Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда истиқболли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Шу билан бирга, улғайиб келаётган ёш авлоднинг илм эгаллашга бўлган иштиёқи ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, шунингдек халқаро майдонда мамлакатимизнинг нуфузини янада юксалтириш учун иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш зарурати мавжуд.
Ёшларни амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш, илм-фанни ўзлаштиришга бўлган рағбатини ошириш, изланувчанлик ва яратувчанлик фаолиятига кенг жалб қилиш, жаҳон миқёсида Ватанимиз довруғини кенг таратган аждодларга муносиб авлодни тарбиялаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
3. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ғолиблари давлат олий таълим муассасаларига тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадиган халқаро олимпиадалар рўйхати (кейинги ўринларда — халқаро олимпиадалар) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда давлат таълим стандартлари ўқув дастурлари ва режаларида белгиланган фанлар ҳамда уларга ажратилган ўқув соатларидан келиб чиққан ҳолда асосий олимпиадалар ўтказиладиган фанлар рўйхатини тасдиқласин.
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:
асосий олимпиадаларнинг республика босқичида 1 — 3 ўринларни эгаллаган иштирокчиларга ихтисослик фани бўйича давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Фанлар академияси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда олий таълим муассасасига қабул қилинган олимпиада ғолибларига «устоз-шогирд» тизими асосида тегишли соҳада юқори натижаларга эришган малакали мутахассислар бириктирилади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
5. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:
1-ўрин (олтин медаль) учун — 2500, ўқитувчисига — 450 баравари;
2-ўрин (кумуш медаль) учун — 1500, ўқитувчисига — 250 баравари;
3-ўрин (бронза медаль) учун — 1000, ўқитувчисига — 150 баравари;
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПФ-86-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 06/25/86/0456-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) асосий олимпиадалар республика босқичи ғолибларининг ўқитувчилари базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:
(5-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
1-ўрин учун — 50 баравари;
2-ўрин учун — 35 баравари;
3-ўрин учун — 30 баравари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун директор (рағбатлантириш) жамғармасидан олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланади;
(5-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги ПФ-55-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 06/24/55/0263-сон)
г) таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган:
халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 150 фоиз;
асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама ҳақи тўланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) олий таълим муассасасини тамомлаган олимпиада ғолиблари Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан шакллантириладиган истиқболли мутахассислар захирасига киритилади.
(5-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги билан биргаликда умумий ўрта таълим мактабларининг 4 — 11 синф, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари учун ҳар чоракда онлайн тарзда олимпиадалар ташкил қилиш орқали иқтидорли ўқувчилар захирасини шакллантирсин ҳамда захирага киритилган ёшларга етказиш мақсадида чуқурлаштирилган назорат материаллари, шу жумладан, тест, ёзма ишлар учун масалаларни ҳар ойда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги веб-сайтига жойлаштириб борилишини таъминласин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
7. Белгилаб қўйилсинки:
а) асосий олимпиадаларни ташкил қилиш ҳамда халқаро олимпиадалар учун иштирокчиларни саралаш ва тайёрлаш харажатлари:
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ҳамда техник кўмаклашиш маблағлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) ўқувчи ёшларнинг халқаро олимпиадалардаги иштирокини таъминлаш билан боғлиқ, шу жумладан суткалик, яшаш ва транспорт харажатлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан;
(7-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
в) асосий ва халқаро олимпиада ғолиблари ҳамда уларнинг ўқитувчиларига тўланадиган бир марталик пул мукофотлари ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига тўланадиган устама ҳақлари билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2019 йил 1 августга қадар барча босқичдаги олимпиадалар бўйича маълумотлар, шу жумладан олимпиадалар учун танланган назорат материаллари, иқтидорли ўқувчилар захираси, олимпиада иштирокчилари, ғолиблари, уларга бириктирилган ўқитувчилар ҳисобини юритувчи ахборот тизимини ишга туширсин;
бир ой муддатда Департамент зиммасига юкланган вазифаларни самарали ва юқори профессионал даражада бажаришга қодир малакали, чуқур билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга ходимлар билан тўлдириш, моддий-техника базасини шакллантириш чораларини кўрсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ҳамда таркибида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда ўқувчи ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини намоён этишига қўшимча шароитлар яратиш мақсадида олий таълим муассасалари томонидан ҳар йили ўтказиладиган олий таълим муассасалари олимпиадаларининг режа-жадвалини тасдиқласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўтказиш ва халқаро олимпиадалар иштирокчиларини саралаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
иқтидорли ўқувчилар захирасига киритилган ўқувчи ёшлар олимпиадаларнинг тўғридан-тўғри вилоят босқичида қатнашиши, олимпиадаларнинг вилоят ва республика босқичи нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги веб-сайти орқали онлайн тарзда тўғридан-тўғри намойиш этилиши;
олимпиадалар очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилиши, натижалари улар ўтказилган куннинг ўзида эълон қилиниши;
олий таълим муассасаларига қабул қилинган олимпиада ғолибларига «устоз-шогирд» тизими асосида тегишли соҳада юқори натижаларга эришган малакали мутахассисларнинг бириктирилиши;
асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларига давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини тақдим этувчи сертификат берилиши;
барча босқичдаги олимпиада натижалари, шу жумладан иштирокчилар тўғрисида маълумот, уларнинг ёзма ишлари тўлиқ ахборот тизимига киритилиши ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги веб-сайтида эълон қилиниши.
12. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг мақсад ва вазифаларини кенг кўламда ёритишни ташкил этсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдуваҳитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 3 май,
ПҚ-4306-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ғолиблари давлат олий таълим муассасаларига тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадиган халқаро олимпиадалар
рўйхати
|
1. |
Халқаро математика олимпиадаси — International Mathematical Olympiad (IMO) |
|
2. |
Халқаро физика олимпиадаси — International Physics Olympiad (IPhO) |
|
3. |
Халқаро кимё олимпиадаси — International Chemistry Olympiad (IChO) |
|
4. |
Халқаро биология олимпиадаси — International Biology Olympiad (IBO) |
|
5. |
Халқаро информатика олимпиадаси — International Olympiad in Informatics (IOI) |
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илованинг изоҳ қисми Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига киритилаётган ўзгартириш
1. 2-илованинг рус тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Структура
центрального аппарата Министерства народного образования Республики Узбекистан
Предельная численность управленческого персонала — 154 ед.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2019 й., 07/19/4306/3078-сон; 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон; 20.01.2022 й., 07/22/92/0046-сон; 03.04.2024 й., 06/24/55/0263-сон; 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон; 20.05.2025 й., 06/25/86/0456-сон)