28.01.2019 йилдаги ПФ-5643-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 28.01.2019 йилдаги ПФ-5643-сон
Date of entry into force
30.01.2019
Ҳужжат 30.01.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда инвестиция иқлимини яхшилаш, экспорт салоҳиятини ошириш, бизнесни жадал ривожлантириш учун асос сифатида инвестиция ва ташқи савдо фаолиятини самарали тартибга солиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, инвестиция жараёнининг маҳсулотни ташқи бозорларда илгари суриш якуний кўрсаткичлари билан суст боғланганлиги сақланиб қолмоқда. Давлат бошқарувининг амалдаги тизими инвестиция ва савдо масалаларини алоҳида тартибга солишга асосланган, бу эса мазкур соҳаларда ташкилий-ҳуқуқий механизмларни қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республиканинг инвестиция салоҳиятини ошириш, иқтисодиётнинг устувор соҳа ва тармоқларига инвестицияларни жалб қилиш, инвестиция киритиш жараёнининг рақобатбардош экспортга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан ўзаро боғлиқлигини таъминлаш ҳамда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштиришнинг муҳим йўналишлари этиб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи — рақобатбардош экспортга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида маҳаллий ва хорижий тадбиркорларга Ўзбекистоннинг устувор соҳа, тармоқ ва ҳудудларига инвестиция киритиш учун қулай инвестиция иқлими ва рағбатларни яратиш, шунингдек, ҳар бир давлат органи томонидан инвестицияларни фаол жалб қилиш ва савдони ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги вазифаларнинг сўзсиз бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи — мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини ҳал қилиш учун давлат молиявий воситалари, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз ресурслари ва техник кўмаклашиш воситалари (грантлари)дан фойдаланиш самарадорлигини оширишга имкон берувчи марказлашган инвестицияларнинг бошқарув тизимини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи — Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузини яхшилаш, мамлакатнинг иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларини жадал ривожлантиришни таъминлаш, илғор технологияларни трансфер қилиш учун хорижий, шу жумладан тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб қилиш, ишбилармонлик ва инвестиция иқлимини босқичма-босқич такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи — республиканинг иқтисодий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда давлат органлари ва тадбиркорлик субъектларининг хорижий инвесторлар, савдо бўйича ҳамкорлар, хорижий ҳукумат ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро самарали алоқаларини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи — барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида оптимал божхона-тариф сиёсатини амалга ошириш, Жаҳон савдо ташкилотига интеграциялаш, бошқа кўп томонлама савдо-иқтисодий тизимлар билан ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи — экспорт қилувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, савдо, шу жумладан ташқи савдо инфратузилмасини, электрон тижорат тизимини босқичма-босқич ривожлантириш, мазкур соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи — маҳаллий товарлар ва хизматларнинг ташқи бозорларга чиқиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш, самарали транспорт йўлакларини шакллантириш, етказиб бериш географиясини диверсификация қилиш мақсадида замонавий логистика тармоқларини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи — ташқи бозорларда маҳаллий товарларнинг рақобатбардошлигини ошириш учун маҳсулотни сифат жиҳатдан бошқаришнинг замонавий тизимларини кенг жорий қилишни ҳамда уларнинг халқаро стандартлар ва техник регламентлар талабларига мувофиқлигини таъминлаш, савдонинг барқарор ўсиши ва инвестиция сиёсатини фаоллаштиришни таъминловчи илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг ваколатли вакиллари ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари негизида Вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар)даги ҳудудий бўлинмалари ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан, халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, Вазирлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш, хорижий, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишни мувофиқлаштириш, халқаро молия институтлари (бошқарув офислари) ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек ташқи савдо ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва мувофиқлаштириш учун масъул ваколатли давлат органи ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган ўрта муддатли инвестиция сиёсати стратегияси ва Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси асосида ҳудудлар ва тармоқларнинг ривожланиш концепцияларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатнинг ташқи иқтисодий манфаатларини илгари суриш, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолияти иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш доирасида вазирлик ва идоралар, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда экспортни қўллаб-қувватлаш стратегиясини, шу жумладан, уни рағбатлантирувчи инструментларни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ва хорижий ҳукумат молия институтларининг жалб қилинадиган кредит ресурслари ва техник кўмаклашиш воситалари (грантлари)дан, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларидан, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан марказлашган инвестициялардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Давлат ветеринария қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология назорати республика марказининг ички ва ташқи бозорлардаги савдо фаолиятига таъсир қилувчи чораларни қўллаш қисми бўйича ҳаракатларини қонунчиликда белгиланган тартибда мувофиқлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда давлат органлари ваколатларининг инвестициявий, шунингдек, савдо фаолиятига таъсир этиш нуқтаи назаридан хатловдан ўтказилишини таъминласин ва қўлланиладиган чораларни Вазирлик билан келишиш тартибини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирликнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш, давлат ривожланиш дастурлари ва инвестиция дастурлари, шу жумладан, тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурлари ишлаб чиқилиши ва самарали амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишларини мувофиқлаштириш, халқаро иқтисодий ва молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан икки томонлама ва кўп томонлама форматда ўзаро самарали ҳамкорликни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларининг, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳамда хорижий молия ва иқтисодий институтлардаги доимий вакилларининг, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаларида ташқи иқтисодий фаолият масалалари билан шуғулланувчи ходимларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг инвестициявий ҳамкорлик масалалари борасидаги халқаро шартномаларини тайёрлаш, келишиш ва имзолашда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвесторлар билан доимий қайта алоқани йўлга қўйиш, инвестицияларни жалб қилишда ҳудудлар ва маҳаллий компанияларга кўмаклашиш, инвестиция таклифларини ишлаб чиқишни ташкиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи савдо соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизимининг самарали ишлашига кўмаклашиш ва таъминлаш, ташқи савдо фаолиятини тартибга солиш соҳасида давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдода тариф ва нотариф тартибга солиш чораларини қўллаш ҳамда электрон тижорат тартиб-таомилларини такомиллаштириш билан боғлиқ тадбирларни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар билан савдо алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ва бошқа кўп томонлама иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улгуржи ва биржа савдоларини тартибга солиш масалаларини мувофиқлаштириш, бозор ҳолатини мониторинг ва таҳлил қилиш, маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва товарлар нархлари тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан, транзит салоҳияти даражасини ошириш, логистика ва транспорт йўлакларини такомиллаштириш, шунингдек, экспорт маршрутларини диверсификация қилиш масалаларини илгари суриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик инвестиция ва савдо фаолиятига, шу жумладан, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга салбий таъсир кўрсатадиган муаммоларни ўрганишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг ўз ваколати доирасида қабул қилган ва норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган қарорлари давлат органлари ва ташкилотлар, шунингдек, жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари Вазирликнинг сўровига кўра тегишли маълумотларни ўрнатилган тартибда тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик тегишли идораларнинг инвестиция циклининг ҳар бир босқичида инвесторларга ҳамроҳлик қилиши, бюрократик кўринишларнинг олдини олган ҳолда юзага келаётган ташкилий масалаларни, шу жумладан, инвестициядан кейинги даврда ҳал қилиш бўйича музокаралар олиб боришини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, устав капиталида давлат улуши устун бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ташаббуси билан қиймати 10 млн АҚШ долларидан ортиқ эквивалентдаги инвестицияларни жалб қилиш соҳасидаги келишувлар Вазирлик билан олдиндан келишилиши шарт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларга инвесторлар, шунингдек, инвестиция иштирокидаги ташкилотлардан келиб тушган мурожаатларнинг Вазирлик томонидан мониторинг қилиш учун уларнинг нусхалари мурожаатлар келиб тушган кундан бошлаб бир кун муддатда «Инвестиция портали»га жойлаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик доимий асосда инвесторлар мурожаатлари тўғрисидаги маълумотларнинг умумлаштирилишини таъминлайди ва инвесторларнинг, шу жумладан, салоҳиятли инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестициялар, савдо ва иқтисодий тартибга солиш масалаларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий тартибда Вазирлик билан келишилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ваколатли давлат органлари ва ташкилотларда, уларнинг ҳудудий бўлинмаларида қуйидагиларни амалга ошириш имконини берувчи замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича таклиф киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши, инвесторлар мурожаатларининг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилиш, тегишли тармоқ ёки ҳудуднинг инвестиция салоҳияти тўғрисидаги статистик маълумотлар ва ахборотларни тизимлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларига келиб тушган инвесторлар ва инвестиция иштирокидаги ташкилотлар мурожаатларининг кўриб чиқилишини мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2019 йил 1 мартга қадар «Инвестиция портали»да инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, инвесторлар мурожаатларини кўриб чиқиш натижаларининг марказлашган маълумотлар базасини ишлаб чиқсин ва жорий қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими негизида ташқи савдо статистикасини ҳисобга олиш, мониторинг ва таҳлил қилиш бўйича автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шу жумладан, вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари ва қарз маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар, кўрсатилган хизматлардан олинадиган даромадлар ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар Вазирлик фаолиятини молиялаштириш, унинг ходимларини рағбатлантириш (иш ҳақи, мукофотлар, устамалар ва бошқа мукофот пулларини тўлаш) манбалари ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ходимларининг меҳнатига бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳақ тўлаш шартлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирликка халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва донор мамлакатлар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари доирасида ташкил этилган ва фаолият юритаётган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ходимларини, шунингдек, инвестициявий лойиҳаларнинг ташаббускорлари бўлган вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари мутахассисларини инвестиция циклининг барча босқичларида инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш жараёнларига жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Фармон талабларидан келиб чиққан ҳолда, давлат органлари ва ташкилотларининг инвестиция ва савдо соҳасидаги вазифалари, функциялари ва ваколатларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 28 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5643-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-4996-сон Фармони.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 апрелдаги «Ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5012-сон Фармони.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2868-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2887-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3542-сон қарори.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2019 й., 06/19/5643/2545-сон; 11.10.2019 й., 06/19/5848/3901-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2022 й., 06/22/67/0128-сон)