Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021 18.11.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1189
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 18.11.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1189
Date of entry into force
28.11.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРБИЯЛАШ (ПАТРОНАТ) УЧУН ОИЛАЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ЕТИМ БОЛАЛАРНИ КИЙИМ-БОШ, ПОЙАБЗАЛ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА БОЛАНИ ЎЗ ТАРБИЯСИГА ОЛГАН ТУТИНГАН ОТА-ОНАЛАРГА ҲАР ОЙЛИК НАФАҚА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 18 ноябрда 1189-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларда мўлжалланган дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 33-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисида Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олингандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамизда қолдирамиз.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими вазири Р. ЖЎРАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 21 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири М. НУРМУРАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 21 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
121-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазирлиги ва
Молия вазирлигининг
2002 йил 21 октябрдаги
87, 121-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сон «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларга мўлжалланган дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил, 2-сон, 22-модда) мувофиқ ишлаб чиқилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Етим болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 171-сон қарори билан тасдиқланган «Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисида Низом» га мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 йил, 4-сон, 18-модда) амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тутинган ота-оналар оилага тарбияга олинган болани жорий йил учун зарур бўлган кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш мақсадида бола оилага тарбияга олинган кундан бошлаб бир ҳафта муддат ичида, кейинги йил учун эса, жорий йилнинг 15 декабригача мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тузилган буюртмани (бундан буён матнда буюртма деб юритилади) тегишли халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига беради. Буюртмада боланинг фамилияси, исми, отасининг исми, ёши, жинси, мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган норма ва рўйхатга асосан келгуси мавсумларни ҳисобга олган ҳолда зарур бўлган барча кийим-бош ва пойабзал (уларнинг тури (номи), сони, ўлчами) ва уларнинг бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда ўртача нархи тўлиқ кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари жорий йил учун тақдим этилган буюртмаларни қабул қилиб олган кундан бошлаб уч кун ичида, кейинги йил учун тақдим этилган буюртмаларни эса, жорий йилнинг 25 декабригача Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига (бундан буён матнда халқ таълими бошқармалари деб юритилади) топшириши лозим.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 25 сентябрдаги 21-мҳ, 84-сонли қарори (рўйхат рақами 1189-1, 14.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 41-сон, 532-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Кийим-бош ва пойабзал учун қилинадиган харажатлар миқдори халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари тақдим этган буюртмага мувофиқ халқ таълими бошқармаларининг Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари билан келишилган ҳисоб-китоблари асосида белгиланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 25 сентябрдаги 21-мҳ, 84-сонли қарори (рўйхат рақами 1189-1, 14.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 41-сон, 532-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Болаларга бериладиган кийим-бош ва пойабзал учун зарур маблағ боланинг қайси тарбия ёки даволаш муассасалари ёхуд аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалардан олинишидан қатъи назар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли қарорлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари томонидан ажратилади ва халқ таълими бошқармалари орқали берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 25 сентябрдаги 21-мҳ, 84-сонли қарори (рўйхат рақами 1189-1, 14.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 41-сон, 532-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Оилага тарбияга олинган бола учун кийим-бош ва пойабзал сотиб олишга ажратилган маблағлар тутинган ота-оналарга нақд пул шаклида ёки уларнинг банк пластик картасига пул ўтказиш йўли билан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тарбиялаш учун оилаларга бериладиган етим болаларга кийим-бош ва пойабзал сотиб олиш учун ажратилган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 25 сентябрдаги 21-мҳ, 84-сонли қарори (рўйхат рақами 1189-1, 14.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 41-сон, 532-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 25 сентябрдаги 21-мҳ, 84-сонли қарорига (рўйхат рақами 1189-1, 14.10.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 41-сон, 532-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тарбияга олинган болага зарур кийим-бош ва пойабзал сотиб олиш учун ажратилган маблағлар тутинган ота-оналарга улар томондан тақдим этилган буюртмага асосан бола тарбияга олинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида берилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 25 сентябрдаги 21-мҳ, 84-сонли қарори (рўйхат рақами 1189-1, 14.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 41-сон, 532-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тутинган ота-оналар оилага тарбияга олинган бола учун сотиб олинган кийим-бош ва пойабзал бўйича ҳисоботни мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тайёрлайди ва уни ҳар йилнинг 10 январигача халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига тақдим этади. Бунда ҳисоботга кийим-бош ва пойабзални сотиб олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (касса чеки ёхуд товарга ҳақ тўланганлигини тасдиқлайдиган чекка тенглаштирилган ҳужжат) илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисоботлар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тасдиқланиб, тегишли халқ таълими бошқармаларига юборилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 25 сентябрдаги 21-мҳ, 84-сонли қарори (рўйхат рақами 1189-1, 14.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 41-сон, 532-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлатга қарашли болалар муассасаларида тарбияланаётган бола тарбиялаш (патронат) учун оилага берилганда муассасанинг харажатлар сметаси шу вақтдан бошлаб, ушбу болага сарфланадиган харажатлар миқдорида қисқартирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Боланинг қайси тарбия ёки даволаш муассасалари ёхуд аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалардан олинишидан қатъи назар, тутинган ота-оналарга ўз тарбиясига олган ҳар бир бола учун энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида ҳар ойлик нафақа тўланади. Мазкур харажатлар учун сарфланиши кўзда тутилган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори асосида халқ таълими бошқармалари орқали берилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 25 сентябрдаги 21-мҳ, 84-сонли қарори (рўйхат рақами 1189-1, 14.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 41-сон, 532-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш ҳамда болаларни кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг захира жамғармаларидан бюджет тизими бюджетлари харажатлар таснифининг тегишли моддаси бўйича маблағ билан таъминланади ва бухгалтерия ҳисобида ҳам шу модда бўйича акс эттирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 25 сентябрдаги 21-мҳ, 84-сонли қарори (рўйхат рақами 1189-1, 14.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 41-сон, 532-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Халқ таълими бошқармалари томонидан ҳар ойнинг 10-санасигача тутинган ота-оналарга ойлик нафақалар нақд пул шаклида ёки уларнинг банк пластик картасига пул ўтказиш йўли билан берилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 25 сентябрдаги 21-мҳ, 84-сонли қарори (рўйхат рақами 1189-1, 14.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 41-сон, 532-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Бола учун сотиб олинган кийим-бош ва пойабзал харажатлари ҳисоботи, шунингдек, тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақалар берилгани ҳақидаги ҳисоботлар халқ таълими бошқармалари томонидан қонунчиликда белгиланган муддатларда маблағларни ажратган тегишли молия органларига топширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 25 сентябрдаги 21-мҳ, 84-сонли қарори (рўйхат рақами 1189-1, 14.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 41-сон, 532-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Кийим-бош ва пойабзал харажатлари ҳамда тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақалар учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича жавобгарлик халқ таълими бошқармалари раҳбарлари зиммасига юклатилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 25 сентябрдаги 21-мҳ, 84-сонли қарори (рўйхат рақами 1189-1, 14.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 41-сон, 532-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Болаларни кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш учун ажратилган маблағларнинг тўғри тақсимланиши ҳамда сарфланишини назорат қилиш ушбу харажатларни молиялаштирувчи Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари зиммасига юклатилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 25 сентябрдаги 21-мҳ, 84-сонли қарори (рўйхат рақами 1189-1, 14.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 41-сон, 532-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ушбу Низомнинг матни белгиланган тартибда халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларида, шунингдек тарбия ва даволаш муассасалари ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаларида барчага кўринадиган жойга осиб қўйилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болани оилага тарбияга олаётган тутинган ота-оналар билан шартнома тузилаётганда уларга мазкур Низом талаблари тушунтирилиши шарт.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 25 сентябрдаги 21-мҳ, 84-сонли қарори (рўйхат рақами 1189-1, 14.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 41-сон, 532-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари билан келишилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 21 октябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 21 октябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга
берилган етим болаларни кийим-бош
ва пойабзал билан таъминлаш ҳамда
болани ўз тарбиясига олган тутинган
ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш
тартиби тўғрисида Низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎‎‎‎‎Оилага тарбияга олинган болага кийим-бош ва пойабзал олиш учун ‎‎
‎БУЮРТМА
‎ ‎

‎‎____________________________________
‎(оилага тарбияга олинган боланинг Ф.И.О.)
‎____________________________________
‎(боланинг ёши)
‎____________________________________
‎(боланинг жинси)

Т/р‎

‎‎Кийим-бош ва пойабзалнинг номи

‎‎Сони (дона, жуфт, комплект)‎

Кийим-бош ва пойабзалнинг ўлчами‎‎

Кийим-бош ва пойабзалнинг ўртача нархи

1.‎

2.‎

3.‎

‎‎Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими мудири

‎‎__________________________________
‎(Ф.И.О.)
‎____________________
‎(имзо)

__________________________________
‎(тутинган ота (она)нинг Ф.И.О.)
‎__________________________________
‎___________________

М.Ў.‎

‎‎(имзо)

‎‎20____ йил «___» _________________

‎‎20___ йил «___» ________________

‎‎Манзил: _______________________________
‎______________________________________
‎______________________________________
‎______________________________________
‎‎Манзил: ______________________________ ‎_____________________________________ ‎_____________________________________ ‎_____________________________________
‎Банк номи:____________________________
‎Ҳисобварақ рақами:____________________
‎____________________________________
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 25 сентябрдаги 21-мҳ, 84-сонли қарори (рўйхат рақами 1189-1, 14.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 41-сон, 532-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга
берилган етим болаларни кийим-бош
ва пойабзал билан таъминлаш ҳамда
болани ўз тарбиясига олган тутинган
ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш
тартиби тўғрисида Низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оилага тарбияга олинган болага кийим-бош ва пойабзал бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НОРМАСИ ВА РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Кийим-бош ва пойабзалнинг тури (номи)

Ўлчов бирлиги

3 ёшгача бўлган ҳар бир болага

Мактабгача ёшдаги ҳар бир болага (3 6 (7) ёш)

Мактаб ёшидаги ҳар бир болага (6 (7) 17 ёш)

сони

фойдаланиш муддати (йил)

сони

фойдаланиш муддати (йил)

сони

фойдаланиш муддати (йил)

1.

Куртка-комбинезон

Дона

1

2

2.

Куртка

Дона

1

2

1

2

3.

Пальто

Дона

1

2

4.

Ўғил болалар костюми

Дона

1

2

1

2

1

2

5.

Мактаб формаси (ўғил бола учун қора шим, оқ кўйлак, қиз бола учун кофта ва юбка)

Комплект

1

1

6.

Ўғил болалар кўйлаги

Дона

2

1

2

1

2

1

7.

Қиз болалар кўйлаги (шойи ва ип газлама блузка)

Дона

2

1

2

1

2

1

8.

Қиз болалар халати

Дона

1

1

1

1

9.

Свитер (Джемпер)

Дона

1

2

1

2

10.

Ёзги байрам кўйлаги

Дона

1

1

1

1

11.

Қишки бош кийим

Дона

1

1

1

1

1

12.

Қиз болалар трикоси

Дона

1

1

1

1

13.

Колготка

Дона

2

1

2

1

2

1

14.

Ички кийим тўплами ( ўғил ва қиз болалар учун)

Дона

2

1

2

1

2

1

15.

Спорт костюми

Комплект

1

1

1

1

16.

Кеда ёки кроссовка

Жуфт

1

1

17.

Пайпоқ, гольф

Жуфт

2

1

2

1

18.

Туфли, сандалет

Жуфт

1

1

1

1

19.

Тапочка

Жуфт

1

1

1

1

1

1

20.

Этик ёки ботинка

Жуфт

1

1

1

1

1

1

21.

Қиз болалар учун сийнабанд

Дона

1

1

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 25 сентябрдаги 21-мҳ, 84-сонли қарори (рўйхат рақами 1189-1, 14.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 41-сон, 532-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга
берилган етим болаларни кийим-бош
ва пойабзал билан таъминлаш ҳамда
болани ўз тарбиясига олган тутинган
ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш
тартиби тўғрисида Низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎«Т А С Д И Қ Л А Й М А Н»
‎__________________________________
‎__________________________________
‎(халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими мудирининг Ф.И.О.)
‎______________________
‎(имзо)
‎20__ йил «___» ________

‎‎Оилага тарбияга олинган бола учун 20___ йилда сотиб олинган
‎кийим-бош ва пойабзал бўйича
‎ҲИСОБОТ

‎‎Мен, ________________________________________, 20___ йил «____» ______________да

‎‎(тутинган ота (она)нинг Ф.И.О.)

‎‎________________________________________________________________ билан тузилган

‎‎(васийлик ва ҳомийлик органининг номи)

‎‎____-сонли шартномага асосан вояга етмаган ____________________________________ ни

‎‎‎‎(оилага тарбияга олинган боланинг Ф.И.О.)

‎‎оилага тарбияга олганман.
‎‎Ҳисобот даврида тарбиямда бўлган ___________________________________________ учун

‎‎(оилага тарбияга олинган боланинг Ф.И.О.)

‎‎қуйидаги кийим-бош ва пойабзалларни сотиб олдим.

Т/р‎

Кийим-бош ва пойабзалнинг тури (номи)‎

Сони
‎(дона, жуфт, комплект) ‎‎

Олинган кийим-бош ва пойабзалнинг нархи (сўм) ‎‎

1.‎

2.‎

3.‎

‎‎Кийим-бош ва пойабзал сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (касса чеки ёхуд товарга ҳақ тўланганлигини тасдиқлайдиган чекка тенглаштирилган ҳужжатлар)ни илова қилинмоқда.

‎‎________________________________
‎(тутинган ота (она)нинг Ф.И.О.)

‎‎____________
‎(имзо)

‎‎____________
‎(сана)

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 25 сентябрдаги 21-мҳ, 84-сонли қарори (рўйхат рақами 1189-1, 14.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 41-сон, 532-модда)
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 22-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 41-сон, 532-модда)