2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.16.00.00 Шахсий таркибни тарбиялаш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар;
2.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3898-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган ҳарбий хизматчилар ва фуқароларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасининг тавсифлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Бош прокуратурасининг буюртмаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаcининг белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 388-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2023 й., 09/23/388/0617-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Бош прокуратурасининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 388-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2023 й., 09/23/388/0617-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири А.А. Азизов, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси И.Б. Абдуллаев ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б.Х. Ташматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 15 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1020-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1020-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган ҳарбий хизматчилар ва фуқаролар тақдирланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодлар ҳар йили 1 декабрга қадар тегишлича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, Бош прокуратураси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, шунингдек, тегишли вазирлик, идора ва бошқа республика ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, ҳар йили 10 декабргача Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича республика идоралараро комиссиясига (кейинги ўринларда Республика идоралараро комиссияси деб аталади) тақдим этилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 388-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2023 й., 09/23/388/0617-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Республика идоралараро комиссияси томонидан номзодлар бўйича тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ўрганиб чиқилади ва номзодлар юзасидан хулосалар ҳар йили 3 январга қадар тегишлича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Бош прокуратурасига юборилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 388-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2023 й., 09/23/388/0617-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ҳарбий хизматчи ва фуқароларни кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқлари қабул қилинади. Кўкрак нишонининг гувоҳномаси тегишлича ҳар бир вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан имзоланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 388-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2023 й., 09/23/388/0617-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Кўкрак нишони ҳар йили 14-январь — «Ватан ҳимоячилари куни» байрами арафасида тегишлича Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори (ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали вазиятда топширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 388-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2023 й., 09/23/388/0617-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Бош прокуратурасининг газета ва журналлари ҳамда республиканинг бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 388-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2023 й., 09/23/388/0617-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир йўла тўланадиган пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Бош прокуратурасининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 388-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2023 й., 09/23/388/0617-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Хизмат бурчини ўташ вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва фуқаролар ҳам кўкрак нишони билан тақдирланишлари мумкин. Бу ҳолатда кўкрак нишони ва пул мукофоти уларнинг оила аъзоларига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта тақдирланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатлари холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, шунингдек, тегишли вазирлик, идора ва бошқа республика ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодларни кўриб чиқиш.
ҳар йили 1 декабрга қадар
2-босқич
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, шунингдек, тегишли вазирлик, идора ва бошқа республика ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Кўкрак нишони билан тақдирлашга таклиф этилаётган номзодларнинг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги ПҚ-898-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича республика идоралараро комиссиясига тақдим этиш.
ҳар йили 10 декабрга қадар
3-босқич
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги ПҚ-898-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича республика идоралараро комиссияси
Номзодлар бўйича тақдим этилган ҳужжатларни белгиланган тартибда ўрганиб чиқиш ва номзодлар юзасидан хулосаларни тегишлича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Бош прокуратурасига юбориш.
ҳар йили 3 январга қадар
4-босқич
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари «Маънавий- маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисидаги буйруғини қабул қилиш ва кўкрак нишонини тантанали вазиятда топшириш.
ҳар йили 14 январга қадар
(илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 388-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2023 й., 09/23/388/0617-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1020-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишонининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАВСИФИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишонининг (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўкрак нишонининг олд томонида саккиз қиррали юлдузга китоб орқали таралаётган нур тасвирланган, яъни маънавият нурларининг Қуролли Кучларга таралаётган фони акс эттирилган. Китобнинг пастки қисмида ҳарфларининг баландлиги 1,3 миллиметр бўлган «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI QUROLLI KUCHLARI» сўзлари ёзилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўкрак нишонининг айланаси бўйлаб зарҳал ҳошия билан ўралган оқ рангдаги эмал доира ичида «MAʻNAVIY-MAʻRIFIY ISHLAR AʻLOCHISI» сўзлари ёзилган. Ҳарфларнинг баландлиги 2,3 миллиметр, ёзувлар зарҳалланган. Унинг пастки қисми марказида фахр-ифтихор ва шараф маъноларини ифода этувчи дафна япроқлари тасвирланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўкрак нишонининг орқа томони марказида олти қаторда ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр бўлган «Harbiy xizmatchilar va yoshlarning tarbiyasiga qoʻshgan munosib hissasi uchun» сўзлари ёзилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қабариқдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўкрак нишонининг олд ва орқа томонларининг четлари қабариқ доира билан ўралган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўкрак нишони шойи лента билан қопланган беш қиррали қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1020-сон қарорига 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишони гувоҳномасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАВСИФИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишони гувоҳномаси 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ташқи бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ яшил рангли ҳошия билан ўралган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 20 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3,5 миллиметрли 5 сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «Qurolli Kuchlarining» учинчи сатрда «Maʻnaviy-maʻrifiy», тўртинчи сатрда «ishlar aʻlochisi» ва бешинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times new Roman Bolt» шрифти, 17-кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда «GUVOHNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17-кегль) сўзи ёзилган. Ёзувлар тўқ яшил рангда акс эттирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч яшил рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), тепа қисмидан 8 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «Qurolli Kuchlari» ва унинг пастки қисмида кўкрак нишонининг рангли тасвири акс эттирилган. Кўкрак нишонининг пастки қисмидан 8 миллиметр юқорида, марказда, оралиғи 3 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Maʻnaviy-maʻrifiy», иккинчи сатрда «ishlar aʻlochisi», учинчи сатрда «koʻkrak nishoni» сўзлари ёзилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда «GUVOHNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун «№» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«GUVOHNOMA» сўзидан 7 миллиметр пастда тақдирланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пастки чизиқдан 10 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «mudofaa vazirining» («Times new Roman Bolt» шрифти, 12-кегль) сўзлари ёзилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ундан 6 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20__ yil. «__» ________dagi», иккинчи сатрда «__-sonli buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ундан 5 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи cатрда «Maʻnaviy-maʻrifiy», иккинчи сатрда «ishlar aʻlochisi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 14-кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги сўзлардан 8 миллиметр пастда, чап томондан «Vazir» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзи ёзилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишонининг намунавий гувоҳномаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эслатма. Кўкрак нишонининг гувоҳномаси тегишлича Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан имзоланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1020/2334-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2023 й., 09/23/388/0617-сон)