Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
05.07.2022
13.08.2020 01
13.08.2020
20.11.2019
16.01.2019
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.01.00 Умумий масалалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни қўллаб-қувватлаш тизимини самарали ташкил этиш, замонавий спорт инфратузилмасини яратиш, шунингдек, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 15 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 32-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 й., 51-сон, 379-модда) билан тасдиқланган Халқ таълими муассасалари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорларининг 2.1-банди «Лавозимлар номи» устунидаги «мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари,» сўзларидан кейин «мактаб директорининг спорт ишлари бўйича ўринбосари» сўзлари қўшилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 9-сон, 50-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-илованинг 64-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Шунингдек, тренер-ўқитувчилар таркиби спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари мусобақаларининг тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли рухсатномага эга бўлган ғолиб ва совриндор спортчиларидан бутланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли рухсатномага эга бўлган умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари спорт мактабларига ўриндошлик асосида оммавий спорт турлари бўйича тренер-инструктор лавозимига ишга қабул қилиниши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-банднинг иккинчи хатбошидаги «олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида,» сўзларидан кейин «спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатларида,» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари,» сўзларидан кейин «спорт ишлари бўйича ўринбосарлари,» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жадвалдаги «директорларнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарларига, инструктор-методистларга» сўзлари «директорларнинг ўқув ишлари бўйича ва спорт ишлари бўйича ўринбосарларига, инструктор-методистларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июндаги 173-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 6-сон, 44-модда) билан тасдиқланган Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантириш тартиби тўғрисида низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасини шакллантириш ва спорт турлари бўйича молиявий маблағларни тақсимлаш комиссияси ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ таркибда шакллантирилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидаги мазмундаги 3-илова қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантириш тартиби тўғрисида низомга 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасини шакллантириш ва спорт турлари бўйича молиявий маблағларни тақсимлаш комиссияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Абдухакимов А.А.
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси
Набиев Д.Х.
—
жисмоний тарбия ва спорт вазири, комиссия раиси ўринбосари
Ахматджанов У.М.
—
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси
лавозим бўйича
—
молия вазири ўринбосари
Матчанов Ж.М.
—
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби
Маҳмудов Ш.Ш.
—
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари
Мамадалиев Ш.Ф.
—
Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси бош котиби
Мустаев Р.Б.
—
Ўзбекистон гимнастика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари
Мамадалиев У.О.
—
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Миллий терма жамоаларини саралаш (селекция), шакллантириш ва тайёрлаш бошқармаси бошлиғи в.в.б.
Джураев И.Т.
—
Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори
Маматназаров Б.И.
—
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Олий спорт ютуқлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари, комиссия котиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади».
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 ноябрдаги 918-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.11.2019 й., 09/19/918/4038-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарори 4-бандининг «б» кичик банди тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«мактаб-интернатлар директорлари, директорларнинг ўринбосарлари, ўқувчиларни чақириққа тайёрлаш раҳбари, тренер-ўқитувчилар, умумтаълим фанлари ўқитувчилари, тарбиячилар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда мактаб-интернатлар директорларининг ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, ўқувчиларни чақириққа тайёрлаш раҳбари, умумтаълим фанлари ўқитувчилари, тарбиячилар меҳнатини рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига, мактаб-интернатлар директорлари, директорларнинг спорт ишлари бўйича ўринбосарлари, тренер-ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорига, тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади».
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 481-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 355-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/355/0589-сон)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 480-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 09/20/480/1168-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 32-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element