаш учун мажбурий келтириш тартиби ва механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ўрнатилган тартибда киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг уй-жой шароитларини яхшилаш соҳасига давлат-хусусий шерикчилик механизмларини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақавий мувофиқлаштириш марказлари учун Тошкент шаҳар тажрибаси бўйича жамоат тартибини таъминлаш кучларини мувофиқлаштириш ва алоқа мобиль марказлари сифатида қайта жиҳозлашни назарда тутган ҳолда 4 дона автобус харид қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 1 январга қадар минтақалар ҳудудларида тўлиқ мото- ва автопатруллик қилишга ўтиш мақсадида Тошкент вилояти ички ишлар органлари патруль-пост хизматини босқичма-босқич скутер ва енгил транспорт воситалари билан таъминлаш бўйича таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Тошкент вилояти туман (шаҳар)ларида жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида биргаликда патруллик хизматини ўташни ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни белгиласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда йирик бозорлар ва савдо комплексларида ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида хизмат кўрсатиш борасида шартномалар тузиш бўйича чораларни кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Бош бошқарма ва унинг бўлинмаларининг, шу жумладан мақсадга номувофиқ деб топилган бир қатор амалдаги ички ишлар бўлинмаларини қисқартириш ва мавжуд криминоген вазиятни инобатга олиб зарур жойларда янгиларини ташкил этишни назарда тутган ҳолда янгиланган штат жадвалини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда мазкур қарор талабларини инобатга олган ҳолда минтақаларнинг жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятининг самарадорлигини рейтинг тизимида баҳолаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда Тошкент вилояти ички ишлар органларининг минтақалараро, шу жумладан пойтахт ички ишлар органлари билан ҳамкорлигининг уйғунлашган механизмини назарда тутувчи тартибни белгиласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда Тошкент вилояти ички ишлар органларининг патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари нарядларининг ягона жойлашувини минтақалар ташкил этилаётганлигини инобатга олган ҳолда танқидий қайта кўриб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда Тошкент вилояти ички ишлар органлари йўл-патруль хизматининг автомобиль паркини кучайтириш, шу жумладан юртимизда ишлаб чиқариладиган мотоцикллар билан таъминлаш бўйича ташкилий чораларни кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 7-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 29 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4343-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4343-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилояти ички ишлар органлари куч ва воситаларини минтақавий бошқариш ҳудудларининг тақсимот
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

* минтақавий марказ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4343-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилояти ички ишлар органлари куч ва воситаларини бошқаришнинг янги тизимини жорий этиш юзасидан экспериментни амалга ошириш бўйича идоралараро комиссия
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

П.Р. Бобожонов

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Комиссия раиси

2.

Э.А. Таджиев

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари

3.

Б.Т. Исаков

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари

4.

С.Н. Гордеев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

5.

У.Ш. Ташходжаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати масъул ходими

6.

Ш.Т. Шакиров

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари

7.

М.У. Жўраев

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари

8.

Б.А. Олматов

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари

9.

Г.И. Ибрагимов

Тошкент вилояти ҳокими

10.

Ш.И. Норгитов

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташкилий департаменти бошлиғи, Комиссия котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4343-сон қарорига
7-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2898-сон қарорининг 2-бандидаги, 3-банди иккинчи хатбошисидаги «Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси» сўзлари «Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3413-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 3-бандининг учинчи хатбошисидаги «Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси» сўзлари «Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 4-банди «а» кичик бандидаги, 5-бандининг учинчи хатбошисидаги «Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси» сўзлари «Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«30. Туман (шаҳар) ички ишлар органлари, транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармалари (бўлимлари), жазони ижро этиш муассасалари, тергов ҳибсхоналари бошлиқлари, минтақавий мувофиқлаштириш марказлари раҳбарлари, бригада ва батальон командирлари, шунингдек, уларга тенглаштирилган раҳбарлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уставнинг 23-банди «а», «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган рағбатлантириш чораларини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уставнинг 27-банди «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган интизомий жазо чораларини қўллаш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-банднинг биринчи хатбошисидаги «Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси» сўзлари «Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июндаги «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3786-сон қарорининг 5-банди биринчи хатбошисидаги «Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси» сўзлари «Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 августдаги «Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3919-сон қарорининг 4-бандидаги «Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси» сўзлари «Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4075-сон қарорининг 3-банди учинчи хатбошисидаги, 6 ва 7-бандларидаги «Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси» сўзлари «Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4166-сон қарорининг 6-банди тўртинчи хатбошисидаги «Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси» сўзлари «Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2019 й., 07/19/4343/3206-сон; 02.04.2021 й., 07/21/5050/0280-сон; 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон)