25.10.2018 йилдаги ПҚ-3982-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 25.10.2018 йилдаги ПҚ-3982-сон
Date of entry into force
26.10.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар (кейинги ўринларда ватандошлар деб юритилади) билан доимий мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардаги иштирокини рағбатлантириш, шунингдек, ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли ва ҳар томонлама ҳимоя қилишга кўмак бериш борасида муҳим ишлар амалга оширилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айни пайтда кўплаб ватандошларимиз иқтисодиётимиз, ижтимоий соҳа, илм-фан, маданият, спорт ва бошқа йўналишларни ривожлантиришга, ўзларининг тарихий Ватани — Ўзбекистоннинг обрўсини ошириш ҳамда унинг ташқи дунё билан муносабатларини мустаҳкамлашда муносиб ва сезиларли ҳиссаларини қўшиб келмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, ватандошлар билан алоқаларни ривожлантиришнинг аҳамияти ва долзарблиги ошаётган бир пайтда, улар билан самарали ҳамкорликни олиб бориш ва ислоҳотларни сифат жиҳатдан яхшилашда уларнинг салоҳиятини жалб қилиш борасида қуйидаги қатор муаммолар сақланиб қолмоқда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларнинг ватандошлар билан алоқаларни ўрнатишнинг самарадорлиги паст даражада ва қисман эканлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий, ижтимоий, инвестициявий, илмий-маърифий, маданий ва бошқа устувор лойиҳалар ҳамда дастурларни амалга оширишда ватандошларнинг салоҳиятидан оқилона фойдаланмаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ватандошларнинг ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини оммалаштириш билан шуғулланадиган ташкилотларини қўллаб-қувватлаш борасида комплекс ва узоқ муддатли стратегиянинг мавжуд эмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижда таълим олаётган Ўзбекистон ёшлари билан ишлашга етарли даражада эътибор берилмаётганлиги, мамлакатга қайтганларидан кейин уларни иш билан таъминлаш тизимининг йўлга қўйилмаганлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ватандошлар билан ҳамкорлик қилишнинг узоқ муддатли ва мустаҳкам тизимини яратиш ҳамда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг асосий мақсадлари сифатида қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари, истиқомат қилинаётган давлатнинг қонунчилиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида хориждаги ватандошларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ватандошларнинг Ўзбекистон маданий, илмий ва маънавий меросини кенг тарғиб қилишга, уни жаҳон миқёсида ўрганиш ва оммалаштиришга, истиқомат қилаётган давлатларида ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантириш борасидаги фаолиятларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг Ўзбекистонда таълим олиш имкониятларини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ва унинг хорижий мамлакатлар билан ўзаро манфаатли, дўстона муносабатларини қуришга ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган ватандошлар ҳамда улар тузган ташкилотлар билан алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ватандошларнинг Ўзбекистон ҳудудида профессионал, шу жумладан, тадбиркорлик, инвестициявий, илмий, маърифий ва маданий фаолият билан шуғулланишлари учун қулай ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий шароитларни яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ватандошларнинг салоҳиятини Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга, Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлашга жалб қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати Концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Чора-тадбирлар дастури) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикасининг давлат сиёсати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концепция ва Чора-тадбирлар дастурининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концепция ва Чора-тадбирлар дастурининг бажарилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концепция ва Чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар орқали молиялаштирилади.
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2021 й., 06/21/6168/0111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ва идоралар раҳбарларига Концепция ва Чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларни сифатли ҳамда ўз вақтида бажариш ва ҳар чоракда уларни амалга ошириш ҳолати борасидаги маълумотни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этиш бўйича шахсан жавобгар эканликлари кўрсатиб ўтилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концепция ва Чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш ҳолатини самарали мувофиқлаштиришни, тизимли мониторингини ҳамда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига уларнинг бажарилиши бўйича маълумот тақдим этишни таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситаларида Концепция ва Чора-тадбирлар дастурининг амалга оширилиши тўғрисида аниқ кўрсаткичлар ва натижаларни ифодалаган ҳолда ахборот-таҳлилий шарҳларни тизимли равишда тайёрлаш ва чоп этиш бўйича чоралар кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда ватандошлар ва уларнинг ташкилотларини Концепция ва Чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишга ҳамда уларнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган долзарб масалаларни муҳокама этишга жалб қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро шартномалар ва бошқа ҳужжатларни имзолаш бўйича чоралар кўрсин, Ўзбекистон Республикасининг жамоат ташкилотлари ҳамда ватандошларнинг хориждаги ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни, улар ўртасидаги алмашинувни рағбатлантирсин ва қўллаб-қувватласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, ватандошлар билан ҳамкорликнинг даражаси ва шаклидан келиб чиқиб, уларга Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, давлат томонидан қуйидаги қўллаб-қувватлаш ва рағбат чоралари кўрсатилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кириш визаларини, шу жумладан, кўп маротабалик ва узоқ муддатли визаларни соддалаштирилган ҳолда расмийлаштириш, вақтинчалик яшашга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори малакали кадрларни Ўзбекистонда зарур бўлган мутахассисликлар бўйича ишга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий ва маиший масалаларни ҳал қилишга ёрдам бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тасарруфидаги бўш турган объектларни ва ер майдонларини ватандошларга тадбиркорлик, илмий-тадқиқот, маърифий, инновацион ва бошқа дастур ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ватандошларнинг ўқиши, иши ва бошқа ижтимоий масалаларини тўлиқ (қисман) молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ватандошлар орасида юқори малакали мутахассисларни давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат ташкилотларига раҳбарлик лавозимларига, шунингдек, ушбу ташкилотлар раҳбарларининг консультанти (маслаҳатчиси) сифатида жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган соддалаштирилган тартибда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ватандошлар — хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларида ўзбек тили ва адабиёти, тарих, кино, маданият, театр санъати, телевидение ва радио йўналишлари бўйича таълим олишлари учун грантлар ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ватандошларнинг оммавий ахборот воситаларини Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтишини соддалаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган ватандошларни давлат мукофотлари ва фахрий унвонлар билан тақдирлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида давлат томонидан кўрсатиладиган бошқа қўллаб-қувватлаш ва рағбат чоралари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ватандошлар орасида юқори малакали мутахассисларни давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат ташкилотларига раҳбарлик ва масъулиятли лавозимларига жалб қилиш борасида зарур чора-тадбирларни мунтазам амалга оширсин ҳамда уларга манфаатдор вазирлик ва идораларга ишга кириш, яқин алоқалар ўрнатиш бўйича тўлиқ ёрдам кўрсатсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2021 й., 06/21/6168/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, «Дунё» ахборот агентлиги оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг мақсад ва вазифаларини ҳамда Концепция ва Чора-тадбирлар дастурининг амалга оширилиши ҳолатини ёритиш юзасидан мақолалар ва мавзули дастурларни ташкил этсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ташқи ишлар вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Маҳмудов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 25 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3982-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ-3982-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концепцияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати Концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция деб юритилади), давлатнинг мазкур йўналишдаги сиёсатининг принциплари, мақсадлари, асосий жабҳалари ва механизмларини намоён этадиган қарашларнинг ягона тизимидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида доимо истиқомат қиладиган ёки таълим олиш, меҳнат фаолияти билан шуғулланиш, оилавий сабаблар ва бошқа шароитлардан келиб чиқиб вақтинчалик чет элда юрган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижга чиққан ва чет эл фуқаролигини олган, Ватанига маънавий ва маданий нуқтаи назардан мансубликни ҳис қилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан маданий-гуманитар, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қилаётган Ўзбекистондан чиқиб кетган шахслар ва уларнинг авлодлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
этник, тил ва маданий-тарихий нуқтаи назардан ўзини ўзбеклар ёки қорақалпоқлар сифатида идентификация қилган ҳамда Ўзбекистон билан ҳар томонлама алоқада бўлиш хоҳишида бўлган хорижда истиқомат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар (кейинги ўринларда — ватандошлар) ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўз ташаббуслари орқали ташкил этилган ҳамда ватандошларнинг манфаатларини ифода этадиган ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари, нормаларига, истиқомат қилаётган мамлакатнинг ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, ўзининг низомига асосланиб фаолият олиб борадиган жамоавий маданий ва миллий марказлар, ассоциациялар, талабалар жамиятлари, мактаблар, фондлар ва тадбиркорлик тузилмалари ватандошлар ташкилотлари деб тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур Концепция Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий актлар ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига асосланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Концепция ватандошлар билан доимий мулоқотни таъминлаб туришнинг самарали механизмларини шакллантириш ва амалга ошириш, уларни маданий-гуманитар, илмий, маърифий ва ахборот соҳаларда ҳамкорликка жалб қилиш, Ўзбекистонда иқтисодий, ижтимоий лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш ҳамда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифаларни ватандошлар билан фаол ҳамкорлик қилиш орқали самарали амалга оширишга қаратилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ўзбекистон Республикасининг ватандошлар билан ҳамкорлигининг асосий принциплари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон билан маънавий, маданий ва ҳуқуқий алоқаларни сақлашга ҳамда мамлакатимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида иштирок этишга интилаётган ватандошлар билан ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикасининг ватандошлар билан ҳамкорлигининг барча шакллари ва йўналишлари очиқлик, шериклик, ихтиёрийлик, қонунийлик, истиқомат қилаётган мамлакатининг қонунларига ҳурмат билан қараш, давлат суверенитети ва мустақиллиги, тенг ҳуқуқлилик ва бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари амал қилиш принципларига асосланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ватандошлар билан мулоқот ўрнатиш ва алоқаларни ривожлантириш масалаларида Ўзбекистон Республикаси ватандошлар истиқомат қиладиган давлатларнинг тегишли давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур соҳадаги давлат сиёсати барча ватандошлар билан ҳар томонлама дўстона ҳамкорликни мустаҳкамлашга, уларнинг этник, миллий, диний ва ижтимоий мансублигидан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси билан маданият, тил, таълим, ахборот соҳалардаги ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишга кўмаклашишга, иқтисодий ва гуманитар алоқаларни ривожлантиришга қаратилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатлар ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, ватандошларимизни уларнинг ижтимоий ва маданий эҳтиёжларини қаноатлантиришда кўмаклашиш ва истиқомат қилаётган мамлакатдаги маданий тенглигини ҳимоя қилиш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни сақлаб қолиш мақсадида юртдошларимиз билан ўзаро ҳамкорлик қилишга доимий эътибор қаратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги ватандошлар билан ҳамкорлигининг асосий мақсадлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикасининг ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормалари, истиқомат қилаётган мамлакатнинг қонунлари ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида чет эллардаги ватандошларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон маданий, илмий ва маънавий меросини кенг тарғиб қилиш, уни дунёда ўрганиш ва оммалаштириш, истиқомат қилаётган мамлакатларида ўзбек тилини, маданиятини ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган ватандошларимизнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг Ўзбекистонда таълим олиш имкониятларини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига ва унинг хорижий мамлакатлар билан ўзаро манфаатли ва дўстона муносабатларини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишни истаган ватандошлар ва улар томонидан тузилган ташкилотлар билан алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ҳудудида ватандошларнинг касбий, шу жумладан, тадбиркорлик, сармоядорлик, илмий, маърифий ва маданий фаолиятини амалга ошириши учун қулай ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро обрў-эътиборини янада мустаҳкамлашга ватандошлар салоҳиятини жалб қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ўзбекистон Республикасининг ватандошлар билан ҳамкорлигининг асосий йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§1. Маданий, илмий, маърифий ва ахборот соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси маданият, илм-фан, таълим ва ахборот соҳаларида юртдошлар ва уларнинг ташкилотлари билан фаол ҳамкорликни амалга ошириш, улар билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг бошқа хорижий мамлакатлар билан дўстона алоқаларини мустаҳкамлашга йўналтирилган тадбирларни ташкил қилишни назарда тутмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ушбу Концепциянинг 10-бандида кўрсатилган ватандошлар билан ҳамкорликнинг асосий соҳалари қуйидагилардир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий, таълим, тиббиёт, маданий-маърифий, спорт ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси учун ёш кадрлар ва мутахассисларни тайёрлашга ватандошларнинг салоҳиятини жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ватандошларнинг таълим олиш ва касбий маҳоратларини ошириш, шунингдек, уларнинг ўз тарихий Ватанининг илмий, маданий ва ижтимоий ҳаётида иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доимий истиқомат қилаётган мамлакатларда ўзбек тили, маданияти ва урф-одатларини ўрганиш, асраш ва ёш авлодларга етказишда ватандошлар ва уларнинг ташкилотларига кенг кўламли ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлардаги юртдошларимизнинг ҳаёти ва фаолиятини янада тўлиқроқ ёритиш ва уларни Ўзбекистон ҳақидаги тегишли ахборот билан таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситалари соҳасидаги ҳамда ахборот алмашинуви борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет элда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқаролари билан доимий алоқани ўрнатиш ва ушлаб туриш, уларнинг Ўзбекистон ҳудудида иш билан таъминлашига зарурий ёрдам кўрсатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 2. Иқтисодий соҳада ҳамкорликни ривожлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси молиявий-иқтисодий ва интеллектуал-технологик салоҳиятга эга ишбилармон доира вакилларини, хорижий компания ишчиларини, сармоядорларни, халқаро молия институтлари ходимларини ва бошқа мутахассис ватандошларимизни жалб қилишда қуйидагилардан манфаатдор:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, иқтисодиётнинг устувор тармоқларига илғор технологияларни фаол жалб қилиш, Ўзбекистонда қўшма корхоналарни ташкил этиш ва экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий маҳсулотлар экспорти ҳажмини оширишга ёрдам бериш ва унинг географиясини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий туристларни жалб қилиш, мамлакатнинг туристик салоҳиятини, инфратузилмасини ва Ўзбекистонда туризмнинг янги турларини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк-молия фаолиятини тартибга солишнинг замонавий принципларини ва механизмларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестициявий жозибадорликни ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва хорижий инвесторларнинг Ўзбекистонда фаолият юритишида илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мутахассис ходимларни, маслаҳатчиларни илғор хорижий тажрибага асосланган ҳолда иқтисодиётнинг барча тармоқларини жадал инновацион ривожлантиришни таъминлаш учун жалб қилиш, жаҳон илм-фанининг замонавий ютуқларини жорий қилиш, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш, шунингдек, талабга жавоб берадиган иқтисодий, илмий, техникавий ва бошқа соҳадаги мутахассисларни Ўзбекистонда тайёрлашга кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Ватандошларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чоралари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистоннинг ривожланишига ҳисса қўшмоқчи бўлган ватандошларимизга ҳар томонлама кўмак кўрсатади, уларнинг истиқомат қилаётган давлатларида юртимизнинг маданий, илмий, маърифий меросларини ва замонавий ютуқларини сақлашга ва оммалаштиришга ёрдам беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт, илм-фан ва технологиялар, тиббиёт, таълим, маданият, спорт соҳаларида юқори малака ва ютуқларга эга бўлган ва бошқа йўналишларда қобилиятли ватандошлар билан ҳамкорликни ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ватандошлар билан ҳамкорликнинг даражаси ва шаклидан келиб чиққан ҳолда, уларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида давлат томонидан қуйидаги қўллаб-қувватлаш ва рағбат чоралари кўрилиши белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кириш визаларини, шу жумладан, кўп маротабали ва узоқ муддатли визаларни соддалаштирилган ҳолда расмийлаштириш, вақтинчалик яшашга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори малакали кадрларни Ўзбекистонда зарур бўлган мутахассисликлар бўйича ишга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий ва маиший масалаларни ҳал қилишга ёрдам бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тасарруфидаги бўш турган объектларни ва ер майдонларини ватандошларга тадбиркорлик, илмий-тадқиқот, маърифий, инновацион ва бошқа дастур ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ватандошларнинг ўқиши, иши ва бошқа ижтимоий масалаларини тўлиқ (қисман) молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ватандошлар орасида юқори малакали мутахассисларни давлат ва хўжалик бошқаруви, жойлардаги ижро ҳокимияти органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат ташкилотларига раҳбарлик лавозимларига, шунингдек, ушбу ташкилотлар раҳбарларининг консультанти (маслаҳатчиси) сифатида жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган соддалаштирилган тартибда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ватандошлар — хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг Олий таълим муассасаларида ўзбек тили ва адабиёти, тарих, кино, маданият, театр санъати, телевидение ва радио йўналишлари бўйича таълим олишлари учун грантлар ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ватандошларнинг оммавий ахборот воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аккредитациядан ўтишини соддалаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасини ривожланишига муносиб ҳисса қўшган ватандошларни давлат мукофотлари ва фахрий унвонлар билан тақдирлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида давлат томонидан кўрсатиладиган бошқа қўллаб-қувватлаш ва рағбат чоралари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикасининг ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасидаги давлат сиёсати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ватандошлар билан ҳамкорлик қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро шартномалар ва бошқа халқаро ҳужжатларни тузади, Ўзбекистон Республикасининг жамоат ташкилотлари ҳамда ватандошларнинг хориждаги ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни, алмашинувини рағбатлантиради ва қўллаб-қувватлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Концепциянинг самарали амалга оширилиши ватандошлар билан очиқ мулоқот ва самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга ҳамда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ватандошлар билан тизимли ҳамкорликнинг самарали механизмларини шакллантириш ва уларнинг ўзбек тилини, маданиятини ва урф-одатларини сақлаш ва оммалаштиришга қаратилган фаолиятини қўллаб-қувватлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг устувор йўналишлардаги лойиҳа ва дастурларни амалга оширишда фаол иштирок етиши учун ватандошларнинг интеллектуал, касбий ва ресурс салоҳиятини жалб қилиш инструментларини яратиш ҳамда уларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлашга, мамлакатнинг миллий манфаатларини минтақада ва жаҳонда илгари суришга, ватандошлар билан мулоқот ва ҳамкорлик ўрнатиш орқали хорижий мамлакатлар билан ўзаро манфаатли ва дўстона муносабатларни йўлга қўйишга имкон беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ-3982-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Муддат

Масъул ижрочилар

I. Ҳуқуқий-норматив базани шакллантириш ва такомиллаштириш

1.

Чет элда истиқомат қилувчи ватандошлар (кейинги ўринларда — ватандошлар) ва уларнинг оила аъзолари учун кириш визаларини, шу жумладан, кўп маротабали ва узоқ муддатли, вақтинчалик яшаш ҳамда ишлаш учун рухсатномаларни расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш.

1. Тегишли ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш.

2. Белгиланган тартибда ҳуқуқий-норматив ҳужжатларнинг лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2018 йил

30 декабргача

ИИВ (Д. Назармухамедов),
ТИВ (Д. Ахатов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
(Э. Мухитдинов),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),
ДХХ (А. Усманов)

2.

«Ватандош паспорти»ни татбиқ қилиш бўйича чет эл тажрибасини ҳамда уни Ўзбекистон Республикасида жорий қилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш.

Аниқ таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш юзасидан чет эл тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2019 йил

1 мартгача

ИИВ (Д. Назармухамедов),
ТИВ (Д. Ахатов),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),

ДХХ (А. Усманов),

вазирлик ва идоралар

3.

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунга ватандошларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини беришнинг соддалаштирилган тартибини жорий қилишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

1. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш.

2. Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2019 йил

1 июнгача

ИИВ (Д. Назармухамедов),
ТИВ (Д. Ахатов),
Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),
ДХХ (А. Усманов),
вазирлик ва идоралар

4.

Ватандошларнинг маданий, маърифий, ахборот, лингвистик эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида ҳамкорлик қилиш шунингдек, шу соҳада ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш бўйича халқаро шартномалар ва бошқа ҳужжатларни тузиш.

1. Хорижий мамлакатларнинг ихтисослаштирилган ташкилотларини аниқлаш.

2. Халқаро шартномалар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва идоралараро келишиш.

3. Ҳужжатлар лойиҳаларини хорижий томон билан келишиш.

4. Шартномалар тузиш.

2019 йил

1 июлгача

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

(К. Ишанходжаев),
Маданият вазирлиги
(О. Назарбеков),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (О. Абдурахманов),

ТИВ (Д. Ахатов)

II. Чет элда истиқомат қилувчи ватандошлар бўйича маълумотлар базасини яратиш ва улар билан иш олиб боришдаги

истиқболли йўналишларни таҳлил қилиш

5.

Қуйидагиларни ўз ичига олган маълумотлар базасини яратиш: бебаҳо илмий-амалий тажрибага эга, олим, эксперт, тадбиркор, юқори малакали мутахассис, маданият, санъат, спорт ва бошқа соҳа ходими бўлган ватандошлар (чет давлатлар ва мутахассисликлари бўйича каталоглаштириш ҳамда давлат идораларининг кадрлар хизмати учун онлайн қидирув ва фойдаланиш имконини яратиш), улар билан манзилли ишларни олиб бориш, шунингдек, уларнинг салоҳиятини Ўзбекистоннинг ривожланишига жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; чет элдаги ватандошлар ташкилотлари, шу жумладан, хориждаги бизнес-ассоциациялар, миллий ва маданий марказлар, фондлар, мактаб, кафедра ва университетлар, шунингдек, ватандошларнинг оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, хусусий теле ва радио компаниялар, босма ва электрон нашриётлар.

1. Идоралараро ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2. Маълумотлар базасини яратиш.

3. Ватандошлар ва уларга тегишли ташкилотлар билан манзилли иш олиб бориш, уларнинг салоҳиятини Ўзбекистон Республикасини ивожлантиришга жалб этиш бўйи?а чора-тадбирлар ва таклифларни ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 майгача

«Эл-юрт умиди» жамғармаси,

ТИВ (Д. Ахатов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(О. Умаров),

ДХХ (А. Усманов), Иқтисодиёт вазирлиги (М. Мирзаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Юсупалиев), Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси
(К. Ишанходжаев), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Л. Кудратов),
Ташқи савдо вазирлиги

(С. Саифназаров),
Фанлар академияси
(Б. Юлдашев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(О. Абдурахманов),
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Д. Саиджонов),
МТРК (А. Ходжаев),
вазирлик ва идоралар

6.

Чет элда таълим олаётган Ўзбекистон ёшларини келгусида ўқишни тамомлаганидан кейин Ўзбекистон Республикасида иш билан таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида улар бўйича маълумотлар базасини яратиш.

1. Маълумотлар базасини яратиш.

2. Ёшларнинг ишга жойлашишга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш ва улар билан манзилли иш олиб бориш.

3. Ўқишни тамомлаган иқтидорли ёшларни Ўзбекистонда иш билан таъминлаш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқиш.

2018 йил

1 декабргача

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

(О. Таджиев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(О. Абдурахманов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов), ТИВ (Д. Ахатов)

7.

Ўзбекистон Республикасининг ватандошлар билан ҳамкорлигини, уларнинг ташкилотлари фаолиятини, улар билан доимий мулоқот олиб борилишини, илм-фан, технологиялар, соғлиқни сақлаш, менежмент ва бошқа соҳаларда фикр, тажриба ва билимлар алмашинувини ёритиш мақсадида «UzBridge» ахборот-таҳлилий электрон журналини яратиш.

1. Электрон журналнинг концепцияси ва мундарижаси (контент) ишлаб чиқиш.

2. Таҳрир кенгашни, бирламчи муаллифлик гуруҳини ташкил этиш.

3. Журналнинг бирламчи талқинини яратиш ва синовдан ўтказиш, сайтни ишга тушириш.

4. Сайтни мунтазам равишда янгилаб туриш.

5. Электрон журнал базасида ватандошларни бирлаштирувчи ижтимоий тармоқ платформасини яратиш.

2019 йил

1 апрелгача

ТИВ (Д. Ахатов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(О. Умаров), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Д. Саиджонов), Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

(К. Ишанходжаев)

III. Иқтисодий соҳада ҳамкорликни ривожлантириш

8.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига сармоя киритиш, венчур фондларни, қўшма корхоналарни яратиш ва бошқалар бўйича ватандошлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш.

1. Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришга ҳисса қўшишга қодир ва тайёр бўлган ватандошларни аниқлаш.

2. Музокаралар олиб бориш.

3. Ўзбекистонда тегишли лойиҳаларни амалга ошириш борасида ҳуқуқий, ахборот ва ташкилий-амалий ёрдам кўрсатиш.

2019 йил

1 мартгача

ТИВ (Д. Ахатов),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Л. Кудратов),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (А. Назаров),

Ташқи савдо вазирлиги

(С. Саифназаров), Иқтисодиёт вазирлиги (М. Мирзаев), вазирлик ва идоралар

9.

Ватандошларнинг Ўзбекистон Республикасида экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга ҳамда хорижий бозорларга ўзбек маҳсулотларини етказиб беришни кўпайтириш бўйича фаолиятини қўллаб-қувватлаш.

1. Ўзбекистон маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқаришда иштирок этишни истаган ватандошларни аниқлаш.

2. Музокаралар олиб бориш.

3. Экспорт шартномаларини тузишда ҳуқуқий, ахборот ва ташкилий-амалий ёрдам кўрсатиш.

Мунтазам равишда

Ташқи савдо вазирлиги

(С. Саифназаров),
Савдо-саноат палатаси

(А. Икрамов), Инновацион ривожланиш вазирлиги

(А. Назаров), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(Л. Кудратов), Иқтисодиёт вазирлиги (М. Мирзаев),

ТИВ (Д. Ахатов),

вазирлик ва идоралар

10.

Ўзбекистоннинг туристик маҳсулотини илгари суришдан, мамлакатимизда туристик инфратузилма, туризмнинг янги турларини ривожлантиришда иштирок этишдан манфаатдор ватандошлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.

1. Манфаатдор ватандошлар билан алоқалар ўрнатиш, музокаралар олиб бориш ва сайёҳлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2. Ватандошларга тегишли лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишда ҳуқуқий, ахборот ҳамда ташкилий-амалий ёрдам кўрсатиш.

Мунтазам равишда

Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси

(У. Касимходжаев), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(Л. Кудратов),
ТИВ (Д. Ахатов),
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК (У. Хусанов)

11.

Ватандошлар сафидан юқори малакали мутахассисларни Ўзбекистон Республикасининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда жойлардаги ижро ҳокимияти ва бошқа давлат ташкилотларининг раҳбар ҳамда масъул лавозимларига, шунингдек раҳбарларнинг консультантлари (маслаҳатчилар) сифатида жалб қилиш.

1. Ватандошлар сафидан юқори малакали мутахассисларни тегишли лавозимларга номзодлиги бўйича таклифлар тайёрлаш.

2. Музокаралар олиб бориш, Ўзбекистон Республикасига танишув ташрифларини ўтказиш.

3. Раҳбар ва масъул лавозимларга жалб қилинаётган ватандошларга ҳуқуқий ва ахборот кўмагини бериш, шунингдек, Ўзбекистонга кўчиб келиши билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш.

Мунтазам равишда

«Эл-юрт умиди» жамғармаси, ТИВ (Д. Ахатов),
ЛБМА (Д. Ли), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(Л. Кудратов), Инновацион ривожланиш вазирлиги

(А. Назаров), Иқтисодиёт вазирлиги (М. Мирзаев), Ташқи савдо вазирлиги

(С. Саифназаров),вазирлик ва идоралар

12.

Ватандошларга тадбиркорлик, илмий-тадқиқот, таълим, инновацион ва бошқа лойиҳалари ҳамда дастурларини амалга ошириш учун давлат тасарруфида бўлган бўш объектларни тақдим этиш.

1. Ватандошларга тегишли талабномага асосан давлат тасарруфида бўлган бўш объектларни бериш.

2. Ҳуқуқий ва ташкилий-техник масалаларни ҳал қилишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш.

Мунтазам равишда

«Эл-юрт умиди» жамғармаси, Рақобат қўмитаси

(Н. Шарипов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

IV. Маданий-гуманитар, илмий, таълим ва ахборот соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш

13.

Ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини, хусусан, ўзбек тили ва адабиёти курсларини ташкил этиш, семинарлар, маданий кечалар, конференциялар, фестиваллар ва бошқа маданий тадбирларни ўтказиш йўли билан дунёга тарғиб этиш ва оммалаштириш учун Алишер Навоий номидаги Маданият марказини ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқиш.

1. (Конфуций институти/ХХР, Гёте институти/ГФР, Сервантес институти/Испания, Юнус Эмрэ институти/Туркия ва бошқалар) сингари шунга ўхшаш институтлар ташкил этиш ва фаолиятини юритиш орқали хорижий тажрибани ўрганиш.

2. Алишер Навоий номидаги Маданият маркази ва унинг филиалларини чет элда таъсис этиш бўйича таклифларни тайёрлаш.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ва концепциясини ишлаб чиқиш ва уларни белгиланган тартибда кўриб чиқилиши учун киритиш.

2019 йил

1 майгача

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),
Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),
ТИВ (Д. Ахатов),
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитаси

(К. Ишанходжаев),

вазирлик ва идоралар

14.

2019 йил Самарқанд шаҳрида Ватандошлар халқаро форумини ташкил этиш ва ўтказиш.

1. Форум концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Форум қатнашчилари рўйхатини тузиш.

3. Тегишли фармойиш қабул қилиниши учун ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

4. Форумни ўтказиш.

2019 йил

1 февралгача

«Эл-юрт умиди» жамғармаси, «Буюк келажак» ХННТ

(Б. Исмаилов), Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитаси

(К. Ишанходжаев),

ТИВ (Д. Ахатов)

15.

Хорижда Ўзбекистоннинг халқаро имиджини илгари суриш ва мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида олиб борилаётган туб ўзгаришларни намоён қилиш мақсадида ватандошлар билан мунтазам равишда учрашувлар, тақдимотлар, «давра суҳбатлари» ва бошқа тадбирларни ўтказишни ташкиллаштириш.

1. Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Тадбирларни ўтказиш.

2019 йил

1 мартгача

ТИВ (Д. Ахатов), «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Миллатлараро муносабатлар ?а хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитаси

(К. Ишанходжаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

16.

Ўзбекистон Олий ўқув юртларида ўзбек тили ва адабиёти, тарих, кино, маданият, театр санъати, телевидение ва радио йўналишлари бўйича таҳсил олиш учун хорижий фуқаролар сафидан ёш ватандошларга грантлар тақдим этиш.

1. Ватандошларга таълим грантларини тақдим этиш механизмларини ишлаб чиқиш.

2. Механизмнинг ижро этилишини таъмирлаш.

2019 йил

1 майгача

Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги

(О. Абдурахманов),

олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар

17.

Ватандошларнинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтказилишининг соддалаштирилган тартибини жорий этиш.

1. Ватандошларнинг оммавий ахборот воситалари ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг маълумотлар базасини шакллантириш.

2. Аккредитациядан ўтказишни енгиллаштириш мақсадида уларнинг фаолиятини ўрганиб чиқиш.

3. Аккредитациядан ўтказиш.

2019 йил

1 мартгача


Мунтазам равишда

ТИВ (Д. Ахатов),
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Д. Саиджонов),
ДХХ (А. Усманов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 07/18/3982/2105-сон; 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон; 12.02.2021 й., 06/21/6168/0111-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)