Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг
Қарори
Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 14 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2822-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги ва 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2016 йил 9 августдаги 61, 2016-24, 121-сон қарори (рўйхат рақами 2822, 2016 йил 26 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 34-сон, 407-модда) билан тасдиқланган Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 15 апрель,
52-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 15 апрель,
2019-19-сон
Иқтисодиёт ва саноат вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 15 апрель,
8-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 15 апрелдаги 52, 2019-19 ва 8-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддимадан «ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 1-банддан бешинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.
3. 6-банднинг биринчи хатбошисидан «ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. 7-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидан ва 2-иловадан «ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
5. 9-банддан «ва мажбурий ажратмалар» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
6. 3 ва 4-иловалардан «М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 10/19/2822-3/3127-сон)