Ҳужжат кучини йўқотган 26.08.2023 29.12.2018 йилдаги 1060-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.12.2018 йилдаги 1060-сон
Date of entry into force
29.12.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 26.08.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 августдаги 424-сонли ««Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикаси рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852-сон қарорининг ижроси юзасидан, шунингдек, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин, Низомда қуйидагилар назарда тутилган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи — кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг ягона қоидаларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи — юридик ва жисмоний шахсларга Давлат реестри маълумотларидан эркин фойдаланиш имкониятини бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи — юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини рўйхатдан ўтказиш учун уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ваколатли органлар ўртасида ахборот-коммуникация маълумотлар алмашинувини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи — қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи — кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг Давлат реестридан электрон кўчирма бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи — низоларни судгача ҳал қилиш механизмини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри (кейинги ўринларда Давлат реестри деб аталади) юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқлари ҳақидаги ахборотнинг расмий манбаси бўлиб, бу ахборотнинг ишончлилиги давлат томонидан кафолатланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат реестридан электрон шаклда берилган, шунингдек, қоғозда берилган кўчирмалар тенг юридик кучга эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, 2018 йил 1 июлдан кейин тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, «E-auksion» электрон савдо платформасида ўтказилган электрон аукцион натижалари ҳақидаги баённома асосида амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари қошида комиссиялар (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) ташкил этиш йўли билан кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низоларни судгача ҳал қилишнинг мустақил механизми жорий этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низолар комиссия томонидан мурожаат келиб тушган кундан эътиборан ўн кун мобайнида кўриб чиқилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида қарор қабул қилган ёки давлат рўйхатидан ўтказишни рад этган шахслар комиссия аъзолари бўла олмайдилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссиянинг хулосаси кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида қарор қабул қилган ёки давлат рўйхатидан ўтказишни рад этган шахслар учун мажбурий тусга эга бўлиб, улар қабул қилган қарорни ўзгартириш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига бино ва иншоотларни сотишдан олинган даромадлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўланганлиги ҳақида, ахборот-коммуникация тизими орқали ахборот тақдим этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат кадастрларини юритишни амалга оширувчи органлар Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига муҳофаза қилинадиган зоналар ҳақидаги ахборотни доимий равишда тақдим этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда идоралараро ҳамкорлик ва кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши, шунингдек улар билан боғлиқ битимлар ҳақидаги ахборот алмашинувининг ахборот-дастурий комплексини ишлаб чиқсин ва 2019 йил 1 февралдан бошлаб жорий этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат реестри маълумотларини Интернет тармоғига жойлаштириш йўли билан улардан юридик ва жисмоний шахсларнинг эркин фойдаланишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар реестрини ҳар бир рўйхатдан ўтказиш тури ва типи кесимида ишлаб чиқсин ва Интернет тармоғига жойлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда кўчмас мулк объектларини бошқа шахсга ўтказиш турига боғлиқ ҳолда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида намунавий аризалар шаклларини ишлаб чиқсин ва Интернет тармоғига жойлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Интернет тармоғидаги ўз расмий веб-сайтига кўчмас мулк объектларига бўлган рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқлар статистикасининг жойлаштирилиши ва доимий янгиланиб борилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда кўчмас мулк объекти бўйича тақиқларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги кўрсатилган ҳолда Давлат реестридан кўчирмалар берилишини назарда тутувчи дастурий маҳсулот ишлаб чиқсин ва жорий этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ахборот тизимларида фуқароларнинг мавжуд шахсий маълумотлари ҳақидаги ахборотни долзарблаштириш учун жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасидан фойдаланишини ва «Электрон ҳукумат» тизими билан янада интеграцияланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 29 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1060-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низом талаблари фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлган ер қаърига жорий этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқи ушбу ҳуқуқлар мазкур Низомга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмасдан амалга оширилган кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вақтинчалик иморат — қурилиш даврида вақтинчалик фойдаланиш учун бунёд этилган ва лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилмаган иморат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш — юридик ва жисмоний шахсларнинг, жумладан битимлар асосида юзага келадиган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларининг вужудга келиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланишини (юкланишини), бекор бўлишини тан оладиган ҳамда тасдиқлайдиган ҳуқуқий ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) — кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар тўғрисида, шунингдек, ҳуқуқ эгалари ҳақидаги маълумотлардан иборат ягона ахборот маълумотлар базаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гаров хати — кўчмас мулк объекти гаровга қўйилганлиги тўғрисида юридик ёки жисмоний шахсга банк томонидан бериладиган қарз гувоҳномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бино — функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, ёпиқ ҳажмни ташкил этувчи таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси — ер юзасининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда бошқа хусусиятларга эга бўлган қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ипотека — мулкни гаров кредиторига эгалик қилиш учун топширмасдан, мажбуриятни таъминлаш шарти билан кўчмас мулк объектини (ер участкасини, бино ва иншоотни) ёки унга бўлган ҳуқуқни гаровга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадастр йиғмажилди — объектнинг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган кадастр суратига олиш, техник хатловдан ўтказиш ва паспортлаштириш, махсус текшириш ва тадқиқотларнинг, сифат ва қиймат жиҳатдан баҳолашнинг ҳужжатлари, материаллари ва маълумотлари электрон жамланмаси;
(5-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадастр рақами — ер участкаси, бино, иншоот ва кўп йиллик дов-дарахтларнинг ўзига хос, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида такрорланмайдиган алоҳида рақами ҳисобланади ва ушбу рақам кўчмас мулкни шакллантиришда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ берилади ва рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқнинг ягона объекти сифатида мавжуд бўлиши даврида сақлаб қолинади;
(5-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадастр паспорти — ҳуқуқ эгасига бериладиган ҳамда кўчмас мулк объекти ва объектнинг кадастр рақами ҳақида умумий маълумотларни ўз ичига олган пластик шаклда ёки қоғоз шаклда бериладиган электрон ҳужжат;
(5-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп йиллик дов-дарахтлар — боғлар, токзорлар, тутзорлар ва бошқа ўрмон дарахтлари;
(5-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектлари — ер участкалари, бинолар ва иншоотлар (шу жумладан ер ости иншоотлари) ва кўп йиллик дов-дарахтлар;
(5-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиши тугалланмаган объектлар — қурилиши белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ бошланган, лекин белгиланган кунида тугалланмаган ёки қурилиши тугалланган, аммо қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланиш учун рухсатномаси асосида фойдаланишга қабул қилинмаган бино ва иншоотлар;
(5-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши (юкланиши) — битимлар, қонун ҳужжатлари ёки ваколатли орган томонидан ўрнатиладиган, мазкур кўчмас мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш имконини чеклайдиган шартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёрдамчи-хўжалик иморатлари — ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларига нисбатан қўшимча иморатлар (омборхоналар, бостирмалар, йўлаклар ва шу кабилар), уй ҳайвонлари ва паррандаларини боқиш учун мўлжалланган иморатлар, омборхона, гаражлар, ёзги ошхоналар, тандирхоналар, ертўлалар, ҳаммомлар, ҳовлидаги ҳожатхоналар, душхоналар, иссиқхоналар, ҳовузлар, сауналар, қозонхоналар ва одамларнинг вақтинча туриши билан боғлиқ турли ишларни бажариш учун мўлжалланган бошқа функционал иморатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқ эгаси — кўчмас мулк объектининг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши асосида унга бўлган ҳуқуққа эга юридик ва жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк ҳақида тузилган битимлар — фуқаро ва юридик шахсларнинг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни ўрнатишга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга (бошқа шахсга ўтказиш, ипотекага қўйиш, узоқ муддатли ижарага олиш, меросни қабул қилиш ва бошқалар) қаратилган хатти-ҳаракатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сервитут — бегона ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иншоот — ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга, материаллар, буюмлар, асбоб-ускуналарни сақлашга, одамларнинг вақтинча бўлишига, одамлар, юклар ва бошқа нарсаларни олиб ўтишга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат, ер тепасида, ер юзасида ва ер остида ҳажмли, ясси ёки чизиқ тарзида жойлашган қурилиш тизими.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг (кейинги ўринларда давлат рўйхатидан ўтказувчи орган деб аталади) давлат рўйхатидан ўтказади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг раҳбари томонидан тайинланадиган масъул шахслар (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказувчи деб аталади) томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланадиган миқдорда йиғим ундирилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ ҳамда кўчмас мулк объектига бўлган бошқа ашёвий ҳуқуқлар, шу жумладан ушбу ҳуқуқлар ва улар билан боғлиқ битимларнинг вужудга келиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши ҳақидаги ахборот ва ҳужжатларни 2019 йил 1 февралдан бошлаб, ахборот-коммуникация тизимлари воситасида давлат рўйхатидан ўтказувчи органга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нотариал идоралар, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек бошқа ваколатли органлар томонидан тегишли ҳаракатлар содир этилган кундан бошлаб бир кун муддатда тақдим этилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида жойлашган кўчмас мулкка, 2020 йил 1 январдан бошлаб эса Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган кўчмас мулкка нисбатан нотариал ҳаракатлар асосида вужудга келадиган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар ҳақидаги маълумотлар Реестрга фақат нотариус орқали тақдим этилган талабномага асосан ҳуқуқ эгасини ўзгартириш шаклида киритилади ва Реестрдан кўчирма берилади;
(71-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йилнинг 1 январидан бошлаб қурилган уй-жойга мулк ҳуқуқини ҳамда қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун уй-жойни фойдаланишга қабул қилиб олиш далолатномаси ва бошқа зарур ҳужжатлар тижорат банклари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар) филиалларига ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юборилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулк объектини «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион орқали сотиш (давлат активлари қисмида) ва риэлторлик хизматлари кўрсатиш натижасида вужудга келадиган унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган маълумотлар тегишлича Давлат активларини бошқариш агентлиги ва риэлторлик ташкилотлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларга ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юборилади;
(71-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестрдан кўчирма Давлат активларини бошқариш агентлиги, риэлторлик ташкилотлари ва тижорат банклари томонидан мулкдорнинг хоҳишига кўра электрон ва (ёки) қоғоз шаклида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар ва қонун асосидаги ипотека давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ушбу бандда назарда тутилган муддатларда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ташкилотларнинг маълумотлари асосида давлат рўйхатидан ўтказиш учун кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида ариза талаб этилмайди.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун 2019 йил 1 февралдан кейин вужудга келадиган асослар мазкур Низомнинг 7 ва 71-бандларида кўрсатилган органлар томонидан ахборот-дастурий мажмуа воситасида бериладиган ахборот асосида давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низомнинг 7 ва 71-бандларида кўрсатилган органлар ахборот-дастурий мажмуага киритилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгар бўлади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Кадастр йиғмажилдини бирламчи шакллантиришда кўчмас мулк объектлари давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан жойга чиқиб хатловдан ўтказилади. Кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижалари бўйича кадастр паспорти берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кадастр паспортини бериш тартиби ва шакли Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектини кадастр паспортини тайёрлаш давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан жисмоний ёки юридик шахсларнинг буюртмаси асосида амалга оширилади. Буюртмалар Интернет тармоғи ёки Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) орқали қабул қилинади.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ тури ёки эгаси ўзгарганда, ушбу Низомга асосан давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг кадастр паспорти фақат кўчмас мулк объекти мулкдорининг ихтиёри ва сўровига кўра расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки унда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлганда, объектни давлат рўйхатидан ўтказиш кадастр паспорти расмийлаштирилгандан сўнг амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Кўчмас мулк объекти мулкдорлари ёхуд ушбу объект бўйича ашёвий ҳуқуқлар эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келганда, бошқа шахсга ўтганда, чекланганда ёки бекор бўлганда ёхуд кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарган кундан бошлаб бир ой муддатда мазкур Низомнинг 21, 22, 23, 30, 31, 32, 35, 38, 39, 40, 41, 42, 43-бандларида кўрсатилган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона давлат хизматлари портали орқали, гаров хати расмийлаштирилганда эса — кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризада кўчмас мулк объектининг тури, давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ҳуқуқ, унга кадастр йиғмажилди тайёрланган ёки қайта расмийлаштирилган кўчмас мулк объектининг номи ва у тайёрланган сана (мавжуд бўлса) кўрсатилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Марказ ариза тўлдирилгандан кейин бир соат мобайнида уни кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширадиган органга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низомнинг 71-бандида кўрсатилган Давлат активларини бошқариш агентлиги, риэлторлик ташкилотлари ва тижорат банклари (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур маълумотларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга юборади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Рўйхатдан ўтказувчи кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аризани ва ушбу кўчмас мулк объектига кадастр ҳужжатларини ўрганади, уларни Реестрда мавжуд ахборот билан таққослайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ҳамда кўчмас мулк объектига бўлган бошқа ашёвий ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос мавжудлигини, унинг юридик ёки жисмоний шахсга ўтказилишининг қонунийлигини аниқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий улушли мулк ҳуқуқи иштирокчиларининг сонини ва тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг улушларини аниқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши учун тўсқинлик қиладиган омилларни, бу кўчмас мулк объекти ҳуқуқнинг бошқа шахсларга ўтказилиши учун тўсқинлик қилувчи гаровга қўйилганлиги ва ҳуқуқни чеклаш борлигини аниқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа шахслардан айнан шу кўчмас мулк объекти бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза бор ёки йўқлигини Реестрдан аниқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объекти билан боғлиқ битим нотариал тартибда тасдиқланмасдан тақдим этилганда, мулкдор ва харидорнинг шахсини аниқлаштириш учун қўшимча маълумотларни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Рўйхатдан ўтказувчи кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳужжатлар келиб тушган кундан эътиборан икки иш куни давомида давлат рўйхатидан ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар, тақдим этилган ҳужжатларда техник тусдаги аҳамиятсиз камчиликлар ва уларни бартараф этиш имконияти бор бўлса ёки қўшимча ҳужжатлар талаб қилинса, рўйхатдан ўтказувчи рўйхатдан ўтказишни уч кунгача тўхтатиб туриш тўғрисида бир кун мобайнида қарор қабул қилади ва қарорни Марказга ёки тегишли ташкилотга юборади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ёки тегишли ташкилот давлат рўйхатидан ўтказувчи органдан кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни олгандан кейин юридик ёки жисмоний шахсни бир соат мобайнида кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни тақдим этиш ҳақида хабардор қилади.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатлар кўрсатилган камчиликлар бартараф этилган ҳолда тақдим этилганда, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тузатилган ҳужжатларни кўриб чиқишда ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги ҳақида хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилишига йўл қўйилмайди, ваколатли органлар томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилган ҳолатлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар, хабарномада кўрсатилган камчиликлар хабар берилган пайтдан бошлаб уч иш куни мобайнида бартараф этилмаган бўлса, давлат рўйхатидан ўтказувчи орган икки иш куни мобайнида кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда марказни ёки тегишли ташкилотни ёзма равишда хабардор қилади.
(14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатларининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри, қарама-қарши ёки бузилган маълумотлар топилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бирламчи кадастр йиғмажилдининг (кадастр паспорти) мавжуд эмаслиги;
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу ер участкаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтказувчи томонидан ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўхтатиб турилган ҳолларда, тақдим этилган материаллардаги камчиликларнинг уч иш куни мобайнида бартараф этилмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилинганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқларнинг вужудга келишини белгиламайдиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган йиғим миқдори кўрсатилган хабарнома (инвойс) ташкилотларга, Марказга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар Реестрга тегишли ёзувни киритиш йўли билан давлат рўйхатидан ўтказилади, у мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича электрон кўринишда юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқнинг вужудга келишини ва бошқа шахсга ўтишини давлат рўйхатидан ўтказиш юридик шахснинг номини, жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини ва кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги бошқа маълумотларни Реестрга навбатдаги рақам билан киритиш орқали амалга оширилади. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши ва бекор қилиниши унга бўлган ҳуқуқларни чеклаш ёки бекор қилиш ҳақидаги ёзув орқали амалга оширилади ва бунинг учун асос бўлган ҳужжатнинг номи, санаси ва рақами кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилган Реестр сатрига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг (у мавжуд бўлган тақдирда) вужудга келиши ва бошқа шахсга ўтиши биринчи навбатда рўйхатдан ўтказилади. Ушбу ер участкасида қурилган ёки барпо этилган бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши ва бошқа шахсга ўтишининг кейинги рўйхатдан ўтказилиши бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтлар тўғрисидаги маълумотларни ер участкасига ҳуқуқ рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилган сатрга киритиш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
171. Марказлар ёки ташкилотлар йиғим суммаси кўрсатилган хабарнома (инвойс) келиб тушганидан сўнг реал вақт режимида бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза берувчи хабарномада кўрсатилган миқдорда йиғим суммасини тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд бошқарувчиси хабарномада кўрсатилган йиғимни хизмат амалга оширилганидан сўнг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўлайди.
(171-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестрдан кўчирма бериш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу бандда кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
(171-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
172. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Марказлар орқали мурожаат этганда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади;

б) кўчмас мулк «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион орқали сотилганда ва риэлторлик хизматлари кўрсатилганда:
(172-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 фоизи — Давлат активларини бошқариш агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) тижорат банклари томонидан уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишда, шу жумладан қурилиши тугалланган уй-жойни расмийлаштиришда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 фоизи — тижорат банкларнинг банк ҳисобварағига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) нотариал идора орқали мурожаат этилганда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади.
(172-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Хабарномада кўрсатилган йиғим тўлиқ тўланганидан сўнг реал вақт режимида марказлар ёки ташкилотлар ходими томонидан тизимдан мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тегишли ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи электрон кўринишдаги Реестрдан кўчирма юклаб олиш имкони пайдо бўлади ва ариза берувчининг сўровига кўра унга реестрдан кўчирма электрон шаклда ёки қоғоз шаклда берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича давлат рўйхатидан ўтказилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Нотўғри ёки бузилган маълумотларни тақдим этганлик учун юридик ва жисмоний шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш хусусиятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ер участкаларига бўлган қуйидаги ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқаросига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, деҳқон хўжалиги, жамоа боғдорчилиги ва узумчилик хўжалигини юритиш учун, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда берилган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсга қишлоқ ва ўрмон хўжалигини (қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари) ва фермер хўжаликлари бундан мустасно) юритиш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар учун берилган ер участкаларига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсга қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун фойдаланиш муддатлари кўрсатилмай берилган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун фойдаланишнинг муайян муддати белгилаб берилган ер участкаларидан муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахс, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахс томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хусусийлаштирилган ёки сотиб олинган ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсга ижарага берилган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши қуйидаги ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун — давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини бериш тўғрисидаги, ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарори ёки мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги нотариал идора томонидан берилган гувоҳнома ёхуд бу ҳуқуқ аукцион асосида сотиб олинганлиги тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокими томонидан берилган давлат ордери;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасига доимий эгалик қилиш, доимий ва муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун — жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг муайян юридик ва жисмоний шахсга ер участкаси бериш тўғрисидаги, ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарори, «E-auksion» электрон савдо платформасида ўтказилган электрон аукцион натижалари ҳақида баённома;
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун — давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органлари томонидан берилган давлат ордери;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун — жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини ижарага бериш тўғрисидаги ўз ваколатлари доирасида 2021 йил 1 августга қадар қабул қилган қарорлари, электрон онлайн-аукцион ва очиқ электрон танлов натижаларига кўра туман (шаҳар) ҳокими билан тузилган ер участкасининг ижара шартномаси;
(21-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кон ажратмаси далолатномаси — фойдали қазилмаларни қазиб оладиган ва фойдали қазилмалар конларини ишлатадиган корхоналарни қуриш учун ер участкаси ажратилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп квартирали уй қурилган ва унга туташ ер участкасига бўлган ҳуқуқ қурувчи ёки буюртмачидан кўп квартирали уйдаги жой мулкдорларига ўтишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун — қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан (кўп квартирали уйдан) фойдаланиш учун рухсатнома.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
211. «E-auksion» электрон савдо платформасига қўйиш учун тайёрланган ер участкаси ҳақидаги материаллар ушбу ер участкаси бўйиича кадастр йиғмажилди шаклида қабул қилинади.
(211-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг «Ер тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни амал қилган даврда (1990 — 1998 йилларда) олинган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат архивлари томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади, шунингдек, мазкур ҳужжатлар давлат архивлари сақловида мавжуд бўлмаган ёки уларни топиш имкони қолмаган тақдирда, ўрнатилган тартибда суднинг қарори билан белгиланади:
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарлар (туманлар) ҳокимларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун шаҳарлар ерларидан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарчалар ва қишлоқлар (овуллар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг собиқ колхозлар, совхозлар ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳудудида бўлмаган ерларидан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқлар (овуллар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қишлоқ жойларида шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ўзбекистон ССРнинг Ер кодекси амал қилган даврда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг олинган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат архивлари томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади, шунингдек, мазкур ҳужжатлар давлат архивлари сақловида мавжуд бўлмаган ёки уларни топиш имкони қолмаган тақдирда, ўрнатилган тартибда суднинг қарори билан белгиланади:
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли туманлар, шаҳарлар ва шаҳарчалар халқ депутатлари Кенгашлари ижроия қўмиталарининг якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли қишлоқлар (овуллар) халқ депутатлари Кенгашлари ижроия қўмиталарининг колхозлар аъзоларининг умумий мажлислари баённомаларини ҳамда совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари директорларининг фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ҳақидаги буйруқларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ёки вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларининг (Қорақалпоғистон Республикасида — Жўқорғи Кенгеснинг) қарорлари билан қишлоқ аҳоли пунктлари ёки уларнинг қисмлари шаҳарлар ва посёлкалар чегараларига киритилган ҳолларда жисмоний шахсларга деҳқон (шахсий томорқа) хўжалигини юритиш учун белгиланган тартибда илгари берилган ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи мазкур Низомнинг 21, 22 ва 23-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар асосида давлат ҳокимияти органларининг қарорларида кўрсатилган ўлчамларда рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ёки ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларсиз фойдаланилаётган ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ҳуқуқ тури ер участкасига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатга мувофиқ қабул қилинади.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар жойлардаги давлат ҳокимияти органининг 2021 йил 1 августга қадар ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорида ҳуқуқ тури кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда юридик ва жисмоний шахс учун қуйидаги ҳуқуқлар тан олинади ҳамда рўйхатдан ўтказилиши лозим;
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалиги ҳамда жамоа боғдорчилиги ва узумчилик хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи (агар, давлат ҳокимияти органларининг қарорларида бошқа ҳуқуқ тури кўрсатилган бўлса ҳам);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бинолар ва иншоотлар қуриш учун берилган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг ҳамда бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг бошқа шахсга ўтишини давлат рўйхатидан ўтказишда кўрсатилган объектлар билан эгалланган ва улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқи янги ҳуқуқ эгасининг номига олдинги ҳуқуқ эгасидагидек шаклда расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Турар жой биносига, боғ уйчасига бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, жисмоний шахсларга ушбу иморатларга бўлган мулк ҳуқуқи билан бирга белгиланган тартибда берилган ва унда ушбу иморатлар жойлашган бутун ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ҳам ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкасида якка тартибдаги турар жой нотурар жой тоифасига ўтказилган тақдирда, ер участкаси доимий фойдаланиш ҳуқуқида давлат рўйхатидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Доимий эгалик ёки доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер участкасидаги нотурар жой якка тартибдаги турар жой тоифасига ўтказилганда, ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида давлат рўйхатидан ўтказилади.
(27-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкасига бўлган ҳуқуқлар уйларни нотариуслар томонидан тасдиқланган олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, рента, умрбод таъминлаш шарти билан бошқа шахсга ўтказиш шартномалари ва бошқа ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилади.
(27-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2020 й., 09/20/195/0391-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик ва жисмоний шахс бошқа шахсга ўтказиладиган бино ва иншоотлар жойлашган ер участкасининг мулкдори бўлган ҳолларда, янги ҳуқуқ эгаси номига бутун ер участкасига ёки унинг кўчмас мулк объекти эгаллаган ҳамда ундан фойдаланиш учун зарур бўлган қисмига бўлган мулк ҳуқуқи, агар бошқа шахсга ўтказиш шартномаси билан бошқаси назарда тутилмаган бўлса, қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкасида жойлашган барча бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши муносабати билан ер участкасига эгалик қилиш ёки ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг ўтиши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олди-сотди ва бошқа шахсга ўтишнинг бошқа турларига оид шартнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкдорларнинг ёки улар томонидан ваколатланган шахсларнинг қарорлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд қарори ёхуд давлат ижрочисининг қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарз ундирувчи ҳамда қарздор ўртасида бино ва иншоотларни топшириш тўғрисидаги давлат ижрочиси томонидан тасдиқланган далолатнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар ундан бошқага ўтадиган шахснинг ер участкасига оид ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлари асосида рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айрим бинолар ва иншоотларга ёки уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши муносабати билан вужудга келган ер участкасига эгалик қилиш ёки ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан тузилган, туман (шаҳар) қурилиш бўлими ва ҳуқуқ эгаси билан келишилган ер участкасини бўлиш ҳамда унинг янги чегараларини белгилаш ҳақидаги далолатнома асосида рўйхатдан ўтказилади. Низо мавжуд бўлган тақдирда, ер участкаси Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда бўлинади ва Реестрдан тегишли кўчирма берилади.
(27-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ер участкасига бўлган ҳуқуқ янги ҳуқуқ эгасига иморат ва иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг олдинги эгасида бўлган шаклда ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўлинган ер участкаларидан мақсадли фойдаланилиши ва шаҳарсозлик фаолияти қоидаларига риоя этилиши учун жавобгарлик ҳуқуқ эгаларига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ер участкасининг умумий майдони ва чегаралари, унга бўлган илгари рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқ тури ўзгарган тақдирда, ахборот-дастурий комплекс орқали ахборот берадиган органлар давлат рўйхатидан ўтказувчи органга ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида маълумотларни юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш жараёнида қуйидаги ишлар бажарилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот берган орган томонидан юборилган ҳужжатлар текширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органда сақланадиган мавжуд режа-картографик материаллардан фойдаланиб, ер участкасининг янги кадастр режаси чизилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестрга, шунингдек, кадастр йиғмажилдига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлар натижаларига кўра, юридик ва жисмоний шахсга Реестрдан кўчирма берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда белгиланган чекловлар давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни чеклаш мазкур ҳуқуқларни гаровга қўйишда, ер участкасига ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилганда ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда амалга оширилади.
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши Реестрга ҳуқуқларнинг чекланиши ҳақидаги ҳужжатнинг номини ҳамда унинг реквизитларини кўрсатган ҳолда тегишли ёзув киритиш орқали давлат рўйхатидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни гаровга (ипотекага) қўйишда чекловлар мазкур Низомнинг 6-бобида тутилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ер участкасига бўлган сервитут давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш сервитут белгиланишидан манфаатдор юридик ёки жисмоний шахснинг аризаси асосида, сервитут белгиланишидан манфаатдор юридик ёки жисмоний шахс ва ерларида сервитут белгиланадиган юридик ёки жисмоний шахс ўртасида тузилган ёзма келишув асосида ёки суд қарори бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш Реестрга сервитут белгиланиши ҳақидаги ҳужжатнинг номини ҳамда унинг реквизитларини кўрсатган ҳолда тегишли ёзув киритиш ва Реестрдан кўчирма бериш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкасига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтган тақдирда сервитут сақланиб қолинади ва белгилаш учун асослар бекор бўлган ҳолларда бекор қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда бекор қилиниши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши учун қуйидагилар асос бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ҳокимияти органларининг ер участкаси ер қонунчилигининг бузилиши муносабати билан олиб қўйилиши ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни унда жойлашган бино ва иншоотлар бошқа шахсга ўтиши муносабати билан қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарори;
(31-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектини бузиш ҳақидаги қарори;
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органнинг юридик шахс Корхоналар ва ташкилотлар ягона реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги ахбороти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жойларининг бошқа шахсга ўтганлиги муносабати билан ер участкасига бўлган ҳуқуқлар ҳам ўзга шахсга ўтиши бўйича ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши Реестрга ҳуқуқнинг бекор қилинганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг номини ҳамда унинг реквизитларини кўрсатган ҳолда тегишли ёзув киритиш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши муносабати билан юридик ва жисмоний шахслар ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида илгари берилган ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга қайтаришга мажбур ва ушбу ҳужжатлар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу банд мулк ҳуқуқида бўлган ер участкаларига татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш хусусиятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ер юзида, ер тепасида ва ер остида жойлашган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзга шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор қилиниши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек бино ва иншоот ёки уларнинг қисмлари ижараси ҳуқуқи ҳам бир йилдан ортиқ муддатга тузилган шартнома асосида давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер остида жойлашган иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказишда уларнинг тавсифи ушбу иншоотларнинг қурилиш лойиҳаси маълумотлари бўйича қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Муайян юридик ёки жисмоний шахснинг алоҳида ер участкасида жойлашган, алоҳида кадастр рақамига эга бўлган бино ва иншоотларга, жумладан улар ёнидаги қўшимча хўжалик иморатларига бўлган ҳуқуқи рўйхатдан ўтказиш объекти ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Турли қўшимча хўжалик иморатларига бўлган ҳуқуқлар асосий бино ёки иншоотдан алоҳида давлат рўйхатидан ўтказилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Кўп квартирали уйлардаги квартираларга ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳар бир мулкдор бўйича алоҳида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой-қурилиш ширкатларига тегишли уй-жойларга бўлган ҳуқуқлар тегишли ширкат номига, ушбу ширкат аъзолари рўйхати илова қилинган ҳолда рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан (кўп квартирали уйдан) фойдаланиш учун рухсатнома ушбу уйдаги жой мулкдорининг умумий мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини, шунингдек, қурувчи ёки буюртмачининг умумий мол-мулк таркибига кирмайдиган, кейинчалик реализация қилинадиган турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган (нотурар) жойларга мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Қурилиши тугалланган ва фойдаланишга белгиланган тартибда қабул қилинган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар тегишли лойиҳа ташкилоти томонидан уларнинг қурилиши бошланганлиги тасдиқланган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин. Бунда бино ва иншоотнинг пойдевор ва биринчи қавати деворларининг қурилиш ишлари якунланганлиги қурилишни бошланган деб топиш учун асоси ҳисобланади.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиши тугалланмаган турар ва нотураржой бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар:
(35-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган лойиҳа асосида бошланганлиги шарти билан давлат рўйхатидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«E-auksion» электрон савдо платформасида сотиб олинган, электрон аукцион ғолибларида уларга нисбатан қабул қилинган мажбуриятлар мавжуд бўлган ер участкаларида, шунингдек ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотлар давлат рўйхатидан ўтказилмайди.
(35-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларни бошқа шахсга ўтказишда ҳуқуқ эгасининг буюртмаси бўйича ер участкасини бериш тўғрисидаги ҳужжатлар, ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар асосида кадастр йиғмажилди тайёрланади, шунингдек, қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотга бўлган мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ўзбошимчалик билан қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар, шунингдек, қурилиш даврида фойдаланиш учун қурилган вақтинчалик иморатларга бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмайди, қонун ҳужжатларида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки бўлган бинолар ва иншоотлар юридик шахсларнинг устав фондига киритилган тақдирда, ушбу бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи юридик шахслар номига рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхонага бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер асосида мазкур хусусийлаштирилган корхонанинг қуйидаги кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи (қонунга мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно) давлат рўйхатидан ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусийлаштирилган корхоналардаги давлат мулкини хусусийлаштиришда аниқланмаган кўчмас мулк;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусийлаштиришда тасарруф этиш ҳуқуқисиз фойдаланишга берилган, корхона ҳудудида жойлашган кўчмас мулк.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқининг вужудга келишини ва бошқа шахсга ўтишини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланиш учун рухсатномаси;
(39-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариал тартибда тасдиқланган бино, иншоотнинг олди-сотди шартномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бино ва иншоот бўйича топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан бирга олди-сотди шартномаси;
(39-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхонанинг топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан бирга нотариал тартибда тасдиқланган олди-сотди шартномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг шартномаси;
(39-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бино, иншоот, турар жойни ҳадя этиш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган шартнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бино, иншоот, турар жойни айирбошлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган шартнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турар жойни бошқа шахсга рента тўлови шарти билан ўтказилиши назарда тутиладиган нотариал тартибда тасдиқланган рента шартномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусийлаштирилган давлат биноси, иншооти, турар жойини мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери;
(39-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариал тартибда тасдиқланган мерос қилиб олиш ҳуқуқи ва эр-хотинларнинг умумий мулки бўлган бино, иншоотнинг тегишли қисмига бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектини юридик шахсларнинг устав жамғармасига улуш сифатида бериш (турар жой объекти бўлса, нотариал тасдиқланган) шартномаси;
(39-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектини муассисга унинг улушини қайтариб бериш (турар жой объекти бўлса, нотариал тасдиқланган) сифатида шартномаси;
(39-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда кўчмас мулк объектини реализация қилиш бўйича аукцион натижалари ҳақида баённома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) қурилиш бўлимларининг тураржойни нотураржой тоифасига ўтказишга рухсати;
(39-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг нотурар жой биносини тураржой тоифасига ўтказишга рухсати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд қарори ёки давлат ижрочисининг қарори ёхуд давлат ижрочиси томонидан тасдиқланган ундирувчи ва қарздор ўртасида тузилган бино ва иншоотни бериш далолатномаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижий юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлган бинолар ва иншоотлар сотилган тақдирда бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш бинолар ва иншоотларни сотишдан олинган даромадлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилган тақдирда амалга оширилади, бинолар ва иншоотлар Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган юридик шахсга сотилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бинолар ва иншоотларни сотишдан олинган даромадлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўланганлиги тўғрисидаги ахборот солиқ органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказувчи органга ахборот-коммуникация тизими орқали бир кунлик муддатда тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ўзбекистон ССРнинг қонун ҳужжатлари амал қилган даврда бунёд этилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ҳокимияти органларининг капитал қурилиш ва кейинчалик фойдаланиш учун ер участкаларини муддатсиз фойдаланишга бериш тўғрисидаги қарорлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органларнинг бинолар ва иншоотларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатлари, қарорлари, фармойишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, мулкни бўлиш, кўчмас мулкни умрбод таъминлаш шарти билан бошқага ўтказиш, иморат солиш, шахсий мулк ҳуқуқида уйларни қуриш учун ер участкалари бериш, якка тартибдаги иморат солувчилар уй-жой-қурилиши жамоаларига уйларни қуриш учун ер участкалари бериш, эр-хотин ўртасида уйларни бўлиш тўғрисида нотариал тасдиқланган шартномалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳар ва туман Халқ депутатлари кенгашлари ижроия қўмиталарининг иморатларга бўлган мулк ҳуқуқини тан олиш (мавжуд ҳужжатлар асосида) тўғрисидаги қарорлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий мулк бўлган иморатнинг тегишли улушига бўлган мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги ва мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномалар ҳамда уй кимошди савдосида харид қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи қонуний кучга кирган суд қарорлари ва ажримлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномаларнинг дубликатлари, нусхалари ёки олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, рента, умрбод таъминлаш шарти билан бошқага ўтказиш битимлари амалга оширилганлиги, шунингдек, мерос қилиб олиш тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг бошқага ўтганлигини белгиловчи бошқа нотариал ҳужжатлар берилганлиги ҳақидаги нотариусларнинг реестрларидан кўчирмалар.
(40-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2020 й., 09/20/195/0391-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Бинолар ва иншоотларга бўлган хўжалик юритиш ҳуқуқини ва оператив бошқариш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг давлат ташкилотларини ташкил этиш ва уларга кўчмас мулкни хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқида бериш ҳақидаги қарорлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бинолар ва иншоотларни муайян давлат корхоналари ҳамда муассасаларига бериш тўғрисидаги қарорлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муассисларнинг бинолар ва иншоотларни улар томонидан ташкил этиладиган муассасаларга бериш тўғрисидаги қарорлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Моддий-маданий мерос объектларига бўлган ҳуқуқлар қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг чекланишини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бинолар ва иншоотлар хатлаб қўйилгани тўғрисидаги хабарнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бинолар ва иншоотларнинг бошқа шахсга ўтказилишини тақиқлаш тўғрисидаги хабарнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бинолар ва иншоотлар ипотекаси тўғрисидаги шартнома.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилган давлат ордери;
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқларнинг чекланиши бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритиш йўли билан рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг бекор қилинишини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахсларни давлат рўйхатига олувчи органларнинг юридик шахс Корхоналар ва ташкилотлар ягона реестридан чиқарилгани ҳақидаги маълумотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектини бузиш ҳақидаги қарори;
(43-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бино ва иншоотларни, турар жойларни олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш, турар жойни рента тўлаш шарти билан бошқа шахсга ўтиши назарда тутилган, нотариал тасдиқланган шартномалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкдор ёки бошқа ваколатли органларнинг бинолар ва иншоотларга бўлган хўжалик юритиш ҳуқуқини ҳамда оператив бошқариш ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисидаги қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкдорнинг бино ва иншоотни бузиб ташлаш ва балансдан чиқариш тўғрисидаги қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бино ва иншоотнинг табиий офатлар натижасида барҳам топганини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд қарори ёки давлат ижрочисининг қарори ёхуд ундирувчи ва қарздор ўртасида бино ва иншоотни бериш тўғрисида давлат ижрочиси томонидан тасдиқланган далолатнома.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқнинг бекор бўлиши бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларнинг бекор бўлгани тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритиш йўли билан рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ушбу Низомнинг 38 — 41-бандларида кўрсатилган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, шунингдек, тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ёки тўғрилиги ҳақида шубҳа туғилган ҳолларда бино, иншоотга бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ масаласи суд тартибида ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Бир нечта юридик ва жисмоний шахсларга умумий улушли мулк ҳуқуқида тегишли бўлган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар мулкдорлар номига ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларда кўрсатилган улушларда рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар, улушли мулк ҳуқуқи иштирокчилари ўзаро келишув бўйича умумий бино ва иншоотнинг (хоналардан, квартиралардан ва ҳ.к.) алоҳида қисмларидан (хоналардан), ўзларининг улушларига мувофиқ равишда фойдаланиш тартибини белгилаган бўлсалар ва бу келишув нотариал тасдиқланган бўлса, у ҳолда бундай келишув уларнинг мурожаати бўйича рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлар суд томонидан бедарак йўқолган ёки ўлган деб топилган мулкдорларнинг оила аъзолари ёки меросхўрлари томонидан тақдим этилган ҳолларда, бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар уларга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ мерос қилиб олиш тартибида рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш Реестрга ушбу объектларга бўлган муайян юридик ва жисмоний шахснинг тегишли ҳуқуқлари тўғрисида ёзув киритиш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш хусусиятлари
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Юридик ва жисмоний шахсларнинг кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва фермер хўжаликлари узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларида ижарага берувчининг рухсати билан ўз маблағлари ҳисобига уларнинг мулки бўлган кўп йиллик дов-дарахтларни, ўрмон дов-дарахтларини ҳам экиш ҳуқуқига эгадирлар ва улар давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Ижарачи агар шартномада ерларни боғдорчилик, узумчилик, тутчилик ёки кўп йиллик дов-дарахтлар экиш билан боғлиқ бошқа фаолиятни амалга ошириш назарда тутилган бўлса, мустақил равишда кўп йиллик дов-дарахтлар экиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ижарага олинган ер участкасида ижарага берувчининг рухсати билан кўп йиллик дов-дарахтлар экилган бўлса, унда шартнома муддати ўтиши ёки уни муддатидан олдин бекор қилинганда ижарачи ушбу мақсад учун амалга оширилган харажатларни қоплашни талаб қилиш (шартномада бошқача тартиб кўзда тутилмаган бўлса) ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижарага олинган ер участкасида ижарага берувчининг рухсатисиз экилган кўп йиллик дов-дарахтлар шартноманинг муддати ўтганда ёки у бекор қилинганда ижарага берувчига бепул ўтади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Қуйидаги кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчатзорлардаги кўчатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахсларнинг балансига олинмаган ҳамда ҳосилга кирмаган ва фойдаланишга қабул қилинмаган кўп йиллик дов-дарахтлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп йиллик бутазорлар ва резавор ўсимликлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон хўжаликлари ва бошқа ўрмон хўжалиги давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ўрмонлари ва кўп йиллик дов-дарахтлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ташкилотларининг кўп йиллик дов-дарахтлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли пунктлари, шунингдек ташкилотларнинг ерларини кўкаламзорлаштириш мақсадида ўстирилган кўп йиллик дов-дарахтлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларида ижарага берувчининг рухсатисиз ўстирилган кўп йиллик дов-дарахтлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаганда.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) боғ ва токзорларини фуқароларга фермер хўжалиги ташкил этиш учун аукцион асосида сотиш тўғрисидаги комиссия баённомаси ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ва ижарачи ўртасида тузилган шартнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
боғдорчиликка, узумчиликка, тутчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил қилиш учун ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокими ва ижарачи ўртасида тузилган шартнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
боғдорчиликка, узумчиликка, тутчиликка ихтисослашмаган фермер хўжалиги ташкил қилиш учун ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокими ва ижарачи ўртасида тузилган ва кўп йиллик дов-дарахтлар экишга рухсат берилган шартнома;
(52-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисидаги шартномага кўп йиллик дов-дарахтлар ўтқазиш ҳуқуқини бериш тўғрисида тузилган қўшимча битим;
(52-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида ёзма равишда тузилган кўп йиллик дов-дарахтларнинг олди-сотди шартномаси ва туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкасини кўп йиллик дов-дарахтларни сотиб олувчига қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарори;
(52-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли давлат органининг боғдорчиликка, узумчиликка ва тутчиликка ихтисослашган ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар экиш билан боғлиқ бўлган фаолиятни юритиш учун ер участкаларини бериш тўғрисидаги қарорлари;
(52-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд қарори ёки давлат ижрочиси қарори ёхуд давлат ижрочиси томонидан тасдиқланган ундирувчи ва қарздор ўртасида тузилган кўп йиллик дов-дарахтларни бериш далолатномаси кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.
(52-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якка тартибда уй-жой қуриш, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалигини юритиш ва жамоат боғдорчилиги ва узумчилик хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаларида ўстирилган кўп йиллик экинларга бўлган мулк ҳуқуқи ер участкасига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.
(52-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш Реестрга кўчмас мулкнинг мустақил тури сифатида дов-дарахтларнинг тури ва сонини кўрсатган ҳолда киритиш йўли билан амалга оширилади.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Ипотека, бино ва иншоотлар, шунингдек, ер участкасига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Ипотека тўғрисидаги шартнома нотариал тартибда тасдиқланиши керак (бундан бирламчи бозордан олинадиган кўчмас мулк олиш чоғидаги ипотека тўғрисидаги шартнома мустасно) ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
(54-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2020 й., 09/20/195/0391-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ипотека тўғрисидаги шартнома Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография Миллий маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради.
(54-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай шартнома ҳақиқий ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Реестрга тегишли ёзувни киритиш йўли билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ипотека тўғрисидаги шартнома ипотекани шартнома асосидаги давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун асосидаги ипотекани вужудга келтирадиган кредит шартномаси ёки қарз шартномаси қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади. Қонун асосидаги ипотека алоҳида ариза бермасдан ҳамда рўйхатга олиш учун йиғим тўламасдан давлат рўйхатидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Ипотека тўғрисидаги шартнома асосида вужудга келадиган ипотекани давлат рўйхатидан ўтказишда нотариал идоралар ва тижорат банклари томонидан Марказга электрон шаклда тузилган ипотека шартномаси ҳақида ахборот тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ипотека тўғрисидаги шартномани юридик ва жисмоний шахслар аризалари, шунингдек нотариал идоралар ва тижорат банклари томонидан электрон шаклда тузилган қонун асосида ипотека шартномаси ҳақида ахборотлар асосида рўйхатга олади ва ипотека тақиқи қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 1 январдан бошлаб, қарз олувчининг қурилган уй-жойга мулк ҳуқуқини ҳамда қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда давлат рўйхатидан ўтказишни таъминлаш, шунингдек, уй-жойга бўлган рўйхатдан ўтказилган мулк ҳуқуқи ҳақидаги ҳужжатнинг ва кредит шартномасининг нусхаларини қонун асосидаги ипотека давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида штамп босилган ҳолда банкка тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Ипотека тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш ариза Марказ томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилинган кундан бошлаб бир кун мобайнида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ томонидан Реестрга ипотека шартномасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида ёзув амалга оширилган сана ипотека тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатига олинган кун ҳисобланади.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Агар, ипотека тўғрисидаги шартномада ипотекага олувчининг ҳуқуқлари гаров хати билан тасдиқланиши назарда тутилган бўлса, бу тўғрида Реестрда кўрсатилган бўлиши керак. Бунда Реестрга «Гаров хати берилган» сўзлари киритилади ва давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар томонидан гаров хатини дастлабки ипотекага олувчига бериш санаси кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказишнинг амалга оширилганлигини тасдиқлаш мақсадида ариза берувчига Реестрдан кўчирма берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Ипотека билан таъминланган мажбурият мазмуни навбатдаги ипотека билан ўзгартирилганда, шунингдек ипотека предметига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар бу мулкнинг ҳақ эвазига ёхуд ҳақ олмасдан тасарруфдан чиқарилиши натижасида ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ипотекага қўювчидан бошқа шахсга ўтказилганида ипотека қўшимча равишда давлат рўйхатидан ўтказилади. Мазкур талабнинг бажарилмаслиги ипотека билан таъминланган мажбуриятда амалга оширилган ўзгаришлар ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Марказ ипотекани қўшимча равишда давлат рўйхатидан ўтказишда қуйидагиларни амалга оширади:
(60-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестрга шартнома, ипотека тўғрисида ёзувлар ипотека шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш санаси ва тартиб рақами, кўчмас мулк объектига нисбатан янги эгалик қилувчининг ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжат (олди-сотди, ҳадя шартномалари, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома ва ҳ. к.) реквизитларини киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестрнинг тегишли устунларида дастлабки ипотекага қўювчининг ҳуқуқларини чеклаш (уларга шартлар белгилаш) тўғрисидаги аввалги ёзувлар белгиланган тартибда, ипотека тўғрисидаги янги ёзув инобатга олинган ҳолда ўзгартирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Ипотекага қўювчи ва ипотекага олувчи томонидан нобуд бўлган ёки шикастланган кўчмас мулк объектини тиклаш ёки алмаштириш тўғрисида битим тузилганда Реестрига ушбу битим реквизитлари киритилади ва аввалги ёзувлар белгиланган тартибда бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, қайси шахснинг ҳуқуқлари ипотека билан чекланган бўлса, шу шахснинг мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда амалга оширилади. Қонун асосидаги ипотека бўйича ипотекага олувчининг ҳуқуқлари гаров хати билан тасдиқланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказишда Реестрнинг тегишли устунларига ёзувлар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Агар битта кўчмас мулк объекти бир нечта ипотекага олувчиларда қонун асосидаги ипотекада бўлса, у ҳолда Реестрга ипотека давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида тегишли ёзув киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Қонун асосидаги ипотеканинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқлаш мақсадида ариза берувчига Реестрдан кўчирма берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Бир мажбурият бажарилишини таъминлаш учун ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган кўчмас мулк объекти (олдинги ипотека) шу ёки бошқа қарздорнинг бошқа мажбурияти бажарилишини таъминлаш учун ўша ипотекага олувчининг ўзига ёхуд бошқа ипотекага олувчига гаровга берилиши мумкин (навбатдаги ипотека).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Кейинги ипотекага айни ушбу кўчмас мулк объектининг олдинги ипотекалари тўғрисидаги барча қайд ёзувлари ҳақида белги қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ариза берувчига кейинги ипотекани кўрсатган ҳолда Реестрдан кўчирма берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Навбатдаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш Реестрга мазкур кўчмас мулк объектининг олдинги ипотекалари тўғрисида ёзувлар бўлган тегишли устунларига «Навбатдаги ипотека» сўзларини киритиш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Ипотекага олувчининг ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича ва ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқлари, қонун ҳужжатларида бошқача тартиб ўрнатилмаган бўлса, гаров хати билан тасдиқланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Ипотека давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин гаров хати давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан ипотекага қўювчи билан ипотекага олувчи иштирокида расмийлаштирилади ва дастлабки ипотекага олувчига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гаров хатининг барча варақлари бир бутун ҳужжатни ташкил қилади, улар рақамланиши ва давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Гаров хати бекор қилинган ва шу билан бир вақтда янги гаров хати берилган тақдирда, ипотекага қўювчи давлат рўйхатидан ўтказувчи органга кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва бу ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги ариза билан бирга янги гаров хатини беради, ушбу гаров хати ипотекага олувчига унинг қонуний эгалигида турган гаров хати ўрнига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Гаров хатининг мазмуни ипотека тўғрисидаги шартномага ёки ипотека билан таъминланган шартномага мажбуриятга мувофиқ келмаса, амалдаги гаров хати ипотекага қўювчи томонидан бекор қилинади ва янги гаров хати тузилади, у расмийлаштириш учун давлат рўйхатидан ўтказувчи органга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Янги гаров хати ипотекага қўювчи томонидан киритиладиган маълумотлардан ташқари, янги гаров хати берилган санани ўз ичига олиши, унда давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан гаров хати рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида белги қўйилиши ва муҳр билан тасдиқланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Бекор қилинган гаров хати биринчи варағининг олд томонига рўйхатдан ўтказиш ёзувини бекор қилиш ҳақида «Бекор қилинди» штампи босилади, унда бекор қилинган гаров хатининг бекор қилиш санасига мос келадиган сана, давлат рўйхатидан ўтказувчи орган раҳбарининг фамилияси, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари ва имзоси кўрсатилади ва муҳр билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бекор қилинган гаров хати давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ипотека тўғрисидаги рўйхатдан ўтказиш ёзувини Реестрдан чиқариб ташлаш вақтигача сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Гаров хати йўқолган тақдирда ипотекага қўювчи томонидан гаров хатининг дубликати тузилади ва давлат рўйхатидан ўтказувчи органга гаров дубликатини расмийлаштириш учун топширилади, расмийлаштириш бир кун мобайнида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Гаров хатининг мазмуни ўзгарган тақдирда унинг эгаси янги гаров хатини рўйхатдан ўтказиш учун давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган гаров хати мазмунининг ўзгаргани тўғрисидаги битим давлат рўйхатидан ўтказилгани ҳақидаги ёзувни Реестрга киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Гаров хатининг мазмунини ўзгартириш тўғрисидаги битимнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани битимга ҳужжатлардаги рўйхатдан ўтказилганлик устхати штампи босиш йўли билан тасдиқланади, унда «Давлат рўйхатидан ўтказилди» сўзларидан олдин «Гаров хатининг мазмунини ўзгартириш тўғрисидаги битим» сўзлари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Гаров хатининг ажралмас қисми бўлган мазмунини ўзгартириш тўғрисидаги битимнинг асл нусхаси гаров хатига илова қилинади ва унга тикилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Гаров хатининг қонуний эгаси давлат рўйхатидан ўтказувчи органдан ўзининг ипотекага олувчи сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини талаб қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Гаров хатининг қонуний эгаси бир иш куни мобайнида қуйидагилар асосида рўйхатдан ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гаров хати бўйича ҳуқуқни белгиланган тартибда бошқа шахсга ўтказиш ҳамда гаров хатига белги қўйиш асосида, агар бундай ёзувни киритган шахс гаров хатининг қонуний эгаси ёки ипотекага олувчи бўлса, гаровга ўтказишга доир махсус ёзув унинг номига ёзилган ва гаров хатини белгиланган тартибда сотган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гаров хати бўйича ҳуқуқлар юридик шахс қайта ташкил этилганлиги натижасида ёки мерос тартибида бошқа шахсларга ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гаров хати бўйича ҳуқуқлар ариза берувчига тегишли деб топилгани тўғрисидаги суд қарори асосида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Гаров хатининг қонуний эгасини рўйхатдан ўтказиш Реестрнинг дастлабки ипотекага олувчи ёки гаров хатининг олдинги қонуний эгаси кўрсатилган устунига гаров хатининг янги қонуний эгаси тўғрисида ёзув киритиш орқали амалга оширилади. Реестрдаги олдинги ёзув белгиланган тартибда бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Гаров хатининг эгасига Реестрга тегишли рўйхатдан ўтказиш ёзуви киритилганлигини тасдиқлаш мақсадида унинг аризаси асосида белгиланган тартибда Реестрдан кўчирма берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқ чекловлари (шартлари) тўғрисидаги маълумотларни акс эттиришда мазкур кўчирмага ипотека кўрсатилгандан сўнг «Гаров хатининг қонуний эгаси» сўзлари ва янги ипотекага олувчи (гаров хатининг янги қонуний эгаси) тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Гаров хатининг гаровини Реестрга тегишли ёзувлар киритиш орқали рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Реестрдан кўчирмаларни тайёрлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Юридик ва жисмоний шахслар Реестрдан кўчирмаларни электрон шаклда Давлат хизматларининг ягона портали ёки Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси расмий сайтидан олишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Битта ер участкасида жойлашган алоҳида бинолар ва иншоотлар ёхуд уларнинг бир қисми бошқа шахсларга ўтказилганда, нотариал идоралар сўрови бўйича Реестрдан кўчирма тайёрлашдан олдин икки иш куни мобайнида жойга чиқиб бошқа шахсларга ўтказилаётган бинолар, иншоотлар ёки уларнинг бир қисми таркиби аниқланади, шундан сўнг мазкур бобда белгиланган тартибда Реестрдан тегишли кўчирма тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Юридик ва жисмоний шахсларда Реестрда рўйхатга олинган ҳуқуқлар мавжуд бўлмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказилган кўчмас мулк объектининг йўқлиги ҳақида Реестрдан кўчирма берилади, бу кўчирма юридик ёки жисмоний шахсда кўчмас мулк объекти йўқлигининг тасдиғи (маълумотнома) бўлиб хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Кўчирмада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ер кадастрида ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастрида мавжуд кўчмас мулк объектининг техник параметрлари ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ эгалари ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестрда мавжуд рўйхатга олинган ҳуқуқлар ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судлар, тергов органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги ҳақида, санани, қайси ҳужжат асосида ва қайси орган томонидан тақиқлар ёки хатлов қўйилганини, шунингдек, уларни рўйхатдан ўтказиш санаси ва рақамини кўрсатган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ипотека ҳамда бинолар ва иншоотлар ипотекаси шартномасини, шунингдек ер участкаларига бўлган ашёвий ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасига бўлган сервитутнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бинолар ва иморатлар ёки уларнинг қисмлари ижараси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қарори бўйича мўлжалланаётган бино, иншоотни бузиш ҳақидаги маълумотлар акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88. Ваколатли давлат органлари, ҳуқуқ эгалари ёхуд ҳуқуқ эгасининг ишончномаси асосида ҳаракат қилувчи шахслар мурожаатлари бўйича кўчмас мулк объектига ҳуқуқларни белгиловчи ва техник ҳужжатларнинг нусхалари берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89. Юридик ва жисмоний шахслар кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ва Марказнинг қарори юзасидан суд тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
(89-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги низолар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари ҳузуридаги комиссиялар томонидан, ариза берувчи уларнинг хулосаларидан норози бўлган ҳолларда — Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги комиссия томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судлар томонидан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат реестри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

Реестрнинг тартиб рақами:

2.

Юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми:

3.

Ер участкаси ҳақида маълумотлар:

3.1.

Ер участкасининг кадастр рақами:

3.2.

Майдони, га:

3.3.

Жойлашган жойи:

3.4.

Ҳуқуқ тури:

3.5.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар:

3.6.

Ер участкасидан фойдаланиш мақсади:

3.7.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни чеклаш:

3.8.

Сервитутлар:

3.9.

Кадастр баҳоси, 20___ й. ҳолатига минг сўм

3.10.

Рўйхатдан ўтказиш санаси ва рақами:

4.

Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотлар:

4.1.

Бинолар ва иншоотлар рўйхати, кўп йиллик дов-дарахтлар турлари:

4.2.

Бино ва иншоотнинг кадастр рақами:

4.3.

Майдон, кв. м:

4.3.1.

Умумий:

4.3.2.

Ишлаб чиқариш, тураржой:

4.4.

Ҳуқуқ тури:

4.5.

Бино, иншоот ва кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар:

4.6.

Бино ва иншоотдаги мулк улуши, қисм:

4.7.

Бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар чекловлари:

4.8.

Кадастр қиймати, 20___ й. ҳолатига минг сўм

4.9.

Рўйхатдан ўтказиш санаси ва рақами:

4.10.

Дов-дарахтлар сони, дона:

5.

Ипотека ҳақида маълумотлар:

5.1.

Рўйхатдан ўтказиш предмети:

5.2.

Рўйхатдан ўтказиш санаси ва рақами:

6.

Изоҳ:

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси
‎Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида давлат реестридан
‎КЎЧИРМА

20__ й. «____» ______________

‎‎№ ___________________

20__ й. «____» ______________да келиб тушган 20__ й. «____» ______________даги буюртма асосида маълум қиламизки, Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига қуйидагиларга бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида ёзув киритилган:

1. Кўчмас мулк объекти
Кўчмас мулк объекти тури
Кўчмас мулк объектининг номи

Кадастр рақами

Жойлашган жойи
Реестрининг тартиб рақами
2. Рўйхатдан ўтказилди‎
Ҳуқуқ эгаси
СТИР

2.1. Ер участкаси

Ҳуқуқ тури, жисмоний ёки юридик шахснинг ҳуқуқдаги улуши
Ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш санаси
Ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат реквизитлари
2.2. Бино ва иншоотлар
Ҳуқуқ тури
Ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш санаси
Ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат реквизитлари
2.3. Кўп йиллик дов-дарахтлар
Дарахтлар сони, дона
Ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш санаси
Ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат реквизитлари
3. Бошқа маълумотлар
3.1. Ҳужжат бўйича майдон, (га)
3.2. Амалдаги майдон, (га)
3.3. Давлат рўйхатидан ўтказилган бино ва иншоотлар майдони, (кв.м.)
3.4. Тақиқ, хатлов ёки чекловлар мавжудлиги

Ипотека, бино ва иншоотлар, шунингдек, ер участкасига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномалар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги

Бинолар ва иншоотлар ёки уларнинг қисмлари бўйича ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги

4. Қўшимча маълумотлар
Рўйхатдан ўтказувчи: _________________________

Агар сизда кўчирманинг ҳақиқийлигини текшириш зарурати юзага келса, пастки чап бурчакдаги QR-кодни сканерланг.

‎QR-код‎‎‎

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Марказлар ёки ташкилотларга ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади

1. Хоҳишига кўра

2. Мурожаат қилинганда

2-босқич

1. Марказлар ёки ташкилотлар

2. ЯИДХП

Сўровномани рўйхатдан ўтказувчи органга юборади

1. 1 соат мобайнида

2. Автоматик тарзда

3-босқич

Рўйхатдан ўтказувчи орган

1. Кўчмас мулк объектини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиб, давлат рўйхатидан ўтказади.

2. Йиғим суммаси кўрсатилган хабарномани марказлар ва ташкилотларга юборади.

2 иш куни мобайнида

4-босқич

1. Марказлар ёки ташкилолар
2. ЯИДХП

Ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини йиғимни тўлаш хақида хабардор қилади

1 соат мобайнида

5-босқич

Ариза берувчи

Хабарномада белгиланган йиғимни тўлайди

1 ой мобайнида

6-босқич

1. Марказлар ёки ташкилолар
2. ЯИДХП

Реестрдан кўчирмани юклаб олади ва ариза берувчининг сўровига кўра унга реестрдан кўчирмани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида беради

Реал вақт режимида
(тўлов амалга оширилгандан сўнг)

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 1-сон, 1-модда) 1-банди иккинчи хатбоши ва 1-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори)» 2014 йил 3 июндаги 138-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 56-модда) илованинг 22-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 71-модда) 2-бандининг биринчи — еттинчи хатбошилари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори)» 2014 йил 6 ноябрдаги 309-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 46-сон, 551-модда) илованинг 7-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 1-сон, 9-модда) илованинг 47-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 40-бандига қўшимчалар киритиш ҳақида» 2016 йил 11 январдаги 6-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 1-сон, 2-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига кўчмас мулкка оид кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2016 йил 21 сентябрдаги 317-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 9-сон, 86-модда) илованинг 2-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 2-сон, 20-модда) 4-илованинг 4-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарори)» 2017 йил 16 августдаги 639-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 178-модда) 1-илова 11-бандининг «б» кичик банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024-сон қарори)» 2017 йил 29 августдаги 679-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 189-модда) илованинг 22-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарори)» 2018 йил 22 январдаги 40-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 19-модда) илованинг 11-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2018 й., 09/18/1060/2405-сон, 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон; 01.04.2020 й., 09/20/195/0391-сон; 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон; 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон; 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон; 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон; 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон; 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)