1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.03.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.03.01 Ўсимлик дунёсининг давлат ҳисоби. Ўсимлик дунёсининг давлат кадастри. Ўсимлик дунёсининг мониторинги]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар ва плантацияларни барпо этиш ва уларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги «Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда саноат усулида қайта ишланишни самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 138-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш питомниклари ва плантацияларини барпо этиш ва уларнинг давлат ҳисобини юритиш масалаларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар ва плантацияларни барпо этиш ва уларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда уч ой муддатда амалда фаолият юритаётган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар, шу жумладан қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар ва плантацияларни хатловдан ўтказсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ушбу Низомнинг талаблари питомниклар, плантациялар, томорқа, хусусий боғлар ва дала ҳовлиларда етиштириладиган ўсимлик объектларига нисбатан татбиқ этилмайди».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Кучкаровлар зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 25 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
430-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 майдаги 430-сон қарорига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар ва плантацияларни барпо этиш ва уларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий ҳолатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар, шу жумладан қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар ва плантацияларни (бундан кейин питомниклар ва плантациялар деб юритилади) барпо этиш, уларнинг давлат ҳисобини юритиш ва уларни ҳисобга олиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пиомниклар ва плантациялар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларида давлат ҳисобига қўйилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
питомник — дарахт ва бута ўсимликларининг уруғдан кўтариладиган кўчатлари ҳамда ниҳолларини ёки ўтсимон ўсимликларни табиатни муҳофаза қилиш ва бошқа мақсадлар учун етиштиришга ихтисослаштирилган хўжалик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
плантация — ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни тижорат, ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадда сунъий яратилган шароитларда етиштиришга мўлжалланган ер участкаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар — табиий муҳитда ўсадиган дарахтлар, буталар, ўтсимонлар, қирққулоқсимонлар, йўсинсимонлар, сувўтлар, лишайникалар ва замбуруғлар, шу жумладан ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг ноёб ҳамда йўқолиб бораётган турлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низом билан белгилаган тартибда барпо этилган питомниклар ва плантацияларда етиштириладиган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ушбу питомниклар ва плантацияларнинг эгалари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг мулки ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Питомниклар ва плантацияларда етиштирилган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик турларидан фойдаланиш учун тўлов ҳамда йиғиш ва тайёрлаш учун тегишли рухсатномалар талаб қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Питомниклар ва плантацияларни барпо этиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш плантациялари сув муҳофазаси зоналаридан ташқари, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар, ўрмон фонди ерлари, захира ерларда ва бошқа ерларда барпо этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш питомниклари хўжалик юритувчи субъектларнинг ер участкаларида, ўрмон хўжалиги ва бошқа ерларда барпо этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар инсон томонидан ўтқазилмаган ва экилмаган ҳамда уларни етиштириш учун сунъий равишда тегишли шароитлар яратилмаган ҳолда табиий муҳитда ўсадиган ер участкаси питомник ва плантация ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Питомниклар ва плантациялар барпо этиш учун ер участкалари туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга (бундан кейин плантаторлар деб юритилади) доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ер участкаларини питомниклар ва плантациялар барпо этиш учун доимий фойдаланишга бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сон қарори билан тасдиқланган тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкасини доимий фойдаланишга электрон аукцион воситасида бериш тартиби тўғрисидаги Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Питомниклар ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Питомниклар ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш питомниклари ва плантациялари реестрига тегишли қайд этиш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш питомниклари ва плантациялари реестри (бундан кейин Реестр деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (бундан кейин Давлат экология қўмитаси деб юритилади) томонидан олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестр Давлат экология қўмитасининг қарори билан тасдиқланган тартибда юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Питомниклар ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш ушбу Низомга иловага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Питомниклар ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш учун плантатор экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига экиладиган материални экиш (кўчириб ўтқазиш) тўғрисида далолатнома тузилиш санасидан кўпи билан ўн беш кун олдин ёзма ёки электрон мурожаат йўли билан ариза жўнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Питомниклар ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ҳокимининг питомниклар ва плантацияларни барпо этиш учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорининг нусхаси ёки ер участкасидан фойдаланиш бўйича ижара шартномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қишлоқ хўжалиги (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда), ўрмон хўжалиги (ўрмон фонди ерларида) органлари вакилларининг иштироки шарт бўлган экиш (ўтқазиш) далолатномасининг нусхаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари питомниклар ва плантациялар барпо этиш учун ажратилган ер участкасида экиладиган материални экиш (кўчириб ўтқазиш) ишларини мониторинг қилиш, шунингдек, экиш (кўчириб ўтқазиш) далолатномасини келишиш учун ўз вакилларини жўнатадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Плантатор питомниклар ва плантацияларда экиладиган материални экишга (кўчириб ўтқазишга) қадар етти кун аввал экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органи вакилининг иштирокини таъминлаш ҳақида олдиндан мурожаат қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органи вакилининг экиладиган материални экиш (кўчириб ўтқазиш) даврида иштироки шартдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органи плантаторнинг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органи вакилининг экишда (кўчириб ўтқазишда) иштирокини таъминлаш тўғрисидаги аризаси олинган пайтдан бошлаб икки кун ичида унга иштирок этадиган масъул вакил тўғрисидаги ахборотдан иборат тегишли жавобни жўнатиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органининг масъул вакил ўз муддатида келмаган тақдирда, плантатор уч кун ичида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органини хабардор қилиши ҳамда келишиш учун фото ёки видео илова билан тасдиқловчи экиш (кўчириб ўтқазиш) далолатномасини жўнатиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органи плантатордан хабарнома ва экиш (кўчириб ўтқазиш) далолатномаси олинган пайтдан эътиборан уч кун ичида унда кўрсатилган далилларни текшириб кўриши ҳамда улар тасдиқланган тақдирда киритилган экиш (кўчириб ўтқазиш) далолатномасини келишиши ва плантаторга жўнатиши, шунингдек масъул вакилга нисбатан интизомий жавобгарлик чораларини кўриши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Аризани кўриб чиқиш ва жавоб бериш муддати уч иш кунидан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан питомниклар ва плантациялар давлат ҳисобига олинганлиги тўғрисида Реестрдаги тартиб рақамини кўрсатган ҳолда ёки питомниклар ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш рад этилгани тўғрисида рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда жавоб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Питомниклар ва плантацияларни ҳисобга олиш учун тўсқинлик қилувчи ҳолатлар бартараф этилган тақдирда, плантаторлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига ушбу Низом билан белгиланган тартибда қайтадан мурожаат қилишга ҳақлидирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан фойдаланиш ҳажмларини назорат қилиш учун экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларининг сўровига мувофиқ плантаторлар ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар етиштириладиган питомник ва плантациянинг участкаси (турлари бўйича), тайёрланган ўсимликларнинг ҳажмлари (турлари бўйича) тўғрисида ҳисобот йили учун ахборот тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи ҳолатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Плантаторлар томонидан мажбуриятлар бузилганда, шунингдек, питомниклар ва плантациялар барпо этиш учун ажратилган ер участкаларидан улар томонидан мақсадга номувофиқ фойдаланилган тақдирда, туманлар ҳокимларининг ер участкалари ажратиш тўғрисидаги қарорлари қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда бекор қилиниши, ер участкалари эса захира ерларга ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар ва плантацияларни барпо этиш ва уларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида Низомга ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни, шу жумладан қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
схемаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Плантатор
1. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни, шу жумладан қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар етиштирадиган питомниклар ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиш.
2. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни, шу жумладан қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар етиштирадиган питомникда ва плантацияда экиладиган материални экиш (кўчириб ўтқазиш) ишларини ўтказишда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органи вакилининг иштирокини таъминлаш учун ариза билан мурожаат қилиш.
1. Экиш (кўчириб ўтқазиш) тўғрисида далолатнома тузилган санадан эътиборан кўпи билан 15 кун олдин.
2. Экиладиган материални экишдан (кўчириб ўтқазишдан) 7 кун олдин.
2-босқич
Давлат экология қўмитаси
Иштироки таъминланадиган масъул вакил тўғрисидаги ахборотни жўнатиш.
Ариза келиб тушган пайтдан эътиборан 2 кун ичида.
3-босқич
Плантатор
Экиш (кўчириб ўтқазиш) далолатномасини экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органига жўнатиш.
Экиш (кўчириб ўтқазиш) ишлари якунлангандан сўнг 3 кун ичида.
4-босқич
Давлат экология қўмитаси
Аризани кўриб чиқиш ҳамда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни, шу жумладан қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштирадиган питомник ва плантацияни давлат ҳисобига олиш ёки давлат ҳисобига олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.