Ҳужжат кучини йўқотган 25.12.2023 22.04.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3156
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қарори, 22.04.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3156
Date of entry into force
22.04.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 25.12.2023
Ҳужжат 28.07.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 22 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3156]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 11 декабрдаги 93-сонли ««Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3156-3, 21.12.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон «Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис A. АБДУЛЛАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 11 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-сон

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 11 мартдаги 4-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон «Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг (бундан буён матнда манфаатдор шахс деб юритилади) кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятларини (бундан буён матнда мурожаат деб юритилади) кўриб чиқилиши тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектлари — ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш — манфаатдор шахсларнинг, жумладан битимлар асосида юзага келадиган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларининг вужудга келиши, бошқа шахсга ўтиши, бекор бўлишини тан олиш ҳамда тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтказувчи — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг (бундан буён матнда ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси деб юритилади) тегишли туман (шаҳар)даги филиали раҳбари томонидан тайинланадиган масъул шахслар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Манфаатдор шахсларнинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан мурожаатлари тегишли ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси қошидаги доимий равишда фаолият юритадиган комиссия (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) томонидан кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Комиссия томонидан манфаатдор шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бепул амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ низо суд тартибида кўриб чиқилган ҳолларда комиссия томонидан қайта кўриб чиқилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Комиссияни шакллантириш ва унинг вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Комиссия ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси раҳбарининг буйруғига асосан 5 кишидан кам бўлмаган тоқ сондаги (комиссия раиси, котиби ва аъзолари) таркибда тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Комиссия таркиби тегишли ҳудуддаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси, тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси масъул ходимлари орасидан шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида қарор қабул қилган ёки давлат рўйхатидан ўтказишни рад этган шахс комиссия аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тегишли ҳудуддаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси раҳбари комиссия раиси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Комиссия ўз фаолиятини мазкур Низом ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Комиссия раиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия фаолиятини ва унинг иш тартибига риоя этилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш жойи, куни ва вақтини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия мажлисларини ўтказади ва уларга раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Комиссия раиси комиссия ишини ташкил қилиш ва уни ўз вақтида, тўғри ва ҳаққоний ўтказилиши учун масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Манфаатдор шахслардан келиб тушган мурожаатларни ҳамда комиссия иши билан боғлиқ ҳужжатларни сақланиши учун комиссия котиби масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Комиссияга мурожаат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Манфаатдор шахс комиссияга кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан мурожаат қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Жисмоний шахснинг мурожаатида унинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи, шунингдек юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мурожаатда манфаатдор шахснинг электрон почта манзили, алоқа телефонлари ва факслари рақамлари кўрсатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мурожаатда кўчмас мулк объектининг жойлашган ери (почта манзили) ҳақидаги маълумотлар кўрсатилиши тавсия этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мурожаатга кўчмас мулк объекти билан боғлиқ бошқа маълумотлар ва ҳужжатлар илова қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Мурожаатларни кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон «Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан комиссия манфаатдор шахснинг мурожаатини у келиб тушган кундан бошлаб 10 кун ичида кўриб чиқиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Комиссия котиби келиб тушган мурожаатларни шу куннинг ўзида Мурожаатларни рўйхатга олиш китобига тегишли ёзув киритиш орқали қайд қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Комиссия котиби келиб тушган мурожаатларнинг тўғрилигини ҳамда ундаги маълумотлар тўлиқ кўрсатилганлигини ўрганади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган мурожаат, шунингдек уни идентификация қилиш имкониятини бермайдиган электрон мурожаат ёхуд имзо билан тасдиқланмаган ёзма мурожаат аноним мурожаат ҳисобланади ва комиссия томонидан кўриб чиқилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мурожаатлар кўрмай қолдирилганда тегишли хулоса тузилади, у комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Комиссияга келиб тушган мурожаатларнинг сони бир ёки бир нечта бўлишидан қатъи назар, комиссия мазкур Низомнинг 17-бандида белгиланган муддатларда мурожаатларни кўриб чиқиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Мурожаатларни кўриб чиқиш жойи, куни ва вақти комиссия раиси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Комиссия котиби комиссия аъзоларини комиссия мажлиси ўтказиладиган кундан камида 3 кун олдин хабардор қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Мурожаатлар комиссия томонидан манфаатдор шахснинг иштирокисиз кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Комиссия мажлисида мурожаатни кўриб чиқиш натижаси бўйича комиссия аъзолари мурожаатда назарда тутилган масаланинг барча ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтказувчининг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги қарорини бекор қилиш лозимлиги тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтказувчининг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ҳақидаги қарорини бекор қилиш ва кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш лозимлиги тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтказувчининг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги қарорини ўз кучида қолдириш лозимлиги тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтказувчининг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ҳақидаги қарорини ўз кучида қолдириш лозимлиги тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Комиссия қарори комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Комиссия мажлиси баённома билан расмийлаштирилади. Бунда комиссия мажлиси баённомаларини расмийлаштириш комиссия котиби томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Комиссиянинг қабул қилган қарори асосида комиссия котиби томонидан 3 та нусхада хулоса расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Хулосада тегишлилиги бўйича манфаатдор шахснинг Ф.И.О. ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, кўчмас мулк объекти ҳақидаги тегишли маълумотлар ҳамда комиссия томонидан мазкур мурожаат юзасидан қабул қилинган қарор кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Хулосалар комиссиянинг ҳар бир аъзоси томонидан имзоланади ҳамда тасдиқлаш учун комиссия раисига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Комиссия котиби комиссия раиси томонидан тасдиқланган хулосаларни шу куннинг ўзида бир нусхадан рўйхатдан ўтказувчи ва манфаатдор шахсга етказилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Хулосанинг бир нусхаси комиссия котиби томонидан комиссия иши ҳужжатларига тикиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ юзасидан аниқланган янги ҳолатлар асосида комиссия томонидан қабул қилинган қарор қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Комиссия қарори юзасидан берилган мурожаатларни кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг қарори билан Апелляция комиссияси тузилади. Апелляция комиссияси таркибига Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг комиссия фаолиятида иштирок этмаган масъул ходимлари орасидан Апелляция комиссияси раиси ва камида тўрт нафар аъзо киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Комиссия хулосасидан норози бўлган манфаатдор шахс ёки рўйхатдан ўтказувчи комиссия хулосасини олган кундан бошлаб 10 кун давомида Апелляция комиссиясига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Манфаатдор шахс ёки рўйхатдан ўтказувчи томонидан берилган апелляция Апелляция комиссияси томонидан 10 кун ичида кўриб чиқилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Апелляция комиссияси манфаатдор шахс ёки рўйхатдан ўтказувчининг апелляциясини кўриб чиқиш натижалари бўйича комиссия хулосасини бекор қилиш ёки уни ўз кучида қолдириш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Апелляция комиссияси тегишли қарорни манфаатдор шахс ва рўйхатдан ўтказувчига етказилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ушбу низом Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш вазири А. ТУХТАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 7 март
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. МУСАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 8 март
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 10/19/3156/2978-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 27.10.2021 й., 10/21/3156-1/1004-сон; 20.06.2022 й., 10/22/3156-2/0540-сон; 01.08.2023 й., 10/23/3450/0546-сон)