Ҳужжат кучини йўқотган 09.02.2023 25.10.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1948-16
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 25.10.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1948-16
Date of entry into force
25.10.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 09.02.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 25 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1948-16]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сонли «Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3420, 08.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сон қарори (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раис М. НУРМУРАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 22 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30/8-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/8-сонли қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 7-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Банклар томонидан тадбиркорлик фаолияти субъектларидан ҳужжатларга муҳр қўйиш ёки ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлашни талаб этиш тақиқланади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 8-банднинг иккинчи хатбошиси «тақдим қилинади» деган сўзлардан кейин «, таъсисчилари резидент жисмоний шахслардан иборат бўлган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида масофадан туриб ҳисобварақ очиш ҳолатлари бундан мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидаги мазмундаги 82-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«82. Таъсисчилари резидент жисмоний шахслардан иборат бўлган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтиш жараёнида миллий ва чет эл валютасидаги банк ҳисобварағини масофадан туриб очиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк ҳисобварағини очиш банк ҳисобварағи шартнома офертасини акцептлаш йўли билан тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур юридик шахслар томонидан тўловлар ушбу йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ имзолар намуналари қўйилган икки дона варақча ҳамда юридик шахс номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат) тақдим этилгандан сўнг, амалга оширилиши мумкин. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатдан нусха олиниб, асли қайтариб берилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 12-банднинг «б» кичик бандидан «ва муҳр изи» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 13-банднинг «в» кичик бандида «3-иловасида» деган сўзлар «3а-иловасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«в) тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун мазкур йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ имзолар намуналари қўйилган икки дона варақча;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги «в1» кичик банди билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«в1) тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар учун мазкур Йўриқноманинг 3а-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган икки дона варақча;».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 33-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тадбиркорлик фаолияти субъектлари номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахсларнинг имзо намуналари тақдим этилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 35-банддаги «муҳр мавжуд бўлган тақдирда» деган сўзлар «тадбиркорлик фаолияти субъектларидан муҳр қўйиш талаб этилмайди» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. 36-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мазкур банд талаблари тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан тадбиқ этилмайди.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 3-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда 3а-илова билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
1-ИЛОВА

«Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага
3-ИЛОВА

Олд томони

‎‎Имзолар намуналари қўйилган

‎‎БАНК БЕЛГИСИ

‎‎ВАРАҚЧА
‎(тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун) ‎

Ҳисобварақ эгаси __________________________________ Имзолар намуналарини қабул қилишга рухсат берилди ‎‎

‎‎(тўлиқ номи)

_________________________________________________‎‎ ‎‎‎‏Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс ___________________
___________________________________________
‎‎Манзили: _________________________________________

(имзо)‎

‎‎_________________________________________________

‎‎Сана: 20__ йил «___» ______________

БОШҚА БЕЛГИЛАР _______________________________

‎‎_______________________________

‎‎

‎Орқа томони
________________________________________ ‎‎

‎‎Ҳисобварақ рақами ________________

‎‎(хўжалик юритувчи субъектнинг номи)

‎‎Лавозими

‎‎Фамилияси, исми, отасининг исми‎

Имзо намуналари‎

‎‎Биринчи ёки иккинчи имзо ҳуқуқидан вақтинча фойдаланувчи мансабдор шахсларнинг ваколат муддати

Биринчи имзо‎

‎‎‎ ‎‎‎
‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎

‎‎Иккинчи имзо‎

‎‎‎ ‎‎‎
‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
Ваколат ва имзоларни тасдиқлайман _____________________________‎‎
‎‎(Юридик шахс раҳбари)

‎‎(Ф.И.О. ва имзо)‎

Берилган чек дафтарчалари‎‎‎‎‎‎‎

Сана‎

№ дан‎‎‎

№ гача‎‎‎

‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎‎ ‎‎‎ ».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага
3а-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олд томони

‎‎Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган

‎‎БАНК БЕЛГИСИ

‎‎ВАРАҚЧА

Ҳисобварақ эгаси __________________________________ Имзолар намуналарини қабул қилишга рухсат берилди ‎‎

‎‎(тўлиқ номи)

_________________________________________________‎‎ ‎‎‎‏Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс ___________________
___________________________________________
‎‎Манзили: _________________________________________

(имзо)‎

‎‎_________________________________________________

‎‎Сана: 20__ йил «___» ______________

БОШҚА БЕЛГИЛАР _______________________________

‎‎_______________________________

‎‎

‎Орқа томони
________________________________________ ‎‎

‎‎Ҳисобварақ рақами ________________

‎‎(хўжалик юритувчи субъектнинг номи)

‎‎Лавозими

‎‎Фамилияси, исми, отасининг исми‎

Имзо намуналари‎

‎‎Биринчи ёки иккинчи имзо ҳуқуқидан вақтинча фойдаланувчи мансабдор шахсларнинг ваколат муддати

Биринчи имзо‎

‎‎‎ ‎‎‎
‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎

‎‎Иккинчи имзо‎

‎‎‎ ‎‎‎
‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
Ваколат ва имзоларни тасдиқлаган хўжалик юритувчи
‎Юритувчи субъект муҳрининг ўрни
Тасдиқлайман_______________________________________________
‎‎(Юридик шахс раҳбари)

(Ф.И.О. ва имзо)

Берилган чек дафтарчалари‎‎‎‎‎‎‎

Сана‎

№ дан‎‎‎

№ гача‎‎‎

‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎‎ ‎‎‎ ».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 10/18/1948-16/2099-сон)