Ҳужжат кучини йўқотган 30.06.2020 08.04.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1728-3
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 08.04.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1728-3
Date of entry into force
08.04.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 30.06.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 8 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1728-3]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 27 июндаги 15/9-сонли «Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3263, 27.06.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 8 сентябрдаги 23/1-сон қарори (рўйхат рақами 1728, 2007 йил 12 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 426-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 16 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5/9-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/9-сонли қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисида йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 16-банднинг иккинчи хатбошиси ва 88-банддаги «муҳри» деган сўз «штампи» деган сўз билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 170-банддаги «мемориал ҳужжатлар билан бирга касса ҳисобварағи билан ўтказилган корреспонденциялашган ва ордерларни» деган сўзлар «касса ҳисобварағи билан корреспонденциялашган ва касса ордерларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 173-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«173. Қуйидаги ҳужжатлар кассада, омборда ёки ёнмайдиган шкафларда сақланиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йиллик ҳисоботнинг тегишли имзолар билан расмийлаштирилган нусхаси ҳамда ойлик (чорак) баланс унинг барча иловалари билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
охирги ўн икки ой учун касса ҳужжатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёрдамчи китоблар.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 174-банддан «ўтган ойлар учун мемориал ҳужжатлар ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 2-илованинг 3-бандидаги «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар «(муҳр изига бўлган талаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилмайди)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 4 — 12 ва 19-иловалардан «М.Ў.» деган қисқартма чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 15-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 16-иловадан «Муҳр ўрни (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2019 й., 10/19/1728-3/2896-сон)