Ҳужжат кучини йўқотган 13.11.2019 18.12.2018 йилдаги ПҚ-4064-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 18.12.2018 йилдаги ПҚ-4064-сон
Date of entry into force
19.12.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 13.11.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3928-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 ноябрдаги ПФ-5868-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан 2019 йил 13 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мулкдор — жисмоний шахсларнинг уларга тегишли бўлган фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши учун жавобгарлигини белгилаш, шунингдек, илгари хусусийлаштирилган объектларни, мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асосларидан қатъи назар, қурилиши тугалланмаган объектлар, бўш турган бинолар, нотурар иншоотлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хўжалик фаолиятига жадал тарзда жалб этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3928-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 18 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4064-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги ПҚ-4064-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3928-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат мулки бўлган фойдаланилмаётган объектлар ўрнатилган тартибда сотилади, давлат-хусусий шериклик асосида, шу жумладан ижарага берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) фойдаланилмаётган объектларнинг хусусий мулкдорларига қуйидаги таъсир чоралари қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахсларга — соддалаштирилган солиққа тортиш тартибидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни умумбелгиланган тартибда тўлашга ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларга — мол-мулк ва ер солиқларини икки карра микдорда тўлаш, 6 ой ўтгандан сўнг — беш карра, 12 ой ўтгандан сўнг ва кейинчалик — ўрнатилган ставкага нисбатан ўн карра миқдорда тўлашга ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка мувофиқ тақдим этилган солиқ имтиёзлари ва преференциялар амал қилишини тўхтатиш».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 4-иловадаги «Тадбирлар» графасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2-босқичнинг тўртинчи хатбошиси «бўлган юридик» сўзларидан кейин «ва жисмоний» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 5-босқичнинг учинчи хатбошиси «юридик» сўзидан кейин «ва жисмоний» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 14-босқич матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тўловлар бўйича мажбуриятларнинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслар учун — солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни умумбелгиланган тартибда (агар юридик шахсга солиққа тортишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилган бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахслар учун — мол-мулк ва ер солиқларини икки карра, 6 ой ўтгандан сўнг — беш карра, 12 ой ўтгандан сўнг ва кейинчалик — ўн карра миқдорида вужудга келиши».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2018 й., 07/18/4064/2343-сон)