30.03.2019 йилдаги 272-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.03.2019 йилдаги 272-сон
Date of entry into force
01.04.2019
Ҳужжат 01.04.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаларини мажбурий тарзда техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарорига мувофиқ автомототранспорт воситаларининг техник ҳолатини аниқлаш юзасидан мажбурий техник кўрикдан ўтказиш самарадорлигини янада ошириш, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) охирги 3 йил давомида мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган автомототранспорт воситаларини ялпи хатловдан ўтказилишини уч ой муддатда таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурий техник кўрикдан ўтказилган автомототранспорт воситаларининг ягона электрон базасини 2019 йил 1 июнга қадар шакллантирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган муддатда мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган автомототранспорт воситаларини бошқарганлик ҳолатларини «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимида автоматлаштирилган тарзда қайд этиш механизмини 2019 йил 1 июлга қадар амалиётга жорий қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгаши билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида ҳафтанинг ҳар жума куни ўтказиладиган «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарорнинг моҳияти ва аҳамияти ҳамда автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби мажбурийлиги ва муҳимлигини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
утилизация ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлиб сотиш учун ҳисобдан чиқарилаётган фойдаланилмаётган автомототранспорт воситаларининг эгалари, уларни ўз вақтида мажбурий техник кўрикдан ўтказишга тақдим этмаганликлари учун маъмурий жавобгарликка тортилмасликлари кенг ёритилишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 30 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
272-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 272-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, жисмоний шахсларнинг фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди ва мазкур Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низом юридик шахсларнинг фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш учун татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб аталади) органларида давлат рўйхатидан ўтказилмаган автомототранспорт воситаларига татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. ДЙҲХХ органлари томонидан ўтказиладиган мажбурий техник кўрикнинг умумлаштирилган якуний натижаларига кўра ҳисобот йилида мажбурий техник кўрикка тақдим этилиши белгиланган, бироқ техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситалари рўйхати ҳисобот йилининг 10 ноябригача электрон ва босма шаклларда мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай автомототраспорт воситаларининг рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) ҳамда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (кейинги ўринларда ДЙҲХХ ҳудудий органи деб аталади) томонидан туман (шаҳар) бўйича тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. ДЙҲХХ ҳудудий органи раҳбари томонидан ҳисобот йилининг 20 ноябрига қадар мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситалари эгаларига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ билдиришномалар юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Билдиришномада қуйидагилар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган муддатда техник кўрикка тақдим этилмаган автомототраспорт воситасининг русуми ва давлат рақами белгиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишнинг мажбурийлиги ва муҳимлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник кўрикдан ўтказилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник кўрикдан ўтказиш учун автомототранспорт воситасининг эгаси ёки унинг ваколатли шахси томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жойига олиб бориш мумкин бўлмаган тақдирда автомототранспорт воситаси эгасининг ёки ваколатли шахснинг мажбуриятлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситаларининг техник кўриги ўтказиладиган жой тўғрисидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар охирги уч йил давомида мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг рўйхати ДЙҲХХ ҳудудий органлари томонидан мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳолатини аниқлаш, фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган автомототранспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг тасдиқланган рўйхати нусхалари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси томонидан рўйхатга киритилган автомототранспорт воситаларининг ҳудудийлиги бўйича ички ишлар туман (шаҳар) бошқарма (бўлим)ларига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ички ишлар органларининг туман (шаҳар) бошқарма (бўлим)лари томонидан ҳисобот йилининг 31 декабрига қадар охирги уч йил давомида мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг тасдиқланган рўйхатига асосан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатга киритилган автомототранспорт воситаларининг ички ишлар органлари таянч пунктлари бўйича рўйхатлари ишлаб чиқилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудида рўйхатда турган ва охирги уч йил давомида мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситалари эгаларининг турар жой манзили бўйича, фуқароларнинг турар жой дахлсизлигини бузмаган ҳолда, уларнинг розилиги билан инвентаризациядан ўтказилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвентаризация жараёни ҳудудий ички ишлар органлари бошлиғининг буйруғи асосида ДЙҲХХ ходимлари ҳамда профилактика инспекторидан иборат таркибда тузиладиган гуруҳ томонидан амалга оширилади. Профилактика инспектори гуруҳ раҳбари ҳисобланади. Гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвентаризация жараёнига, заруратдан келиб чиққан ҳолда, ички ишлар органларининг ёнғин хавфсизлиги ва бошқа хизматлари, шунингдек, шу ҳудуд фуқаролар йиғинлари фаоллари (вакиллари) ва ҳудудий нодавлат ташкилотлари вакиллари ҳам жалб этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Инвентаризация жараёнида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситасининг эгаси мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ билдиришномадаги маълумотлар билан таништирилади, зарур ҳолатларда, профилактик тушунтириш ишлари ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситаси эгаси (ёки унинг қариндоши, ваколатли вакили)нинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати, рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномаси (техник паспорти)нинг амалда мавжудлиги, бутлиги, техник ҳолати ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари кўздан кечирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўздан кечирилаётган автомототранспорт воситаси билан боғлиқ йўл ҳаракати ва транспорт воситаларидан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги аниқланса, ушбу ҳолат белгиланган тартибда расмийлаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситаси мавжуд бўлмаса, унинг қаерда ва қандай асосга кўра фойдаланилаётганлиги ёки сақланаётганлиги, мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаганлигининг сабаблари аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ далолатнома уч нусхада расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Далолатномада кўздан кечирилган автомототранспорт воситасининг техник ҳолати тўлиқ акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситасининг ҳолати юзасидан тузилган далолатнома гуруҳ аъзолари, автомототранспорт воситасининг эгаси (ёки унинг қариндоши, ваколатли вакили) ва холислар томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Далолатнома ҳар бир автомототранспорт воситаси учун алоҳида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Инвентаризация натижалари бўйича тузилган далолатномаларнинг нусхалари ДЙҲХХ органининг автомототранспорт воситаси ҳисобда турган тегишли рўйхатга олиш-имтиҳондан ўтказиш бўлим (бўлинма)ларига ва ДЙҲХХ ҳудудий органига юборилади, бир нусхаси автомототранспорт воситасининг эгасига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Инвентаризация натижасидан келиб чиққан ҳолда автомототранспорт воситасининг эгасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келгусида автомототранспорт воситасидан фойдаланмоқчи бўлган тақдирда, уни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рақами белгиси ва (ёки) автомототранспорт воситаларининг рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси йўқотилганлиги аниқланганда, янги давлат рақами белгиси ва (ёки) рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситаси белгиланган тартибда келгусида фойдаланишга яроқсиз деб ҳисобланганда, бир ой муддатда уни таъмирлаб, фойдаланишга яроқли ҳолга келтириб мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ёки ҳисобдан чиқариш ҳақида хабарнома юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Инвентаризация натижаси ёки ўз хоҳишига кўра мулкдор ўзига тегишли автомототранспорт воситасини қисмларга бўлинган ҳолда сотиш ёки утилизацияга топшириш учун ДЙҲХХ органларига ҳисобдан чиқариш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиб, автомототранспорт воситасининг давлат рақами белгиси ёки рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасини тақдим этган тақдирда, шунингдек, автомототранспорт воситасининг давлат рақами белгиси ёки рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси йўқотилганлиги натижасида тақдим этилмаган ёки яроқсиз ҳолда тақдим этилганда ҳам автомототранспорт воситаси 1 иш кунида ҳисобдан чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Белгиланган тартибда фойдаланишга яроқсиз деб ҳисобланган автомототранспорт воситаларининг эгалари хабарнома юборилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида автомототранспорт воситалари ДЙҲХХ органларига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этмаган тақдирда, автомототранспорт воситаси ДЙҲХХ ҳудудий органи бошлиғи қарорига асосан ҳисобдан чиқарилади ва бу ҳақда 3 иш кунида автомототранспорт воситасининг эгасига ёзма тартибда хабардор қилиниб, қабул қилинган қарор юзасидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишлилигидан қатъи назар, қонун ҳужжатларига мувофиқ тасарруф этилиши тақиқланган ёки хатлаб қўйилган барча автомототранспорт воситалари бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДЙҲХХ ҳудудий органи бошлиғи қарорига кўра мажбурий ҳисобдан чиқарилган автомототранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом талаблари асосида қайта ҳисобга қўйилиши мумкин. Бунда автомототранспорт воситасини эҳтиёт қисмлар ва агрегатлардан тайёрлаш ва йиғиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан бериладиган рухсат асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. ДЙҲХХ ҳудудий органи бошлиғининг қарорига кўра ҳисобдан чиқарилган автомототранспорт воситаларининг алоҳида рўйхати юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Белгиланган тартибда фойдаланишга яроқсиз деб ҳисобланган, мулкдорнинг хоҳишига кўра утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган автомототранспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш жараёнида мулкдор ўзига тегишли бўлган автомототранспорт воситасининг давлат рақами белгилари ёки рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси йўқолганлиги, уларни яроқсиз ҳолга келтирганлик учун жаримага тортилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда мулкдор йўқолган давлат рақами белгилари ёки рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси топилган тақдирда уларни ҳудудий ДЙҲХХга топшириш ҳамда улардан ноқонуний фойдаланганлик учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситасининг эгасига белгиланган тартибда автомототранспорт воситасининг фойдаланишга яроқли бўлган қисмлари ва рақамли агрегатларини реализация қилиш учун ёки ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисидаги тегишли маълумотнома берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Автомототранспорт воситаларининг давлат рақами белгиси ёки рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси йўқолганлиги ҳолатлари бўйича ДЙҲХХ органлари томонидан уларни қидириш ҳаракатлари амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Автомототранспорт воситаларини утилизацияга қабул қилиш «Ўзметкомбинат» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланадиган тартиб асосида «Ўзметкомбинат» АЖнинг ҳудудий корхоналари ёки ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎___________________ тумани (шаҳри) ҳудудида _______ йилда мажбурий техник кўрикка тақдим этилиши белгиланган, бироқ техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситалари
‎РЎЙХАТИ

Т/р‎‎

Автомототранспорт воситаси эгасининг Ф.И.О.‎‎

‎‎Рўйхат манзили

Русуми

Тури

Давлат рақами белгиси‎‎

Ишлаб чиқарилган йили‎‎

Кузов №

Двигатель № ‎‎

Шасси № ‎‎

Мажбурий техник кўрикка тақдим этилиши белгиланган вақт

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

______________ тумани (шаҳри) ИИБ ЙҲХБ бошлиғи

___________‎‎

________________________‎‎

‎‎имзо

‎‎‎Ф.И.О.

‎‎20__ йил «___»___________
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Автомототранспорт воситаси мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаганлиги юзасидан
‎БИЛДИРИШНОМА

‎‎Сизга тегишли бўлган «_______» русумли, _______ давлат рақами белгиси бўлган транспорт воситаси _____ йил ҳисобидан мажбурий техник кўрикка белгиланган муддатда тақдим этилмади.

‎‎‎‎«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (17-модда) мувофиқ йўл ҳаракатида фойдаланиладиган транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишда бўлган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши керак.‎‎

‎‎Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомда белгиланган тартибда транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналарининг йўл ҳаракати хавфсизлиги техник регламентлари ёки стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш, транспорт воситалари сонини, уларнинг ҳолатини, амалда мавжудлигини, тегишлилигини ва бошқа рўйхатдан ўтказиш маълумотларини аниқлаштириш, йўл ҳаракати ва транспорт воситаларидан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқни бузишлар ва жиноятларнинг олдини олиш, аниқлаш ва барҳам бериш мақсадида ўтказилади.

‎‎Сизга тегишли бўлган «_______» русумли, _______ давлат рақами белгиси бўлган транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш учун ундириладиган йиғим миқдори _______ сўм.

‎‎Ушбу транспорт воситасини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун уни қуйидаги ҳужжатлар билан биргаликда кўрикка тақдим этишингиз сўралади:

‎‎мазкур транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси;

‎‎транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт, техник талон);

‎‎газ ёнилғисида ишлашга қайта жиҳозланган транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонининг сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати нусхаси.

‎‎Транспорт воситасини техник кўрикка ______ куни қуйидаги манзилга тақдим этишингиз сўралади ___________________ ____________________________________

Агар транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жойига олиб бориш имкони бўлмаса ДЙҲХХнинг ҳудудий органига ёзма ариза билан мурожаат қилишингиз ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишингиз сўралади:

‎‎паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат (ҳарбий хизматчилар — шахсий гувоҳнома ва турар жойидан маълумотнома; Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида ёки Адлия вазирлигида белгиланган тартибда аккредитация қилинган халқаро ва хорижий ташкилотлар ходимлари — тегишли равишда Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлиги томонидан аккредитация қилинганлиги тўғрисида белги қўйилган аккредитация карточкалари ва миллий паспортлари; бошқа хорижий фуқаролар — ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида белги қўйилган миллий паспортлари ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш рухсатномаси; фуқаролиги бўлмаган шахслар — Ўзбекистон Республикасида яшаш рухсатномаси);

‎‎ушбу транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси;

‎‎транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт, техник талон);

‎‎агар транспорт воситаси газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган бўлса:

‎‎Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан берилган газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома мавжуд бўлган ташкилот томонидан газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома;

‎‎сертификатлаштириш органи томонидан берилган газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонларининг мувофиқлик сертификати нусхаси.

‎‎ТХС ва Субъектнинг транспорт воситасининг техник ҳолати тўғрисидаги маълумотномаси — шундай маълумотнома бўлганда.

‎‎____________ тумани (шаҳри) ИИБ
‎ЙҲХБ(Г) бошлиғи (катта инспектори)

___________________
‎(имзо)

‎‎__________________________
‎(Ф.И.О.)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

‎‎__________________ ЙҲХБ бошлиғи

‎‎(ИИВ, ИИББ, ИИБ)

‎‎_______________________________
‎унвони, Ф.И.О.

_______________________________
(‎имзо, муҳр)

‎‎20___ йил «_____»___________

‎‎_________________ тумани (шаҳри) ҳудудида _______ йиллар давомида мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситалари
‎РЎЙХАТИ

Т/р‎‎

Автомототранспорт воситаси эгасининг Ф.И.О.‎‎

‎‎Рўйхат манзили

Русуми

Тури

Давлат рақами белгиси‎‎

Ишлаб чиқарилган йили‎‎

Кузов №

Двигатель № ‎‎

Шасси № ‎‎

Мажбурий техник кўрикка тақдим этилиши белгиланган вақт

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎«ТУЗДИ»

«МАЪЛУМОТЛАР ТЕКШИРИЛДИ»

_________________ ЙҲХБ бошлиғи* (туман-шаҳар ИИБ) ‎‎____________ ЙҲХБ РОИЎБ бошлиғи (ИИВ-ИИББ-ИИБ)

‎‎_______________________________
‎унвони, Ф.И.О. _______________________________
‎(‎имзо)

‎‎_______________________________
‎унвони, Ф.И.О. _______________________________
‎(имзо)

‎‎‎‎20___ йил «_____»_____________ 20___ йил «_____»_____________ ‎ ‎‎

* Тошкент шаҳри ҳудуди бўйича мазкур рўйхат Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Техника назорати бўлими томонидан тузилади ва унинг бошлиғи томонидан имзоланади.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Охирги уч йил давомида мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган
‎автомототранспорт воситасини эгасининг турар жой манзили бўйича
‎ўтказилган инвентаризация натижалари
‎ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎‎Тузилган санаси: 20___ йил «____» _______________
‎‎Биз, ___________________________________________________________________________________________________

(ички ишлар органи таянч пункти ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича (катта) инспектори, ‎‎

_______________________________________________________________________________________________________

фуқаролар йиғини вакили, ҳолислар ёки бошқа мансабдор шахасларнинг Ф.И.О.)

‎‎томонидан инвентаризациядан ўтказилди.

‎‎1. Транспорт воситасининг маркаси, модели
‎__________________________________________________

6. Шасси (рама) рақами________________________________‎‎
‎‎2. Тури ____________________________________________ 7. Двигатель рақами __________________________________‎‎
3. Ранги ___________________________________________ 8. Кузовнинг рақами _________________________________‎‎
‎‎4. Ишлаб чиқарилган йили ____________________________

9. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт)нинг серияси ва рақами) ‎______________________________
‎__________________________________________________‎‎

5. Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиси _________________________________________________________________
‎‎10. Транспорт воситасининг тегишлилиги ____________________________________________________________________

_______________________________________________________________________________________________________

(юридик шахснинг тўлиқ номи, якка тартибда эгалик қилувчининг Ф.И.О.)

‎‎11. Турган жойи (яшаш жойи) ______________________________________________________________________________

‎‎12. Қуйидаги камчиликлар аниқланди ________________________________________________________________________
‎_______________________________________________________________________________________________________

‎‎13. Инвентаризация натижалари бўйича тавсиялар ______________________________________________________________
‎_______________________________________________________________________________________________________
‎(Мажбурий техник кўрикка тақдим этиш, ҳисобдан чиқариш, утилизацияга топшириш ёки қисмларини реализацияга қаратиш)

Далолатнома тузувчилар:

____________________ ИИБ

_________________________

___________________‎‎

______________‎‎

‎‎

________________________ (туман, шаҳар

(ИИО ТП номи)‎‎

‎‎(лавозими)

(имзоси)‎‎

(Ф.И.О.)‎

‎‎_________________________________ фуқаролар йиғини‎‎

___________________‎‎

______________‎‎

‎‎_________________________ (Ф.Й. номи)

‎‎(лавозими)

(имзоси)‎‎

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎Холис:

___________________________________
‎ (яшаш манзили)

___________________
‎‎‎(имзоси)

______________
‎(Ф.И.О.)

‎‎Далолатнома нусхасини олдим: Автомототраспорт воситаси эгаси

___________________
‎(имзоси)

______________
‎(Ф.И.О.)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/272/2863-сон; 07.12.2020 й., 09/20/772/1605-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)