Ҳужжат кучини йўқотган 30.10.2024 13.04.2019 йилдаги 308-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.04.2019 йилдаги 308-сон
Date of entry into force
15.04.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 30.10.2024
Ҳужжат 15.04.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли «Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини соддалаштириш ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини (кейинги ўринларда «Ягона реестр» АТ деб аталади) жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. «Ягона реестр» АТ қуйидагиларни назарда тутади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда аҳолига давлат томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва ёрдам бериш билан боғлиқ тартиб-таомилларни автоматлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамни олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг барча турлари тўғрисидаги маълумотларни жамлаш ва таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ижтимоий ёрдамини тайинлашда оилаларнинг эҳтиёжмандлиги даражасини ва ариза берувчиларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган мезонларга мувофиқлигини реал вақт режимида баҳолаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор ташкилотларга уларга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун «Ягона реестр» АТдан зарур ахборотни бериш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси «Ягона реестр» АТнинг эгаси ва фойдаланувчиси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам беришни (кейинги ўринларда ижтимоий нафақалар деб аталади) кўриб чиқиш ва тайинлаш тартиб-таомиллари Сирдарё вилоятида тажриба лойиҳаси доирасида 2019 йил 1 октябрдан бошлаб амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали реал вақт режимида маълумотлари базасига кириладиган давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик орқали улар билан айирбошланадиган маълумотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улар томонидан маълумотлар базалари шакллантирилгунга қадар Идоралараро интеграция платформаси (кейинги ўринларда ИИП деб аталади) орқали идоралараро электрон сўровга мувофиқ реал вақт режимида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига ахборот тақдим этувчи, кейинчалик «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига кириш имкони бериладиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва у 2019 йил 1 октябрдан бошлаб амалга киритилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини яратиш ва босқичма-босқич жорий этиш тадбирлари режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ягона реестр» АТни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шу жумладан, давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг барча турларини маъмурий таъминлаш ва ҳисобга олиш жараёнларини бирлаштиришни назарда тутадиган унинг такомиллаштирилиши таъминлаган ҳолда босқичма-босқич 2019-2020 йилларда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 1 октябргача тайинланган кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақаларни тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 мартдаги 165-Ф-сон фармойишининг амал қилиши кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам олиш учун ариза берган фуқароларга интерактив хизматларни кўрсатишда татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўзларининг маълумотлар базаларини шакллантириш жадвалини киритсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда 2019 йил охиригача ўз маълумотлар базалари шакллантирилишини таъминласинлар, уларни ИИПга уласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил охиригача реал вақт режимида «Ягона реестр» АТга кириш учун электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотларни узатиш тармоғига (кейинги ўринларда ИМУТ деб аталади) уланишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2019 йил 1 июндан бошлаб ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари белгиланган тартибда электрон ҳукуматнинг ИМУТга уланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги 2019 йил 1 октябргача ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари «Ягона реестр» АТнинг реал вақт режимида уларнинг маълумотлар базасига кириши учун ИИПга уланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари зиммасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот хавфсизлигига риоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари ҳисобга олинган ҳолда реал вақт режимида «Ягона реестр» АТнинг уларнинг базаларига кириши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИИП орқали «Ягона реестр» АТнинг идоралараро электрон сўрови асосида ахборот ўз вақтида шакллантирилиши ва берилиши таъминланиши учун масъулият юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Ягона реестр» АТни ишлаб чиқиш ва жорий этиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019-2020 йилларда Қўшма икки йиллик иш режаси асосида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонасининг грант асосида бериладиган молиявий, техник ва эксперт жиҳатидан қўллаб-қувватлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бериладиган кредит, шунингдек, Жаҳон банкининг техник ва эксперт жиҳатидан қўллаб-қувватлаши ҳисобига амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси томонидан «Ягона реестр» АТни ишлаб чиқишга ихтисослаштирилган халқаро компания билан контракт тузилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 1 октябргача бўлган муддатда ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари билан ахборот айирбошлашни назарда тутувчи «Ягона реестр» АТ ишлаб чиқилиши ва фойдаланишга топширилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ягона реестр» АТнинг узлуксиз ишлашини ва у зарур техник жиҳатдан қўллаб-қувватланишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
заруратга кўра электрон ҳисобот маълумотлари шакллантирилиши ҳисобга олинган ҳолда «Ягона реестр» АТ янада такомиллаштирилиши ва кузатиб борилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишган ҳолда ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотларнинг маълумотлар базаларига кириш тартибини белгиласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор ижросининг тизимли мониторингини олиб борсин ва таҳлил қилсин ва зарурат бўлганда ижтимоий ёрдамни кўриб чиқиш ва кўрсатиш тартибини, шу жумладан, идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар тайинлаш тартибини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тажриба лойиҳасини амалга ошириш доирасида ва даврида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига Сирдарё вилоятининг меҳнат органлари томонидан кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинланиши ва тўланиши устидан мониторингни амалга ошириш бўйича 12 нафар инспекторларнинг штат бирликларини берсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Сирдарё вилоятидаги Бошқармасига «Ягона реестр» АТни жорий этиш ва кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар тўлаш вазифалари юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси «Ягона реестр» АТ Сирдарё вилояти ҳудудида самарали жорий этилиши ва ишлаши билан боғлиқ вазифаларни ҳал этиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Сирдарё вилоятидаги Бошқармасига комплекс кўмаклашсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар тайинлаш учун мурожаат қилиш ва тайинлаш тартиби Сирдарё вилояти аҳолиси орасида мунтазам ва ҳар томонлама ёритилишини белгиланган тартибда таъминлаш тавсия қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 февралгача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига Сирдарё вилоятидаги тажриба лойиҳасини амалга оширишнинг таҳлили натижалари ҳисобга олинган ҳолда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини республиканинг бутун ҳудудида жорий этиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини киритсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 13 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
308-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали реал вақт режимида маълумотлари базасига кириладиган давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик орқали улар билан айирбошланадиган маълумотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ*

Т/р

Маълумотлар номи

Маълумот олувчи ташкилот

Маълумот тақдим этувчи ташкилот

Маълумотни етказиб бериш шартлари

1.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар, мулкий даромадлар, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан даромадлар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган даромадлар.

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

Давлат солиқ қўмитаси

ЖШШИР** бўйича автоматлаштирилган
сўров орқали

2.

Оила аъзоси (аъзолари) тадбиркорлик, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тўғрисидаги маълумот.

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

Давлат солиқ қўмитаси

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

3.

Пенсиялар, кексалик ва ногиронлик нафақалари, боқувчисини йўқотганлик пенсиялари ва нафақалари тарзидаги даромадлар.

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

4.

Олий таълим муассасаларида талабаларга стипендиялар.

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

Молия вазирлиги Ғазначилиги

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

5.

Ишсизлик нафақаси.

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

6.

Ҳақи тўланадиган жамоат ишларида қатнашишдан олинган даромадлар.

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

7.

Қишлоқ хўжалиги ишларида (пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари терими, шу кабилар) қатнашишдан олинган даромадлар.

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

«Агробанк» АТБ

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

8.

Ногиронлиги мавжуд шахс мақоми мавжудлиги, ногиронлик гуруҳи тўғрисида маълумот.

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

9.

Ўз автотранспорт воситаси мавжудлиги тўғрисида маълумот (ишлаб чиқарилган сана, тури, маркаси, техник ҳолати ва ҳоказолар)

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

10.

Кўчмас мулк мавжудлиги тўғрисида маълумот.

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

Ўздавергеодезкадастр

Кўчмас мулк маълумотлар базасидан автоматлаштирилган сўров бўйича

11.

Ариза берувчининг оила аъзолари таркиби тўғрисида маълумот («ФҲДЁ ягона электрон архиви» АТга сўров).

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

12.

Тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотлар.

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

Мажбурий ижро бюроси

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

13.

Ота-оналари ота-она тўловини тўлашдан озод этилган болаларни аниқлаш мақсадида оила «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТда кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумот.

Мактабгача таълим вазирлиги

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

ЖШШИР бўйича ёки боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси орқали

14.

Қуйидаги ўқувчиларни аниқлаш мақсадида оила «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТда кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумот:

умумтаълим мактабларининг бепул дарсликлар, қишки кийим-бош тўплами билан таъминланиши, куни узайтирилган гуруҳларда ота-оналар тўловларидан ва шу кабилардан озод этилиши керак бўлган ўқувчилари;
бепул озиқ-овқат билан таъминлаган мактаб-интернатлар ўқувчилари;
мактабдан ташқари таълим муассасаларида бепул таълим олиши керак бўлган ўқувчилар ва бошқалар.

Халқ таълими вазирлиги

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

ЖШШИР бўйича ёки боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси орқали

15.

Тиббиёт муассасаларида бепул даволаниш учун юборилиши таъминланиши керак бўлган беморларнинг имтиёзли контингентини аниқлаш мақсадида оилани оила «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТда кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумот.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

16.

Оғир уй-жой-маиший шароитларда яшаётган, боқувчисини йўқотган, ногиронларни парвариш қилаётган оилаларга беғараз ёрдам кўрсатиш мақсадида оила «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТда кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумот.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва манфаатдор вазирликлар ва идоралар.

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

17.

Қабул қилинган ва кўриб чиқилган аризалар, тайинланган ва тўланган нафақалар ва моддий ёрдам тўғрисида маълумот.

Молия вазирлиги

Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси

Хар ойда реал
вақт режимида

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Реал вақт режимида маълумотлар базасига кириш дастурий комплекс ва маълумотлар базаси тузилмасига аралашиш ҳуқуқисиз берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** ЖШШИР — жисмоний шахснинг паспорти бўйича аниқланадиган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Улар томонидан маълумотлар базалари шакллантирилгунга қадар Идоралараро интеграция платформаси орқали идоралараро электрон сўровга мувофиқ реал вақт режимида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига ахборот тақдим этувчи, кейинчалик «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига кириш имкони бериладиган давлат органлари ва ташкилотлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ*
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Вақтинчалик низом Сирдарё вилоятида бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга (кейинги ўринларда болали оилаларга нафақалар деб аталади) нафақалар (кейинги ўринларда бола парвариши бўйича нафақа деб аталади) ва кам таъминланган оилаларига моддий ёрдам (кейинги ўринларда моддий ёрдам деб аталади) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Вақтинчалик низомнинг бола парвариши бўйича нафақани тайинлаш ва тўлашга оид қисмининг амал қилиши нафақанинг ушбу турини тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу ташкилотларнинг маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган ташкилотларда ишлайдиган оналарга татбиқ этилмайди (бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналар бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тўланадиган болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ва моддий ёрдам миқдорлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болали оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам 6 ой муддатга, бола парвариши бўйича нафақалар эса — 12 ойга тайинланади, бироқ бола икки ёшга тўлган ойдан ортиқ эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар туғилган, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинган икки ва ундан ортиқ болалар парвариш қилинса, у ҳолда бола парвариши бўйича нафақа кичик бола икки ёшга тўлгунига қадар бир баравар миқдорида тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими томонидан умумлаштирилади ва шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ягона реестр» АТ томонидан кам таъминланган деб белгиланган оила ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдамнинг фақат бир турини олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Сирдарё вилояти туманлари (шаҳарлари) бюджетлари маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ва моддий ёрдам тўловларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ва моддий ёрдамни тайинлаш шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам жами даромад белгиланадиган даврда белгиланган оиланинг ҳар бир аъзосига энг кам ойлик иш ҳақининг ўртача ойлик 1,5 миқдоридан ортиқ бўлмаган миқдорда тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромадга эга бўлган оилаларга тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш ушбу Вақтинчалик низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ушбу Вақтинчалик низомда белгиланган тартибда ариза берувчи мурожаат қилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Бола парвариши бўйича нафақани кейинчалик олишга муҳтож бўлган уни олган шахс тўловнинг олдинги 12 ойлик муддати тамом бўлишидан бир ой олдин ушбу нафақа бола икки ёшга тўлгунга қадар танаффуссиз тўланиши давом эттирилиши масаласини ҳал этиш учун аризани белгиланган тартибда такроран бериш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болали оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам тўлашнинг белгиланган муддати тамом бўлгач ариза берувчи ижтимоий нафақа янги муддатга тўланиши давом эттирилиши тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда болали оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам олиш учун ариза олдинги даврда тайинланган ижтимоий нафақани тўлашнинг муддати тамом бўлаётган ойдан кейинги ойда берилади. Такрорий мурожаатларни кўриб чиқиш умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Нафақалар ва моддий ёрдам учун мурожаат қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги ариза:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бевосита «Ягона реестр» АТнинг расмий веб-сайтида электрон аризани тўлдириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бевосита Ўзбекистон Республикаси Интерактив давлат хизматлари ягона порталида шахсий кабинет орқали электрон аризани тўлдириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ўзи келиб ушбу Вақтинчалик низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ёзма аризани тўлдириш йўли билан берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига келиб ўзи мурожаат қилганда ёзма ариза фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан икки иш куни мобайнида ариза берувчининг маълумотларини «Ягона реестр» АТга киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига (кейинги ўринларда Пенсия жамғармаси бўлими деб аталади) берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пенсия жамғармаси бўлимининг масъул ходими ариза ва оиланинг даромадлари тўғрисидаги ахборот олинган пайтдан бошлаб икки иш куни мобайнида маълумотларнинг «Ягона реестр» АТга киритилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Оилада ҳуқуқий лаёқатли аъзолар мавжуд бўлмаган айрим ҳолларда ариза электрон ёки ёзма шаклда ушбу оиланинг яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг раиси томонидан берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон шаклда — оила болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олишни хоҳлайдиган ойдан олдинги ойнинг 25-кунидан кечикмай;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёзма шаклда — оила болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олишни хоҳлайдиган ойдан олдинги ойнинг 20-кунидан кечикмай берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда юқорида кўрсатиб ўтилган муддатлардан кейин берилган аризани кўриб чиқиш ариза берилган ойдан кейинги ойда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ариза шаклига қуйидаги маълумотлар киритилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг исми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яшаш жойи манзили (прописка жойи бўйича);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оиланинг 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги аъзоларининг паспорти серияси ва рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16 ёшгача болаларнинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оиланинг бошқа даромадлари тўғрисидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар болалар васийлик остида бўлган тақдирда аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қарори кўчирмаси нусхаси илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ариза берувчи оиланинг даромадлари тўғрисида тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун шахсан жавоб беради ва ёлғон маълумотлар тақдим этилганда қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ушбу Вақтинчалик низомнинг 14-бандига мувофиқ ариза ва тегишли ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда берилган кун ариза рўйхатдан ўтказилган сана ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ариза «Ягона реестр» АТга киритилгандан кейин ариза берувчига аризанинг рўйхатдан ўтказиш рақами кўрсатилган ҳолда унинг аризаси кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисида электрон билдиришнома юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ягона реестр» АТнинг электрон билдиришномалари ариза берувчига аризада кўрсатилган электрон почта манзилига ёки мобил телефон рақамига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза берувчи ўз аризасининг мақоми билан «Ягона реестр» АТнинг расмий веб-сайтида, Пенсия жамғармасининг тегишли бўлими ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «тезкор алоқа» телефони бўйича танишиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ёки моддий ёрдам олишга аризаларни кўриб чиқиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ариза ва оила даромадлари тўғрисидаги маълумотлар «Ягона реестр» АТга киритилгандан кейин уч иш куни мобайнида ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромаднинг ҳисоб-китоби автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Қуйидаги ҳолларда тегишли ижтимоий нафақани ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромаднинг ушбу Вақтинчалик низомнинг 7-бандида кўрсатилган белгиланган мезонлардан ортиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ариза берувчида ёки унинг оила аъзоларида кўчмас мулк мавжудлиги (ариза берувчининг прописка қилинган жойида жойлашган кўчмас мулк бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида жами ҳолда икки ва ундан ортиқ автотранспорт воситалари мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) аризада тақдим этилган маълумотларнинг ҳақиқатга номувофиқлиги аниқланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) даромадларнинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва меҳнат бўйича органларда ҳисобда турмаган ёки ҳақи тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжудлиги. Ушбу қоида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томорқа участкасида ёки деҳқон хўжалигида доимий банд бўлган шахсларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бола уч ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилувчи оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасаларида ўқиётганларга (меҳнат шартномасига мувофиқ ишларни амалга ошириш ҳоллари бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишламайдиган пенсионерларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бор шахсларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзганинг парваришига муҳтож бўлган оила аъзосини парвариш қилаётганларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат фаолиятини амалга ошириш имконини бермайдиган ва бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг тегишли ҳудудий муассасасининг тиббий-маслаҳат комиссияси томонидан тасдиқланган касаллиги бўлганларга нисбатан қўлланилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу бандда кўрсатилган мезонлар асосида тегишли нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилганда, ариза берувчига сабаблари кўрсатилган ҳолда электрон билдиришнома юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ариза берувчининг оиласи ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад ушбу Вақтинчалик низомнинг 7-бандида кўрсатилган мезонга мувофиқ бўлганда «Ягона реестр» АТда болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги қарор баённомаси ўз-ўзидан умумлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ариза берувчига тегишли нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида электрон билдиришнома юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Болали оилаларга нафақа тайинланган оилада вояга етмаган болалар сони ўзгарган тақдирда (болалардан бири 14 ёшга тўлганда, навбатдаги бола туғилганда ва шу кабилар) нафақа миқдори болаларнинг тегишли сони билан оила учун белгиланган миқдорга мувофиқлаштирилади. Бунда янги миқдордаги нафақани тўлаш оиладаги вояга етмаган болалар сони ўзгарган ойдан кейинги ойдан бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Пенсия жамғармаси бўлимининг масъул ходими ҳар ойда оиланинг моддий-мулкий ҳолатини ушбу олувчи яшайдиган жойга чиқиб баҳолаш йўли билан олувчи оиласининг бошқа даромадлари тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилигини текширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Текширилиши керак бўлган нафақалар ва моддий ёрдам олувчилар рўйхати оиланинг бошқа даромадлари тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилигига «Ягона реестр» АТда улар умумий сонининг камида 3 фоиздан иборат нафарда тегишли ой учун олувчилар сонидан тасодифий тартибда шакллантирилади (бироқ тегишли ҳудуднинг ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан камида бир оила).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромад ҳажми миқдорини аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги уч ой учун ҳисоблаб чиқилган оила ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига бўлиш сифатида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ёки моддий ёрдам олиш учун оила таркибига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ота, она ёки болалар ота-онасининг никоҳда бўлган ҳар иккиси (фарзандликка олувчилар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ота-оналар билан биргаликда яшайдиган ва уларнинг қарамоғида бўлган болалар, шунингдек, ота-оналар билан бирга яшайдиган ва ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшдан катта болалар (шу жумладан, фарзандликка олинган болалар) киритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оиланинг биргаликда яшайдиган аъзолари таркиби аризада кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оила таркибига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилган ота-оналарнинг ака-укалари ва опа-сингиллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уларга нисбатан ота-оналар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган болалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ давлат таъминотидаги болалар, шунингдек, васийлик (ҳомийлик) остидаги болалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўтаётганлиги ёхуд ҳарбий таълим муассасасида ўқиётганлиги сабабли оилада бўлмаган ота-она (фарзандликка олувчи);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича жазони ижро этиш жойларида эканлиги муносабати билан оилада бўлмаган ота-она (фарзандликка олувчи);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар билан бирга яшайдиган боболар ва бувилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларнинг ота-оналари (фарзандликка олувчилар) билан биргаликда хўжалик юритувчи бошқа шахслар киритилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ариза берувчининг оиласи таркибидаги маълумотларнинг ишончлилиги «Ягона реестр» АТ томонидан «ФҲДЁ ягона электрон архиви» ахборот тизими билан маълумотлар айирбошлаш йўли билан текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оиланинг жами даромадига, оила томонидан олинган қуйидаги даромадлар киритилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкий даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги тадбиркорнинг даромади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул тушумлари, шу жумладан, чет элда ишлайдиган ёки тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларидан тушган пул тушумлари суммаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пенсиялар, стипендиялар, алиментлар ва нафақалар (ушбу Вақтинчалик низомда назарда тутилган тартибда оила томонидан олинадиган нафақалар ва моддий ёрдам бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинган даромад;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа даромадлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар ҳисобланган сумма бўйича ҳисобга олинади (қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар чегириб ташлангунига қадар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Агар тақдим этилган маълумотларда шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинган ўртача ойлик даромад миқдори кўрсатилмаган бўлса ёхуд шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинадиган белгиланган норматив даромаддан паст кўрсатилган бўлса, у ҳолда оиланинг жами даромадини аниқлаш учун шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинадиган ойлик даромаднинг норматив миқдори қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинадиган норматив даромад ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритиш учун фойдаланилаётган сотихларни, ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдам сўраб мурожаат қилинган ойда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақини 0,2 га кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаси унумдорлиги холисона шарт-шароитларга кўра (сув билан таъминланмаганлик, тупроқнинг шўрланганлиги ва шу кабилар) юқорида кўрсатилган миқдорда норматив даромадни олиш имконини бермаган ёки умуман даромад олиш имконини бермайдиган айрим ҳолларда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив даромадга пасайиш томонга тузатиш киритадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ариза берувчи ва унинг оиласи аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги маълумотлар тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаш йўли билан «Ягона реестр» АТда умумлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Оиланинг ўртача ойлик жами даромади ушбу Вақтинчалик низомда назарда тутилган тартибда олинган оиланинг таркиби тўғрисидаги маълумотлар асосида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ёки моддий ёрдамни тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам «Ягона реестр» АТ томонидан ҳар ойда шакллантириладиган электрон ведомост асосида ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ва ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тури бўйича тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Пенсия жамғармаси бўлимлари тўлов тўланадиган ойнинг 4-кунигача бўлган муддатда «Ягона реестр» АТ орқали «Халқ банки»нинг туман (шаҳар) бўлимига электрон ведомостларни тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ведомостларнинг варақлари ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳамда ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тури бўйича рақамланади. Ведомостларнинг ҳар бир варағида ведомостнинг тартиб рақами ва каср чизиғи орқали ведомост варағининг тартиб рақами кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ведомостда қуйидаги маълумотлар ёзилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчининг рўйхатдан ўтказиш рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдам олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи ва телефони рақами, паспортининг серияси ва рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўланиши керак бўлган сумма;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етказиб бериш (тўлаш) санаси, ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдамни олувчининг имзоси, етказиб берган (пулни берган) шахснинг имзоси, бир операция кунида ва тўлов ойининг бошидан бошлаб етказиб бериш (тўлаш) суммаси кўрсатилганда ҳисоб-китоб сеткаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Тўловнинг ўтган ойида олинмаган болали оилалар нафақалари, бола парвариши бўйича нафақалар ёки моддий ёрдам суммаси тўловнинг жорий ойи ведомостига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тайинланган, бироқ ўз вақтида талаб қилинмаган (тўланмаган) болали оилалар нафақаси, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам ўтган вақт учун бутун давр учун бир вақтда тўлиқ миқдорда тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ёки моддий ёрдамни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк томонидан белгиланадиган «Халқ банки»нинг бўлинмаси орқали ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ёки моддий ёрдамни тўлаш қуйидаги ҳолларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўловнинг қонун ҳужжатлари билан белгиланган муддати тамом бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доимий яшаш жойи ўзгарганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли тўловларни тайинлаш тўғрисидаги қарорга таъсир кўрсатган бузилган ва ишончли бўлмаган маълумотлар аниқланганда тўхтатилади. Ушбу ҳолатда ўтган даврда тегишли тайинланган асоссиз тўланган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўловни тўхтатиш (тўловнинг белгиланган муддати тамом бўлган ёки болалар тегишли ёшга тўлган (бола парвариши бўйича нафақалар учун — икки ёш, болали оилалар учун нафақалар — 14 ёш) Пенсия жамғармаси бўлимининг қарори асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Маҳаллий бюджет маблағларидан молиялаштириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ёки моддий ёрдам тўлаш ушбу мақсадлар учун назарда тутилган туман (шаҳар) маҳаллий бюджети доирасида, уларни Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари тегишли иқтисодий таснифлагичи бўйича акс эттирган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ёки моддий ёрдам учун ғазначилик бўлинмаларида алоҳида шахсий ҳисобварақалари очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Пенсия жамғармаси бўлими маблағларни Ягона ғазначилик ҳисобварағидан ведомостлар бўйича тайинланган суммалар доирасида, бироқ тегишли бюджетда назарда тутилганидан ортиқ бўлмаган доирада болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ёки моддий ёрдам тўлашга тегишли бюджетнинг шахсий ғазна ҳисобварағини кўрсатган ҳолда ойнинг 5-кунидан бошлаб, бироқ тўлов амалга ошириладиган ойнинг 25-кунидан кечикмай «Халқ банки»нинг туман (шаҳар) бўлимининг (филиалининг) махсус ҳисоб варағига алоҳида тўлов топшириғи билан ўтказади. Бунда ведомостлар бўйича қисман молиялаштиришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маблағларни туман (шаҳар) молия бўлимларининг Ягона ғазначилик ҳисобварағидан ўтказиш ғазначилик бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда муддатда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ойнинг охирги иш кунида ведомостлар ёпилади, тайинланган, бироқ ўз вақтида талаб қилинмаган ижтимоий нафақалар ёки моддий ёрдам, нафақа ёки моддий ёрдам олувчининг номига махсус депозит ҳисоб рақамига ўтказилади ва унинг биринчи талаби билан тўланади. Тўлов ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдам олувчининг яшаш жойи бўйича «Халқ банки» бўлинмалари (филиаллари) томонидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Молиялаштирилган ва тўланган ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўғрисидаги электрон ахборот реал вақт режимида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва «Халқ банки»нинг ахборот тизимлари билан идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик орқали «Ягона реестр» АТ томонидан тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ижтимоий нафақалар тўлаш бўйича «Халқ банки» бўлинмалари (филиаллари) хизматларига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан «Халқ банки» ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нафақалар ва моддий ёрдам тўлаш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш миқдори ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамга ажратиладиган маблағлар доирасида «Халқ банки» томонидан тақдим этиладиган асосланган ҳисоб-китоблар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Назарда тутилган бюджет маблағларини Сирдарё вилоятининг туманлари (шаҳарлари) ўртасида тақсимлаш ҳар бир туман (шаҳар) ҳудудида яшайдиган кам таъминланган оилалар сонига қараб, ушбу оилаларнинг таркиби ва олдинги даврлар учун ажратилган маблағлар ўзлаштирилиши (фойдаланилиши) даражаси ҳисобга олинган ҳолда Сирдарё вилояти ҳокимлигининг молия бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Бир йил мобайнида олувчилар томонидан талаб қилинмаган маблағлар (вафот этган, яшаш жойи ўзгарган ва ижтимоий нафақа олувчининг айби билан бошқа сабаблар бўйича) туман (шаҳар)нинг маҳаллий бюджетига тикланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Ариза берувчи ва унинг оила аъзоларига тегишли ахборот автоматлаштиришган режимда фақат «Ягона реестр» АТдан олинадиган ва таҳлил қилинадиган махфий тусдаги ахборот ҳисобланади ва ошкор қилинмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Ажратиладиган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилиш режали текширишлар ўтказиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Қуйидагилар учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оила даромадлари тўғрисидаги ахборотнинг ишончлилиги таъминланиши ва тўғри тўлдирилиши учун шахсий жавобгарлик — ариза берувчига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Вақтинчалик низомга мувофиқ ариза ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш ва электрон ведомостни шакллантириш учун шахсий жавобгарлик — Пенсия жамғармаси бўлимининг раҳбарига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маблағлар тўланишининг ўз вақтидалиги ва тўлиқлиги таъминланиши учун шахсий жавобгарлик — «Халқ банки» туман (шаҳар) бўлими (филиали) раҳбарига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Ушбу Вақтинчалик низом 2020 йил 1 апрелгача амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими раҳбарига

‎‎__________________________________
‎_____________________________вилояти
‎‎______________________________тумани
‎‎__________________________________
‎‎__________________________________

‎‎манзилида яшайдиган (шу жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг номи)

‎‎________________________________дан

‎‎(ариза берувчининг Ф.И.О.)

‎‎

‎‎АРИЗА

‎‎Сиздан менинг оиламга___________________________________________________________________

‎‎(сўралаётган нафақа ёки моддий ёрдамнинг номи)

‎‎тайинлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишингизни сўрайман.
‎‎Менинг оилам қуйидаги сабабларга кўра _____________________________________________________

‎‎(боқувчисини йўқотган, оилада ногиронлиги бўлган шахс мавжудлиги, ишсизлик, бахтсиз ҳодиса, табиий офат, оила аъзоси (аъзолари)нинг оғир касаллиги, ажрашиш, бошқалар (мурожаатни сабаби кўрсатилиши лозим)

‎‎_______________________________________________________________ижтимоий нафақага муҳтож.
‎‎Аризага қуйидагилар илова қилинади:
оила таркиби тўғрисида маълумот;‎‎
‎‎оиланинг бошқа даромадлари тўғрисида маълумот.
‎‎
‎‎Ижтимоий нафақани (моддий ёрдамни): нақд пулда, пластик карточкагаолмоқчиман.

(тегишли ҳужайра белгиланган ҳолда тўлов тури кўрсатилади.)‎‎

‎‎
‎‎Мурожаат қилувчининг имзоси (шахсан мурожаат қилганда): _____________________________________
‎‎Сана: 20 ______ й. «___»___________.
‎‎

‎‎Аризани рўйхатдан ўтказди

‎‎(шахсан мурожаат қилганда)

‎‎___________________________

‎‎(аризани қабул қилганнинг Ф.И.О.)

‎‎Сана: 20 ______ й. «___»_________

‎‎№ __________________

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎Аризага 1-илова

‎‎Оила таркиби тўғрисида

‎‎МАЪЛУМОТ

‎‎

Оила ҳар бир аъзосининг фамилияси, исми ва отасининг исми
(паспорт ёки туғилганлик тўғрисида гувоҳномага қатъий амал қилган холда)‎‎

Паспорт (туғилганлик тўғрисида гувоҳнома) рақами ва серияси ‎‎

Оила ҳар бир аъзосини мақоми (код кўрсатилади*) ‎‎

Ариза берилган вақтдаги иш, ўқиш ёки бошқа фаолият жойи
‎(тўлиқ кўрсатилади) ‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Изоҳ: Мақом турлари кодланиши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
01 — иш билан банд;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
02 — ишсиз;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
03 — уч ёшгача бўлган болани парвариш қилади(лар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
04 — ўзгалар парваришига муҳтож оила аъзосини парвариш қилади(лар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
05 — ишламайдиган пенсионер;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
06 — ногиронлиги бўлган шахс (ногиронлик гуруҳини кўрсатган ҳолда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
07 — олий таълим муассасаси талабаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
08 — касб-ҳунар коллежи ёки академик лицей ўқувчиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
09 — умумтаълим мактаби, мактаб-интернат ва шу кабилар ўқувчиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 — мактабгача муассаса тарбияланувчиси ёки уйда тарбияланади (мактабгача ёшдаги болалар учун).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11 — тўлиқ давлат таъминотидаги бола;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12 — чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўташ ёхуд ҳарбий таълим муассасасида таълим олиш сабабли оилада бўлмаган шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13 — суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича жазони ижро этиш жойларида бўлиш муносабати билан оилада бўлмаган шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14 — хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлиги сабабли оилада бўлмаган шахс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎Аризага 2-илова

‎‎Оиланинг бошқа даромадлари тўғрисида

‎‎МАЪЛУМОТ

‎‎
‎‎__________________________________

‎‎(Ариза берувчининг Ф.И.О.)

‎‎
‎‎1. Оила барча аъзоларининг 20__ йил ________ ойидан _________ ойигача (охирги 3 ой, мурожаат қилинган ойгача) бўлган даврдаги бошқа даромадлари (расмий даромадлардан ташқари):
‎‎

Т/р‎

Даромад турлари номи

Даромадлар суммаси
‎ (сўм)

1‎.

Кўчар ва кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган мулкий даромадлар (уй-жой, бино, ер, автотранспорт ва шу кабилар)‎‎

2.‎

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишдан олинган даромадлар‎‎ ‎‎

3.‎

Пул тушумлари суммаси (шу жумладан, хорижда ишлайдиган ёки тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга ошираётган оила аъзоларидан) ‎‎ ‎‎

4.‎

Олинган алиментлар‎‎ ‎‎

5.‎

Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинган даромадлар‎‎ ‎‎

6.‎

Қишлоқ хўжалиги ишларида иштирок этишдан олинган даромадлар ‎‎ ‎‎

7.‎

Бошқа даромадлар (турлари кўрсатилиши лозим)‎‎ ‎‎
‎‎
‎‎2. Мен, _________________________________________________________ (Ф.И.О тўлиқ кўрсатилади):

‎‎оилам даромадлари тўғрисида тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгарликни тушунаман ва тўлиқ қабул қиламан ҳамда мен томонимдан юқорида қайд этилган маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беришим ҳақида хабардорман;

‎‎менинг даромадларим ва оила аъзоларим даромадлари тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан, менинг ва оила аъзоларим номидан амалга оширилган барча банк операциялари «Ягона ижтимоий ҳимоя реестри» ахборот тизими орқали текширилишига розиман;

аризамда кўрсатилган маълумотларни тасдиқлаш зарурати юзага келганда менинг моддий ва мулкий ҳолатим Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими масъул ходими томонидан яшаш жойимга ташриф буюрган ҳолда баҳолаш орқали амалга оширилиши мумкинлиги шартини қабул қиламан. ‎‎

‎‎
‎‎Ариза берувчининг имзоси: _____________________________
Сана: 20___ й. «____» __________ ‎‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинадиган оиланинг норматив даромадини ҳисоблаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МЕТОДИКАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу оиланинг шахсий деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган норматив даромадини ҳисоблаш методикаси ариза берувчи оиласининг натура шаклида олинадиган ёхуд ариза берувчи оиласида мавжуд бўлган шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олиши мумкин бўлган даромадларини ҳисоблаб чиқиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг кўчмас мулк маълумотлар базасидан автоматлаштирилган сўров воситасида олинган маълумотлари асосида, ариза берувчи оиласи томонидан шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган сотиҳлардаги ер участкаси майдонидан келиб чиқиб ушбу Методиканинг 4-бандига мувофиқ формула бўйича шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинадиган оиланинг ўртача ойлик норматив даромади аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза берувчи оиласининг олинадиган ёхуд шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олиши мумкин бўлган норматив даромадини ҳисоблаб чиқишда барча ер майдонлари, шу жумладан, фойдаланилмаётган ер майдонлари ҳисобга олинади, турар жой бинолари ва хўжалик иморатлари қурилган ер бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Кўчмас мулк маълумотлари базасида шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаси майдони тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаганда, Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими масъул ходими ариза берувчи оиласидаги мавжуд ер участкасини ўлчаб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ариза берувчи оиласининг олинадиган ёхуд шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромади қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НД = М (сот) * 0,2 * ЭКОИҲ, бунда
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НД — шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинадиган ўртача ойлик норматив даромад;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
М (сот) — ер участкаси майдони (сотиҳда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
0,2 — бир сотиҳ майдондан олинадиган норматив даромадни акс эттирувчи коэффициент;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭКОИҲ — норматив даромадни аниқлаш ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинадиган норматив даромадни аниқлашни ҳисоблаб чиқишнинг мисоли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оилада деҳқон хўжалигини юритиш учун 10 сотиҳ ҳажмида ер участкаси мавжуд. Норматив даромад аниқланадиган ойдаги иш ҳақининг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ 202 730 сўмни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оиланинг шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинадиган ўртача ойлик норматив даромади қуйидагичани ташкил этади: 10 сотиҳ х 0,2 х 202 730 сўм = 405 460 сўм.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини яратиш ва босқичма-босқич жорий этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича ташкилий тадбирлар

1.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш, кузатиш ва янада такомиллаштириш жараёнини методик таъминлаш бўйича масъул ижрочилар мутахассисларидан иборат таркибда экспертлар кенгашини ташкил этиш.

Молия вазирлигининг буйруғи

2019 йил
май

Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Пенсия жамғармаси, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

2.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш жараёнини техник таъминлаш ва кузатиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳни ташкил этиш.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг буйруғи

2019 йил
май

Пенсия жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Молия вазирлиги, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича), манфаатдор вазирликлар ва идоралар.

3.

Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва кузатиш бўйича тадбирларни таъминлашга йўналтириладиган жалб қилинадиган грант маблағларни жамлаш учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тижорат банкида ҳисоб рақамларини, шу жумладан, валюта ҳисоб рақамларини очиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил
май

Пенсия жамғармаси, хизмат кўрсатувчи тижорат банки

II. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш

4.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва кузатиш бўйича ишлар (хизматлар) қийматини, шу жумладан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ходимларини ўқитишга ва Сирдарё вилоятида тажриба лойиҳани ташкил этиш доирасида унинг самарали ишлашини таъминлаш учун моддий-техник жиҳозлаш харажатлари қийматини аниқлаш.

Бюджетни тасдиқлаш ҳамда молиялаштириш манбаларини аниқлаш

2019 йил
май

Пенсия жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

5.

Солиқ органлари ва бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базаларини таққослаш йўли билан, шу жумладан, мобил илова ишлаб чиқилишини ҳисобга олган ҳолда оилаларнинг ижтимоий нафақаларни тайинлаш ва олишга бўлган муҳтожлигини реал вақт режимида баҳолашни назарда тутувчи «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими яратиш бўйича техник топшириқни тайёрлаш.

Техник вазифаларни тасдиқлаш

2019 йил июнь

Пенсия жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа давлат органлари.

6.

Давлат органлари ва ташкилотларнинг маълумотлар базаларига интеграция қилинган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

Техник топшириққа мувофиқ

Техник топшириқнинг муддатларига мувофиқ

Пенсия жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

7.

Давлат органлари ва ташкилотларнинг маълумотлар базаларини «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими билан интеграция қилиш.

Техник топшириққа мувофиқ

Тасдиқланган жадвалга мувофиқ

Пенсия жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва бошқа давлат органлари.

8.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими ишлашини таъминлаш учун зарур бўлган компьютер ва бошқа техникани, инвентарь ва бошқа товарларни сотиб олиш.

Техник топшириққа мувофиқ

Тасдиқланган жадвалга мувофиқ

Пенсия жамғармаси, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги.

9.

Сирдарё вилоятида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими тажриба лойиҳасини жорий этиш ва амалга ошириш ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли бўлинмалари ва бошқа вазирликлар ва идораларнинг ходимларини — ушбу ахборот тизимидан фойдаланувчиларни ўқитиш.

Техник топшириққа мувофиқ

Техник топшириқнинг муддатларига мувофиқ

Пенсия жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

10.

Сирдарё вилоятида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими тажриба сифатида жорий этилиши натижаларини таҳлил қилиш.

Таҳлилий
материал

2020 йил
I чораги

Пенсия жамғармаси, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

11.

Сирдарё вилоятидаги тажриба лойиҳасини таҳлил қилиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини республиканинг бутун ҳудудида жорий этиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Қарор лойиҳаси

2020 йил февраль

Пенсия жамғармаси, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

III. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини кузатиб бориш чора-тадбирлари

12.

Янги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимининг моҳияти ва вазифалари тўғрисида ахборот материаллари тайёрлаш, уларни барча фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва аҳолига, айниқса бориш қийин бўлган ва чекка аҳоли пунктларида яшовчи аҳолига етказиш.

Ташкилий
тадбирлар

2020 йил

Пенсия жамғармаси, Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

13.

Аҳолига кўрсатиладиган давлат ижтимоий хизматларининг барча турларини хатловдан ўтказиш ва энг яхши хорижий амалиётларни ҳисобга олган ҳолда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига жорий этиш бўйича ижтимоий хизматлар давлат классификаторини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамасига аналитик маълумотлар ва таклифлар

2020 йил апрель

Пенсия жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви агентлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

14.

Ариза берувчининг тегишли ахборотни текширишга ва таҳлил қилишга розилиги ҳисобга олинган ҳолда ариза берувчи ва унинг оила аъзолари бўйича зарур маълумотлар ёпиқ форматда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига тақдим этилиши юзасидан «Банк сири тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлаш ва киритиш.

Вазирлар Маҳкамасига таклифлар
киритиш

2019 йил июнь

Пенсия жамғармаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Адлия вазирлиги.

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2019 й., 09/19/308/2951-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 16.05.2020 й., 09/20/286/0592-сон, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; 05.03.2021 й., 09/21/122/0186-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)