Ҳужжат кучини йўқотган 11.01.2019 28.04.2017 йилдаги ПҚ-2934-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 28.04.2017 йилдаги ПҚ-2934-сон
Date of entry into force
22.05.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 11.01.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПҚ-4105-сонли «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг фаолият самарадорлигини тубдан ошириш, вазирликнинг иқтисодиётни таркибий жиҳатдан ўзгартириш, унинг тармоқларини модернизациялаш ва диверсификациялаш, ҳудудларни комплекс ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат органларига «локомотив» функциясини таъминлаш, шунингдек, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси ва дастурларини тайёрлашда унинг роли ва масъулиятини кучайтириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги зиммасига қуйидаги асосий стратегик вазифалар ва йўналишларни амалга ошириш юклансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатни қисқа, ўрта ва узоқ муддатли даврда барқарор ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга, аҳоли фаровонлигини ошириш ва унинг энг муҳим муаммоларини ҳал этишга қаратилган концепциялар, комплекс, мақсадли, тармоқ ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш, жаҳон бозорларидаги вазиятни ҳамда глобал иқтисодиёт ривожланишининг узоқ муддатли истиқболларини ҳисобга олган ҳолда, таклиф этилаётган ечимлардан кутилаётган макроиқтисодий мақсадли натижалар ҳамда ижтимоий-иқтисодий оқибатларини чуқур комплекс ҳисоб-китоб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чуқур таркибий ўзгартиришларни ва иқтисодиётнинг диверсификациялашни, ички ва ташқи бозорларда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг рақобатдошлигини оширишни таъминлайдиган аниқ мақсадга йўналтирилган структуравий сиёсатни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш асосида экспорт салоҳиятни ошириш, иқтисодиётнинг импортга қарамлигини камайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, тармоқлар ва ҳудудларни мутаносиб ва уйғун ривожлантириш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани илдам ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимизни истиқболли ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва либераллаштиришни янада чуқурлаштириш, хусусий мулкнинг устуворлигини таъминлаш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, тадбиркорлик субъектлари билан мустаҳкам ҳамкорликда ва уларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда, иқтисодиётни бошқаришни бозор усуллари ва механизмларини кенг жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақалар табиий ва иқтисодий ресурсларидан самарали фойдаланишни, ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, иқтисодиёт таркиби ва аҳоли турмуш даражасидаги номутаносибликларни бартараф қилишни таъминлайдиган ҳудудларни интенсив ва комплекс ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқариш кучларини оптимал жойлаштириш бўйича таклифлар, чора-тадбирлар ва дастурлар ишлаб чиқиш, мамлакат аҳолисининг даромадлари ва бандлигини изчил ўстиришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини ташкиллаштириш, Иқтисодиёт вазирлиги аппарати ва унинг таркибий бўлинмалари ишларининг усул ва шаклларини тизимли асосда доимий такомиллаштириш, бюрократизм ва сансалорликка йўл қўймаслик, фуқаролар мурожаатларига ўз вақтида жавоб қайтариш, ходимларга юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш масъулиятини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт вазирлиги прогнозлаштириш, ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналишларини рўёбга чиқариш ҳамда мамлакатни мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларида давлат сиёсатини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиришда масъул ваколатли давлат органи ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт вазирлигининг ўз ваколат доирасида қабул қилган ва норматив-ҳуқуқий характерга эга бўлган қарорларини давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар хўжалик субъектлари учун ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳудудий бошқармалари фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-2840-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги таркибида Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармалари, шунингдек туман ҳамда шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари ташкил қилинган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг бошқарув ходимлари чекланган сони 199 нафардан иборат марказий аппаратининг янгиланган тузилмаси 2-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тўғрисидаги Низом 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирига зарур ҳолларда, марказий аппарат ҳамда идоравий бўйсунувдаги ташкилотлар тузилмаси ва ҳудудий бўлинмаларига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда ўн кун муддатда, белгиланган тартибда, Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппарати ходимларининг янгиланган штат жадвали тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 4-иловага* мувофиқ ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1 — 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси В.А. Голишев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 28 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-2934-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 20-сон, 355-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2018 й., 07/18/3482/0595-сон, 31.10.2018 й., 06/18/5564/2137-сон, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон)