12.02.2019 йилдаги ПҚ-4186-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 12.02.2019 йилдаги ПҚ-4186-сон
Date of entry into force
13.02.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва унинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида юқори ва барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш, модернизация қилишнинг стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига юқори технологияли янги иш ўринларини яратиш, корхоналарни техник ва технологик янгилаш, илғор «кластер модели»ни жорий этишга қаратилган таркибий қайта ташкил этишни янада чуқурлаштириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати ривожланишининг ҳар томонлама таҳлили, рақобатнинг кучайиши шароитида жаҳон бозорининг ўзгарувчан конъюнктураси соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, янада барқарор ва жадал ривожланиши механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни тақозо этмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, соҳани жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, тўқимачиликда ярим тайёр маҳсулотларни чуқур қайта ишлашга инвестициялар ҳажмини ва тайёр маҳсулотлар экспортини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2019 йил 1 апрелдан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2019 — 2021 йилларда ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулотнинг камида 80 фоизини экспорт қиладиган тикув-трикотаж корхоналарига тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоизларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги тартибда қопланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айланма маблағларни тўлдириш (тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ип-калава, трикотаж мато, ип газлама ва бошқалар харид қилиш) мақсадида тижорат банклари томонидан миллий валютада бериладиган кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 25 фоизи миқдорида, аммо 5 фоизли пунктдан юқори бўлмаган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқаришни модернизация қилиш (бино ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш) мақсадида тижорат банклари томонидан хорижий валютада бериладиган кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ноль ставкани қўллаш натижасида вужудга келган қўшилган қиймат солиғини қайтариш зарур бўлган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган кундан эътиборан 7 иш куни давомида солиқ тўловчига тезкорлик билан қайтарилади. Бунда давлат солиқ органларида мавжуд бўлган маълумотлар, шу жумладан, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича таққослаш далолатномаси ҳамда қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобларини тақдим этиш тартиби бекор қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) биржа савдолари орқали пахта толасини сотишда қатъий талаб қилинадиган банк кафолатлари бекор қилинади. Бунда тарафлар ўртасида мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тартиби шартнома асосида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тижорат банклари томонидан тикув-трикотаж корхоналарига берилган кредитлар бўйича фоизларни қоплаш учун зарур бўлган маблағларни 2019 — 2021 йиллар давомида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил ҳосилидан бошлаб республика ташкилотларига пахта толасини сотишда қўшилган қиймат солиғи жаҳон бозорларида шаклланган нархлардан қатъи назар, пахта толасининг амалдаги сотиш нархидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш ҳамда самарасиз солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференцияларни бекор қилиш бўйича ишчи комиссия (Б.М. Мавлонов) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳририга ушбу қарорнинг 1-бандида назарда тутилган қоидалар киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда тадбиркорлик субъектларининг товар айланмасидан вужудга келган ноль ставкадаги қўшилган қиймат солиғини қайтариш тўғрисида тақдим қилган аризаларини кўриб чиқиш бўйича автоматлаштирилган дастурни ишлаб чиқсин ва амалиётга татбиқ этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи 2019 — 2025 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш Концепциясини тасдиқласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комплекс ёндашув асосида хом ашёни қайта ишлаш, тайёр маҳсулотни, шу жумладан, саноат кооперациясини кенгайтириш ҳамда қўллаб-қувватлаш асосида ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш, тўқимачилик маҳсулотларини сотишнинг ички ва ташқи бозорларини тадқиқ қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ва ташқи бозорларда маҳсулотлар рақобатбардошлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, қўшимча қиймат яратишнинг ягона занжирини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада ишлаб чиқариладиган пахта ип-калаваларнинг бутун ҳажмини қайта ишлаш ҳисобига 2025 йилга бориб тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажмини 7 млрд. АҚШ долларига етказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида етакчи хорижий олий ўқув юртларининг қўшма таълим дастурларини ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда 2019 йил охирига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий компанияларнинг ўқув-ишлаб чиқариш кластери иштирокида ишлаб чиқариш объектларида таълим жараёнини бевосита амалга оширишни ташкил этиш бўйича таклиф киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти кадрларининг буюртмачилари битирувчининг базавий контракт тўловини иккинчи босқичда камида 50 фоиз, учинчи босқичда камида 75 фоиз, тўртинчи босқичда 100 фоиз миқдорида тўлаб берган тақдирда, битирувчининг буюртмачи корхонасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш мажбурияти тўғрисида шартнома тузилиши тартибини белгилаш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича «Йўл харита»си лойиҳасини киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда бир йилда камида бир маротаба тўқимачилик тадбирларини жаҳон календарига киритган ҳолда тўқимачилик ва мода индустрияси халқаро кўргазмалари ўтказилиши чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Европа Иттифоқи, Туркия, Kорея, Хитой ва бошқа мамлакатлар билан кўриб чиқилаётган келишувларга миллий тўқимачилик маҳсулотларига нисбатан божхона тўловларини камайтириш ва тартибга солишнинг нотариф чораларини соддалаштириш масалаларини киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарининг ягона ахборот порталини (кейинги ўринларда — портал) ишлаб чиқсин ва ишга туширилишини таъминласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқнинг тендер савдолари (танловлар), кўргазма ва ярмаркалар, шу жумладан, хорижий кўргазма ва ярмаркалар рўйхатини эълон қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик тадбиркорлик субъектларини тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати маҳсулотларини экспорт қилишнинг тўлиқ жараёнига масофавий ўқитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бутун дунё мамлакатлари бўйича тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати маҳсулотларини олиб кириш ва олиб чиқиш таҳлили юзасидан тўлиқ ҳисоботлар билан танишиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш навигатор чоралари»ни жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати ишлаб чиқарувчилар ва хизматлар, материаллар ва хом ашё етказиб берувчилар жойлашуви кўрсатилган Ўзбекистоннинг интерактив харитасини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун Ўзбекистоннинг қиёсий устунликларини эълон қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган онлайн-дастурий маҳсулотларни хорижий аналоглар билан интеграция қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия хизматларини, шу жумладан, лизинг контрактлари бўйича қарз маблағларини, ускуналарни ҳамда суғурта хизматларини жалб қилиш бўйича етказиб берувчиларни акс эттириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий тўқимачилик корхоналари учун ишлаб чиқариладиган ва талаб қилинадиган хизматлар, материаллар ва хом ашёлар номенклатураси ва ҳажмини жойлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Ўзстандарт» агентлиги «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 15 февралга қадар тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати маҳсулотларига уларни синовдан ўтказиш усулларига талабларни белгиловчи стандартлар бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказсин ва халқаро меъёрларни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилиши лозим бўлган стандартларни белгиласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 1 мартга қадар тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати маҳсулотларига ва уларни синовдан ўтказиш усулларига халқаро стандартлар рўйхатини белгиласин ва уларни босқичма-босқич қабул қилиш жадвалини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор ташкилотлар ва тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарининг амалдаги экспорт шартномалари гарови эвазига уларнинг маҳсулотларини экспортолди молиялаштириш механизмини татбиқ этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда республика ҳудудига тайёр тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларини ноқонуний олиб киришга қарши курашишни кучайтириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги Ф-5194-сон фармойиши билан тасдиқланган «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига аъзо тўқимачилик ишлаб чиқариш корхоналари томонидан божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилган ҳолда импорт қилинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган, тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган сунъий ва синтетик тола, жун, хом ашё ва бошқа материаллар рўйхатида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ТИФ ТН коди» устунининг 128-позициясидаги «5509 31 000 0, 5509 32 000 0, 5509 61 000 0» рақамлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
129-позиция чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосарлари Б.М. Мавлонов ва Г.К. Саидова зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 12 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4186-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2019 й., 07/19/4186/2604-сон)