17.04.2019 йилдаги 326-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.04.2019 йилдаги 326-сон
Date of entry into force
18.04.2019
Ҳужжат 18.04.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш ва кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ-3982-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш ва кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, корхоналар ва хўжалик бошқарувидаги идоралар томонидан хорижий валютада ундириладиган божлар ставкалари, йиғимлар тарифи ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлари тарифлари бўйича (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 16-модда) IХ бўлимига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 17 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
326-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 326-сон қарорига
1-ИЛОВА

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан вақтинча прописка қилиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини таклиф қилишни расмийлаштириш ва кўп марталик визаларни бериш ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча прописка қилиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ватандошлар — келиб чиқиши Ўзбекистон Республикасидан бўлган, хорижга чиққан ва хорижий давлат фуқаролигини ёки фуқаролиги бўлмаган шахс мақомини олган, тарихий Ватанига маънавий ва маданий нуқтаи назардан мансубликни ҳис қилган ҳамда этник ва тил нуқтаи назаридан ўзини ўзбеклар ёки қорақалпоқлар сифатида идентификация қилган ҳамда Ўзбекистон билан ҳар томонлама алоқа қилиш истагида бўлган хорижда истиқомат қилаётган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ватандошнинг оила аъзолари — ватандошнинг турмуш ўртоғи, унинг ота-онаси ва фарзандлари (фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинганлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклиф қилувчи — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи, унга нисбатан турмуш ўртоғи, тўғри шажара бўйича биринчи, иккинчи, учинчи даражали ва ён шажара бўйича қариндошлар-ватандошларга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VTD турдаги кириш визаси — Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат қилувчи ва унинг фуқаролари бўлган қариндошлари томонидан берилган таклифнома асосида келадиган, амал қилиши мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чекланмаган марта ташриф буюрадиган ватандошлар ва уларнинг оила аъзолари учун 2 йил муддатга бериладиган виза тоифаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МваФР бўлинмалари — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, шаҳар (туман) ички ишлар бўлимлари ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ватандошларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ватандошларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш учун таклиф қилувчи доимий истиқомат қиладиган жойидаги МваФР бўлинмасига мурожаат қилиши ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланган намунадаги 2 нусхада ариза-анкета;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклиф қилувчининг паспорти (нусхаси олиниб, асли қайтариб берилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ватандошнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳаракатланиш ҳужжати ва бошқалар) нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклиф қилувчининг ватандош билан қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ тузилганлиги ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар, нусхаси олиниб, асли қайтариб берилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар ватандош Ўзбекистон Республикасига оила аъзолари билан биргаликда келиш ниятида бўлса, уларнинг ҳар бирининг шахсини ва қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатларининг нусхалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклиф қилувчининг 3,5 х 4,5 см ўлчамли икки дона фотосурати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция.

4. МваФР бўлинмаси уч иш куни мобайнида ариза-анкетани ва тақдим этилган бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади, ватандошнинг таклиф қилувчига қариндошлик даражасини ўрганиб чиқади ҳамда ватандошлар ва таклиф қилувчининг шахсини ички ишлар органларидаги мавжуд маълумотлар базаси бўйича текширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ариза-анкета ўрганиб чиқилгач, агар ватандошнинг Ўзбекистон Республикасига келишига ички ишлар органларида тўсқинлик қилувчи маълумотлар аниқланмаса, ариза-анкетанинг бир нусхасини келишиш учун ваколатли органга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ваколатли орган билан келишилганидан ва ижобий қарор қабул қилинганидан сўнг ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклидаги таклифнома тўлдирилиб МваФРБ бўлинмаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади, гербли муҳр билан тасдиқланади ва бевосита таклиф қилувчига ёки унинг ишончли вакилига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ватандошларни таклиф қилиш ҳақидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати ўн беш иш кунидан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Таклифнома берилган кундан бошлаб уч ой давомида амал қилади. Таклиф қилувчи ушбу муддат мобайнида таклифномани Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига кириш визаларини расмийлаштириш учун тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ватандошларга Ўзбекистон Республикасига кўп марталик кириш визаларини расмийлаштириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ватандошларнинг Ўзбекистон Республикасига кўп марталик кириш визалари Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари томонидан, бундай консуллик муассасалари мавжуд бўлмаган тақдирда эса — халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларидаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бўлинмалари томонидан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ватандошларга кўп марталик кириш визаларини расмийлаштириш учун таклиф этувчи Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиб қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ белгиланган шаклда виза талаби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
e-visa.mfa.uz сайти орқали олинган электрон анкета;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МваФР бўлинмаси томонидан берилган таклифнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклиф қилинувчи ватандошнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳаракатланиш ҳужжати ва бошқалар) нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклиф қилувчининг паспорти нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кириш визалари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олиниши мўлжалланган ҳолатларда — авиачипта ёки бронь нусхалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тақдим этилган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари томонидан кўриб чиқиш муддати беш иш кунидан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мурожаат ижобий ҳал этилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари томонидан амал қилиш муддати икки йил бўлган кўп марталик «VTD» турдаги кириш визаси расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда визанинг амал қилиш муддати таклиф қилинаётган шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ватандошларни ички ишлар органларида вақтинча прописка қилиш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ватандошларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча прописка қилиш тартиби ва барча масалалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида» 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон, «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2012 йил 16 февралдаги 41-сон, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарорлари билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган ватандошлар ўз хоҳишларига кўра меҳмонхона, даволаш муассасалари, санаторий ва дам олиш уйларида (кейинги ўринларда жойлаштириш муассасалари деб аталади) ҳисобдан ўтган ҳолда вақтинча бўлишлари ёки турган жойларида вақтинчалик пропискадан ўтиб ҳудудий ички ишлар органларида ҳисобда туриб хусусий уй-жойларда яшашлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Хусусий уй-жойда яшаш истагини билдирган ватандошларни вақтинча пропискадан ўтказиш учун таклиф қилувчи ўзи яшаб турган жойдаги МваФР бўлинмасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ белгиланган шаклда ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ватандошнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, Ўзбекистон Республикасига кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси билан визасиз режими ўрнатилган МДҲга аъзо давлатлар бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
визасиз режими ўрнатилган МДҲга аъзо давлатлардан келган ватандошларнинг таклиф қилувчи билан қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ тузилганлиги, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар нусхаси олиниб асли қайтариб берилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг вақтинча турар жой майдони беришга розилиги тўғрисидаги аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси — агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. МваФР бўлинмаси вақтинча пропискага топширилган ватандошларнинг ҳужжатлари ҳақиқийлигини, ўз вақтида топширилганлигини, аризадаги биографик ва виза маълумотларининг тўғри ёзилганлигини текшириши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Барча текширишлар тугаганидан сўнг икки иш кунида МваФР бўлинмаси икки йил муддатга вақтинча пропискани расмийлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда вақтинча прописка муддати шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва виза муддатидан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Ўзбекистон Республикасида вақтинча яшовчи ватандошларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ватандошлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига риоя этишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ватандошлар яшаш манзилларини ўзгартирсалар уч иш кунидан кечикмай вақтинча прописка қилинган жой бўйича ҳудудий МваФР бўлинмасига вақтинча пропискани ўзгартириш учун мурожаат қилиши лозим (меҳмонхона, санаторий ва даволаниш муассасаларига кўчиб ўтиш бундан мустасно).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Муайян манзилда вақтинча прописка асосида яшаётган ватандошлар Ўзбекистон Республикасининг бошқа манзилида уч кундан ортиқ бўлиш истагини билдирсалар, амалдаги вақтинча прописка бекор қилинмасдан бўлиш муддатига вақтинча прописка қилинади. Бунда янги манзилдаги вақтинча прописка аввалги вақтинча прописка муддатидан ошмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ватандошлар Ўзбекистон Республикасида бундан буён қолишга қонуний асослари бўлмаса, виза ва вақтинча прописка муддатлари тугагунча мамлакат ҳудудидан чиқиб кетишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ватандошлар қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари, таълим олишлари, доимий прописка билан яшаш гувоҳномаси олишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ватандошлар Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли рухсатнома олиш масаласида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлар вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ватандошларнинг «VTD» турдаги визалари меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун берилган рухсатнома ёки таълим муассасаси билан тузилган шартнома муддатига узайтирилганда виза тури ўзгармайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Агар ватандош шахсини тасдиқловчи ҳужжатни турли сабабларга кўра алмаштирса, амал қилиш муддати тугамаган эски ҳужжатдаги виза ва вақтинча прописка МваФР бўлинмаси томонидан белгиланган тартибда янгисига ўтказиб берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ватандошларнинг кириш визаси ва вақтинча пропискаси қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
содир этган маъмурий ҳуқуқбузарлиги ёки жинояти учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилаётганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклифнома, визани расмийлаштириш ҳамда вақтинча пропискадан ўтиш чоғида ёлғон маълумот ёки қалбаки ҳужжат тақдим этилганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яшаш гувоҳномаси расмийлаштирилганда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий прописка олинганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ушбу Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат ҳудудий ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган ҳамда бошқа қоидабузарликларга йўл қўйган ватандошлар ҳақида жойлаштириш муассасалари маъмуриятлари, уй-жой мулкдорлари зудлик билан ҳудудий ички ишлар органларини хабардор қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча прописка қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎‎______________________________________ (МваФРнинг ҳудудий бўлинмаси кўрсатилсин)

______________________________________‎‎

‎‎бошлиғига

‎‎ватандошларни таклиф қилиш тўғрисида
‎ АРИЗА — АНКЕТА

________________________________________________________________________________________________
‎ (таклиф қилувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎1. Туғилган йили___________________________________________________________________________________

2. Туғилган жойи___________________________________________________________________________________

3. Миллати _______________________________________________________________________________________

‎‎4. Иш жойи ва лавозими _____________________________________________________________________________

_____‎‎___________________________________________________________________________________________

5. Яшаш манзили __________________________________________________________________________________

‎‎________________________________________________________________________________________________

‎‎6. Телефонлар (мобиль) __________________________________ (уй) _______________________________________

‎‎7. Менинг ватандошим______________________________________________________________________________

‎‎(ватандошнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили)

‎‎________________________________________________________________________________________________
‎ қариндошлик даражаси, фуқаролиги, яшаш давлатдан. Агар таклиф этилаётган ватандош аввал Ўзбекистон

‎‎________________________________________________________________________________________________
‎Республикасига келган бўлса, у ҳолда унинг Ўзбекистон Республикасига қачон, қаердан ва қандай мақсадда

‎‎________________________________________________________________________________________________
ҳамда қанча муддатга келганлиги кўрсатилсин)

‎‎________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎Ўзбекистон Республикасига келишига рухсат беришингизни сўрайман.

8. У билан бирга 16 ёшга тўлмаган қуйидаги фарзандлари келади:

‎‎(ушбу банд ота ёки онанинг бирига расмийлаштирилади)

1. _______________________________________________________________________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили кўрсатилсин)‎‎

‎‎2. _______________________________________________________________________________________________
‎3. _______________________________________________________________________________________________
4. _______________________________________________________________________________________________

‎‎9. Ватандош(лар)нинг Ўзбекистон Республикасида бўлган вақтида уй-жой ва моддий таъминлаш мажбуриятини оламан.
‎10. Менга мен томонидан таклиф этилаётган ватандош(лар)ни дам олиш ва байрам кунларидан ташқари уч сутка ичида вақтинча пропискадан ўтказиш учун ИИОга мурожаат қилишим лозимлиги тушунтирилди.
‎11. Мен томонимдан аввал Ўзбекистон Республикасига таклиф этилган ватандош(лар):

Фамилияси, исми, отасининг исми‎‎‎

Қариндошлик даражаси, фуқаролиги‎‎

Туғилган йили ва жойи ‎‎‎

Қайси мамлакатдан келган, иш жойи, лавозими ва яшаш манзили‎‎‎

Таклиф этилувчи охирги марта Ўзбекистонда қачон ва қаерда бўлган. Келишдан мақсад ‎‎

‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎
‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎‎ ‎‎ ‎‎‎
‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎
‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎ ‎‎‎
‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎
‎‎‎ ‎‎ ‎‎‎
‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎

‎‎12. Менинг меҳнат фаолиятим, шу жумладан, ўқиш ва ҳарбий хизмат.
‎(Ушбу бандни тўлдиришда корхона, ташкилот ва муассасада ишланган вақтда қандай номланган бўлса, ўша ном билан, ҳарбий хизматни ўташ даври ҳарбий гувоҳномадаги ёзувларга мувофиқ, лавозимни кўрсатган ҳолда тўлдирилиши лозим)

Йил ва ой‎

‎‎‏Иш жойи ва лавозими
‎‎

‎‎‏Корхона, ташкилот ва муассаса жойлашган манзил
‎‎

Келиш‎

Кетиш‎

‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎‎ ‎‎
‎‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎‎ ‎‎
‎‎‎ ‎‎
‎‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎

13. Мен хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидалари бузилганлиги учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилдим.
‎14. Аризага_______________________________________________________________________________________
‎ ________________________________________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________________________ни илова қиламан.

‎‎Имзо ______________

‎‎Анкетадаги маълумотларни ______________серия, ________________________ рақамли паспорт билан солиштирдим ва аризани қабул қилдим _________________________________________________________________

‎‎________________________________________________________________________________________________
‎(аризани қабул қилган ходимнинг лавозими, унвони ва имзоси)

‎‎20___ йил «____» _____________

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Ариза-анкета таклиф қилувчи томонидан аниқ ва тўлиқ тўлдирилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

_____-ТАКЛИФНОМА

‎‎________________________________________________________________________________________________ (фуқаролиги)

‎‎________________________________________________________________________________________________ (фамилияси)

‎‎________________________________________________________________________________________________ (исми, отасининг исми)

‎‎_____________________________________________________________________________________________ дан
‎(мамлакат)

‎‎Ўзбекистон Республикасига _________________________________________________________________________
‎ (шаҳар, туман номи)

‎‎кириб келишга рухсат берилди.
‎Таклифнома 20____ йил «____»___________дан 20___ йил «___»_______________________гача амал қилади.

‎‎______________________________________
‎ (МваФРнинг ҳудудий бўлинмаси кўрсатилсин)

‎‎бошлиғи

‎‎__________________ (имзо) ‎

‎‎______________________________________(ФИО)

‎‎__________________(сана)‎

‎‎М.Ў.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
‎ (ариза Консуллик-ҳуқуқий департамент ёки унинг
‎ҳудудий бўлинмалари раҳбари номига ёзилади)
‎_______________________________________________

‎‎(таклиф қилувчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги, доимий яшаш манзили ва телефон рақами)

‎‎ВИЗАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ УЧУН АРИЗА

‎‎Қуйидаги шахсга виза расмийлаштиришда ёрдам беришингизни сўрайман:

1.‎

Ватандошнинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг аввалги фамилияси, исми, отасининг исми (паспорти асосида ва лотин босма ҳарфлари билан)‎‎

2.‎

Фуқаролиги (аввалги фуқаролиги)‎‎

3.‎

Туғилган вақти (йил, кун, ой) ва жойи (шаҳар ва мамлакат) ‎‎

‎‎

4.‎

Жинси ‎‎

‎‎

5.‎

Паспорт тури, рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати‎‎

6.‎

‎‎Иш (ўқиш) жойи (ташкилотнинг тўлиқ номи ва лавозими)

‎‎

7.‎

‎‎Ўзбекистонга сафар мақсади ҳамда ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан берилган таклифнома рақами

8.‎

‎‎Қариндошлик алоқалари

‎‎

9.‎

‎‎Ўзбекистон Республикасида турган вақтда яшайдиган манзили

‎‎

10.‎

‎‎Ўзбекистонда яшаш муддати

____________дан ___________гача
‎________марта ________кун (ҳар бир киришда)

11.‎

Виза олиш жойи (давлат / шаҳар)

Ўзбекистон Республикасининг______________________ даги Элчихонаси/Консулхонаси ‎‎

12.‎

‎‎Ватандошни турар жой билан таъминлаш ва ўз вақтида ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида рўйхатдан ўтказиш мажбурияти

‎‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Таклиф қилувчи шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига ёки ҳудудий бўлинмаларига ва таклиф қилинаётган шахс томонидан Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатдаги консуллик муассасасига ёлғон ёки нотўғри маълумотларнинг тақдим этилиши ватандошга виза расмийлаштиришни тўхтатишга ёки уни бекор қилишга олиб келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Сана _________________________ Имзо _____________________ Ф.И.О. _____________________________

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

__________‎____________________________ ‎МваФРнинг ҳудудий бўлинмаси кўрсатилсин ______________________________________

бошлиғига

‎‎АРИЗА

‎‎Мени ___________________________________________________ муддатга қуйидаги манзилга вақтинча пропискага
‎қўйишингизни сўрайман:
‎________________________________________________________________________________________________

‎(вақтинча пропискадан ўтаётган манзил кўрсатилади)

‎‎________________________________________________________________________________________________

‎‎________________________________________________________________________________________________ ‎‎

Ватандошим _____________________________________________________________________________________ ‎‎

(қариндошлик даражаси Ф.И.О.)

‎‎__________________________________________________________________________ таклифи бўйича келганман

‎‎Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан:

‎‎1. Ф.И.О. ________________________________________________________________________________________
‎(ватандошнинг Ф.И.О. кирилл алифбосида кўрсатилади)
‎________________________________________________________________________________________________
‎(ватандошнинг Ф.И.О. паспорт бўйича кўрсатилади)

‎2. Фуқаролиги _______________________________________________ 3. Жинси _____________________________ ‎‎

‎4. Туғилган санаси __________________________ 5. Туғилган жойи ________________________________________ ‎‎

‎6. Фарзандлари ____________________________________________________________________________________

‎(16 ёшгача бўлган фарзандларнинг Ф.И.О. ва туғилган йили)‎‎

________________________________________________________________________________________________‎‎

________________________________________________________________________________________________

‎‎________________________________________________________________________________________________

‎7. Келишдан мақсадим______________________________________________________________________________ ‎‎

‎‎‎8. Паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати) ___________________________________________________________________ (серия, рақами ва амал қилиш муддати)

‎‎9. Келган куни, виза рақами, ким томонидан ва қачон берилган, амал қилиш муддати:

________________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________________‎‎

________________________________________________________________________________________________‎‎

10. Телефон (мобил) _______________________________________________________________________________ ‎‎

Бўлиш давримда қонунчилик талабларига риоя қилиш мажбуриятини ўз зиммамга оламан.

‎‎Сана__________________________________

‎Имзо‎_________________________________

______________________________________ МваФРнинг ҳудудий бўлинмаси кўрсатилсин

бошлиғига
‎______________________________________
‎______________________________________
‎______________________________________
‎______________________манзилида яшовчи фуқаро________________________________
‎___________________________________дан
‎Тел.__________________________________

АРИЗА

‎‎Сиздан Ўзбекистон Республикаcига келган ватандошим ___________________________________________________

‎‎________________________________________________________________________________________________
‎(қариндошлик даражаси)

________________________________________________________________________________________________
‎(фуқаролиги, фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎______________________________________________________________________________________________ни __________________________________муддатга _______________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________

(вақтинча пропискадан ўтаётган манзилнинг тўлиқ номи )

‎‎__________________________________________________________га вақтинча прописка қилишингизни сўрайман.

‎‎Менга хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидалари тушунтирилди.

‎‎Сана__________________________________

‎‎Имзо_________________________________

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 326-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, корхоналар ва хўжалик бошқарувидаги идоралар томонидан хорижий валютада ундириладиган божлар ставкалари, йиғимлар тарифи ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлари тарифлари бўйича IX-бўлимига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кўп марталик кириш-чиқиш визаларни расмийлаштирганлик учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

олти ойгача

150 АҚШ доллари

бир йилгача

250 АҚШ доллари

икки йилгача

300 АҚШ доллари

уч йилгача

350 АҚШ доллари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни кириш визаси амал қилиши муддатига вақтинчалик пропискадан ўтказганлик ва визанинг амал қилиш муддатига вақтинчалик прописканинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

бир ойгача

тўловсиз

икки ойгача

40 АҚШ доллари

уч ойгача

60 АҚШ доллари

олти ойгача

100 АҚШ доллари

бир йилгача

200 АҚШ доллари

икки йилгача

250 АҚШ доллари

уч йилгача

300 АҚШ доллари».

Кейинги таҳрирга қаранг.