28.01.2019 йилдаги ПҚ-4136-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 28.01.2019 йилдаги ПҚ-4136-сон
Date of entry into force
30.01.2019
Ҳужжат 24.05.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5644-сон Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси/Ҳукумат) ижро этувчи тузилмасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари — иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа комплекслари раҳбарлари лавозимлари, шунингдек уларнинг аппаратлари (котибият);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекслари, тармоқлари ва соҳалари бўйича ахборот-таҳлил департаментлари тугатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимлари киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бошқарув ходимларининг чекланган сони 181 нафар бўлган ижро этувчи тузилмаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4331-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 07/19/4331/3176-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига масалаларни тартибга солиш ва устувор вазифаларни ҳал қилишнинг муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамаси ходимларининг умумий штатлари сони доирасида унинг ижро этувчи тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов бир ҳафта муддатда масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларни бириктирган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бўлинмалари тузилмасини келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ҳукумат олдига қўйилган мақсадли вазифаларга эришишни таъминлаш мақсадида вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолиятини умумий мувофиқлаштиради, юзага келган келишмовчиликлар бўйича келишилган қарорлар қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутат сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши мониторингини олиб боради, шунингдек жойларда ишларнинг реал ҳолатини мунтазам ўрганади, иқтисодиётдаги ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилади ҳамда шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифлар ишлаб чиқади. Бунда юкланган вазифаларни ҳал этишда уларнинг вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчилари улар ваколатига киритилган тегишли йўналишлар ва масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига таклифларнинг пухта ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини ва тайёрланишини таъминлайди, шунингдек ушбу масалалар учун шахсан жавобгар ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирлар, давлат қўмиталари раислари ва бошқа давлат бошқаруви органлари раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган таклифлар, таҳлилий ва бошқа ҳужжатларнинг, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ҳар томонлама ишлаб чиқилиши, шунингдек уларни амалга оширишнинг пировард натижалари ва оқибатлари учун шахсан жавобгар ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчилари томонидан хўжалик жамиятлари ва компаниялар, шунингдек давлат улушига эга бўлган бошқа ташкилотлар фаолияти устидан бир вақтнинг ўзида раҳбарлик қилинишига йўл қўйилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар устувор вазифаларни тизимли равишда амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати ишлари самарадорлиги ва натижадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари этиб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарларининг, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг функциялари ва ваколатларини, улар функцияларининг бир қисмини тегишли давлат бошқаруви органларига, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига беришни назарда тутган ҳолда тубдан қайта кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг асосланганлиги, берилган топшириқлар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилиши самарадорлиги, шунингдек тегишли фаолият соҳаларидаги эришилган натижалар учун шахсий масъулиятини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг профессионал даражасини ошириш, барча бўғинларда ижро интизомини мустаҳкамлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, бошқарувнинг замонавий усулларини ва илғор хорижий тажрибасини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ушбу бандни амалга ошириш юзасидан бир ой муддатда аниқ таклифлар киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ўн кун муддатда ушбу қарор талабларини бажариш юзасидан Ҳаракатлар режасини тасдиқласин, бунда қуйидаги топшириқларнинг бажарилишига алоҳида эътибор қаратсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчилари лавозимларига номзодлар юзасидан таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг янгиланган штат жадвалини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг, шунингдек ушбу қарор билан киритилаётган бошқа лавозимларнинг функционал вазифаларини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, таҳлилий ҳужжатларни ва бошқа масалаларни киритиш, кўриб чиқиш ва улар тўғрисида ахборот бериш, шунингдек Ҳукумат, унинг Раёсати мажлисларини ўтказишни ташкил этиш ва уларнинг якунлари бўйича қарорлар қабул қилиш муддатлари ва механизмларини ихчамлаштиришни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси Регламентини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш, унда шу жумладан, қуйидаги тартибларни назарда тутиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини ўтказиш муддатларини кўрсатган ҳолда уларнинг кун тартибини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат, вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари олдига қўйилган, шу жумладан, улар фаолиятининг самарадорлиги кўрсаткичларига ва мақсадли индикаторларига асосланган вазифаларнинг бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойига чиққан ҳолда аниқ фактлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун жамоатчилик фикрини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан, Ҳукуматнинг қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиладиган қонунлар лойиҳаларини маъқуллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутат сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг самарали ижросини ташкил этиш, шунингдек уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш, ҳал этиладиган муаммолар муҳокамасига ва Ҳукумат фаолиятини баҳолашга жамоатчиликни жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги, унинг барча бўлинмалари функциялари, ваколатлари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва масъулиятини батафсил белгилаб берувчи низомни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) Ҳукумат фаолияти соҳаларидаги истиқболли лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича таклифларни келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) бугунги кун талабларини ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси аппаратини иқтисодиёт, ижтимоий ва маданий-гуманитар соҳалардаги вазифаларнинг самарали бажарилишини юқори профессионал даражада таъминлашга қодир бўлган малакали мутахассислар билан тўлдириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасини такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3825-сон қарорининг 6-бандидаги «Бош вазир, унинг ўринбосарлари, Аппарат бошқарувчиси ва унинг ўринбосарлари бундан мустасно» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 28 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4136-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасини такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3825-сон қарорнинг 2, 3, 8 ва 9-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4065-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4101-сон қарори.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2019 й., 07/19/4136/2543-сон; 24.05.2019 й., 07/19/4331/3176-сон; 23.01.2020 й., 07/20/4569/0069-сон)