18.04.2018 йилдаги ПҚ-3673-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 18.04.2018 йилдаги ПҚ-3673-сон
Date of entry into force
18.04.2018
Норасмий таржима
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялаштириш ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимларининг ўзаро самарали ҳамкорлиги ва интеграциясини, ахборотларни таҳлил қилиш, қайта ишлаш ва сақлаш, кейинчалик ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳалари ва дастурларини ишлаб чиқишда улардан фойдаланиш, инновацион ғоялар, ишланмалар ва ишни ташкил қилиш технологияларини кенг жорий этиш, шунингдек, қўшни мамлакатлар билан савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлашни таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор (кейинги ўринларда — Ягона интегратор) ташкил этилгани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тизимли таҳлил қилиш ва прогнозлаш имконини берувчи, давлат ва бошқа ахборот тизимлари билан интеграциялашган Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини 2019 йил 1 январга қадар ишга тушириш белгилангани маълумот ўрнида қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ягона интеграторнинг маълумотларни қайта ишлаш марказларини ташкил этиш ва уларга қуйидагиларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари маълумотлар базаларидаги барча ахборотларни сақлашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларининг барча ахборот тизимлари (кейинги ўринларда — ахборот тизимлари) ўртасида мустаҳкам ўзаро алоқани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотларни хавфсиз сақлаш ва барча ахборот тизимларининг барқарор ишлашини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарқоқ ахборот тизимларидаги маълумотларни кейинчалик таҳлилий қайта ишлаш бўйича платформа яратишни таъминлаш вазифаларини юклаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизими функцияларини Ягона интеграторга бериш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, Ягона интегратор ва маълумотларга ишлов бериш марказларининг фаолияти:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот тизимлари, ресурслар ва дастурий маҳсулотларнинг самарали фаолият юритиши, уларнинг «Электрон ҳукумат» тизимига интеграцияси, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни мувофиқлаштириш соҳасида — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурлари ва инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишнинг шаффофлиги, сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш соҳасида — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти шаффофлигини, давлат хизматлари қулайлиги ва сифатини ошириш борасидаги фаолияти устидан назорат қилиш соҳасида — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона интеграторнинг хавфсиз фаолият юритиши, ташқи ва ички таҳдидлар, хакерлик ҳужумларидан, шу жумладан инфратузилма объектларини ҳимоя қилиш соҳасида — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маълумотларни қайта ишлаш марказларининг захира электр таъминоти, совутиш ва хавфсизлик тизимига уланган, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ривожланган жойларга жойлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Маълумотларни қайта ишлаш марказлари ўз фаолиятини самарали ташкил этиши учун мақсадида сервер ускуналари, техникалар, дастурий таъминот, эҳтиёт қисмлари ва бошқа воситаларни олиб кирганлик учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари)дан озод этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки, давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари, ресурслари ва дастурий маҳсулотларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва интеграция қилишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, уларнинг лойиҳавий ва техник ҳужжатлари мажбурий равишда Ягона интегратор билан келишилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг қуйидагиларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни кенгайтириш ва солиқ тушумлари устидан назоратни кучайтириш ҳисобига бюджет даромадларини кўпайтириш имконини берадиган «онлайн» назорат-касса машиналари тизимларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекоммуникация хизматлари учун бюджет маблағларини тежашни, телефон сўзлашувларининг хавфсизлиги ва назоратини таъминлаш имконини берадиган ҳукумат мобил алоқа тизимини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчилик гувоҳномасидан ташқари, паспортлар, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ва шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг мавжуд тизими ўрнига (республика ичида) ҳар бир фуқаронинг ягона идентификация рақами, унинг шахсий маълумотларини ўзида жамлаган ва давлат хизматларидан фойдаланишда шахсни аниқлаш учун ишлатилувчи идентификация карталари (ID-карталар) тизимини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалдаги давлат рақамларини халқаро намунадаги рақамларга алмаштириш, тегишли маълумотларни автомобиль эгаларининг идентификация карталари (ID-карталари)га киритган ҳолда транспорт воситалари учун қоғоз ҳужжатларни бекор қилишни назарда тутувчи транспорт воситаларини ҳисобга олиш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси масъул вазирликлар ва идоралар, етакчи консалтинг компаниялари ва хорижлик мутахассислар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 1 июлга қадар ушбу қарорнинг 13-бандида назарда тутилган лойиҳаларни, шу жумладан, халқаро молия институтлари кредитлари, донор ташкилотлар, хорижий давлатларнинг грантлари ва инвесторларнинг хайрия маблағлари ҳисобига молиялаштириш бўйича аниқ таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 1 августга қадар ушбу қарорнинг 13-бандида назарда тутилган лойиҳаларнинг техник топшириқлари ва техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш ва экспертизадан ўтказишни таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 1 ноябрга қадар лойиҳаларни бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига Тошкент шаҳрида жорий этиш ва пилот тартибида ишга туширишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати масъул вазирлик ва идораларни жалб этган ҳолда ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши устидан тизимли мониторинг олиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси И.Б. Абдуллаев ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 18 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3673-сон