23.01.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3130
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг қарори, 23.01.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3130
Date of entry into force
24.01.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 23 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3130]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 538-сон «Ўз кучини йўқотаётган умуммажбурий идоравий ҳужжатларнинг ўрнига янги норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2019 йил 22 январь,

2-2019/ҚҚ-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 22 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-сон

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғи Д. ДЕХКАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 22 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1/103-сон

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг 2019 йил 22 январдаги 2-2019/ҚҚ, 9, 1/103-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Олдинги таҳрирга қаранг.

Мазкур Низом автомобил транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартларини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 5 июлдаги 58-2023/QQ-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 21 июндаги 38-сон ва Транспорт вазирлигининг 2023 йил 4 июлдаги 20-сонли қарори (рўйхат рақами 3031-2, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2023 й., 10/23/3130-2/0503-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Автомобиль транспорти ҳайдовчилари (бундан буён матнда ҳайдовчилар деб юритилади) меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, муассасалари ва устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кўпроқни ташкил этадиган ташкилотлар учун (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) мажбурийдир, бошқа ташкилотлар учун тавсия хусусиятига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар ҳайдовчиларининг иш ҳақи ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бажарилган иш ёки ишланган вақт учун тўланадиган ҳақ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рағбатлантирувчи ва компенсацияловчи устама ва қўшимча ҳақлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишдаги ишлаб чиқариш натижалари учун мукофотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус турдаги мукофотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир йиллик иш якунлари бўйича мукофотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий ёрдам;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир йўла мукофотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ кодексида назарда тутилган бошқа тўловлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ташкилотлар ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги 775-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига (бундан буён матнда Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси деб юритилади) асосан амалга оширилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 5 июлдаги 58-2023/QQ-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 21 июндаги 38-сон ва Транспорт вазирлигининг 2023 йил 4 июлдаги 20-сонли қарори (рўйхат рақами 3031-2, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2023 й., 10/23/3130-2/0503-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 январдаги 6-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасидан фойдаланадиган хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотларга уларнинг молиявий имкониятларидан ва хўжалик фаолияти натижаларидан келиб чиққан ҳолда, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш учун асос сифатида Ягона тариф сеткасининг оширилган тариф коэффициентлари белгиланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасидан фойдаланмайдиган хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар ҳайдовчиларининг меҳнатига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 246-моддасига асосан ушбу ташкилотда қабул қилинган меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига мувофиқ амалга оширилади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 5 июлдаги 58-2023/QQ-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 21 июндаги 38-сон ва Транспорт вазирлигининг 2023 йил 4 июлдаги 20-сонли қарори (рўйхат рақами 3031-2, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2023 й., 10/23/3130-2/0503-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ҳайдовчилар меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ташкилотлар ҳайдовчиларининг (юк автомобиллари ҳайдовчиларидан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Ташкилотлар ҳайдовчиларининг (юк автомобиллари ҳайдовчиларидан ташқари) меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ташкилотлардаги юк автомобиллари ҳайдовчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Ташкилотлардаги юк автомобиллари ҳайдовчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ҳайдовчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари автомобилнинг характеристикасида (техник паспортида) ишлаб чиқарувчи томонидан кўрсатилган автомобиллар параметрлари ва вазифасидан келиб чиқиб мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилотда ҳайдовчига бир нечта синфдаги автомобиллар бириктирилган ҳолларда ҳайдовчига унга бириктирилган автомобилнинг энг юқори разрядидан келиб чиққан ҳолда ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ҳайдовчиларнинг Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси бўйича разряд:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кон самосваллари, тез бузиладиган юклар ташишда автомобиль-рефрижераторлар, шунингдек автокранлар — бир разряд юқори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шошилинч тиббий ёрдам хизматининг ихтисослаштирилган автомобиллари учун бошқа тез тиббий ёрдам автомобилларининг ҳайдовчиларига нисбатан бир разряд юқори белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ҳайдовчиларнинг тариф ставкасига 1,228 миқдорида тармоқ коэффициенти қўлланилади. Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасининг тегишли разряди бўйича ҳайдовчининг базавий тариф ставкасини ҳосил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ишга соатбай ҳақ тўлаш жорий этилса, базавий ойлик тариф ставкасини иш вақти йиллик балансини ҳисобга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган иш соатларининг ўртача ойлик миқдорига бўлиш орқали белгиланадиган соатбай тариф ставкалари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бошқаруви органларида бириктирилган шахсий ва навбатчи енгил автомашиналарнинг ҳайдовчилари учун соатбай меҳнатга ҳақ тўлаш шарти билан навбатчиликка 12 соатдан ошмаган ҳолда сменалик иш режими ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ҳайдовчиларга бериладиган қўшимча тўловлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қуйидагилар учун устамалар ва қўшимча ҳақлар белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тунги вақтда, дам олиш ва байрам кунлари ишлаганлик, шунингдек хизмат вақтидан ташқари ишлаганлик учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланган миқдорларда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака даражаси учун иккинчи даражали ҳайдовчиларга Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасининг тегишли разряди бўйича ҳайдовчининг базавий тариф ставкасининг 10 фоизи миқдорида, биринчи даражали ҳайдовчиларга — 25 фоизи миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро юк ташувларини амалга оширганлиги учун — Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган даврда Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткаси тегишли разряди базавий тариф ставкасининг 20 фоизигача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси транспорт қисми ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси Автохўжалиги балансида бўлган енгил автомобиллар ҳайдовчиларига алоҳида меҳнат шароитлари учун — Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасининг тегишли разряди бўйича ҳайдовчининг базавий тариф ставкасининг 35 фоизи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситаси қурилмалари, механизмлари ва ускунасини бошқариш учун махсус ишчилар талаб этилган бўлса ва уларнинг вазифаларини ҳайдовчи бажараётган бўлса, бир йўла бир неча касбда ишлаганлиги, хизмат кўрсатиш зонаси кенгайганлиги ва бажариладиган ишлар ҳажми ошганлиги учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон «Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорида белгиланган тартибда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар иш сменаси ўртасидаги танаффус икки соатдан ортиқни ташкил этса, бўлинган иш сменасида ишлаганлиги учун — базавий тариф ставкасининг 30 фоизигача. Бунда, ички сменанинг танаффус вақти ҳисобга олинмайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар йўналиш бўйича берилган топшириққа кўра ҳайдовчи яшаш жойига (автотранспорт ташкилоти, гараж жойлашган жойга) қайтиб келиш имкониятига эга бўлмаса, сафар хусусиятига эга меҳнат шароитларида ишлаганлиги учун — йўналиш бўйича берилган топшириқни бажариш даври учун базавий тариф ставканинг 10 фоизигача;
(10-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 28-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3926, 14.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 10/26/3926/0850-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устама ва қўшимча ҳақларнинг аниқ миқдорлари жамоавий шартномада белгиланади, агар у тузилмаган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда иш берувчилар томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ҳайдовчиларнинг базавий тариф ставкалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вақтбай ишлайдиган ҳайдовчилар учун прицепларга эга автопоезд ва юк автомобилларида ишлашда улар мазкур автотранспорт воситаларида амалда ишлаган кунлари учун 20 фоизга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тоғ ва конларда олиб бориладиган технологик ишларда, кесик жойларда ва очиқ конларда технологик ташувларда ишлашда улар амалда ишлаган кунлари учун 24 фоизгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
портловчи ва радиоактив моддаларни ташишда 12 фоизгача оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Транспорт воситасини таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш даврида ҳайдовчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ҳайдовчиларга бириктирилган автомобиллар таъмирлаш ёки техник хизмат кўрсатиш учун олиб қўйилган ҳолларда улар ҳайдовчилар ихтисослиги бўйича бошқа автомобилларда хизмат қилишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзига бириктирилган автомобилларнинг бекор туриб қолиши (носозлиги ёки тўлиқ эмаслиги, ихтисослиги бўйича иш йўқлиги) туфайли автомобил ҳайдовчилари автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларга (ёки бошқа касбга ишлашга) ўтказилган ҳолларда бекор туриб қолган бутун вақт учун уларнинг меҳнатига бажариладиган иш бўйича, бироқ аввалги (асосий) иш бўйича ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайдовчилар автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ишларига ўтказилганда уларга ушбу даврда малака даражаси учун бериладиган устама ҳақ тўланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг махсус штатини сақлашга эҳтиёж бўлмаган ва шунинг учун ҳайдовчилар иш вақтида автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажарадиган ташкилотларда (агар бу ишларни техник хизмат кўрсатиш станцияларида ёки автотранспорт ташкилотида бажариш имкони бўлмаса) мазкур ишларни бажариш вақти учун ҳайдовчиларга белгиланган шартларга мувофиқ мазкур Низомнинг 12-бандида белгиланган устамалар ва қўшимча ҳақларни ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Ҳайдовчиларга тўланадиган бошқа ҳақ турлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур Низомнинг 3-бобида кўрсатилмаган мукофот бериш, моддий ёрдам ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар ҳамда компенсация тўловларни тўлаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир ташкилотнинг локал ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ҳайдовчининг айби бўлмаган ҳолда бўш туриб қолган вақт учун иш ҳақи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида тўланади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайдовчининг айби билан бўш туриб қолган вақт учун иш ҳақи тўланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Икки нафар ҳайдовчи бир вақтда бир автомобилда узоқ рейсга юборилган ҳолларда ҳар бир ҳайдовчига иш ҳақи рейсга сарфланган иш вақти ҳисоб-китобидан келиб чиқиб вақтбай тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнатга ишбай ҳақ тўланганда автомобиль ҳайдовчиларининг ишбай ҳақи малака даражасига эгалик учун устама ҳақни ҳисобга олмаган ҳолда тенг улушларда ҳайдовчилар ўртасида бўлинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар узоқ рейсларга юборилган ҳайдовчиларга йўналиш варағига мувофиқ автомобилдан ташқари сменлараро дам олиш вақти берилса (меҳмонхонада, кемпингда, хизмат ёки ижара уйида), бу вақт иш вақтига киритилмайди ва унга ҳақ тўланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Жамоавий шартномаларда ҳайдовчиларга бошқа устамалар ва қўшимча ҳақлар назарда тутилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Мазкур Низомга риоя этиш учун жавобгарлик муассаса раҳбари зиммасига юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Ташкилотлар ҳайдовчиларининг (юк автомобиллари ҳайдовчиларидан ташқари) меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Автомобиль синфи

Енгил автомобил двигателининг литрдаги иш ҳажми;

автобуснинг габарит узунлиги, метрда

(автомобилнинг техник паспорти бўйича)

Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар

Умумий

Тиббий хизмат автомобиллари;
махсус овоз ва чироқ сигналлари билан жиҳозланган автомобиллар

1. Енгил автомобиллар

Ўта кичик ва кичик

1,8 литргача

1

2*

Ўртача

1,8 литрдан
3,5 литргача

2

3*

Катта

3,5 литрдан ортиқ

3

4*

2. Автобуслар

Ўта кичик

5 метргача

2

3*

Кичик

5 метрдан
7,5 метргача

3

4*

Ўрта

7,5 метрдан
9,5 метргача

4

5*

Катта

9,5 метрдан
11 метргача

5

6*

11 метрдан
15 метргача

6

7*

15 метрдан ортиқ

7

3. Мотоцикллар, мотороллерлар ҳамда бошқа икки ва уч ғилдиракли мотовоситалар

Ҳар қандай синфдаги

-

1

-

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси Автохўжалиги балансида бўлган енгил автомобиллар ҳайдовчиларига разрядлар мазкур жадвалда белгиланган разрядга нисбатан уч разряд, бошқа автомобиллар ҳайдовчиларига икки разряд юқори белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик ҳужжатларида ташкилотга ўзи учун алоҳида разряд белгилаш ваколати берилган бўлса, ушбу ташкилотда мазкур жадвалда белгиланган разряддан бошқа разрядлар қўлланилиши мумкин.

* Тез тиббий ёрдам автомобиллари ҳайдовчиларига разрядлар мазкур жадвалда белгиланган разрядга нисбатан бир разряд юқори белгиланади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилотлардаги юк автомобиллари ҳайдовчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Автомобиллар гуруҳлари (тоннада юк кўтариш қобилияти),

автомобилнинг техник паспорти бўйича

Ягона тариф сетка бўйича разряд

I

II

III

борт автомобиллари

ихтисослаштирилган ва махсус автомобиллар: самосваллар, фургонлар, цистерналар, рефрижераторлар, техник ёрдам, ёнғин автомобиллари, қор тозалагичлар, йўлга сув сепгич машиналар, автокранлар, автоюккўтаргичлар ва махсус жиҳозланган бошқа автомобиллар; прицепли ва яримприцепли шатакчи автомобиллар

нажас, чирийдиган ахлат, ҳайвонларнинг ўликлари, цемент, заҳарли химикатлар, сувсиз аммиак, аммиакли сув, радиоактив моддалар ва бошқа хавфли кимёвий воситалар ташувчи ассенизацион, сипирувчи ва тозаловчи автотранспорт воситалари.

1,5 гача

-

1

1,5 дан 3 гача

0,5 дан 1,5 гача

до 0,5 гача

2

3 дан 5 гача

1,5 дан 3 гача

0,5 дан 1,5 гача

3

5 дан 10 гача

3 дан 5 гача

1,5 дан 3 гача

4

10 дан 20 гача

5 дан 10 гача

3 дан 5 гача

5

20 дан 40 гача

10 дан 20 гача

5 дан 10 гача

6

40 дан ортиқ

20 дан 40 гача

10 дан 40 гача

7

-

40 дан ортиқ

8

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси Автохўжалиги балансида бўлган юк автомобиллари ҳайдовчиларига разрядлар мазкур жадвалда белгиланган разрядга нисбатан икки разряд юқори белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик ҳужжатларида ташкилотга ўзи учун алоҳида разряд белгилаш ваколати берилган бўлса, ушбу ташкилотда мазкур жадвалда белгиланган разряддан бошқа разрядлар қўлланилиши мумкин.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3130/2539-сон, 26.08.2019 й., 10/19/3130-1/3649-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 21.07.2023 й., 10/23/3130-2/0503-сон; 17.08.2026 й., 10/26/3926/0850-сон)