29.11.2018 йилдаги 973-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.11.2018 йилдаги 973-сон
Date of entry into force
30.11.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги ҳамда Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 10 июлдаги 484-сон қарорига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ-5241-сон Фармони)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ-5241-сон Фармони ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги ҳамда Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 10 июлдаги 484-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 7-сон, 141-модда) иловага мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари ― «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 29 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
973-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билаи ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги ҳамда истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 10 июлдаги 484-сон қарорига киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қарорнинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар, шунингдек, ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда истеъмолчиларни электр энергияси, газ, ичимлик сув, канализация тармоқлари ва сув қувурларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар, шунингдек, ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчиларни электр энергияси, газ, ичимлик сув, канализация тармоқлари ва сув қувурларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қарорга 1-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) илованинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар, шунингдек, ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида низом»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 1-банддаги «ва «Ўзтрансгаз» АК» сўзлари ««Ўзтрансгаз» АК ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Ушбу Низом етказиб берилган электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчиларни электр, газ, ичимлик сув, канализация тармоқлари ва сув қувурларидан узиб қўйиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибига татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчи ― электр ва газ таъминоти, шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш шартномасига мувофиқ электр энергияси ва табиий газдан, шунингдек, сув таъминоти ҳамда сув чиқариш хизматларидан ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун фойдаланадиган юридик ёки жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия ресурслари ва сув етказиб берувчилар — «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АК ва уларнинг бўлинмалари, шунингдек, «Сувоқова» ДУК, «Сувсоз» ДУК ва ҳудудлараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармалари (кейинги ўринларда ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари деб аталади) ва истеъмолчиларга электр энергияси, табиий газни етказиб беришни таъминловчи ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизматларини кўрсатувчи, ишончли бошқарув тўғрисидаги шартнома асосида фаолият юритувчи бошқа ташкилотлар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 2-бобнинг номланишидаги «энергия ресурслари етказиб берувчиларнинг» сўзларидан кейин «ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотларининг» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. Бюро ва унинг ҳудудий бўлинмалари электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш, шу жумладан электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларига ноқонуний уланиш ҳамда уларни талон-торож қилиш йўлларини тез аниқлаш мақсадида зарур мутахассисларни жалб этиш учун энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотларига ёзма сўровлар юборишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аниқланган ҳолатлар бўйича зудлик билан қарор қабул қилиш талаб этиладиган алоҳида ҳолатларда энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари ходимлари оғзаки сўров бўйича жалб қилиниши мумкин,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Сўров, қоида тариқасида, энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотларининг ҳудудий жойлашув принципи бўйича юборилади. Сўровда энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари ходимларининг етиб келиш вақти ва жойи, шунингдек, уларни жалб этишнинг назарда тутиладиган даври кўрсатилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 6-банддаги «энергия ресурслари етказиб берувчиларнинг» сўзларидан кейин «ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотларининг» сўзлари кўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) 7-банддаги «энергия ресурслари етказиб берувчиларнинг» сўзларидан кейин «ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотининг» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) 8 ва 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«8. Энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АК биллинг тизимига, шунингдек, ичимлик сув канализация хўжаликлари ташкилотининг маълумотлар базасига истеъмолчилар амалга оширган тўловлар тўғрисида киритилган маълумотлар асосида ҳар бир истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақами бўйича якуний ҳисоб-китобларни амалга оширади ҳамда натижаси бўйича фойдаланилган электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилар реестрини шакллантиради, кейинчалик ушбу маълумотларни Бюрога тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари ҳар ойнинг ўн биринчи санасидан бошлаб ҳар куни Бюронинг туман (шаҳар) бўлимларига фойдаланилган электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ҳамда кўрсатилган сув чиқариш хизматлари учун қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг электрон реестрларини юборади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) 11-банддаги «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АКнинг биллинг тизимларига» сўзлари «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АКнинг биллинг тизимларига, шунингдек, ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотларининг маълумотлар базасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«12. Энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув- канализация хўжаликлари ташкилотлари Бюро билан биргаликда ҳар ойнинг ўн бешинчи санасига қадар бевосита истеъмолчилар томонидан фойдаланилган электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув ҳажми ҳамда тегишли участкалар чегараларидаги тармоқларга етказиб берилган ҳажм ўртасидаги тафовутлар мавжудлигини аниқлайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) 13-банддаги «электр энергияси ва табиий газ» сўзлари «электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) 14 ва 15-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«14. Бюро олинган маълумотлар асосида энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик-канализация хўжаликлари ташкилотлари билан биргаликда тафовутнинг юзага келиш сабабларини, жумладан электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш, уларни талон-торож қилишнинг мумкин бўлган йўлларини топиш орқали, шунингдек, ичимлик сув ҳамда канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан уланишни аниқлаш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ҳар бир ҳисобот йили якунлари бўйича «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АК ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув балансида юзага келган тафовутлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли қарорлар қабул қиладилар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) 5-бобнинг номланишига «табиий газ» сўзларидан кейин «ва ичимлик сув» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
о) 16 ва 17-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«16. Электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув истеъмолини ҳисобга олиш приборлари энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари ходимлари томонидан Бюро туман (шаҳар) бўлимларининг энергия ресурслари ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари иштирокида ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув истеъмолини ҳисобга олиш приборлари туман (шаҳар) Бюро ходимлари томонидан энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотларининг ходимлари билан биргаликда ташқи таъсирдан юқори даражали ҳимоя ҳамда фарқловчи белги билан пломбаланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
п) 18-банддаги «электр энергияси ва табиий газ» сўзлари «электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
р) 19 ва 20-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«19. Электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув истеъмолини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш ва пломбалаш ҳақида уч нусхада далолатнома тузилиб, энергия ресурслари етказиб берувчилар, ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари ва Бюронинг масъул ходимлари ҳамда истеъмолчи томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Фойдаланилган электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари ҳақини ўз вақтида ҳамда тўлиқ тўлаш маданиятини ошириш мақсадида Бюро ва унинг бўлинмалари энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари билан биргаликда ҳар чоракда истеъмолчилар ўртасида тушунтириш ишларини ўтказиш режаларини тузади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
с) 21-банднинг иккинчи хатбошидаги «электр энергияси ва табиий газ» сўзлари «электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
т) 22-банддаги «энергия ресурслари етказиб берувчилар» сўзларидан кейин «ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари» сўзлари қўшилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисида низом»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 1-банддаги «электр ва газ тармоқларидан» сўзлари «электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2 ― 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчи ― электр ва газ таъминоти, шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш шартномасига мувофиқ электр энергияси ва табиий газдан, шунингдек, сув таъминоти ҳамда сув чиқариш хизматларидан ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун фойдаланадиган юридик ёки жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия ресурслари ва сув етказиб берувчилар ― «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АК ва уларнинг бўлинмалари, шунингдек, «Сувоқова» ДУК, «Сувсоз» ДУК ва ҳудудлараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармалари (кейинги ўринларда ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари деб аталади) ва истеъмолчиларга электр энергияси, табиий газни етказиб беришни таъминловчи ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизматларини кўрсатувчи, ишончли бошқарув тўғрисидаги шартнома асосида фаолият юритувчи бошқа ташкилотлар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Истеъмолчиларни электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда, шу жумладан ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги оқибатида фойдаланилган электр энергияси, табиий газ, шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун карздорлик мавжуд бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюро талабномалари бажарилмаганда, шу жумладан унинг вакилларига электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув истеъмолини ҳисобга олиш приборларидан кўрсаткичларни олиш учун рухсат этилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш, уларни талон-торож қилиш, шунингдек, ичимлик сув ва канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузишнинг бошқа ҳолатлари аниқланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув истеъмолини ҳисобга олиш приборлари қасддан бузилганда, кўрсаткичларни ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашилганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш ҳамда уларни қайта улаш Бюро томонидан амалга оширилади, ушбу Низомнинг 5 ― 7-бандларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчиларни ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйиш ҳамда уларни қайта улаш Бюро ёки Бюронинг мажбурий талабномасига асосан ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари томонидан амалга оширилади, ушбу Низомнинг 5-6-бандларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Истеъмолчилар авария режимида электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқларидан энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари томонидан Бюрони хабардор қилган ҳолда узиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Истеъмолчини унинг аризасига (талабига) биноан электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқларидан энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари томонидан узиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Алоҳида тоифадаги истеъмолчиларни электр энергияси кучланиши 5 ― 10 кВ ва ундан юқори бўлган тармоқдан, шунингдек, магистрал сув қувурларидан узиб қўйиш Бюронинг мажбурий тақдимномалари бўйича электр энергияси етказиб берувчи ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари томонидан ушбу Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 8-банддаги «электр ва газ тармоқларидан» сўзлари «электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«10. Бюро истеъмолчиларни электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйишда, уларни қайта улашда, шунингдек, улар томонидан электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини аниқлаш мақсадида истеъмолчилар биноларини кўздан кечиришда «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АК, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва уларнинг бўлинмалари мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш ҳуқуқига эга»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 2-бобнинг номланишидаги «электр ва газ тармоқларидан» сўзлари «электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) 11-12-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«11. Истеъмол қилинган электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва кўрсатилган сув чиқариш хизматлари учун қарзи мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг рўйхати энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари томонидан шакллантирилади ҳамда ҳар ойнинг ўн биринчи санасидан бошлаб ҳар куни идоралараро ягона электрон ахборот тизими орқали Бюрога тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Бюро истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ, сув таъминоти ва кўрсатилган сув чиқариш хизматлари учун қарзлари мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари томонидан шакллантирилган ва тақдим этилган рўйхатлари асосида истеъмолчиларни қарзни беш кун муддатда тўлаш зарурлиги тўғрисида ёзма хабардор қилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) 13-банддаги «электр ва газ тармоқларидан» сўзлари «электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) 14 ― 16-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«14. Электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Бюронинг туманлар (шаҳарлар) электр энергияси, табиий газ ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш гуруҳи (шуъбаси)нинг давлат инспектори уларни электр, газ, ичимлик сув, канализация тармоқлари ва сув қувурларидан дарҳол узиб қўйиш ҳамда фойдаланиш қоидаларини бузган шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиш чораларини кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Электр энергияси, табиий газ, ичимлик сув истеъмолчилари узиб қўйиладиган электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларининг нуқталари Бюро ходимлари томонидан назорат тартибида мажбурий пломбаланиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Бюронинг туманлар (шаҳарлар) электр энергияси, табиий газ ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш гуруҳи (шуъбаси)нинг давлат инспектори томонидан истеъмолчи электр ва газ тармоқларидан узиб қўйилганда, тармоқдан узиб қўйиш ҳақида икки нусхада далолатнома расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси истеъмолчига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюронинг талабномасига асосан истеъмолчи ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйилганда, узиб қўйиш ҳақида уч нусхада далолатнома расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси истеъмолчига берилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«18. Электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйилган истеъмолчилар ҳақидаги маълумотлар Бюронинг туманлар (шаҳарлар) электр энергияси, табиий газ ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш гуруҳи (шуъбаси)нинг давлат инспектори томонидан идоралараро ягона электрон маълумотлар тизимига киритилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) 3-бобнинг номланишидаги «электр ва газ тармоқларидан» сўзлари «электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) 19 ― 21-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«19. Истеъмолчилар қуйидаги ҳолларда электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларига қайта уланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва кўрсатилган сув чиқариш хизматларидан фойдаланишда йўл қўйилган қоидабузарликлар бартараф этилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол қилинган электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва кўрсатилган сув чиқариш хизматлари учун қарзлар тўланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларига қайта уланиш учун ушбу Низомнинг 23-бандида белгиланган миқдордаги сумма тўланганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Истеъмолчилар Бюронинг тегишли ҳудудий бўлинмасига, жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали мурожаат қилганда электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларига қайта уланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчилар электр ва газ тармоқларига аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилгандан кейинги кундан кечиктирмай Бюро томонидан қайта уланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчилар ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларига аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилгандан сўнг 3 кундан кечиктирмай Бюро ёки Бюронинг мажбурий талабномасига асосан ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари томонидан қайта уланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматларидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун истеъмолчилар тармокдан узилганда, уларни тармоққа қайта улаш Бюро томонидан электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш сабаблари ҳамда шароитлари бартараф этилганлиги нуқтаи назаридан истеъмолчиларнинг бинолари кўздан кечирилгандан кейин амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) 4-бобнинг номланишидаги «электр ва газ тармоқларига» сўзлари «электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
о) 23-24-бандлар қуйида таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«23. Электр ва газ тармоқларидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда истеъмолчи-жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари микдорида, истеъмолчи-юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида тўлов ундирилади, ушбу маблағлар қайта улашни амалга оширган Бюро бўлинмаси ҳисоб рақамига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик сув, канализация тармоқлари ва сув қувурларидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда истеъмолчи-жисмоний шахслардан (I гуруҳ) энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида, истеъмолчи-юридик шахслардан (II ва III гуруҳ) энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида тўлов ундирилади, ушбу маблағлар қайта улашни амалга оширган ташкилот ҳисоб рақамига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандларига мувофиқ электр энергияси, газ, ичимлик суви ва канализация тармоқларидан узиб қўйилган, шунингдек, электр энергияси, табиий газ ҳамда ичимлик сув истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларига уланган истеъмолчиларни электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқларига қайта улаш учун тўлов ундирилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
п) қуйидаги мазмундаги 241-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«241. Истеъмолчиларни электр, газ, ичимлик сув, канализация тармоқлари ва сув қувурларига кайта улашдан тушган ҳамда Бюронинг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ҳисобрақамларида тўпланган маблағлар қуйидагича тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25 фоизи ― Бюро марказий аппаратининг ҳисобрақамига ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25 фоизи ― Бюронинг тегишли ҳудудий бошқармаси ҳисобрақамига ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50 фоизи ― Бюронинг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ихтиёрида қолади ва ундан Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори билан белгиланган тартибда фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчиларни электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқларига қайта улашдан тушадиган, шунингдек, Бюронинг юқори органларига ўтказиладиган маблағларни тўплаш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби Бюро томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)