Ҳужжат кучини йўқотган 10.06.2024 28.02.2019 йилдаги 182-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.02.2019 йилдаги 182-сон
Date of entry into force
01.03.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 10.06.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида» 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сон қарорига мувофиқ ҳамда истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини янада такомиллаштириш, электр ва газ таъминоти шартномаларида белгиланган лимитлардан ортиқча истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун тарифлар кескин ўсиб кетишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 10-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, ушбу қарор кучга киришидан олдин тўлов аванс тариқасида амалга оширилган тақдирда электр энергияси (шу жумладан, актив ва реактив энергия) ва табиий газ ҳажми учун истеъмолчи тўлов кунидан бошлаб кейинги 12 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда тариф ўзгарганда қўшимча тўловлар тўлашдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Молия вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан биргаликда 2019 йил 15 майгача ушбу қарорда назарда тутилган электр энергияси ва табиий газдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби келгусида сақланиб қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 28 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
182-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 февралдаги 182-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 67-банддаги «бир ярим баравари» сўзлари «1,15 баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 70-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш, маиший истеъмолчилар бундан мустасно, 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Бунда, ҳисоб-китобни 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш хоҳишини билдирган истеъмолчилар ҳисоб-китоб амалга ошириладиган даврни кўрсатиб ҳисоб-китоб даври бошланишидан камида 5 кун олдин билдирги тартибида Бюрога мурожаат қилганлари тақдирда электр энергияси истеъмолчиларга, маиший истеъмолчилар бундан мустасно, 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб берилишига йўл қўйилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳамда 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаётган истеъмолчилар томонидан ойнинг охиригача якуний ҳисоб-китоб амалга оширилмаган ҳолларда мазкур истеъмолчиларга нисбатан электр тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 83-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тариф ўзгарган тақдирда, маиший истеъмолчилардан ташқари, истеъмолчилар электр энергияси (шу жумладан, актив ва реактив энергия)нинг аванс тариқасида тўланган ҳажми учун тўлов кунидан бошлаб кейинги 2 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда, маиший истеъмолчилар эса — кейинги 6 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда қўшимча тўлов тўлашдан озод этилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 116-банддаги «12 ойдан» сўзлари «6 ойдан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 102-банддаги «ўн икки ойдан» сўзлари «олти ойдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 105-банддаги «2 коэффициент» сўзлари «1,4 коэффициент» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 111-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«111. Ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари истеъмолчилар ҳисоб-китоб даври бошланишидан камида 5 кун олдин етказиб бериш юзасидан тузилган шартномада кўрсатилган ойлик табиий газ ҳажми қиймати суммасининг 100 фоизи миқдорида газ таъминоти ташкилотининг ҳисоб рақамига тўловларни олдиндан амалга оширишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисоб-китоб даври бошланишидан камида 5 кун олдин ҳисоб-китобни 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш хоҳишини билдирган истеъмолчилар ҳисоб-китоб амалга ошириладиган даврни кўрсатиб етказиб берилган табиий газ учун 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида Бюрога билдирги тартибида мурожаат қилишга ҳақлидир. Бундай ҳолатларда истеъмолчилар ҳисоб-китоб даври бошланишидан камида 5 кун олдин газ таъминоти ташкилотининг ҳисоб рақамига табиий газ етказиб беришга тузилган шартномада кўрсатилган ойлик табиий газ ҳажми қиймати суммасининг 50 фоизи миқдорида олдиндан ҳақ тўлашлари шарт. Амалда истеъмол қилинган табиий газ ҳажми учун якуний ҳисоб-китоб ҳисобот ойининг охиригача амалга оширилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 1221-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1221. Тарифлар ўзгарганда истеъмол қилинган табиий газ учун ҳақ тўлаш ушбу Қоидаларнинг 100-101-бандларида белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Бунда истеъмолчи табиий газнинг аванс тариқасида тўланган ҳажми учун тўлов кунидан бошлаб кўпи билан кейинги 2 ой қўшимча тўлов тўлашдан озод қилинади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.03.2019 й., 09/19/182/2692-сон)