Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарори, 11.11.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1187
Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
03.12.2021
21.10.2013
21.11.2002
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Никоҳ ва оила. Фуқаролик ҳолати далолатномалари;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болаларни ва ота-она қаровисиз қолган болаларни пул нафақалари ҳамда кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун нафақалар, шунингдек транспортда юриш карточкалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 11 ноябрда 1187-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сон «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларда мўлжалланган дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болаларни ва ота-она қаровисиз қолган болаларни пул нафақалари ҳамда кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун нафақалар, шунингдек транспортда юриш карточкалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олингандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарор кучга киргандан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 1998 йил 12 январда 12-04-14/13-сон билан тасдиқланган «Болалар уйлари тарбияланувчилари, барча типдаги мактаб-интернатлар, ҳунар-техника билим юртлари, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болаларга бир марталик нафақалар бериш ҳақида Низом» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамизда қолдирамиз.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими вазири Р. ЖЎРАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил21 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири М. НУРМУРАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 21 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
119-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 21 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
01/30-93-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ва ўрта махсус таълим вазири С. ҒУЛОМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 21 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
301-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2002 йил 21 октябрдаги 86, 119, 01/30-93, 301-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болаларни ва ота-она қаровисиз қолган болаларни пул нафақалари ҳамда кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун нафақалар, шунингдек транспортда юриш карточкалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сон «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларга мўлжалланган дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил, 2-сон, 22-модда) мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, тўлиқ давлат таъминотидаги етим болаларни ва ота-она қаровисиз қолган болаларни пул нафақалари ҳамда кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун нафақалар, шунингдек транспортда юриш карточкалари билан таъминлаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексида белгиланган тартибда васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан аниқланиб, тегишли таълим муассасаларига жойлаштирилган ота-онаси вафот этган, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, ота-оналик ҳуқуқи чекланган, муомалага лаёқатсиз деб топилган, касал бўлган, узоқ муддат бўлмаган, болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган, шу жумладан тарбия, даволаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаларидаги боласини олишдан бош тортган ота-оналарнинг болалари, шунингдек, бошқа ҳолларда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болалар деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида уларга барча турдаги умумтаълим мактабларини битириб чиқаётганда ва ишга жойлашаётганда кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун нафақалар 2002 йилда — энг кам ойлик иш ҳақининг 80 бараваригача, 2003 йилдан — 100 бараваригача миқдорида берилади, шунингдек 2002 йилда энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 3 бараваригача ва 2003 йилдан 5 бараваригача миқдорда пул нафақаси ҳам берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу нафақалар таълим муассасаларининг битирувчисига бир марта, яъни таълим муассасасини битириб, ишга жойлашаётганида берилади. Агар ушбу муассасаларнинг тарбияланувчиси 9-синфни битириб, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежига, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежини битириб, олий ўқув юртига ўқишга кирса, унда битирувчи ҳар икки нафақани ушбу таълим муассасасида ўқишни тугатгандан сўнг, шу муассасалардан олади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 25 сентябрдаги 37, 93, 71қ/қ, 46-ққ-сонли қарори (рўйхат рақами 1187-1, 17.10.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 42-сон, 567-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болалар барча турдаги умумтаълим мактабларини битириб чиқаётганда ва ишга жойлашаётганда кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиши учун тўланадиган нафақалар ва пул нафақалари учун қилинадиган харажатлар миқдори улар тарбияланаётган таълим муассасаларнинг ёки ўқишни давом эттираётган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг харажатлар сметасида бюджет харажатлари иқтисодий таснифининг тегишли моддаси бўйича кўзда тутилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 25 сентябрдаги 37, 93, 71қ/қ, 46-ққ-сонли қарори (рўйхат рақами 1187-1, 17.10.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 42-сон, 567-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Битирувчига янги кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун тўланадиган нафақа миқдорига тенг пул маблағи битирувчининг банк муассасасида очилган омонат ҳисоб-варағига ўтказилади, пул нафақаси эса нақд пул билан берилади. Битирувчиларнинг шахсий омонат ҳисобварағига пул маблағини ўтказиш ва уларга нақд пул нафақасини бериш ҳар йили 1 сентябргача амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Таълим муассасаларининг раҳбарлари битирувчининг ҳисобварағига ўтказилган маблағдан кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олишда уларга кўмаклашадилар. Истисно тариқасида, руҳий жиҳатдан ривожланишида нуқсони бўлган битирувчиларнинг талаби билан таълим муассасаларнинг раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассаса битирувчисига кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун тўланадиган нафақани пул билан эмас, балки шу нафақа миқдорида муассаса томонидан олиб бериладиган кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сифатида берилишини ташкил этишлари мумкин. Бироқ, бу ҳолда битирувчини нафақа шаклини танлашга мажбур этиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Пул нафақасини беришда ҳамда битирувчига кийим-бош, пойабзал ва анжомлар учун тўланадиган нафақаларни буюм сифатида беришда, муассаса раҳбарининг буйруғи билан таркиби муассаса маъмурияти ва педагогик жамоа аъзолари, шу муассаса тарбияланувчилари, ўқувчилари ёки талабаларидан иборат бўлган комиссия тузилади ва пул нафақаси ҳамда буюмлар шу комиссия иштирокида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Комиссия томонидан пул нафақаси ва буюмларнинг берилган санаси, уларни олган битирувчининг фамилияси, исми, шарифи тўлиқ кўрсатилган, шахсий имзоси қўйилган 2 тадан нусхада тарқатиш қайдномаси (ведомости) ва шахсий ҳисоб варақаси, битирувчига пул нафақаси берилгани ҳамда унга берилган кийим-бош, пойабзал ва анжомларни ҳисобдан чиқариш ҳақида далолатнома расмийлаштирилади. Бу ҳужжатларнинг бир нусхаси ҳисобот учун бухгалтерияга топширилади. Бухгалтерия мазкур ҳужжатлар ва битирувчиларга кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олинган бўлса, тегишли савдо ташкилотлари томонидан берилган ҳужжатлар юк варақаси, чек ҳамда ишончнома асосида ҳисобот тузиб, уни амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган шаклда ва муддатларда тегишли таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органларига топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Битирувчиларга бериладиган пул нафақаси, кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун нафақалар тўлашга ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши бўйича жавобгарлик битирувчига нафақаларни бераётган муассаса раҳбари, буни назорат қилиш эса таълимни бошқарув бўйича ваколатли давлат органлари ва уларни молиялаштирувчи органлар зиммасига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Битирувчининг истагига мувофиқ битирувчига кийим-бош, пойабзал ва анжомлар бериладиган бўлса, битирувчи таълим муассасаси раҳбари номига ўзи учун зарур бўлган кийим-бош, пойабзал ва анжомлар рўйхатини кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилади. Бунда битирувчи кийим-бош, пойабзал ва анжомларни танлашда мазкур Низом иловасидаги рўйхатдан фойдаланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 25 сентябрдаги 37, 93, 71қ/қ, 46-ққ-сонли қарори (рўйхат рақами 1187-1, 17.10.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 42-сон, 567-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Битирувчининг талабига кўра кийим-бош, пойабзал ва анжомларни сотиб олиш учун тўланадиган нафақалар унга буюм сифатида бериладиган бўлса, муассасалар раҳбарлари уларни савдо ташкилотларига пул ўтказиш йўли билан харид қиладилар ва битирувчиларга берилган кийим-бош, пойабзал ва анжомлар бўйича ҳисоботни тегишли савдо ташкилотлари томонидан берилган тасдиқловчи ҳужжатлар — юк варақаси, чек ҳамда ишончнома асосида тузиб, амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган ҳисобот шаклида ва белгиланган муддатларда тегишли таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органларига топширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Меҳрибонлик уйлари ва мактаб-интернатларда тарбияланаётган, умумтаълим мактаблари, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежларида ўқиётган тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болалар ўқийдиган таълим муассасаси яшаш жойидан 3 километрдан зиёд масофада жойлашган бўлса, улар жамоат транспорти ва ўқувчилар учун транспортда имтиёзли юриш карточкалари муомалада бўлган шаҳар ва аҳоли пунктларида имтиёзли транспортда юриш карточкалари билан таъминланадилар, агар шаҳарда ёки аҳоли пунктида бу турдаги карточка тизими бўлмаса, у ҳолда ўқувчиларга ушбу шаҳарда ёки аҳоли пунктида транспортда имтиёзли юриш ҳуқуқини берувчи бошқа турдаги карточка берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Транспортда юриш карточкалари бюджет маблағларидан таълим муассасалари харажатлар сметасида уларни сақлаш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан сотиб олинади ва бюджет харажатлари ҳисоботларида бюджет харажатлари иқтисодий таснифининг тегишли моддасида акс эттирилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 25 сентябрдаги 37, 93, 71қ/қ, 46-ққ-сонли қарори (рўйхат рақами 1187-1, 17.10.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 42-сон, 567-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Транспортда юриш карточкаларига ҳақ тўлаш, таълим муассасалари томонидан ушбу карточкаларни муомалага чиқарган ташкилот ёки ўқувчилар қатнайдиган йўналишда транспорт воситалари (таксидан ташқари) қатновини йўлга қўйган автокорхона билан тузилган шартномага биноан нақд пулсиз, шу ташкилот ёки корхона ҳисобига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Транспортда юриш карточкалари ҳар ойнинг якунида, яъни шу ойнинг тугашига 2 кун қолганида тарбияланувчиларга тарқатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Транспортда юриш карточкаларини бериш учун таълим муассасалари раҳбарлари ўқув йили бошланишидан олдин ўқув муассасаси яшаш жойидан узоқ масофада жойлашган болаларнинг рўйхатини тайёрлаб, уни тасдиқлайдилар. Мазкур рўйхат болаларга бундай карточкаларни бериш учун асос бўлади. Транспортда юриш карточкалари фақат ўқиш даври учун берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Агар боланинг яшаш жойи ёки таълим муассасасининг жойлашган жойи ўзгариб, ўқув муассасасининг яшаш жойидан узоқлиги 3 километрдан ортиқ масофани ташкил этса, бундай ўқувчилар янги яшаш жойида ҳам транспортда юриш карточкалари билан таъминланадилар. Аввал яшаган муассасасида бу болага ушбу мақсад учун сарфланиши кўзда тутилган маблағ харажати ўқувчи муассасадан кўчирилган кундан эътиборан тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Таълим муассасаларни маблағ билан таъминловчи молия идоралари тўлиқ давлат таъминотидаги етим болаларга ва ота-она қаровисиз қолган болаларга имтиёзли транспортда юриш карточкалари берилиши учун бюджет маблағлари ажратилишини таъминлайдилар ҳамда ушбу мақсадда ажратилган маблағларнинг тўғри сарфланиши устидан қатъий назорат олиб борадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Транспортда юриш карточкаларини сотиб олишга ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва уларни тўғри тақсимланиши юзасидан жавобгарлик таълим муассасалар раҳбарлари зиммасига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Мазкур низомнинг тўлиқ матни муассасанинг ҳамма кўриши мумкин бўлган жойига осиб қўйилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болаларни ва ота-она қаровисиз қолган болаларни пул нафақалари ҳамда кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун нафақалар, шунингдек транспортда юриш карточкалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болаларга бериладиган кийим-бош, пойабзал ва анжомлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(илова Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 25 сентябрдаги 37, 93, 71қ/қ, 46-ққ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1187-1, 17.10.2013 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 42-сон, 567-модда)
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 21-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 42-сон, 567-модда)