13.12.2018 йилдаги ПФ-5598-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 13.12.2018 йилдаги ПФ-5598-сон
Date of entry into force
13.12.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда маъмурий тартиботлардан ўтишни соддалаштириш, аҳоли турмуши сифатини ошириш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган электрон ҳукуматни, шу жумладан давлат хизматларини кўрсатиш тизимини модернизация қилиш ва ривожлантириш борасида изчил чоралар кўрилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, рақамлаштиришни таъминлашга ва рақамли иқтисодиётга ўтишга тўсқинлик қилаётган қатор ҳал қилинмаган муаммо ва камчиликлар сақланиб қолинмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусан, давлат ахборот тизимларини ривожлантиришнинг ягона принциплари ишлаб чиқилмаган, ушбу соҳадаги тадбирлар эса ўзаро ва бошқа ахборот тизимлари билан узвий боғланмаган ҳолда амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Электрон ҳукумат» тизими инфратузилмаси лозим даражада ривожланмаяпти, бу давлат хизматларини кўрсатишда ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллашга ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Электрон ҳукумат» тизимини жорий этишда таъсирчан мувофиқлаштирув ва ягона технологик ёндашувнинг мавжуд эмаслиги ресурсларнинг нооқилона фойдаланилишига олиб келмоқда ҳамда тадбирларнинг самарадорлигини пасайтирмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, «Электрон ҳукумат» тизимининг жорий этилишини таъминлаш, аҳоли, бизнес ва давлат ўртасида самарали ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш учун қўшимча шарт-шароит яратиш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш рақамли иқтисодиётнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) электрон ҳукумат соҳасидаги ҳамда давлат бошқарувида ахборот тизимларини жорий этишда ваколатли орган ҳисобланади, ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъулдир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг электрон ҳукумат соҳасида, шунингдек, давлат бошқарувида ахборот тизимларини жорий этиш бўйича ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари ижросини таъминлаш республиканинг барча вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқарувида ахборот тизимлари, ресурслари ва бошқа дастурий маҳсулотларини яратиш ва жорий этиш бўйича лойиҳалар, шунингдек, бундай лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Вазирликда экспертизадан ўтказилиши шарт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича вазифаларни амалга ошириш доирасида халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлар билан бевосита ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳуқуқига эга.
(2-банднинг учинчи — олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳозирги кунда «Электрон ҳукумат» тизими доирасида амалга оширилаётган идоралараро ва идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш лойиҳаларининг ҳамда ахборот-коммуникация соҳасидаги бошқа лойиҳаларнинг (кейинги ўринларда лойиҳалар) амалга оширилиши ва молиялаштирилишини тўхтатиб қўйсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда лойиҳаларни тўлиқ хатловдан ўтказсин ва якуний натижалари бўйича Агентликка ахборот киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Агентлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2019 йил 1 апрелга қадар амалга оширилаётган лойиҳаларнинг танқидий кўриб чиқилишини ҳамда мақсадга мувофиқ, долзарб, республикада рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсад ва вазифаларига мос келадиган лойиҳаларнинг давом эттирилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2019 йил 1 майга қадар қуйидагиларни назарда тутадиган «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш концепцияси лойиҳасининг ишлаб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилишини таъминласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон ҳукуматнинг давлат, аҳоли ва бизнеснинг самарали ўзаро ҳамкорлигини, шунингдек, жаҳоннинг рақамли маконига интеграциялашувини таъминлаш бўйича ягона миллий тизим сифатидаги мақсадли аҳамиятини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Электрон ҳукумат» тизимининг таркиби ва тузилмасини, уни яратиш шартлари ва архитектурасининг концептуал асосларини, жумладан ташкилий, функционал, техник тузилмасини, шунингдек, асосий рақамли активлар рўйхатини аниқ белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон ҳукуматни яратишнинг асосий принциплари ва функционал вазифаларини, электрон ҳукумат имкониятларидан фойдаланган ҳолда рақамли трансформацияга эришишнинг аниқ кўрсаткич ва индикаторларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон ҳукуматни яратишнинг ҳуқуқий ва ташкилий-техник чораларини, жумладан рақамли трансформация жараёнларини тадқиқ этиш методологиясига, уларнинг ўзаро мувофиқлигига, ахборот соҳасида биргаликдаги ҳамкорлик, маълумотлар алмашиш протоколлари ва форматининг ўзаро мослигига доир талабларни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича талабларни ҳисобга олган ҳолда ахборотни йиғиш, қайта ишлаш, тўплаш, сақлаш ва узатишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Электрон ҳукумат» тизимини яратиш ва жорий этиш бўйича лойиҳани амалга ошириш механизмлари ва босқичларини назарда тутиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Электрон ҳукумат» тизимини жорий этишда унинг самарадорлиги ва шаффофлигини оширишни таъминлайдиган, жумладан лойиҳалар бўйича ягона миллий дистрибьюторни ташкил этиш орқали яхлит жараённи (ишлаб чиқиш, лойиҳалаштириш, келишиш, лойиҳалар бўйича товарлар, ишлар, хизматлар харид қилиш, шунингдек, уларни фойдаланишга топширишнинг ягона тизимини) барпо этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик негизида бошланғич лойиҳа сифатида электрон рақамли имзо инфратузилмасининг намунавий элементини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ-4022-сон қарорига мувофиқ Агентлик томонидан «Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан биргаликда барча давлат хизматлари фақатгина операторнинг маълумотларни қайта ишлаш марказлари орқали кўрсатилишини таъминлашни назарда тутадиган 2019 — 2021 йилларда «Universal Mobile Systems» МЧЖни ривожлантириш Концепцияси ишлаб чиқилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик манфаатдор идоралар билан биргаликда 2019 йилнинг 1 майига қадар маълумотларга ишлов бериш марказларига бўлган эҳтиёж ва уларнинг жойлашуви тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 апрелдаги ПҚ-3673-сон қарорига мувофиқ Агентлик томонидан алоқанинг, шу жумладан, хорижда бўлиш вақтида, махфийлиги, тезкорлиги, хавфсизлиги ва телекоммуникация хизматларига сарфланадиган бюджет маблағларининг тежалишини таъминлайдиган ҳукумат мобиль алоқаси тизимини (кейинги ўринларда — тизим) ишга тушириш, синаш ва ундан тажриба тариқасида фойдаланиш ишлари бажарилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу тизим давлат органлари, ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари учун ўз хизмат вазифаларини бажаришда фойдаланилиши мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Агентлик Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда давлат органлари, ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарининг ўз хизмат вазифаларини бажаришда тизимдан фойдаланиши мажбурий бўлган ходимлари рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 июлдаги ПФ-5120-сон Фармонига мувофиқ яратиладиган Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизими Агентлик томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича ушбу тизимнинг барча иштирокчилари томонидан фойдаланилиши мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатга киритилган вазирлик ва идоралар ҳуқуқ эгаларининг тегишли лицензияларисиз дастурий маҳсулотлардан фойдаланишга йўлга қўймасдан, маълумотларнинг белгиланган протокол бўйича платформа форматида тақдим этилиши ва тизимга киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг алоқа билан таъминлашга 2018 йилги ва 2019 йилга мўлжалланган харажатлари тўғрисида вазирлик ва идоралар кесимидаги ахборотни Агентликка тақдим этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Фармондан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг халқаро алоқа учун 2019 йилга мўлжалланган харажатларининг қайта кўриб чиқилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ушбу Фармонни амалга ошириш доирасидаги тадбирларни молиялаштиришга маблағ ажратилишини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Агентлик билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ҳафта муддатда — «Электрон ҳукумат» тизимидан фойдаланиш мақсадида фойдаланувчиларнинг мажбурий тартибда идентификация қилинишини назарда тутган ҳолда Интернет тармоғидан симсиз фойдаланиш бўйича оммавий нуқталар тўғрисидаги низом лойиҳасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда — ушбу Фармон талабларини ҳисобга олган ҳолда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатларини, шунингдек, унинг тузилмасини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси икки ой муддатда «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш доирасида товарлар киритиш учун алоҳида божхона омбори ташкил этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Агентлик Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Д.Р. Ли зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 13 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5598-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 06/18/5598/2313-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)