Ҳужжат кучини йўқотган 03.01.2020 21.04.1992 йилдаги 202-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 21.04.1992 йилдаги 202-сон
Date of entry into force
21.04.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 03.01.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ (ЎЗА) ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 январдаги 1-сонли «Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон ахборот агентлиги (ЎзТАГ)ни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)га айлантириш тўғрисида» 1992 йил 5 февралдаги Фармонига мувофиқ ҳамда республиканинг ички ва ташқи сиёсати тўғрисида ишончли ахборотларни тўплаш ва таъминлашни ташкил этишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Юклатилган вазифаларга мувофиқ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)га қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий-техника негизини мустаҳкамлаш ва ижтимоий масалаларни ҳал қилиш учун бюджетдан ташқари молиявий манбаларнинг маблағларидан мустақил фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномалар юзасидан буюртмачиларга сотиладиган ахборот маҳсулоти (ишлар, хизматлар) нархлари ва тарифларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раҳбарларни, ижодий ходимларни, юқори малакали мутахассислар ва хизматчиларни битим асосида ишга ёллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот маҳсулотини, тегишли техника ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш, сотиш ва айирбошлаш, реклама хизмати ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш юзасидан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) тўғрисидаги илова этилаётган Низом тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги марказий аппарати ходимларининг чекланган сони 188,5 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони — 11 нафар этиб белгилансин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 майдаги 140-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 18-сон, 200-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, ЎзА меҳнат ҳақи учун ажратиладиган маблағлар доирасида аппарат тузилишини, моддий рағбатлантириш шакллари ва шартларини (турли тоифадаги ходимлар сони нисбатини ҳисобга олмасдан) мустақил равишда тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзАга бош директорнинг икки нафар ўринбосари ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган 9 кишидан иборат ҳайъати бўлишига рухсат этилсин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 майдаги 140-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 18-сон, 200-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзА бош директорига, унинг ўринбосарларига ва ҳайъат аъзоларига Ўзбекистон Республикаси вазирлари, уларнинг ўринбосарлари ва ҳайъат аъзолари учун мос равишда белгиланган моддий таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари жорий қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги белгиланган асосий вазифалардан ва фаолият йўналишларидан келиб чиққан ҳолда бир ой муддат ичида агентликни бошқаришнинг ташкилий тузилишини такомиллаштириш, республикада, МДҲ давлатларида ва чет элларда мухбирлик пунктлари шохобчаларини кенгайтириш юзасидан тадбирларни амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чекланган нархлар ва тарифларда хизмат ҳақи тўлаш шарти билан ЎзАга, унинг бўлинмаларига ва мухбирлик пунктларига шартнома асосида зарур алоқа каналлари ва воситаларини берсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзА ҳамда унга қарашли ташкилотларнинг хабарлари ва фототелеграммаларини Ҳукумат телеграммалари тоифасида узатишни, телефон сўзлашувларини эса иккинчи тоифа тезкорликда улашни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзшартномасавдо» уюшмаси асосланган буюртмаларга кўра Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига зарур моддий-техника ресурслари, асбоб-ускуналар ва жиҳозлар ажратишни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, «Тошкентбошқурилиш» ЎзА лаборатория корпусининг иккинчи навбати қурилишини тугаллашни кўриб чиқсинлар ва икки ҳафта муддат ичида белгиланган тартибда таклиф киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1972 йил 13 апрелдаги 155-сон, 1977 йил 22 декабрдаги 804-сон, 1981 йил 15 июндаги 507-сон, 1986 йил 9 апрелдаги 181-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ Э.С. Самандаров зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 21 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
202-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 21 апрелдаги 202-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИ3ОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (бундан кейин матнда ЎзА деб аталади) Ўзбекистон Республикасининг марказий давлат ахборот агентлиги бўлиб, унинг ахборот соҳасидаги фаолияти республиканинг, МДҲга кирувчи мустақил давлатларнинг ва хорижий мамлакатларнинг кенг доирадаги ўқувчиларига мўлжалланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. ЎзА ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қонунлари ва қарорларига, Президентнинг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси иштирок этадиган оммавий ахборот воситаларига доир халқаро шартномаларга, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. ЎзАнинг бош вазифаси ахборот тўплаш ва уларни оммавий ахборот воситаларига, давлат органларига, муассасаларга, корхоналарга ва ташкилотларга, жамоат бирлашмаларига, шунингдек, республикадаги ва унинг ташқарисидаги хусусий кишиларга етказиб беришдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзА Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ва Раёсатининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий-сиёсий ва бошқа воқеаларга баҳо беришга, ички ва ташқи сиёсатнинг энг муҳим масалаларига тааллуқли расмий ҳужжатларини, баёнотларини ва ахборотларини тарқатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзА ахборот тўплаш ва тарқатишга доир ўз фаолиятини сиёсий ташкилотлар ва жамоат ташкилотларидан мустақил равишда, Ўзбекистон Республикасининг давлат манфаатларини назарда тутиб ҳамда воқеаларни холис ва ҳар томонлама ёритиш принципларига, турмушни бутун чоралар билан демократиялаш ва одамий муносабатларни инсонпарварлаштириш негизида жамиятни жипслаштириш вазифаларига мувофиқ равишда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзА бутун фаолияти билан ҳар бир фуқаронинг ҳар қандай масала юзасидан, аввало, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти олий органлари фаолияти, уларнинг ички ва ташқи сиёсати масалаларига доир ҳаққоний ва аниқ ахборот олишдан иборат қонуний ҳуқуқини амалга оширишни таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. ЎзА ўз вазифаларига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
расмий ва ўзга ахборотларни тўплайди ҳамда уни тижорат асосида Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда тарқатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда ахборотномалар, рўзномалар, китоблар, ойномалар, бошқа матбаа маҳсулотларини, компьютер, фото ва аудиовизуал маҳсулотларни нашр этади ҳамда обуна йўли билан ва чакана савдо орқали тарқатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзининг мавжуд маблағлари доирасида Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда ахборот марказларини, бўлимлари ва мухбирлик пунктларини мустақил равишда таъсис этади, қайта ташкил этади ва тугатади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат матбуот қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва «UzPAK» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси билан биргаликда Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаёти тўғрисидаги ахборотнинг Интернет тармоғида тарқатилишини мувофиқлаштиради;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 11 мартдаги 108-сонли қарори билан тўлдирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча турдаги ахборотларни тўплаш ва тарқатиш масалалари юзасидан халқаро алоқаларни амалга оширади; хориждаги ахборот агентликлари иш тажрибасини ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа агентликлар, шу жумладан, хорижий агентликлар, оммавий ахборот органлари билан ахборотларни айирбошлаш шартлари ёки тижорат шартлари билан барча турдаги ахборотларни етказиб бериш (қабул қилиб олиш) тўғрисида, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш ҳақида шартномалар тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатга олинган ташкилот сифатида турли шаклларда ташқи иқтисодий фаолиятни (жумладан, экспорт-импорт аъмолларини, ахборот соҳасида вакиллик ва воситачилик фаолиятини) амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет элларда тижорат фаолиятини амалга ошириш учун зарур ишлаб чиқариш тузилмаларини барпо этади, ўз ходимларини хизмат сафарига ва хорижда ишлаш учун юборади, хорижий фуқароларни ёллайди ёки бу вазифаларни битимлар асосида хорижий агентликларга, фирмаларга ва бошқа ташкилотларга топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. ЎзА амалдаги қонунларга мувофиқ ижодий ва хўжалик соҳаларида мустақил бўлиб, ўз фаолиятининг режаларини ишлаб чиқади, ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка эгалик қилади, ундан фойдаланади ва тасарруф этади, тайёрланган маҳсулотни, олинган даромадларни, шунингдек, бошқа даромадларни агентлик олдида турган вазифаларга асосланиб, мустақил тасарруф этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг бўлимлари молия-хўжалик жиҳатидан ва кадрлар билан ишлаш масаласида мустақилдир. Улар билан муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. ЎзАнинг совет сўми ва хорижий валюта шаклидаги маблағлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агентлик ахборотлари учун Ўзбекистон Давлат телерадио компаниясидан, оммавий ахборот воситаларидан тушадиган обуна ҳақи маблағларидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агентликнинг тижорат фаолиятидан келадиган даромадлардан ва ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотлар фойдасининг бир қисмидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эллардаги ва МДҲ мамлакатларидаги ташкилотлар, фирмалар, корхоналар, муассасалар ва айрим фуқароларнинг пул, моддий ва маданий бойликлар ва кўчмас мулк шаклидаги ихтиёрий бадаллари, совғаларидан, тушумлар ва ажратмалардан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа тушумлардан ташкил топади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. ЎзА агентликнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ахборотларини, бошқа матбаа, компьютер, фото ва аудиовизуал маҳсулотларини ҳамда бошқа маҳсулотларни нашр этади ва уларни республикада, хорижда обуна асосида ва чакана савдо орқали тарқатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси, МДҲ ҳудудида ва чет элларда корхоналар, ташкилотлар ва фирмалар, шу жумладан, хорижий шериклар билан биргаликда барпо этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агентликнинг биноларини, ахборотни тайёрлаш ва узатишга тегишли техникавий ва дастурий воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам, чет элларда ҳам бошқа ташкилотларга, фирмаларга, агентликларга ва фуқароларга тижорат асосида фойдаланиш учун беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. ЎзАнинг амалдаги қонунларга мувофиқ тижорат фаолияти натижасида вужудга келган валюта фондидан агентликни моддий-техникавий ва ижтимоий ривожлантириш учун, шу жумладан, ишга жалб этилган хорижий фуқаролар хизматига ҳақ тўлаш учун фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. ЎзА ахборот тарқатиш, топширилган иш соҳасидаги аҳвол ҳамда муайян вазифаларни бажариш учун шахсларнинг аниқ равшан масъулиятини аниқлаш билан боғлиқ барча масалаларни муҳокама этиш ва ҳал қилишда коллегиал ва яккабошчилик негизида ўз ишини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. ЎзАга Бош директор бошчилик қилади, уни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тайинлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директорнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган икки нафар ўринбосари бўлади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 майдаги 140-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 18-сон, 200-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директор агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, жамоа олдида турган вазифаларнинг бажарилишини ташкил этади, ЎзАнинг барча хизматлари ва бўлинмалари ҳамда ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотлар ижро этишлари шарт бўлган буйруқлар, фармойишлар, йўриқномалар чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзА Бош директори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалдаги қонунларга мувофиқ агентликнинг тузилма бирликларини, бўлимларини, мухбирлик пунктларини ва бошқа ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларни барпо этади, қайта ташкил қилади ва тугатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг сони ва иш ҳақи фонди доирасида штат жадвалини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларни ва хорижий мутахассисларни амалдаги қонунларда белгиланган тартибда ҳамда улар билан битим тузиш асосида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан келишилган Низомга мувофиқ ишга қабул қилади.
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. ЎзАда бош директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек ЎзА фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади. Ҳайъат таркибига ахборот фаолияти билан боғлиқ бошқа давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва муассасалар, жамоат бирлашмалари вакиллари ҳам кириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби бош директорнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзА фаолиятининг республикада ахборот фаолиятини янада ривожлантириш, ахборот тўплашни такомиллаштириш ва оммавий ахборот воситаларига, давлат органларига ва бошқа ташкилотларга ўз вақтида, тўлиқ ва холисона ахборот тақдим этиш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзА номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун ЎзА раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат ЎзА ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат мажлисига ЎзА ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат қарорлари бош директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Бош директор ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда бош директор ўз қарорини амалга оширади. Бош директор пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот беради. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. ЎзА юридик шахс ҳисобланади, ўз номи ёзилган ва Ўзбекистон Республикаси герби тасвири туширилган муҳрга эга бўлади.