04.12.2018 йилдаги 988-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.12.2018 йилдаги 988-сон
Date of entry into force
05.12.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида «Delta city» халқаро юқори технологияли инновация маркази» лойиҳасини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 4 июлдаги ПҚ-3833-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида «Delta city» халқаро юқори технологияли инновация маркази» лойиҳасини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 4 июлдаги ПҚ-3833-сон қарорини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 2 сентябрдаги ПҚ-3927-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Нi-tech city» халқаро юқори технологияли инновацион маркази ҳудудида янги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси» давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Delta city» халқаро юқори технологияли инновацион маркази ҳудудида янги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси» давлат унитар корхонасига (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) ўзгартирилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Дирекцияга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) бино ва иншоотларини оператив бошқарувга бериш ҳамда уларни кейинчалик Марказга шартнома асосида беғараз фойдаланиш учун бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «Интерсервис» республика хўжалик ҳисобидаги ташқи савдо бирлашмаси давлат корхонасини Дирекцияга қўшиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Дирекция билан биргаликда ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатилган акциялар давлат пакетлари, шунингдек, бино ва иншоотларни белгиланган тартибда қабул қилиш-топширишни таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиққан ҳолда киритиладиган ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари С.Р. Холмурадов ва А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 4 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
988-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2018 й., 09/18/988/2273-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)