Ҳужжат кучини йўқотган 24.02.2022 05.02.2019 йилдаги ПҚ-4159-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 05.02.2019 йилдаги ПҚ-4159-сон
Date of entry into force
06.02.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 24.02.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Соғлиқни сақлаш тизими ислоҳотларига илғор хорижий тажрибани жорий этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 февралдаги ПФ-78-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасини бошқаришга юқори малакали хорижий мутахассисларни кенг жалб қилиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг соғлиқни сақлаш соҳасига илғор хорижий тажрибани жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва ислоҳотларни эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шу жумладан қуйидагилар учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари (кейинги ўринларда — соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари) лавозимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро стандартлар ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини имплементация қилган ҳолда соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ҳуқуқий тартибга солиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиқни сақлашни молиялаштириш ва ташкил этиш тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик ва тиббий туризмдан фойдаланишнинг энг яхши амалиётларини татбиқ қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиқни сақлаш соҳасига инвестицияларни кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва рақобат муҳити яхшилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«электрон соғлиқни сақлаш» тизимларини кенг жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган соғлиқни сақлаш соҳасидаги юқори малакали хорижий мутахассис жалб этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари маслаҳатчиси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан мувофиқлаштирилади;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарига шахсий таржимон, ёрдамчи, хизмат автотранспорти, хизмат турар жойи берилади ҳамда доимий яшаш мамлакатига бориб-келиш учун халқаро парвозларда авиачипталар қиймати қопланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарининг иш ҳақини тўлаш, ҳудудлар бўйлаб сафарларда транспорт ва хизмат сафари, таржимон, ёрдамчи ёллаш, хизмат турар жойи, шунингдек доимий яшаш мамлакатига бориб-келиш учун халқаро парвозларда авиачипталар харажатларини қоплаш манбалари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарига икки нафар юқори малакали хорижий мутахассислардан иборат бўлган гуруҳ бириктирилиши, уларнинг таъминоти ўзларининг маблағлари ҳисобига амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари билан томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва масъулиятини, мақсадли индикаторларни, шартноманинг бошқа муҳим шартларини, шунингдек ушбу қарорнинг 1-бандини амалга оширишнинг батафсил механизмларини белгилаб берадиган шартнома тузсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадмановга соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташкилий тузилмасига кирувчи таркибий бўлинмалар ва муассасалар билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш учун шахсан масъул эканлиги кўрсатиб ўтилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомалари бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарига ва унга бириктирилган хорижий мутахассисларга ҳамда уларнинг оила аъзоларига кўп марталик кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомалари бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарига ва унга бириктирилган хорижий мутахассисларга ҳамда уларнинг оила аъзоларига давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар белгиланган тартибда берилиши ва узайтирилишини, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини таъминласин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 7 декабрдаги ПҚ-4055-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 5 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4159-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4159-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 7 декабрдаги ПҚ-4055-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 7 декабрдаги ПҚ-4055-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 7-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган Вазирликнинг марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони 127 нафар, соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органлари ходимларининг чекланган сони — 391 нафар этиб белгилансин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилий тузилмаси

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг чекланган сони — 127 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Бошқарув ходимларининг умумий сони — 14 нафар, уларнинг таъминоти Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Уларнинг таъминоти Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази маблағлари ҳисобидан амалга оширилади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.02.2019 й., 07/19/4159/2577-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)