Ҳужжат кучини йўқотган 30.01.2019 31.03.2017 йилдаги ПФ-4996-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 31.03.2017 йилдаги ПФ-4996-сон
Date of entry into force
01.04.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 30.01.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сонли «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг инвестиция салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, йиллик инвестиция дастурларини сифатли ишлаб чиқиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шароитлар яратиш, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукуматларнинг молия институтлари, етакчи чет эл компаниялари ва банк тузилмалари билан ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, жалб этиладиган чет эл инвестициялари самарадорлигини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш учун масъул ваколатли давлат органи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия институтлари билан марказлаштирилган тартибда ҳамкорлик қилиш бўйича ваколатли орган (бошқарувчи идораси) ҳисобланади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги ПФ-5382-сонли Фармонига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига инвестициялар киритиш ҳажмини кенгайтиришни рағбатлантириш, республикада инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, хорижий капитал иштирокидаги корхоналарни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ягона давлат инвестиция, жумладан, хорижий инвестициялар жалб қилиш сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестиция фаолиятини кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар, халқаро иқтисодий ва молия институтлари, чет эл банклари, жамғармалари, агентликлари, компаниялари ва бошқа халқаро ҳуқуқ субъектлари билан инвестиция соҳасидаги ҳамкорлигини ўзаро манфаатли асосда ривожлантириш ва ҳамкорлик йўналишларини диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича асосий йўналишларни белгилаш ва амалга ошириш, шунингдек, халқаро молия институтлари ва чет эл инвесторлари билан инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари, халқаро ташкилотлардаги доимий вакилларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукуматларнинг молия институтлари, етакчи хорижий компания ва банк тузилмалари билан инвестиция соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро шартномаларини ўрнатилган тартибда тайёрлаш, келишиш ва имзолашда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқ инвестиция дастурлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги комплекс дастурлар, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий соҳалардаги инфратузилмаларни ривожлантириш дастурлари билан боғлиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий инвестициялар, авваламбор тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, кредитлар ва молиявий-техник кўмаклашишга қаратилган маблағларни жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эл капитали иштирокидаги корхоналар фаолиятини, шунингдек, инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятлари қандай бажарилаётганини таҳлил қилиш, хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўриш асосида мамлакатимиз иқтисодиётига жалб этилаётган хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳукуматлар молия институтларининг жалб этиладиган кредит ресурслари ва техник кўмаклашишга қаратилган маблағлар (грантлар), Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан йўналтириладиган марказлаштирилган инвестициялардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимизнинг иқтисодий ва инвестиция салоҳияти тўғрисида хорижий инвесторларни кенг хабардор қилиш учун Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда халқаро конференциялар, семинарлар, инвестиция форумлари ўтказилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид комиссияларининг тендер ўтказиш бўйича фаолиятида белгиланган тартибда иштирок этиш;
(2-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўғридан-тўғри музокаралар якунлари бўйича тузилган импорт контрактларини тизимли асосда пухта экспертизадан ўтказиш;
(2-банднинг ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли молия институтлари билан ҳамкорликни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия институтлари билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, «йўл харита»лари ва дастурлари, шунингдек, иқтисодиёт тармоқларини, республика ҳудудларини ривожлантириш учун молия институтларининг жалб этиладиган қарзлари, кредит ва грантларидан янада самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун масъул бўлган вазирлик ва идоралар, лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари, экспертиза органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, шу жумладан лойиҳа, тендер ва контрактга оид ҳужжатлар бўйича эксперт хулосаларининг ўз вақтида тақдим этилишини назорат қилиш;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги ПФ-5382-сонли Фармонига асосан хатбошилар билан тўлдирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
узоқ муддатли тармоқ ва ҳудудий ривожланиш концепциялари, ривожланиш давлат дастурларини ишлаб чиқиш, шакллантириш ва амалга ошириш, шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлигини мониторинг қилиш бўйича барча ишларни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ва чет эл ҳукумати молия ташкилотлари билан ўзаро марказлашган ҳамкорлик қилиш бўйича ваколатли орган функцияларини бажариш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармонига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган ва меъёрий-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар, хўжалик субъектлари томонидан бажарилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси таркибига киради.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПФ-5457-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2018 й., 06/18/5457/1324-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари ва халқаро ҳамда хорижий молия институтларидаги доимий вакили лавозими Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси номенклатурасига киради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилар ўз фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига ҳисобот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари, халқаро ва хорижий молия институтларидаги доимий вакиллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг буйруғига асосан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига иқтисодиётнинг таянч тармоқлари ва инфратузилмани ривожлантиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳамда илғор технологияларни, устувор дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш учун техник кўмаклашиш маблағлари (грантлар) ва имтиёзли кредитларни жалб этиш бўйича бажарилган ишлар тўғрисида таҳлилий материаллар, ҳисоботларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан инвестиция соҳасидаги ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга доир таклифларни ҳар чоракда мунтазам тақдим этиб бориши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг чет эл компания ва ташкилотлари ваколатхоналарини аккредитациядан ўтказиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига ўтказилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига халқаро молия институтлари, хорижий ҳукуматларнинг молия ташкилотлари ва донор мамлакатлар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари доирасида ташкил этилган ва амалга оширилаётган лойиҳаларни жорий этувчи гуруҳлар ходимлари, шунингдек, инвестиция лойиҳалари ташаббускори бўлган вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари мутахассисларини тендер ҳужжатларини тайёрлаш, келиб тушадиган тендер таклифларини баҳолаш жараёнларига жалб қилиш ҳамда уларни келишган ҳолда тендер комиссиялари таркибига киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда тегишли иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида Товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссияси таркибини қайта тасдиқласин ва унга Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раҳбарларини идоралараро тендер комиссиялари раисларининг ўринбосарлари сифатида албатта киритсин ҳамда Идоралараро тендер комиссияси тўғрисидаги низомни тубдан қайта кўриб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан ҳамкорликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида тендер (танлов) савдолари ўтказиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштиришга доир таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ўрнатилган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси В.А. Голишев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 31 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-4996-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 14-сон, 215-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон, 08.06.2018 й., 06/18/5457/1324-сон)