07.11.2018 йилдаги ПҚ-4006-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 07.11.2018 йилдаги ПҚ-4006-сон
Date of entry into force
08.11.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатда жазони ижро этиш тизимини такомиллаштириш, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини таъминлаш, қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида уларни ахлоқан тузатиш бўйича тарбиявий ишларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, жиноят-ижроия амалиётини ўрганиш натижалари маҳкумларнинг ҳуқуқларига риоя этиш, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишини таъминлаш, келгусида жамиятга ижтимоий мослаштириш учун ахлоқан тарбиялаш ва меҳнатга ўргатишнинг шаффоф ва янада самарали ҳуқуқий механизмларини жорий этиш зарурлигидан далолат бермоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Замонавий халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар жиноий жазоларнинг ижросини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноят-ижроия қонунчилиги нормаларини унификация қилиш, тизимлаштириш ва уйғунлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳкумлар ҳуқуқларига сўзсиз риоя этилишини, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги механизмларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳкумлар онгида қонунга итоаткор хулқ-атворни, инсонга, меҳнатга, ижтимоий турмуш қоидалари ва анъаналарига ҳурмат муносабатини шакллантириш тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос равишда маҳкумлар ҳуқуқлари доирасини янада кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳкумлар, биринчи навбатда, вояга етмаганлар ва ёшларнинг таълим олиши, касбий тайёргарлигини ташкил этиш ҳамда бандлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этиш механизмларини тубдан қайта кўриб чиқиш, шартли ҳукм қилинган ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан назорат самарадорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жазони ижро этиш муассасалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, уларнинг озодликдан маҳрум этиш жойлардан озод этилган шахсларни ижтимоий мослаштиришда фуқаролик жамияти институтлари билан узвий ҳамкорлигини таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари таркибларида тегишлича Пробация хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда — пробация бўлинмалари) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ички ишлар органлари пробация бўлинмаларининг шахсий таркиби улар зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда, қоида тариқасида, бир нафар ходимга шаҳарларда — 100, туманларда — 75 нафар маҳкум ҳисобидан келиб чиқиб тақсимланади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пробация бўлинмалари устуворлик асосида ижтимоий, педагогика ва профилактика соҳаларида иш тажрибасига эга бўлган офицерлар таркибидаги малакали ходимлар билан тўлдирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) пробация бўлинмалари раҳбарлигига пробация хизматида камида уч йиллик иш стажига эга бўлган ички ишлар органлари ходимлари тайинланади;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 апрелдаги ПҚ-207-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 07/22/207/0310-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
катта амалий иш тажрибасига эга бўлган ва хизматдан салбий ҳолатларга кўра бўшатилмаган ички ишлар органларининг пенсионерлари, пробация бўлинмалари ходимлари лавозимига аттестациядан ўтган лавозим ҳисобидан тайинланишлари мумкин.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5597-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 06/18/5597/2300-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан келиб тушадиган ушланмаларнинг 100 фоизи ҳисобидан шакллантириладиган Пробация хизматини ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 апрелдаги ПҚ-207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 07/22/207/0310-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озодликни чеклаш, ахлоқ тузатиш ишлари, мажбурий жамоат ишлари ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоларини ўтаётган, шартли ҳукм қилинган ҳамда жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар сонини ҳисобга олган ҳолда, Жамоат хавфсизлиги департаментининг асосланган таклифлари бўйича пробация бўлинмалари ходимлари, ишчи ва хизматчиларининг қўшимча штат бирликларини жорий этиш;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 апрелдаги ПҚ-207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 07/22/207/0310-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пробация бўлинмаларига мутахассис-психологларни, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини меҳнат бозоридаги амалдаги конъюнктурани ҳисобга олиб белгилаган ҳолда, шартнома асосида жалб этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозит ҳисобларига жойлаштириш;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 апрелдаги ПҚ-207-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 07/22/207/0310-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоат хавфсизлиги департаменти бошқарув аппарати ва ҳудудий ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги хизматининг бошқарув аппарати ҳамда пробация бўлинмалари ходимлари учун, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа устама ва тўловлардан қатъи назар, лавозим маошига рағбатлантирувчи фоизли устамалар белгилаш.
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 апрелдаги ПФ-65-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2025 й., 06/25/65/0331-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Жамғарма маблағлари қуйидагилар учун сарфланади:
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 апрелдаги ПФ-65-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2025 й., 06/25/65/0331-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоат хавфсизлиги департаменти бошқарув аппарати ва ҳудудий ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги хизматининг бошқарув аппарати, пробация бўлинмалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини рағбатлантириш;
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 апрелдаги ПФ-65-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2025 й., 06/25/65/0331-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пробация бўлинмаларининг бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмайдиган қўшимча киритилган штат бирликларини, шунингдек, шартнома асосида жалб этилган мутахассис-психологларни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган маҳкумларни, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган вояга етмаганларнинг касбий тайёргарлиги бўйича тадбирларни ташкил этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пробацияни амалга оширишга кўмаклашган давлат органларининг, муассасаларининг ва ташкилотларининг ходимларини, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, нодавлат нотижорат ташкилотларни ҳамда фуқароларни рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоат хавфсизлигини таъминлашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган ички ишлар органлари ходимларини лавозим маошининг бир бараваригача бўлган миқдорда бир марталик мукофот билан рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа харажатлар учун.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 апрелдаги ПФ-65-сонли Фармонига асосан ўн биринчи — ўн учинчи хатбошлари билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2025 й., 06/25/65/0331-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинганларнинг ижтимоий мослашуви ва уларни ишга жойлаштиришда пробация бўлинмаларига ҳар томонлама амалий кўмаклашиш ва самарали ҳамкорликни ташкил этиш учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш бўйича идоралараро эксперт гуруҳини (кейинги ўринларда — эксперт гуруҳи), батафсил иш режасини тасдиқлаган ва назорат механизмларини белгилаган ҳолда ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 1 июнга қадар илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида, Концепцияни амалга ошириш натижаларини ҳисобга олган ҳолда, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва ўрнатилган тартибда киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда пробация бўлинмаларини жойлаштириш, уларни замонавий техника ва қурилмалар билан жиҳозлаш, шунингдек, бажараётган вазифаларини ҳисобга олган ҳолда фаолиятини ташкил этиш бўйича зарур чораларни кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда Пробация хизматини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 1 январга қадар пробация бўлинмаларининг штат жадвалини, назорат остидагилар билан ишловчи мутахассис-психолог лавозимларини назарда тутган ҳолда, тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида «Жиноий жазоларни ижро этиш фаолияти» мутахассислиги бўйича ўқитишни йўлга қўйсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 июнга қадар озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинганларнинг ҳисобини юритиш ҳамда назорат қилиш, уларнинг ижтимоий-психологик портретларини умумлаштириш ва фойдаланиш имконини берувчи пробациянинг марказлашган электрон тизимини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда жиноят-ижроия соҳасида илғор хорижий тажрибани ўрганиш, шу жумладан, эксперт гуруҳининг хорижий давлатларга ишчи ва танишув сафарларини ташкил этиш, халқаро ташкилотларнинг вакиллари билан учрашув ва музокаралар ўтказишни назарда тутувчи дастурни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Белгилансинки, ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, Жамғарма маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 7 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4006-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4006-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КОНЦЕПЦИЯСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси қонун устуворлиги ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, улар томонидан қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида тарбиялаш ва ахлоқан тузатиш учун ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда жазони ижро этиш тизимини такомиллаштириш бўйича қатор чоралар қабул қилинди. Хусусан, маҳкумларнинг ҳуқуқларига сўзсиз риоя этиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, ушбу соҳада коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатларига барҳам бериш, жазони ижро этиш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс тадбирлар амалга оширилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жазони ижро этиш тизимида таълим муассасаларининг фаолияти тубдан ислоҳ қилинди, маҳкумларни ўқитиш жараёнига инновацион педагогик технологиялар жорий этилди, биринчи навбатда, вояга етмаганлар ва касб-ҳунарга эга бўлмаган маҳкумларни касбий тайёрлаш механизмлари қайта кўриб чиқилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жазони ижро этиш муассасалари фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, маҳкумларни назорат қилишнинг замонавий техника воситаларини, шунингдек, улар учун масофали видео-учрашув ташкил этиш имконини берувчи видеоконференция тизимини жорий этиш ва қўллаш бўйича кенг чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳкумларнинг меҳнат билан бандлигини самарали таъминлаш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларида ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг жазони ижро этиш фаолиятини мониторинг қилиш борасидаги ваколатлари кенгайтирилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, жиноят-ижроия амалиёти таҳлили, шунингдек, жамоатчилик билан бевосита мулоқот натижалари қуйидаги ҳуқуқий механизмларни янада такомиллаштириш зарурлигини кўрсатмоқда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳкумлар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, улар томонидан қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш, уларда қонунга итоаткор хулқ-атворни, инсон, меҳнат ва ижтимоий турмуш қоидалари ҳамда анъаналарига ҳурмат муносабатини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этиш, шартли ҳукм қилинган ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан самарали назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жазони ижро этиш муассасалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, уларнинг жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий мослаштиришда фуқаролик жамияти институтлари билан узвий ҳамкорлигини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқоридагилар давлат жиноят-ижроия сиёсатининг қуйидаги асосий жиҳатларни назарда тутувчи мутлақо янги устувор йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни талаб этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Жиноят-ижроия тизимини такомиллаштириш, жиноят-ижроия қонунчилиги нормаларини тизимлаштириш ва уйғунлаштириш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Жиноят-ижроия қонунчилигини унинг халқаро стандартларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан инвентаризация қилиш асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини кенгайтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Турлича талқин қилинадиган ёки коррупциянинг юзага келишига йўл қўядиган ёхуд уларни қўллаш бўйича тушунтириш талаб этувчи нормалардан воз кечиш, шунингдек, қонун нормаларини тўғридан-тўғри қўллаш амалиётига тўлиқ ўтиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жиноят-ижроия қонунчилигида фойдаланиладиган атама ва тушунчаларнинг ҳуқуқий маъносини аниқ ифодалаш ва уларнинг бир хилда қўлланилишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Жазоларни ва бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи муассасалар ҳамда органлар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларининг тамойиллари, тартиби ва шартларини замонавий ёндашувлар, илғор халқаро стандартлар ва хорижий амалиётни ҳисобга олган ҳолда янада такомиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Пробация бўлинмаларининг фаолияти, зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга ошириши бўйича механизмлар ва ваколатларининг норматив-ҳуқуқий тартибини белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларни жамоавий сақлашга муқобил бўлган камера типида сақлаш тартибини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Жазони ижро этиш муассасалари ва пробация бўлинмалари ходимлари фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Жиноят-ижроия қонунчилиги нормаларини унификация қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Маҳкумларни ахлоқан тузатиш ва улар томонидан қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Жазо ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи органлар фаолиятини маҳкумларни ахлоқан тузатиш ва тарбиявий ишлар самарадорлигини таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар, биринчи навбатда вояга етмаганлар ва ёшларни ижтимоий мослашуви ва ишга жойлашишга ҳар томонлама амалий кўмаклашиш механизмларини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган шахсларни қайта касбий тайёрлашнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинганлар томонидан қайта жиноят содир этилиши хавфини аниқлаш ва йўл қўймаслик бўйича профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш тизимини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жазони ижро этиш тизимида психологик иш амалиётини кенг қўллаш, маҳкум шахсини унинг ижтимоий-психологик портретини тузган ҳолда ўрганиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Маҳкумларни ахлоқан тузатишда корхона, ташкилот, муассаса, жамоатчилик тузилмалари ва фуқаролар иштирокининг таъсирчан механизмларини яратиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вояга етган маҳкумларни суд қарори асосида умумий тартибли колония, манзил-колония ва тарбия колониясидан пробация бўлинмалари ваколати доирасига ўтказиш тартибини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Маҳкумларни манзил-колонияларда сақлаш тартиби ва шартларини қайта кўриб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Маҳкумларга қўлланилган интизомий жазоларнинг автоматлаштирилган ҳисобини, уларнинг хулқ-атвори ва ҳаракатларини назорат қилиш бўйича замонавий техник воситаларни, биринчи навбатда, пробация бўлинмалари фаолиятига босқичма-босқич жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, шу жумладан, тинтув жараёнида жисмоний куч ва махсус воситалар асоссиз қўлланилишига йўл қўймаслик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг давлат пенсия таъминоти кафолатини кучайтириш мақсадида, уларнинг иш ҳақидан давлат ижтимоий суғуртасига ажратмалар ўтказишга бўлган чекловни бекор қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Умумэътироф этилган халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибага мувофиқ маҳкумларнинг ҳуқуқлари доирасини янада кенгайтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Маҳкумларни олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида масофавий ўқитиш шаклини жорий этиш орқали уларнинг таълим олиши бўйича чекловларни бекор қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Маҳкумларга учрашув бериш ва алмаштиришнинг адолатли ҳамда шаффоф тартиби ва талабларини белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасаларига тақсимлаш, уларни бир муассасадан бошқасига ўтказиш, шунингдек, уларга нисбатан қўлланилган интизомий жазолар ҳисобини юритиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Маҳкумларнинг кийим-бошларини иқлим шароитлари ва замонавий талабларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Концепцияни амалга оширишдан кўзланган натижалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиноят-ижроия қонунчилигини янада такомиллаштириш, ундаги ҳуқуқий бўшлиқ ва зиддиятларни бартараф этиш, миллий хусусиятлар ва шароитларни эътиборга олган ҳолда халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани имплементация қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қуйидаги мақсадларга эришиш алоҳида аҳамият касб этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳкумларни ахлоқан тузатиш, уларнинг ҳуқуқларига сўзсиз риоя этиш, шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишини таъминлашнинг ишончли ва самарали механизмларини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноят-ижроия тизими фаолиятининг шаффофлиги ва ошкоралигини таъминлаш устидан жамоатчилик назоратини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳкумларни ахлоқан тузатишда давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхона, ташкилот, муассаса, жамоат бирлашмалари ва фуқароларнинг иштироки институтини кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жазони ижро этиш тизими фаолиятига замонавий шакл ва усулларни ҳамда илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концепцияни амалга оширишнинг пировард натижаси маҳкумларни ахлоқан тузатиш, уларнинг жиноий фаолиятининг олдини олиш, шунингдек, бошқа шахслар томонидан жиноят содир этилишига чек қўйишнинг самарали тизимини яратиш ҳисобланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2018 й., 07/18/4006/2166-сон, 13.12.2018 й., 06/18/5597/2300-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон, 15.04.2022 й., 07/22/207/0310-сон; 11.04.2025 й., 06/25/65/0331-сон)