15.02.2019 йилдаги 138-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.02.2019 йилдаги 138-сон
Date of entry into force
16.02.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда саноат усулида қайта ишлашни самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда саноат усулида қайта ишлашни самарали ташкил этишни таъминлаш, соҳанинг тадбиркорлик субъектлари учун жозибадорлигини ошириш, шунингдек, юқори қўшилган қийматга эга бўлган экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилотлари уюшмасининг (кейинги ўринларда Уюшма деб аталади) асосий вазифалари ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлашни комплекс ривожлантириш дастурларини шакллантириш ҳамда уларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштиришда иштирок этиш, ушбу соҳада ягона илмий-техник, технологик, инвестиция ва экспорт сиёсатини юритишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар ўсиши учун қулай ҳудудларда махсус плантациялар ташкил этиш, шу жумладан етиштиришнинг интенсив технологияларини жорий этиш орқали ва табиий ўсиш майдонларидан оқилона фойдаланган ҳолда уларни етиштириш ҳажмларини босқичма-босқич ошириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
плантацияларни ташкил этиш, шунингдек, қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни саноат асосида чуқур қайта ишлаш ҳамда улардан юқори қўшилган қийматга эга бўлган экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш доирасида тадбиркорлик субъектларининг давлат бошқаруви органлари, барча даражадаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлигини самарали ташкил этишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда қайта ишлаш соҳасини ривожлантиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, шунингдек, жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда қайта ишлаш соҳасидаги инвестиция дастурлари ва лойиҳаларининг амалга оширилишини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда қайта ишлаш бўйича янги қувватларни ташкил этиш ва мавжудларини ривожлантириш жараёнларига хорижий сармояларни, чет эллик мутахассислар ҳамда маслаҳатчиларни фаол жалб этиш, ушбу соҳада илғор технологияларни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур соҳа учун мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида, шунингдек, хорижда уларнинг малакасини ошириш ишларини самарали ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштиришда иштирок этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари Уюшмага унинг сўровлари бўйича унга юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ зарур ахборот, статистика ҳамда бошқа маълумотлар тақдим этилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бошқарув ходимларининг чекланган сони 12 нафардан иборат бўлган Уюшманинг ижро этувчи аппарати тузилмаси 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 2019 — 2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида қизилмия ўсимлиги янги плантацияларини ташкил этишнинг прогноз параметрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва туманлари ҳокимларининг 2019 — 2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида қизилмия ўсимлиги янги плантацияларини ташкил этиш прогноз параметрларининг ўз вақтида, тўлиқ ҳамда самарали бажарилишини таъминлаш учун шахсий масъулияти белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Уюшма ва унинг аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли таъсис шартномаси асосида тартибга солиниши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Уюшманинг 2019 йил 1 майдан бошлаб, қизилмия экстракти ишлаб чиқарувчилари бўлган Уюшма аъзолари учун 2024 йил 1 янаваргача 100 гектардан кам бўлмаган майдонда қизилмия плантацияларини мажбурий ташкил этиш бўйича талаблар белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Уюшма аъзоларига 2024 йил 1 январгача бўлган муддатда қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар етиштириш, қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар плантацияларини назорат қилиш ҳамда мониторингини олиб бориш жараёнини самарали бошқариш учун учувчисиз учиш аппаратларини олиб киришга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда Уюшма аъзоларига учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишга рухсат этиш тўғрисида хулоса берилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этадиган, шунингдек, қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни қайта ишлайдиган тадбиркорлик субъектларига 2024 йил 1 январгача бўлган муддатга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидагилардан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштиришда ва (ёки) қайта ишлашда фойдаланиладиган (олинадиган) объектлар (фойда, даромад) қисмида юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун республикада ишлаб чиқарилмайдиган олиб келинадиган технологик ускуналар, махсус қишлоқ хўжалиги техникалари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар уруғлари ва кўчатлари учун божхона божидан озод қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) плантациялар ташкил этиш учун экиш материалларини (уруғ, қаламчалар) тайёрлаш (йиғиш) мақсадида рухсатнома олиш учун йиғимлар тўловини кечиктириш тарзида имтиёзлар берилсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Хомашё кўринишидаги қизилмияни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига юқори қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш мақсадида олиб чиқиш учун тўловлар бўйича имтиёзлар бериш амалиёти бекор қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 майдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш ташкилоти (ILAC) ва Халқаро аккредитация қилиш форумининг (IAF) тўлақонли аъзолари ҳисобланган мамлакатларнинг сертификатлаш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатлари ёки синовлар протоколлари тақдим этилганда, Уюшма аъзолари фақат ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари, плантациялар ташкил қилиш, қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлардан юқори қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган товарларни сертификатлаш талаб этилмайдиган тартиб белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қизилмиядан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган қўшимча квоталар Уюшманинг буюртманомаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ижобий хулосаси ҳисобга олинган ҳолда жорий йилнинг 1 апрелидан 30 декабригача бўлган даврга ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилотлари уюшмаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарорининг 9-банди ижросини таъминлаш доирасида импорт қилинадиган қизилмия хомашёси учун карантин рухсатномаси берилишини бекор қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани икки ҳафта муддатда кўриб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси ва Уюшма билан биргаликда қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар плантациялари тўғрисидаги низомни тасдиқлашни назарда тутадиган Ҳукумат қарорининг лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазирлиги ва Уюшма билан биргаликда тайёрловчилар билан тузилган етказиб бериш шартномаларини амалга ошириш доирасида тайёрланган қизилмияни қайта ишловчи ташкилотларгача ташиб беришда табиатни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш соҳасида идоралараро яқин ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш бўйича қўшма дастурни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги 2019 — 2021 йиллар учун амалий ва инновацион тадқиқотлар давлат илмий дастурларини шакллантиришда қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар етиштиришнинг замонавий технологияларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳалар танловлари ўтказилишини таъминласин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга 13-илованинг «Ўсимлик дунёси объектларининг турлари» устунининг учинчи хатбошидаги «ТИФ ТН коди 1211 90 850 0» сўзлари «ТИФ ТН коди 1211 90 860 8» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда саноат усулида қайта ишлашни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 январдаги 63-сон қарорининг 2, 3, 7 ва 14-бандлари, шунингдек, қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 15 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
138-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 138-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилотлари уюшмаси ижро этувчи аппаратининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 12 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 138-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 — 2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида қизилмия ўсимлиги янги плантацияларини ташкил этишнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Туманлар номи

Экин майдони, га

2019 йил

2020 йил

2021 йил

2022 йил

2023 йил

1.

Тўрткўл

100

100

100

100

100

2.

Беруний

100

100

100

100

100

3.

Элликқалъа

100

100

100

100

100

4.

Амударё

100

100

100

100

100

5.

Хўжайли

310

310

310

310

310

6.

Тахиатош

100

100

100

100

100

7.

Шуманой

500

500

500

500

500

8.

Қонликўл

540

540

540

540

540

9.

Қўнғирот

480

480

480

480

480

10.

Нукус

340

340

340

340

340

11.

Кегейли

560

560

560

560

560

12.

Чимбой

580

580

580

580

580

13.

Қораўзак

520

520

520

520

520

14.

Тахтакўпир

520

520

520

520

520

15.

Мўйноқ

150

150

150

150

150

Ҳаммаси:

5000

5000

5000

5000

5000

Жами:

25000

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2019 й., 09/19/138/2633-сон, 30.09.2019 й., 09/19/829/3832-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон; 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)