12.12.2018 йилдаги 1008-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.12.2018 йилдаги 1008-сон
Date of entry into force
13.12.2018
Ҳужжат 13.12.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Сув хўжалиги ташкилотлари томонидан саноат ва энергетика ташкилотларига техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Сув хўжалиги ташкилотлари томонидан саноат ва энергетика ташкилотларига техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, мазкур Низом 2019 йил 1 январидан кучга киритилиб, 2024 йил 1 январга қадар 2-иловада қайд қилинган саноат ва энергетика ташкилотларига етказиб берилган техник сув учун хизмат ҳақини ҳисоблашда, истисно тариқасида, 0,1 коэффициенти қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.

3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда техник сув етказиб бериладиган саноат ва энергетика ташкилотларини бир ой муддатда хатловдан ўтказсин ҳамда улар билан белгиланган тартибда техник сув етказиб бериш хизмати тўғрисида шартномаларни расмийлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги билан биргаликда 2019 — 2023 йиллар тажрибасидан келиб чиқиб сув хўжалиги ташкилотлари томонидан саноат ва энергетика ташкилотларига техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш тартибини такомиллаштириш юзасидан 2023 йилнинг 1 ноябрига қадар Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамият бошқарув раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 12 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1008-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 декабрдаги 1008-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сув хўжалиги ташкилотлари томонидан саноат ва энергетика ташкилотларига техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб юритилади) тизимидаги сув хўжалиги ташкилотлари томонидан саноат ва энергетика ташкилотларига техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш тартибини ҳамда ушбу хизматларни кўрсатишдан келиб тушган маблағларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низом талаблари гидроэнергетика соҳасидаги ташкилотларга ҳамда аҳоли истеъмоли учун ичимлик суви, иссиқ сув ва иссиқлик энергиясини етказиб берувчи коммунал соҳа ташкилотларига сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник сув — саноат, энергетика ва бошқа соҳаларнинг техник эҳтиёжлари учун ишлатиладиган сув;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалиги ташкилотлари — Вазирлик тизимидаги сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилувчи ҳамда саноат ва энергетика корхоналарига техник сув етказиб бериш хизматларини амалга оширувчи ташкилотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат ва энергетика ташкилотлари — саноат маҳсулотлари ва электр энергияси ишлаб чиқариш учун техник сувдан фойдаланадиган ташкилотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Сув хўжалиги ташкилотлари томонидан саноат ва энергетика ташкилотларига техник сув етказиб бериш бўйича хизматлар улар ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ тўловлар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Техник сув етказиб бериш харажатларини аниқлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлик тизимидаги сув хўжалиги ташкилотларининг бир бирлик (1 куб м) ҳажмдаги техник сув етказиб бериш харажатлари мазкур ташкилотларни сақлаш учун ажратилган маблағлар ва етказиб бериладиган сув миқдоридан келиб чиқиб аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Бир бирлик ҳажмдаги сувни етказиб бериш тарифи қуйидаги формулага асосан аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хтс = Пхм / Ҳср
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бунда:

Хтс — бир куб м сувни етказиб бериш харажати, сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пхм — тасдиқланган бюджет параметрларида календарь йилда сув хўжалиги ташкилотларини ривожлантириш ва сақлаш учун Вазирликка ажратилган харажатлар миқдори, сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳср — календарь йилда сув хўжалиги ташкилотлари томонидан иқтисодиёт тармоқларига етказиб бериладиган жами сув ресурси миқдори, куб м.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу тариф ҳар календарь йилнинг 1 февралигача Вазирлик томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Саноат ва энергетика ташкилотлари ҳар ой давомида етказиб берилган техник сув учун тўловларни кейинги ойнинг 5-санасига қадар сув хўжалиги ташкилотларининг Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Саноат ва энергетика ташкилотларига техник сув етказиб бериш хизматидан келиб тушган маблағлар сув хўжалиги ташкилоти томонидан қуйидагича тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90 фоизи — беш иш куни мобайнида Вазирлик ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ўтказиб берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 фоизи — сув хўжалиги ташкилотларининг ихтиёрида қолдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлардан келиб тушган маблағлардан фойдаланиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлик ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлардан келиб тушган маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомда кўрсатиб ўтилган мақсадларга сарфланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ушбу Низом 8-бандининг учинчи хатбошида кўрсатиб ўтилган сув хўжалиги ташкилотларининг ихтиёрида қолдириладиган маблағлар қуйидаги мақсадларга сарфланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалиги объектларида фавқулодда ҳолатлар юз беришининг олдини олиш ва табиий офатлар юз берган ҳолларда уларнинг салбий оқибатларини бартараф этишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларни белгиланган тартибда ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалиги ташкилотлари тасарруфидаги ирригация тизимини таъмирлаш ва тиклаш ҳамда сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлашга, ташкилотларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш, жумладан лизинг тўловларини амалга ошириш ҳамда кадрлар малакасини оширишга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 декабрдаги 1008- сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник сув етказиб берилганлиги учун хизмат ҳақини ҳисоблашда 0,1 коэффициенти қўлланиладиган саноат ва энергетика ташкилотлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

1. «Ангрен иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Навоий иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Талимаржон иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Тахиаташ иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Тошкент иссиқлик электр станцияси» унитар корхонаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Тошкент иссиқлик электр маркази» унитар корхонаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Янги-Ангрен иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамияти
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Деҳқонобод калий ўғитлар заводи» унитар корхонаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 09/18/1008/2304-сон, 13.12.2018-модда; 10.07.2019 й., 07/19/4388/3400-сон; 22.11.2019 й., 09/19/935/4061-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 18.07.2022 й., 09/22/388/0646-сон; 26.07.2022 й., 09/22/404/0674-сон; 19.10.2022 й., 09/22/609/0937-сон; 08.05.2024 й., 06/24/74/0332-сон)