1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.10.00 Иқтисодий ислоҳотлар соҳасида давлат бошқаруви;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.02.00 Саноат соҳасидаги бошқарув / 09.10.02.02 Саноат соҳасида бошқарув]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Саноат]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 30 бирликдан иборат бўлган Урбанизация агентлиги тузилмаси 4-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг тузилмаси 5-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг тузилмаси, вилоятлар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаларининг намунавий тузилмаси 6 ва 6а-иловаларга мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, вилоятлар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари, шунингдек туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва саноат бўлимлари ходимларининг умумий чекланган сони 7 ва 7а-иловаларга мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, вилоятлар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва саноат бўлимлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 8, 8а ва 8б-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, вилоятлар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари, шунингдек идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар тузилмасига белгиланган штатлар сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги марказий аппарати департаментлари тузилмасида 4 та ва ундан ортиқ штат бирлигидан иборат бошқарма (шу жумладан, йиғма) ташкил этиш;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5717-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2019 й., 06/19/5717/3132-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек экспертларни консультант сифатида жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақи миқдори ҳамда бошқа тўловларни чет эл валютасида белгилаш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йилда жорий хўжалик фаолиятини таъминлаш учун моддий-техник ресурслар рўйхатини (кейинги ўринларда — Рўйхат) шакллантиради ва уларни кузатув кенгашлари розилиги билан давлат харидлари сайтида мажбурий тартибда эълон қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 1 январдан бошлаб давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш ва тегишли товарларнинг нархлари мувофиқлиги учун жавобгарликни бошқарув органларига юклаган ҳолда Рўйхат бўйича (капитал қўйилмалар бундан мустасно) товарлар (ишлар, хизматлар) давлат харидлари бўйича техник топшириқлар, контрактлар ва импорт контрактлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда (кейинги ўринларда — Марказ) экспертизадан ўтказилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 1 февралдан бошлаб товарлар (ишлар, хизматлар) давлат харидлари бўйича техник топшириқлар нарх кўрсаткичларининг ўртача бозор даражасини ўрганиш натижалари бўйича дастлабки ҳисоб-китоблар асосида шакллантириладиган уларнинг чекланган қийматини белгилаган ҳолда экспертизадан ўтказиш учун Марказга тақдим этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
контрактлар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувлар Марказда мажбурий экспертиза ва рўйхатдан ўтказилмайди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги «Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3487-сон қарори билан белгиланган хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар томонидан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида тендер савдоларини ўтказмасдан, шунингдек, тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш орқали тузилган импорт шартномалари ва уларга қўшимча битимлар бундан мустасно. Бунда, импорт шартномалари ва уларга қўшимча битимларни экспертизадан ўтказиш ҳамда рўйхатга олиш учун хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар томонидан инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларига, шунингдек, жорий фаолият бўйича — ишлаб чиқариш нормативларига мувофиқ импорт контрактини тузиш зарурлигининг асосланиши қўшимча равишда тақдим этилади;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 сентябрдаги ПФ-5811-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2019 й., 06/19/5811/3691-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилган контрактлар ва импорт контрактларининг техник топшириқларга мувофиқлиги, шунингдек уларнинг бажарилиши учун давлат буюртмачиси жавобгар бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачиси контрактларни, импорт контрактларини ихтиёрий равишда шартнома асосида экспертизадан ўтказиш учун Марказга тақдим этиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарлар (иш ва хизматлар) давлат харидига техник топшириқларни комплекс экспертизадан ўтказганлик учун қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмаган ҳолда давлат буюртмачиси томонидан белгиланган чекланган қийматнинг 0,1 фоизи, лекин энг кам иш ҳақининг 100 баробаридан ортиқ бўлмаган миқдорда тўлов ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги 2019 йил 1 мартга қадар:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ томонидан лойиҳа олди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказишнинг янгиланган тартибини;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.02.00 Қонунчилик ташаббуси]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунга, шу жумладан Рўйхатнинг давлат харидлари ихтисослаштирилган сайтларида эълон қилиниши бўйича мажбурий талаблар ва белгиланган талабларга риоя қилинишини назорат қилишни назарда тутадиган ўзгартиришлар тўғрисидаги таклифларни;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига «Электрон ҳукумат» тизимига тақдим этилиши ва киритилиши лозим бўлган маълумотлар таркиби бўйича таклифларни киритсин ҳамда Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимининг белгиланган протокол бўйича платформа форматида мажбурий қўлланилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлиги директорининг ўринбосарлари, шу жумладан биринчи ўринбосари ҳамда Марказ директори ва директор ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири, унинг ўринбосари — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири билан келишилган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари — вилоятлар ҳокимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири билан келишилган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва саноат бўлимлари бошлиқлари — тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири, вилоятлар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари бошлиқлари тақдимномасига кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлиги, Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ходимларига Вазирлик марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПҚ-4417-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.08.2019 й., 07/19/4417/3560-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, вилоятлар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари, шунингдек туманлар ҳамда шаҳарлар иқтисодиёт ва саноат бўлимлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 январдаги ПҚ-2722-сон қарорининг 1-бандида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилсин.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) бир ой муддатда белгиланган тартибда Вазирлик марказий аппарати ходимлари ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг штат жадвалини тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.07.00 Кичик саноат зоналари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда кичик саноат зоналарининг фаолиятини қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда таъминласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий ва иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланган ҳолда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички истеъмол бозорини юқори сифатли ва харидоргир маҳаллий ишлаб чиқариш товарлари билан тўлдириш, бўш турган объектларни ва мавжуд маҳаллий меҳнат ресурсларини, айниқса ёшларнинг меҳнат кучидан самарали фойдаланиш мақсадида лойиҳаларни мақбул жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йирик ва кичик корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш, шу жумладан маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босиш бўйича лойиҳаларни ташкил этиш орқали минтақаларнинг саноат салоҳиятини ошириш ва кичик саноат зоналарида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар бозорини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик саноат зоналарида лойиҳаларни амалга ошириш ва саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг автоматлаштирилган мониторинги натижалари.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, вилоятлар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари ходимларининг штатлар жадвалини ва кўп йиллик хизматлари учун тўловлар миқдорини тасдиқласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари зиммасига юкланган вазифаларни юқори касбий даражада амалга оширишга қодир, зарур билим ва кўникмаларга эга бўлган малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тўғрисидаги низомни, вилоятлар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари, шунингдек туманлар (шаҳарлар) иқтисодиёт ва саноат бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомларни белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, вилоятлар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) иқтисодиёт ва саноат бўлимларининг жорий таъминоти ва улар фаолиятини, шунингдек ходимларига кўп йиллик хизматлари учун тўловларни молиялаштириш Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети ва вилоятларнинг вилоят бюджетлари ҳисобидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда — Институт) директори мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Институт томонидан ижтимоий-иқтисодий соҳада тадқиқотларни амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий давлат молия ташкилотларининг грантлари ҳар йили жалб этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Институт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мажбурий тарқатиладиган ташкилотлар рўйхатига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, бошқа вазирлик ва идоралар статистик ахборот бюллетенларини мажбурий тарқатиш рўйхатига киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Вазирлик, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилги Инвестиция дастури доирасида марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобидан, буюртмачи этиб «Тошкентқурилишинвест» инжиниринг компаниясини ва бош лойиҳачи этиб «Тошгипрошаҳар» АЖни белгилаган ҳолда институтнинг муҳандислик-коммуникация тизимларини модернизациялашни ва институт биносининг техник иншоотларини қайта таъмирлашни амалга оширилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Вазирлик ва унинг ҳузуридаги Урбанизация агентлиги Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 45а-уй манзилида жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокими аппарати билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Марказни жойлаштириш учун бино ажратиш бўйича таклиф киритсин ҳамда янги жой аниқлангунига қадар у эгаллаб турган Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 1-уй манзилидаги жой ўзида қолдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2934-сон қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Вазирлик бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг янги ташкил этилган бўлинмаларини зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган назарий билим ва амалий кўникмаларга эга малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлиги тўғрисидаги низомни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 10 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4105-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПҚ-4105-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилий тузилмаси

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПҚ-4417-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.08.2019 й., 07/19/4417/3560-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 54 нафар.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 сентябрдаги ПҚ-4461-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.09.2019 й., 07/19/4461/3772-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 40 — 54 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(* ҳудуд тоифасидан келиб чиққан холда)
(6а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 сентябрдаги ПҚ-4461-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.09.2019 й., 07/19/4461/3772-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЯТС бўйича
Лавозим
I тоифа
II тоифа
III тоифа
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири, Бош бошқарма бошлиғи
16
15
14
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари, Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари
15
14
13
Бўлим бошлиғи
14
13
12
Бўлим бошлиғи ўринбосари
14 (-5%)
13 (-5%)
12 (-5%)
Бош мутахассис, юрисконсульт, бухгалтер, девонхона мудири
13
12
11
Етакчи мутахассис
12
11
10
(8а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПҚ-4417-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.08.2019 й., 07/19/4417/3560-сон)