25.10.2018 йилдаги ПҚ-3983-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 25.10.2018 йилдаги ПҚ-3983-сон
Date of entry into force
27.10.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида кимё саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Минерал ўғитларни сотишнинг бозор механизмларини жорий этиш, кимё саноати корхоналарининг қарздорликларини реструктуризация қилиш юзасидан кўрилган чоралар уларни молиявий соғломлаштиришга ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини оширишга имкон берди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, кимё тармоғини янада ривожлантириш ва диверсификация қилиш, кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг мавжуд қувватларини модернизация қилиш ва янгиларини қуриш учун инвестицияларни жалб қилиш ҳамда экспорт ҳажмини кенгайтиришга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммолар сақланиб қолмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусан, инвестициявий жозибадорликнинг пастлиги ва тармоқни ривожлантириш учун ўз маблағларининг етарли эмаслиги хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича илғор технологияларни жорий қилиш имконини бермаяпти, бунинг оқибатида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотда минерал ўғитлар улушининг юқорилиги сақланиб қолмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида жаҳон кимё саноати ривожланишининг тенденцияларини ва республиканинг муҳим хом ашё салоҳиятини ҳисобга олувчи фундаментал илмий база ва замонавий лойиҳа-инжиниринг ишланмалари мавжуд эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кимё тармоғини янада диверсификация қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ҳамда ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш учун тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, етакчи хорижий институтларни жалб қилган ҳолда замонавий илмий ва лойиҳа базасини яратиш, шунингдек, «Ўзкимёсаноат» АЖ корхоналарининг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Республика кимё тармоғини янада ривожлантириш ва диверсификация қилишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
углеводород хом ашёсини ва минерал ресурсларни чуқур қайта ишлаш асосида иқтисодиёт тармоқларида ва жаҳон бозорида талаб катта бўлган, юқори қўшилган қийматли кимё маҳсулотлари номенклатурасини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг минерал ўғитларга бўлган талабини қондириш ва экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва фаолият юритаётганларини модернизация қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кимё саноати корхоналарининг устав капиталида давлат иштирокини қисқартириш, тармоққа тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, тармоқ корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида кооперация алоқаларини ривожлантириш орқали базавий маҳсулотларни қайта ишлашни чуқурлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фанни ва соҳавий илмий тадқиқотларни фаол ривожлантириш, шунингдек, биринчи навбатда, углеводород хом ашёси ва минерал ресурсларни чуқур қайта ишлашга қаратилган илғор илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга интеграция қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа-инжиниринг ишлари ва диагностика тадқиқотлари сифатини ошириш, кимё ва кимё технологияларнинг барча йўналишлари бўйича кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг самарали тизимини ташкил этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2019 — 2030 йиллар давомида «Ўзкимёсаноат» АЖ фаолиятида ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва модернизация қилиш, базавий маҳсулотларни қайта ишлашни янада чуқурлаштириш, мавжуд активлардан оқилона фойдаланиш ва бошқаришнинг замонавий усулларини жорий қилишнинг асосий йўналишларини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2019 й., 07/19/4265/2883-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида «Ўзкимёсаноат» АЖ қуйидагиларни таъминласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Фарғонаазот» АЖ ва «Қўқон суперфосфат заводи» АЖни хорижий инвесторларга сотиш мақсадида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, кенгайтириш ва диверсификация қилиш бўйича 2018 йил 30 декабрга қадар ушбу жамиятларнинг активларини мустақил баҳолашни якунлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш заводини қуриш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун, кейинчалик «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда комплекс экспертиза қилиш шарти билан, кимё соҳасида тажрибага эга хорижий компания билан истисно тариқасида тўғридан-тўғри музокаралар асосида шартнома тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навоий вилоятида фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш комплексини қуриш бўйича 2019 йил август ойига қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда хорижий ташкилот томонидан фосфорли хом ашё майдонини баҳолаш (экспертизадан ўтказиш) асосида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш концепциясини ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ва «Ўзкимёсаноат» АЖ билан биргаликда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш натижаларига кўра, «Йўл харитаси»да кўрсатилган истиқболли инвестициявий лойиҳаларни молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгиласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда кимё соҳасида ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва кенгайтириш, янги қайта ишлаш қувватларни яратишга қаратилган янги инвестициявий лойиҳалар асосан тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига амалга оширилиши белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Халқаро консалтинг компанияларни жалб қилган ҳолда тармоқ корхоналарининг инвестициявий жозибадорлигини ва минерал ўғитлар ишлаб чиқаришда энергия тежамкорликни ошириш бўйича ишлар амалга оширилаётгани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 15 апрелига қадар халқаро консалтинг компанияларнинг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда, кимё саноати тизимини ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш бўйича таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Шахсий жавобгарлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Ариповга — «Йўл харитаси»да белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини қатъий назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С. Султановга — кимё тармоғи объектларини ўз вақтида ишга тушириш ҳамда «Йўл харитаси»да белгиланган тадбирларни амалга ошириш бўйича вазирликлар ва идораларнинг ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадовга — халқаро молия институтлари ва ташкилотлари маблағларини жалб этиш, ҳамда салоҳиятли инвесторларни топиш ва кимё тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси А.А. Абдуллаевга — жалб этиладиган маблағларни ўз вақтида ўзлаштириш ҳамда инвестициявий лойиҳалар доирасида объектлар қурилишининг якунланишини таъминлаш ва уларнинг қатъий белгиланган муддатларда лойиҳа қувватларига чиқиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, «Ўзкимёсаноат» АЖнинг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2019 й., 07/19/4265/2883-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзкимёсаноатлойиҳа» АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини номинал қийматда ва «Навоий КМК» ДКнинг Қизилқум фосфорит комбинати мулк комплексини қолдиқ баланс қийматида «Ўзкимёсаноат» АЖ устав капиталига давлат улуши сифатида киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Фарғонаазот» АЖнинг 3-сон саноат майдончасидаги умумий майдони 6,5 га бўлган фойдаланилмаётган объектларни (цехлар, объектлар ва уларга туташ ҳудудлари билан) инвестиция мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан «ноль» қийматида сотиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан, капролактам ишлаб чиқариш чиқиндиларини утилизация қилиш ва қайта ишлаш учун беғараз топшириш юзасидан патентланган технологияга эга бўлган «ECO TECН GROUP» ҚК МЧЖ билан инвестиция келишувини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йилдан бошлаб «Ўзкимёсаноат» АЖ таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлар томонидан йиллик молиявий ҳисоботларни эълон қилиш ва уларни Халқаро аудит стандартлари ва Халқаро молиявий ҳисоботлар стандартларига мувофиқлиги юзасидан ташқи аудитдан ўтказиш тартибини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йилга қадар халқаро тажрибага асосланиб инвестиция ва ишлаб чиқариш жараёнларини, моддий ва молиявий ресурсларни бошқариш бўйича ахборот тизимларини, самарадорликни ошириш кўрсаткичларини қўллаган ҳолда ходимлар меҳнатини рағбатлантиришнинг замонавий усулларини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ва қайта молияловчи тижорат банкларига кимё саноатида янги инвестициявий лойиҳаларни тайёрлаш мақсадида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тадқиқот ишларини амалга ошириш учун «Ўзкимёсаноат» АЖ ва унинг таркибига кирувчи хўжалик жамиятларига кредитлар ажратишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги инвестициявий лойиҳаларни тайёрлаш учун кредитлар Жамғарма томонидан шартномада белгиланган, бироқ 5 млн. АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда молиялаштириладиган янги инвестициявий лойиҳаларни тайёрлаш учун Жамғарма томонидан ажратиладиган кредит миқдори 10 млн. АҚШ доллари эквивалентигача кўпайтирилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларини ажратишга тармоқ илмий-техника кенгаши билан келишилган техник вазифа, «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда экспертизадан ўтказилган лойиҳа олди ҳужжатларни тайёрлаш ва тадқиқот ишларини бажариш бўйича тузилган шартнома асос бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу бандга асосан Жамғарма кредитларини ажратиш Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма кредитлари хизмат кўрсатувчи банклар орқали қайта молиялаштирилади ва қайта молияловчи банкнинг йиллик 0,25 фоиз миқдоридаги маржаси қўшилган ҳолда, лойиҳани ишга тушириш даврига қадар, жумладан, 3 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда умумий йиллик фоиз ставкаси 2,25 фоиз миқдорида 5 йил муддатга ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредитлар ва улар бўйича барча харажатлар техник-иқтисодий асос тасдиқланиши жараёнида лойиҳалар қийматига киритилади ва уларнинг қайтарилиши лойиҳалар амалга оширилганидан кейин, объектлар ишга туширилганидан сўнг олинган даромадлар ва лойиҳа ҳужжатларини инвесторларга сотишдан тушган Жамғарма маблағлари ҳамда қарз олувчининг умумхўжалик фаолиятидан олинган даромадлар ёки «Ўзкимёсаноат» АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Ўзкимёсаноат» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг Корея кимё технология илмий-тадқиқот институти (KRICT) билан ҳамкорликда «Тошкент кимё технологиялари илмий-тадқиқот институти» МЧЖ ва «Ўзкимёсаноатлойиҳа» АЖ негизида — Илмий тадқиқот ва лойиҳалаш институти — Кимё технологиялари маркази (кейинги ўринларда — Марказ)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, «Ўзкимёсаноат» АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Марказ фаолиятини ташкил қилиш учун EDCF (Корея Республикаси) линияси бўйича Эксимбанкнинг 50 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит ва грант маблағларини жалб этишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзкимёсаноат» АЖ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Марказ фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзкимёсаноат» АЖ ва унинг таркибига кирувчи хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги давлат улуши бўйича 2019 — 2021 йиллар якунларига кўра ҳисобланадиган дивидендлар инвестициявий лойиҳаларини молиялаштириш, шу жумладан, инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб этилган кредит ва қарзларни тўлашга йўналтириш шарти билан капитализация қилинсин (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтириладиган 30 фоиз миқдоридаги дивидендлар бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Жамғарма, тижорат банклари ва «Ўзкимёсаноат» АЖнинг «Ўзкимёсаноат» АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарнинг Жамғарма ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредитлари бўйича мажбуриятларини 2-иловага мувофиқ реструктуризация қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзкимёсаноат» АЖ корхоналарининг мажбуриятлари бўйича олдин берилган давлат кафолатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. «Ўзкимёсаноат» АЖ бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 25 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3983-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ-3983-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзкимёсаноат» АЖ фаолиятида ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва модернизация қилиш, базавий маҳсулотларни қайта ишлашни янада чуқурлаштириш, мавжуд активлардан оқилона фойдаланиш ва бошқаришнинг замонавий усулларини жорий қилишнинг асосий йўналишларини амалга ошириш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Тадбирлар

Лойиҳа
қиймати ва молиялаштириш манбалари

Амалга ошириш шакли ва механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

I. Минерал ўғитлар ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш бўйича инвестиция лойиҳалари

1.

«Самарқандкимё» АЖ негизида аммиак, карбамид, сульфат аммоний

ва меламин ишлаб чиқариш

450 млн АҚШ долл.

1. Лойиҳа бўйича маркетинг тадқиқотларини ўтказиш.


2. Лицензиарларни танлаш ва баҳолаш.



3. «Самарқандкимё» АЖнинг техник аудитини ўтказиш.

4. Лойиҳанинг оптимал конфигурациясини танлаш.


5. Лойиҳа доирасида базавий лойиҳалаштириш (FEED) ва ТИАни ишлаб чиқиш.


6. ЕРС контрактини тайёрлаш ва имзолаш (тадқиқот ишлари ва қурилиш).



7. Дастлабки қурилиш ишларини амалга ошириш.



8. Лойиҳа учун молиялаштиришни излаш ва жалб қилиш.



9. Асосий қурилиш ишларини амалга ошириш.

2019 йил апрель


2019 йил
апрель — июнь


2019 йил июль

2019 йил июль


2019 йил август —
2020 йил май


2019 йил декабрь —
2020 йил март


2019 йил декабрь —
2020 йил март


2019 йил август —
2020 йил август


2020 йил март —

2023 йил февраль

«Ўзкимёсаноат» АЖ

(Темиров)

2.

«Навоийазот» АЖда азот кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш

216,6 млн АҚШ долл.

1. Технологик ускуналарни харид қилиш ва етказиш.


2. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.


3. Тайёргарлик ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш.


4. Ўрнатилган тартибда объектни фойдаланишга қабул қилиш бўйича ишчи комиссия далолатномасини расмийлаштириш.

2019 йил сентябрь


2019 йил октябрь


2019 йил декабрь


2020 йил март

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

«Навоийазот» АЖ (Шарипов)

3.

«Навоийазот» АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришни ташкил этиш

985,7 млн АҚШ долл.

1. Технологик ускуналарни харид қилиш ва етказиш.


2. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.


3. Ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш, ишлаб чиқаришни бошлашни таъминлаш.


4. Ўрнатилган тартибда объектни ишга қабул қилиш бўйича ишчи комиссия далолатномасини расмийлаштириш.

2019 йил август


2020 йил май


2020 йил сентябрь



2020 йил декабрь

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

«Навоийазот» АЖ (Шарипов)

4.

«Аммофос-Максам» АЖда фосфорли ўғитлар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш — I босқич

9,7 млн АҚШ долл.

1. Технологик ускуналарни харид қилиш ва етказиш.


2. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.


3. Ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш ва ишлаб чиқаришни бошлашни таъминлаш.

2019 йил июль


2019 йил август


2019 йил сентябрь

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),
«Аммофос-Максам» АЖ (Ибрагимов)

5.

«Деҳқонобод калий заводи» МЧЖда калий сульфати
ва калий тузларининг бошқа турларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш

61 млн АҚШ долл.

1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш.


2. Хорижий инвесторлар, технология лицензиарларини излаб топиш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш.

2019 йил октябрь


2020 йил январь

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

«Деҳқонобод калий заводи» МЧЖ (Шерматов),

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков)

6.

«Деҳқонобод калий заводи» МЧЖда гранулаланган хлорли калий ишлаб чиқаришни ташкил этиш

15 млн АҚШ долл.

1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш.


2. Хорижий инвесторлар, технология лицензиарларини излаб топиш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш.

2019 йил октябрь


2020 йил январь

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

«Деҳқонобод калий заводи» МЧЖ (Шерматов),

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков)

7.

Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш

600 млн АҚШ долл.

(манбалар аниқланмоқда)

1. Дастлабки лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2. Молиялаштириш манбаларини аниқлаш ва кейинчалик ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказиш шарти билан бош пудратчи билан шартнома тузиш орқали лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.

3. Молиялаштиришни очиш.



4. Қурилиш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш.

2019 йил июль


2019 йил ноябрь




2019 йил

декабрь


2022 йил декабрь

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев),

Асакабанк (Сайдуллаев),

«ЎзИнжиниринг» РЛИ

(Уразаев)

8.

Навоий вилоятида фосфорли ўғитлар, олтингугурт кислотасини ишлаб чиқариш, фосфорит хом ашёсини қайта ишлаш

950 млн АҚШ долл.

1. Қўшимча геологик тадқиқотлар ўтказиш ва халқаро ташкилот томонидан фосфор хом ашёси майдонини баҳолаш (экспертиза) асосида лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш орқали технология лицензиарларини аниқлаш.


2. Фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарадиган қазиб олиш ва қайта ишлаш мажмуаларининг дастлабки лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


3. Қайта ишлаш мажмуаси ва фосфорли ўғитларни ишлаб чиқариш бўйича тегишли келишувларга эришилган ҳолда потенциал хорижий инвестор ёки кредиторни излаб топиш.


4. Молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.


5. Бош пудратчини аниқлаш ва шартнома тузиш ҳамда уни ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказиш.


6. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш ишларини бошлаш.


7. Қурилиш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш.

2019 йил октябрь





2020 йил апрель



2020 йил июль




2020 йил октябрь



2021 йил январь

2021 йил февраль


2024 йил июль

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров), Давлат геология қўмитаси (Исламов),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев),

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков),

Навоий вилояти ҳокимияти (Турсунов),

«ЎзИнжиниринг» РЛИ

(Уразаев)

9.

«Фарғонаазот» АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришни модернизация қилиш

91 млн АҚШ долл.

1. Потенциал инвесторнинг инвестиция мажбуриятлари ҳисобидан молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.


2. Бош пудратчини аниқлаш ва у билан шартнома тузиш ҳамда ўрнатилган тартибда уни экспертизадан ўтказиш.


3. Молиялаштиришни очиш.


4. Қурилиш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш.

2019 йил декабрь




2020 йил март



2020 йил май


2023 йил декабрь

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

«Фарғонаазот» АЖ (Салижанов),

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев),

«ЎзИнжиниринг» РЛИ

(Уразаев)

10.

«Фарғонаазот» АЖда аммиакли селитра ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва концентрация қилинмаган азот кислотаси ишлаб чиқаришни кенгайтириш

45 млн АҚШ долл.

1. Потенциал инвесторнинг инвестиция мажбуриятлари ҳисобидан молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.


2. Бош пудратчини аниқлаш ва у билан шартнома тузиш ҳамда ўрнатилган тартибда уни экспертизадан ўтказиш.


3. Молиялаштиришни очиш.


4. Қурилиш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш.

2019 йил декабрь




2020 йил март



2020 йил май


2023 йил декабрь

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

«Фарғонаазот» АЖ (Салижанов),

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев),

«ЎзИнжиниринг» РЛИ

(Уразаев)

11.

«Аммофос-Максам» АЖда фосфорли ўғитлар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш II босқич

70 млн АҚШ долл.

1. Лойиҳа концепциясини технология лицензиарлари билан ишлаб чиқиш
ва лойиҳани амалга ошириш шартларини «Аммофос-Максам» АЖнинг хорижий ҳамтаъсисчиси «Максам» (Испания) компанияси билан келишиш.


2. Молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.


3. Бош пудратчини аниқлаш ва у билан шартнома тузиш ҳамда ўрнатилган тартибда уни экспертизадан ўтказиш.


4. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш ишларини бошлаш.


5. Қурилиш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш.

2019 йил октябрь




2020 йил март



2020 йил июнь



2020 йил июль


2022 йил декабрь

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

«Аммофос-Максам» АЖ (Ибрагимов)

12.

«Қўқон суперфосфат заводи» АЖда ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва кенгайтириш ҳамда янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш

70 млн АҚШ долл.

1. Лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш.


2. Лойиҳани амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш.


3. Биринчи босқични фойдаланишга топшириш (175,0 минг тн. соф вазндаги суперфосфат).


4. Иккинчи босқични фойдаланишга топшириш (350,0 минг тн. соф вазндаги суперфосфат).


5. Жамиятнинг ривожланиш концепциясини тайерлаш ва II босқич доирасида инвестиция мажбуриятларини жалб қилиш.

2019 йил июль


2019 йил июль



2020 йил июль



2021 йил январь



2021 йил декабрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги (Жўраев),

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги

(Умурзаков), Фарғона вилояти ҳокимияти (Ганиев),

хорижий инвестор

II. Полимер маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳалари

13.

«Навоийазот» АЖда поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш

500,1 млн АҚШ долл.

1. Монтаж ишларининг механик қисмини якунлаш.


2. Ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш.


3. Объектни фойдаланишга топшириш.


4. Ўрнатилган тартибда объектни фойдаланишга қабул қилиш бўйича ишчи комиссия далолатномасини расмийлаштириш.

2019 йил июль


2019 йил август


2019 йил сентябрь


2019 йил декабрь

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

«Навоийазот» АЖ (Шарипов)

14.

«Жиззах» ЭИЗда БОПП пленка ишлаб чиқаришни ташкил этиш

40 млн АҚШ долл.

1. Қўшма корхонани ташкил этиш.


2. Лойиҳанинг бизнес режасини ишлаб чиқиш.


3. Бош пудратчини аниқлаш ва у билан шартнома тузиш.


4. Лойиҳанинг Ўзбекистон томони улушини биргаликда молиялаштириш учун тижорат банкининг кредитини жалб қилиш.


5. Молиялаштиришни очиш.


6. Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш.


7. Объектни фойдаланишга топшириш.

2019 йил август


2019 йил декабрь


2020 йил март


2020 йил май



2020 йил июнь


2020 йил август


2021 йил декабрь

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

«Жиззах пластмасса» АЖ (Туракулов), «ЎзСҚБ» АТБ (Воитов),

Жиззах вилояти ҳокимияти (Солиев),
«Жиззах» ЭИЗ дирекцияси

(Зоиров)

15.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ билан ҳамкорликда

ПЭТ, синтетик каучук, кимёвий толалар, полистирол, полимерлар ва бошқа нефт-кимё маҳсулотларини келгусида ишлаб чиқариш мақсадида МТО технологияси бўйича 2 млрд м3 газни қайта ишлаб, олефинлар ишлаб чиқариш

6 500 млн АҚШ долл.

1. «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Ўзкимёсаноат» АЖ мутахассисларидан иборат қўшма ишчи гуруҳ тузиш.


2. 2019 йил май ойида Тошкентдаги халқаро нефт-газ конференциясида лойиҳанинг потенциал иштирокчилари, лицензиарлар, инвесторлар, консультантлар билан бизнес форум ўтказган ҳолда, лойиҳа концепциясини аниқлаш.


3. Бозорни ўрганиш натижасида технологик конфигурацияни ишлаб чиқиш ва маҳсулот тури бўйича қувватларни аниқлаш.


4. Йириклаштирилган молиявий-иқтисодий моделни ишлаб чиқиш.

2019 йил апрель



2019 йил май





2019 йил сентябрь



2019 йил ноябрь

Энергетика вазирлиги

(Султанов),

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги

(Умурзаков),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

(Ходжаев),

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров)

III. Республика иқтисодиёт соҳалари учун кимё маҳсулотларининг мавжуд турларини кенгайтириш ва янги турларини яратиш бўйича инвестиция лойиҳалари

16.

Навоий вилоятида ферросилиций ишлаб чиқаришни ташкил этиш

10 млн АҚШ долл.

1. Ишлаб чиқариш технологиясини аниқлаш ва бизнес режани ишлаб чиқиш.


2. Бош пудратчини аниқлаш.


3. Молиялаштириш манбаларини аниқлаш, молиялаштиришни очиш ва қурилиш ишларини бошлаш.


4. Объектни фойдаланишга топшириш.

2019 йил сентябрь


2019 йил ноябрь


2020 йил январь



2022 йил август

«Навоийазот» АЖ

(Шарипов),

Давлат геология қўмитаси (Исламов),
«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров)

17.

Капролактам ишлаб чиқаришда кимёвий чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилишни ташкил этиш

3 млн АҚШ долл.

1. Капролактам ишлаб чиқариш чиқиндиларини «ECO TECН GROUP» ҚК МЧЖга беғараз ўтказиш шартлари:

чиқинди полигони ҳудудида чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлашга мўлжаллаган мини завод қуриш учун тегишли рухсатнома олиш;

чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлашда хавфсизликни таъминлаш учун мини заводни қонунчиликда ўрнатилган барча талаб ва нормаларга риоя қилган ҳолда, инвесторнинг 3 млн АҚШ долларидан кам бўлмаган ўз маблағлари ҳисобига қуриш;

чиқинди полигонини капролактам ишлаб чиқариш чиқиндиларидан бутунлай тозалаш ва капролактам ишлаб чиқариш чиқиндиларидан тозаланган чиқинди полигонини «Максам-Чирчиқ» АЖ балансига кейинчалик фойдаланиш учун қайтариш;

70 тадан кам бўлмаган янги иш ўринларини яратиш;

инвестор томонидан табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари ва атроф-муҳитни сақлаш чораларини кўриш, шунингдек, экологияга турли зарарлар етказилиши хавфининг жавобгарлигини ўз маблағлари ҳисобига қоплаш мажбуриятини қабул қилиш.

2. Кичик завод қуриш учун Тошкент вилояти Паркент туманида умумий майдони 9,21 га бўлган ер участкасини ажратиш.

2019 йил апрель

















2019 йил май

Давлат активларини бошқариш агентлиги (Жўраев),

«Максам-Чирчиқ» АЖ (Сайдахмедов),
«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

Тошкент вилояти ҳокимияти (Ибрагимов),

Давлат экология қўмитаси (Қўчқоров),

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков)

18.

«Навоийазот» АЖ негизида аммоний роданити ва натрий полисульфиди асосида тиомочевина ишлаб чиқаришни ташкил этиш

50 млн АҚШ долл.

1. Лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш.


2. Лойиҳанинг ТИАсини экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.


3. Қўшма корхонани ташкил этиш.


4. Лойиҳанинг молиялаштириш, шу жумладан Ўзбекистон томони улушини биргаликда молиялаштириш учун манбаларни аниқлаш.


5. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш ишларини бошлаш.


6. Объектни фойдаланишга топшириш.

2019 йил сентябрь


2019 йил ноябрь


2020 йил январь


2020 йил март



2020 йил июнь


2022 йил декабрь

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

«Навоийазот» АЖ

(Шарипов),

«ЎзИнжиниринг» РЛИ (Уразаев),

Ўзсаноатқурилишбанк (Воитов)

19.

«Жиззах пластмасса» АЖда кимёвий қўшилмалар ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш

1,6 млн АҚШ долл.

1. Кимёвий қўшилмаларни чиқаришга доир технологик ускуналарни жойлаштириш учун ишлаб чиқариш майдонини тайёрлаш.

2. Кимёвий қўшилмаларни чиқаришга доир ускуналарни тайёрлаш, етказиш ва ўрнатиш.


3. Кимёвий қўшилмаларни чиқаришга доир объектни фойдаланишга топшириш.

2019 йил июнь


2019 йил октябрь



2019 йил декабрь

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

«Жиззах пластмасса» АЖ (Туракулов)

20.

«Навоийазот» АЖда қуруқ циан тузларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш

30 млн АҚШ долл.

1. Лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш.


2. Лойиҳанинг ТИАсини экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.


3. Қўшма корхонани ташкил этиш.


4. Лойиҳанинг молиялаштириш, шу жумладан Ўзбекистон томони улушини биргаликда молиялаштириш учун манбаларни аниқлаш.


5. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш ишларини бошлаш.


6. Объектни фойдаланишга топшириш.

2019 йил сентябрь


2019 йил ноябрь


2020 йил январь


2020 йил апрель


2020 йил июнь



2023 йил июль

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

«Навоийазот» АЖ

(Шарипов),

«ЎзИнжиниринг» РЛИ (Уразаев),

Ўзсаноатқурилишбанк (Воитов)

21.

Навоий вилоятида ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

5 млн АҚШ долл.

1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш.

2. Хорижий инвесторлар, технология лицензиарларини излаб топиш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш.

2019 йил октябрь

2020 йил март

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков)

22.

«Ангрен» ЭИЗда енгил, юк ва автобус шиналари, конвейер ленталари, шунингдек, бошқа резина маҳсулотларини ишлаб чиқариш
(II босқич)

200 млн АҚШ долл.

1. Маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, лойиҳанинг дастлабки лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2. Хорижий инвесторлар ва технология лицензиарларини излаб топиш ҳамда тегишли келишувларга эришиш.


3. Лойиҳани молиялаштириш манбаларини аниқлаш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш.

2019 йил декабрь


2020 йил март



2020 йил май

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

«Биринчи резинотехника заводи» МЧЖ (Тиллаев),

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков),

«Ўзкимёсаноат-лойиҳа» АЖ (Абдуллаев)

23.

ЛАБ асосида синтетик ювиш воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

58,6 млн АҚШ долл.

1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш.

2. Хорижий инвесторлар, технология лицензиарларини излаб топиш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш.

2019 йил октябрь

2020 йил март

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков)

24.

«Ангрен» ЭИЗ ҳудудида тўқимачилик кордларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш

20 млн АҚШ долл.

1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш.

2. Хорижий инвесторлар, технология лицензиарларини излаб топиш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш.

2019 йил октябрь

2020 йил март

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков),

Тошкент вилояти ҳокимияти (Ибрагимов)

25.

«Ангрен» ЭИЗ ҳудудида техник углерод ишлаб чиқаришни ташкил этиш

100 млн АҚШ долл.

1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш.

2. Хорижий инвесторлар, технология лицензиарларини излаб топиш ва лойиҳани амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш.

2019 йил октябрь

2020 йил март

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков),

Тошкент вилояти ҳокимияти (Ибрагимов)

26.

«Қўнғирот сода заводи» МЧЖда мавжуд калцинацияланган сода ишлб чиқаришни кенгайтириш
ва бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

180 млн АҚШ долл.

1. Хорижий инвестор билан биргаликда лойиҳани амалга ошириш тармоқ жадвалини келишиш ва тасдиқлаш.

2. Инвестор ва молия институтлари билан хорижий инвестицияларни жалб қилиш шартларини ишлаб чиқиш.

2019 йил август


2019 йил декабрь

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),
Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков)

27.

ПВХ ишлаб чиқариш учун каустик сода
ва хлор ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

213 млн АҚШ долл.

1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш.

2. Хорижий инвесторлар, технология лицензиарларини излаб топиш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш.

2019 йил октябрь

2020 йил март

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков)

28.

Водород пероксидини ишлаб чиқариш

25 млн АҚШ долл.

1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш.

2. Хорижий инвесторлар, технология лицензиарларини излаб топиш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш.

2019 йил октябрь

2020 йил март

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков)

29.

«Навоийазот» АЖ метанол негизида кенг турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

435 млн АҚШ долл.

1. Маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, лойиҳанинг дастлабки лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2. Хорижий инвесторлар ва технология лицензиарларини излаб топиш ҳамда тегишли келишувларга эришиш.

3. Лойиҳани молиялаштириш манбаларини аниқлаш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш.

2019 йил октябрь


2019 йил декабрь


2020 йил февраль

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков),

«Ўзкимёсаноат-лойиҳа» АЖ (Абдуллаев)

30.

«Фарғонаазот» АЖ негизида мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва янги турдаги кам тоннали кимё маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

12,2 млн АҚШ долл.

1. Қувватларни ошириш ва янги турдаги кам тоннали кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича бизнес режа ишлаб чиқиш.

2. Лойиҳани молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

3. Ускуналарни харид қилиш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш.

4. Лойиҳани босқичма-босқич фойдаланишга топшириш.

2019 йил июнь


2019 йил декабрь

2020 йил декабрь

2021 йил март

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

«Фарғонаазот» АЖ (Салижанов)

31.

Катализаторлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

125 млн АҚШ долл.

1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш.

2. Хорижий инвесторлар, технология лицензиарларини излаб топиш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш.

2019 йил октябрь

2020 йил март

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга ошириладиган лойиҳаларнинг умумий қиймати — 12 073,0 млн АҚШ долл.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур «Йўл харитаси»даги тадбирларни амалга ошириш механизми ва муддатларига инвесторлар билан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш шартларини ишлаб чиқиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тузатишлар киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Лойиҳаларнинг параметрларига лойиҳалар ДТИА/ТИАси ишлаб чиқилиши асосида ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2019 й., 07/19/4265/2883-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ-3983-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан «Ўзкимёсаноат» АЖ инвестициявий лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун ажратилган, якуний тўлов муддатлари узайтирилмаган ҳолда қайта молияловчи банкларнинг мажбуриятлари реструктуризация қилинадиган кредитлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

млн. АҚШ доллари

Т/р

Инвестициявий лойиҳаларнинг номи

Жами кредит суммаси,
жумладан

Асосий қарз суммаси *

расмийлаш-тирилган кредит суммаси

ажратилган кредит суммаси

жами

жумладан

2019 й.

2020 й.

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ

1.

Деҳқонобод калийли ўғитлар заводини қуриш (I босқич)

61,7

61,7

26,0

13,0

13,0

2.

Деҳқонобод калийли ўғитлар заводининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш (II босқич)

128,1

106,4

64,0

32,0

32,0

3.

«Навоийазот» АЖда азот кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш

75,5

75,5

20,6

10,3

10,3

«Асака» АТБ

4.

«Навоийазот» АЖда поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш

69,1

69,1

18,6

9,3

9,3

5.

«Навоийазот» АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришни ташкил этиш

320,0

336,9

32,2

-

32,2

6.

«Ангрен» ЭИЗда конвейер ленталари, қишлоқ хўжалиги ва автомобиль шиналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

27,6

25,5

8,5

4,25

4,25

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки

7.

Аммиак селитраси ва азот кислотаси ишлаб чиқариш мажмуаси қурилишини якунлаш («Фарғонаазот» АЖ 2001 йил 3 июлдаги рақамсиз кредит шартномаси)

56,6

56,6

26,06

13,03

13,03

ЖАМИ

738,6

731,7

195,96

81,88

114,08

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: фоизларни кечиктириш фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ-3983-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш Дастури тўғрисида» 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3236-сон қарорининг 4-иловаси чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 августдаги ПҚ-3900-сон қарорининг иловасидаги 30-позиция чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси эркин иқтисодий зоналарида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 февралдаги 110-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Ўзкимёсаноат» АЖ бўлими қуйидаги мазмундаги 161 ва 162 позициялар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

161.

Турли лак-бўёқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

2021 йил 4-чорак

10 минг тонна

4,0

3,0

1,0

ЎзСҚБ

30

«Навоий» ЭИЗ

162.

БОПП пленкаси ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

2022 йил 4-чорак

20 минг тонна

40,0

24,0

6,0

10,0

ЎзСҚБ

50

«Жиззах» ЭИЗ

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 1-илованинг 17, 18, 19 ва 20-позициялари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Деҳқонобод калийли ўғитлар заводининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш (II босқич)» инвестициявий лойиҳаси доирасида тоғ-кон мажмуаси қурилишини якунлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 2 августдаги 576-сон қарорнинг 4-банди учинчи хатбошидаги ва 6-бандидаги «2018 йил 1 сентябрь» сўзлари «2020 йил 1 январь» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2018 й., 07/18/3983/2106-сон; 04.04.2019 й., 07/19/4265/2883-сон; 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)