26.02.2019 йилдаги ПҚ-4212-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 26.02.2019 йилдаги ПҚ-4212-сон
Date of entry into force
26.02.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилди ва комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Ҳар бир ходимнинг «Халқ манфаатларига хизмат қилиш»дан иборат ўз хизмат бурчини сўзсиз адо этиши ушбу фаолиятнинг асосига айланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юртимизда тинчлик ва осойишталикни самарали таъминлаш соҳасида юқори натижага эришиш кўп жиҳатдан ички ишлар органлари ходимларининг доимий шайлиги ва касбий тайёргарлик даражасига, уларнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, давлат ва жамият манфаатлари ҳимояси йўлидаги фидойилиги ва жасоратига боғлиқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар органларида хизмат ўташ амалиётини ўрганиш натижалари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги бугунги кун талаблари шароитида ўз ҳаёти ва соғлиғини аямай терроризм ва жиноятчиликка муносиб қаршилик кўрсатган, хизмат вазифаларини бажариш чоғида қаҳрамонлик ҳамда жасорат намоён этган ходимларни ва уларнинг оила аъзоларини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тизимини йўлга қўйишнинг долзарблиги ортаётганлигидан далолат бермоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш йўлида хизмат ўташ ҳаёт учун юқори хатарга эга эканлигини инобатга олган ҳолда ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш ҳамда маънавий-руҳий ҳолатини мустаҳкамлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилансинки, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
терроризм, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари (кейинги ўринларда — ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандлари) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномаси асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари давлат гранти асосида Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда — олий таълим муассасалари)нинг бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) кириш имтиҳонларисиз қабул қилинадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий ўқув юртидан кейинги таълимдан ташқари) ва ўрта махсус таълим муассасалари (кейинги ўринларда — ҳарбий таълим муассасалари)га қабул квоталаридан ташқари дастлабки ва касбий танлов натижалари, шунингдек ички ишлар вазирининг тавсияномаси асосида қабул қилинадилар.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2019 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига тўлов-шартнома (оширилган тўлов-шартнома ставкаси бундан мустасно) асосида олий таълим муассасалари бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) ўқишга мазкур қарор қабул қилингунга қадар кирган, шунингдек ўқиш давомида ушбу ҳолатларда ота-онасини йўқотган тақдирда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандларига — шартномаларнинг тўлиқ ҳажмини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандларига — шартномаларнинг эллик фоизи миқдорида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан тўлашга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари учун (кейинги ўринларда — ходимларнинг фарзандлари) беш фоизли квота ажратилади:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика олий таълим муассасаларига — давлат гранти асосида олий таълим муассасалари бакалавриати (иккинчи таълимдан ташқари)га умумий белгиланган қабул кўрсаткичлари квотасидан ташқари;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий таълим муассасаларига — курсант (ўқувчи)ларнинг умумий қабул сонидан.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг фарзандларини ажратилган беш фоизли квоталар доирасида олий таълим муассасаларига қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномаси бўйича танлов асосида амалга оширилади ҳамда ўринлар олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имтиҳонлари натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, абитуриент кириш имтиҳонларининг энг юқори баллидан камида ўттиз фоизини тўплаган тақдирда, кетма-кетлик тартибида тақсимланади;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг фарзандларини ажратилган беш фоизли квоталар доирасида ҳарбий таълим муассасаларига қабул қилиш дастлабки ва касбий танлов натижалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномаси асосида амалга оширилади;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимлар, шу жумладан ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандларини олий таълим муассасалари ва ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун тавсиянома (кейинги ўринларда — тавсиянома) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан вазирлик Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғининг илтимосномаси асосида берилади;
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тавсиянома бир олий таълим муассасаси ёки ҳарбий таълим муассасасига бир марта кириш учун уч йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг фарзандларида ушбу қарорда кўзда тутилган тавсиянома билан бир қаторда муддатли ҳарбий хизматни ўтаганлиги бўйича ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаси ҳам мавжуд бўлса, уларни танлов асосида қабул қилиш қўмондонлик тавсияномасида белгиланган қўшимча балларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тавсиянома бланклари қатъий ҳисобда турувчи, ҳисоб серияси, рақами ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлган ҳужжат бўлиб, «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғига тавсиянома бериш тўғрисида илтимоснома киритиш борасида қарорлар қабул қилишда холисликни таъминлаш ва коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига ички ишлар органлари ходимларининг маънавий-руҳий ҳолатини мустаҳкамлаш мақсадида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан шартнома асосида психолог-мутахассисларни, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олиб белгилаган ҳолда жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимларининг оила аъзолари (вояга етмаган фарзандлари, болалигидан ногиронлиги бўлган фарзандлари, ота-онаси, турмуш ўртоғи), шунингдек ушбу ҳолатларда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимлар:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-26-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ишлар органлари тиббий муассасалари хизматидан бепул фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги санаторий-курорт муассасалари жойлашган жойга шаҳарлараро (ҳаво ва темир йўл) транспортда бепул бориш ва қайтиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагиларга турар-жой хизмати бўйича коммунал ва бошқа кўрсатилган хизматлар тўлови учун ҳар ярим йилда бир марта қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида пул компенсацияси тўлови жорий этилсин:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6094-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2020 й., 06/20/6094/1413-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарамоғида терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимларининг вояга етмаган фарзандлари бўлган шахсларга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 6 ва 7-бандлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ёки ҳалок бўлган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳарбий хизматчиларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда тегишли мурожаатлар асосида терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимларининг оила аъзолари (вояга етмаган фарзандлари, болалигидан ногиронлиги бўлган фарзандлари, ота-онаси, турмуш ўртоғи)га, шунингдек ушбу ҳолатларда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларга республика санаторий-курорт муассасаларига йилига бир марта, харажатлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши маблағлари ҳисобидан қопланадиган йўлланмалар ажратилишини таъминласин;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-26-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ички ишлар органлари ходимларини терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган деб топишнинг тартиби ва аниқ мезонларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарордан келиб чиққан ҳолда Ички ишлар органлари ходимлари фарзандларини республика таълим муассасаларига қабул қилиш учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 26 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4212-сон