01.02.2019 йилдаги ПҚ-4143-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 01.02.2019 йилдаги ПҚ-4143-сон
Date of entry into force
07.02.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармонига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2023 й., 06/23/94/0362-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари тузилмасига зарур ҳолларда бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари юқори малакали мутахассисларини, шунингдек халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар ва экспертларни консультантлар сифатида жалб этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилсин.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон — 2020 йил 1 августдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланади ва лавозимдан озод этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директори, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ҳамда Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири тақдимига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ҳамда Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиқларининг ўринбосарлари уларнинг раҳбарлари тақдимига кўра Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли Фармонига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири ва унинг ўринбосари — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари — Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири томонидан вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
(3-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2023 й., 06/23/94/0362-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари штат бирликларини шакллантириш Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги штат бирликлари, Вазирлик ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Фуқаро авиацияси агентлиги, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси, шунингдек Вазирликка ўтказилаётган илмий-тадқиқот институтлари, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг ваколатлари ва штат бирлигини оптималлаштириш ҳисобидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ҳудудий бўлинмалари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 январдаги ПҚ-2722-сон «Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 1-бандида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий бўйсинувидаги давлат бошқаруви органларининг таъминоти харажатларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази ходимларига Вазирлик марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий хизмат, транспорт таъминоти ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилади, шунингдек, уларга кўп йиллик хизматлари учун устама тўловлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги ПҚ-28-сонли қарорига асосан ўн иккинчи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.01.2025 й., 07/25/28/0076-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси негизида, маблағларининг шакллантириш манбалари сақланган ҳолда юридик шахс ташкил этмасдан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳар, шаҳардан ташқари, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда автомобиль транспортида юк ва йўловчилар ташишни амалга ошириш учун лицензия бериш ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтиришдан тушадиган давлат божи маблағларининг 40 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларини таъминлаш харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилиши белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни, унинг маблағларини шакллантиришнинг қўшимча манбаларини белгилаган ҳолда тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан Вазирлик ва унинг идоравий ташкилотлари ходимларини меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 200 фоизгача бўлган миқдорда қўшимча моддий рағбатлантириш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлик Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда мазкур қарор талабларини инобатга олган ҳолда, Вазирлик ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ҳамда Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда тартибга солиш функцияларини истисно қилиш, инвестицияларни жалб этиш, шунингдек рақобат муҳитини шакллантириш ва темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташишда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва бошқа тадбиркорлик субъектлари — Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун тенг шароитларни яратиш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда транспорт ва йўл хўжалиги соҳада таълим, ходимларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш тизимини ва илмий-тадқиқот ишларини такомиллаштириш бўйича таклифларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда Вазирлик тизимига кирувчи тижорат тузилмаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва фойдаланиш тизимини такомиллаштириш бўйича, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг давлат ва тижорат функцияларини ажратишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари тугатилаётганлиги муносабати билан бўшаётган бино ва хоналарга Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда 2019 йилда Вазирликнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Вазирликни таъминлаш харажатлари учун зарур бўлган бюджет маблағлари ажратилишини таъминласин, 2020 йилдан бошлаб эса ҳар йили зарур бюджет маблағларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг жами 21 та, шу жумладан 19 та шахсий бириктирилган, шундан 14 таси Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари учун, хизмат автомобиллари таъминоти учун лимит белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Вазирликни телефон алоқаси, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан белгиланган тартибда таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг статистика ахборотларини тарқатиш мажбурий бўлган ташкилотлар рўйхатига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тўғрисидаги низом лойиҳасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарор қоидаларидан келиб чиққан ҳолда, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг транспорт соҳасидаги такрорланувчи вазифалари, функциялари, ваколатлари ва тузилмаларини тугатиш бўйича таклифларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 1 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4143-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2023 й., 06/23/94/0362-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2023 й., 06/23/94/0362-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2023 й., 06/23/94/0362-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2023 й., 06/23/94/0362-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2023 й., 06/23/94/0362-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2023 й., 06/23/94/0362-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2019 й., 07/19/4143/2590-сон; 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон; 07.05.2020 й., 07/20/4705/0547-сон; 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон; 18.10.2022 й., 06/22/234/0935-сон; 14.06.2023 й., 06/23/94/0362-сон; 28.01.2025 й., 07/25/28/0076-сон)