Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларида талаб юқори бўлган тор доирадаги ва ихтисосли мутахассисликлар бўйича юридик кадрлар тайёрлаш тизимини яратиш, шунингдек, касбий юридик таълим сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлиги тузилмасида ҳар бир ҳудудда биттадан — 14 та юридик коллеж (кейинги ўринларда юридик коллежлар деб аталади) ташкил этилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик коллежларнинг ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш, уларга амалий ва ахборот-ресурс жиҳатидан кўмаклашиш Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда ТДЮУ деб аталади) томонидан, уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш ҳамда ташкилий-кадрлар базасини мустаҳкамлаш эса — ҳудудий адлия органлари томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2019 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик коллежларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларида ўқув юкламаси ҳажми 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан келишган ҳолда юридик коллежлар намунавий тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг талаб юқори бўлган тор доирадаги ва ихтисосли мутахассисликлар бўйича тизимли фикрлаш қобилияти, иш юритиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашнинг амалий кўникмаларига эга бўлган ва хорижий тилларни биладиган касб-ҳунар таълими бўйича юридик кадрларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим жараёнини ўқув жараёнига илғор таълим стандартларини жорий этишга йўналтирилган замонавий шакллар ва усуллар, инновацион педагогик технологиялар асосида ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув жараёнига тегишли мутахассислик ва касблар бўйича бой иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни кенг жалб этган ҳолда юридик таълим ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий инновацион ўқув лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, шунингдек, ўқувчилар амалиётини ташкил этиш учун тегишли ҳудудлардаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, бошқа ташкилотлар, таълим ва илмий муассасалар билан ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчилар учун мўлжалланган янги авлод дарсликлари, махсус ўқув-методик адабиётлар яратишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш самарадорлигини, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, уларда ватанпарварлик, Ватан тақдири ва келажагига масъуллик ҳамда дахлдорлик туйғусини шакллантириш ва ривожлантириш чораларини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. ТДЮУга қуйидаги вазифалар юклансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) юридик коллежларда ўқув-методик жараённи мувофиқлаштиришнинг самарали механизмини яратиш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«юриспруденция» йўналиши бўйича замонавий стандартларни ҳисобга олган ҳолда касб-ҳунар таълими мутахассисликлари ва касблари бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик коллежларни ўқув-методик жараённи ташкил этиш соҳасидаги янгиликлар ҳақида, шу жумладан, сайёр маслаҳатларни ўтказиш орқали доимий хабардор қилишни йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим жараёнида ўқувчиларнинг мантиқий ва тизимли фикрлаш, ҳуқуқий ҳужжатларни тузиш амалий кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган юридик фанларни ўқитишнинг замонавий шакл ва усулларини, педагогик, ахборот-коммуникация, инновацион технологияларни қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчилар билимини нохолис баҳолаш эҳтимолини истисно қиладиган замонавий баҳолаш тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим мутахассисликлари ва касблари доирасида ўқувчилар амалиётини ташкил этиш ва ўташ механизмини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик коллежлар учун мўлжалланган янги авлод дарсликлари, махсус ўқув-методик адабиётларни яратиш бўйича ишларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) юридик коллежлар ўқувчилари билим олиши ва маданияти даражасини оширишнинг доимий мониторинги олиб борилишини назарда тутадиган тизимни жорий этиш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик коллежларда ўқув жараёнини ташкил этиш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига таклифлар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. ТДЮУга ўқувчиларда ишга қабул қилишда талаб қилинадиган билим ва кўникмаларни шакллантириш учун юридик коллежларда умумий ўқув-методик сиёсатни ишлаб чиқиш бўйича ваколатли органлар, иш берувчилар ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат маслаҳат кенгашини тузиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик коллежлар уставлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, улар давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик коллежлар штат жадвали ва харажатлари сметаси белгиланган тартибда тасдиқланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик коллежлар малакали бошқарув ва педагог кадрлар билан бутланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан келишган ҳолда юридик коллежлар ўқувчилари билимини баҳолаш, якуний давлат аттестацияси, шунингдек, улар томонидан амалиёт ўталиши тўғрисидаги низомлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик коллежларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан, зарур ўқув ва спорт асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, ахборот-ресурс фонди билан жиҳозлаш чора-тадбирлари дастури ишлаб чиқилишини ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик коллежларга ўқувчиларнинг амалиёт ўташини ташкил этишда ҳар томонлама кўмаклашсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тошкент давлат юридик университетининг Лицей ва коллежлар билан ишлаш бўлими ходимларининг штатдаги чекланган сони 8 нафаргача кўпайтирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатлар юридик коллежларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент давлат юридик университетининг Лицей ва коллежлар билан ишлаш бўлими штат бирликларининг сони кўпайтирилиши билан боғлиқ харажатлар ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида юридик коллежларда кам таъминланган оилалардан ўқувчилар, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, шунингдек, кўзи ожиз ўқувчилар таълим олиши билан боғлиқ харажатлар учун зарур маблағларни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик коллежларга уларнинг ходимлари учун белгиланган тариф ставкасининг 100 фоизигача миқдорда устамалар белгилаш учун бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобига моддий қўллаб-қувватлаш ҳуқуқи берилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик коллежлар ходимларига ҳар ойлик устамаларни белгилаш учун адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига юридик коллежларга кўмаклашиш тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, ушбу йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича 2-3-босқич ўқувчилари ўқишни юқорида кўрсатилган таълим муассасаларида тамомлайди ва диплом олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 23 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
858-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига мувофиқ абитуриентларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларига (кейинги ўринларда юридик коллежлар деб аталади) ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абитуриент — юридик коллежга ўқишга қабул учун ҳужжатлар топширган жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
апелляция комиссияси — ёзма имтиҳон (кўзи ожиз абитуриентлар учун танлов) натижалари бўйича абитуриентларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун юридик коллеж профессор-ўқитувчилари ҳамда тегишли фанлар бўйича экспертлардан юридик коллежда ташкил этиладиган комиссия;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гуруҳ кузатувчиси — ёзма имтиҳон ўтказиш вақтида ушбу Низом талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида абитуриентлар устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек, ёзма имтиҳон ўтказиш тартибини тушунтириш бўйича абитуриентларга амалий ёрдам кўрсатиш учун масъул бўлган шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул комиссияси — ҳар йили ташкил этиладиган юридик коллежга ўқишга қабул қилишни ташкил этадиган, шунингдек, абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш ва уларга маслаҳат хизматлари кўрсатадиган комиссия;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бино раҳбари — ёзма имтиҳон ушбу Низом талабларига қатъий мувофиқ равишда ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек, кузатувчилар ва абитуриентларнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва назоратни амалга ошириш учун масъул бўлган шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий адлия органлари — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эксперт гуруҳи — ёзма имтиҳон (кўзи ожиз абитуриентлар учун танлов) саволларини тузиш мақсадида ташкил этиладиган гуруҳ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Юридик коллежларга ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда Адлия вазирлиги деб аталади) томонидан белгиланган қабул квоталари доирасида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кам таъминланган оилалардан абитуриентлар, Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари, шунингдек, кўзи ожиз абитуриентлар қабул квоталаридан ташқари Адлия вазирлиги томонидан махсус ажратилган ўринларга қабул қилинади. Ушбу ўқувчиларнинг ўқиши қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат грантлари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Юридик коллежларга ўқишга қабул қилиш Адлия вазирлиги томонидан танлов натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда кўзи ожиз абитуриентларни қабул қилиш танлов натижаларига кўра кўп балли ёхуд тегишли анъанавий беш балли тизим асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Юридик коллежларга ўқишга қабул қилиш бўйича танловлар ёзма имтиҳон шаклида 1 июлдан 10 июлгача бўлган муддатда «Ҳуқуқшунослик» ва «Она тили ва адабиёти» (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) фанлари бўйича ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Юридик коллежларга ўқишга қабул қилиш барча учун тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Абитуриентлар юридик коллежларда бўлажак ўқитиш тилида танловдан ўтадилар. Бунда ўзбек гуруҳларига ҳужжат топширган абитуриентлар юридик коллежларга ҳужжатларни қабул қилиш ҳақидаги аризада акс эттирилган ўз танловига кўра танловдан ўзбек тилида лотин ёки кирилл алифбосида ўтиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик коллежларда ўқитиш тили тасдиқланган қабул квоталари доирасида абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинишига қадар Адлия вазирлиги томонидан белгиланади ва тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Фан дастурлари ва танлов натижаларини баҳолаш мезонлари Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади ва юридик коллежларга етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Юридик коллежларга ўқишга қабул қилишни ташкил этиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қабул комиссияси ҳар йили, қоида тариқасида, тегишли ўқув йилининг 5 майидан кечикмай тузилади. Қабул комиссияси раиси ва масъул котиби (кейинги ўринларда масъул котиб деб аталади) адлия вазирининг буйруғи билан, қабул комиссиянинг қолган аъзолари эса юридик коллеж директорининг буйруғи билан тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик коллеж директори лавозими бўйича қабул комиссияси раиси ҳисобланади. Қабул комиссиясининг жорий ишлари масъул котиб томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қабул комиссияси, қоида тариқасида, ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан бир ой олдин юридик коллежларга қабул қилиш муддатлари, мутахассислик ва касблар номлари ҳамда қабул квоталари ҳақидаги ахборотни юридик коллеж веб-сайтида эълон қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Абитуриентларнинг юридик коллежларга ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари қабул комиссияси томонидан 1 июндан 20 июнгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Юридик коллежларга қабул қилишда абитуриент қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни шахсан тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутахассислиги ва касби, ўқитиш тили, таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги маълумотни, танловни ўтказиш қоидалари билан танишганлиги хусусида белгини кўрсатган ҳолда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паспорт нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асли ва нусхаси (агар абитуриент ҳужжатларни топшириш муддатида таълим муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатни олмаган бўлса, у танлов ўтказиш кунига қадар ҳужжат аслини тақдим этиш шарти билан, тегишли таълим муассасаси томонидан берилган унинг гербли муҳри билан тасдиқланган расмий маълумотномани тақдим этади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3,5 x 4,5 см ўлчамли 6 та рангли фотосурат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Абитуриентнинг юридик коллежга қабул қилиш тўғрисидаги аризасининг «Ўзим ҳақимда қўшимча қуйидагиларни маълум қиламан» устунида ҳужжатлар билан тасдиқловчи ҳолатлар (I ва II гуруҳ ногирони, «Меҳрибонлик уйлари» тарбияланувчиси, кам таъминланган оиладан) қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қабул комиссияси умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат нусхасини унинг асли билан таққослаб, ҳужжатнинг аслини ариза берувчига қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу бандда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилса қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатлар қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг ҳужжатларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Абитуриент томонидан топширилган ҳужжатларнинг қалбакилиги ёки сохталиги аниқланса, у ҳолда абитуриент танловдан (юридик коллеждан) четлаштирилади ҳамда ҳужжатлари белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ҳужжатларни қабул қилиш даврида қабул комиссияси ҳар куни юридик коллеж веб-сайтида юридик коллежда ўқишга қабул қилиш тўғрисида тушган аризалар сони ҳақида маълумот жойлаштириб боради, шунингдек, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари саволларига жавоб бериш учун телефон алоқасини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ёзма имтиҳонни ўтказишга тайёргарлик кўриш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ёзма имтиҳон олинадиган фанлар дастури, қоида тариқасида, имтиҳон бошланишидан бир ой олдин қабул комиссиясининг ахборот стендлари ва юридик коллежлар веб-сайтига жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ёзма имтиҳон ўтказилишига қадар қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ қабул комиссияси томонидан маслаҳатлар ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ёзма имтиҳон саволлари қабул комиссияси томонидан ёзма имтиҳоннинг тегишли фанлари бўйича малакали мутахассислар таркибидан шакллантириладиган эксперт гуруҳи томонидан тузилади. Эксперт гуруҳи фаолиятини қабул комиссияси раиси бошқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ёзма имтиҳонни ушбу Низом талабларига қатъий мувофиқ равишда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масъулият қабул комиссияси раиси, масъул котиб, ёзма имтиҳон ўтказиладиган бино раҳбари ва гуруҳ кузатувчилари, шунингдек, имтиҳон комиссияси аъзолари зиммасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ёзма имтиҳонни ўтказиш жадвали масъул котибнинг тақдимномаси бўйича юридик коллеж директори томонидан тасдиқланади. Буйруққа ёзма имтиҳонда иштирок этиш ҳуқуқига эга абитуриентлар рўйхати илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ёзма имтиҳон катта сиғимдаги, имтиҳонларнинг юқори даражада очиқлик ва шаффофлигини ҳамда имтиҳон жараёни видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан, абитуриентларнинг ота-оналари томонидан реал вақт режими (онлайн) кузатиб борилишини таъминлайдиган биноларда (кейинги ўринларда бино деб аталади) ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бинони тайёрлаш учун жавобгарлик масъул котиб зиммасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Бинода имтиҳон материалларини тарқатиш ва тўплаш учун сейфлар (материалларни сақлаш учун) ва алоқа воситалари билан таъминланган махсус хона (штаб) тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Биноларда ёзма имтиҳонни ўтказиш учун зарур бўлган техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилиши керак. Бинолар санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ жавоб бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Бинода ёзма имтиҳон жараёнини тўлиқ назорат қилиш мақсадида, қоида тариқасида, 30 нафар абитуриентдан иборат гуруҳлар ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бино ва гуруҳларнинг алоҳида тартиб рақами такрорланмайдиган кетма-кетликда рақамланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ҳар бир гуруҳ алоҳида ўтириш ўрнига эга бўлган 30 тадан стол ва стул билан таъминланиб, столлар бирдан ўттизгача рақамланиши лозим. Ҳар бир гуруҳга икки нафар кузатувчи бириктирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Бинода ёзма имтиҳонларни ўтказиш талабларига риоя этилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик бино раҳбари ва гуруҳ кузатувчилари зиммасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бино раҳбари адлия вазири томонидан, гуруҳ кузатувчилари эса юридик коллеж директорининг буйруғи билан адлия органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг вакилларидан уларнинг раҳбарлари билан келишган ҳолда тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ёзма имтиҳонларни ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ёзма имтиҳон соат 9.00 да бошланади ва 2 соат давом этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Абитуриентлар бинога паспорт билан тегишли навбат бўйича киритилади. Киришда видеокузатув олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Абитуриентлар бинога соат 8.30 гача киритилади. Соат 8.30 дан кейин абитуриентлар бинога киритилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Гуруҳ кузатувчилари соат 8.30 гача бино раҳбаридан гуруҳ рўйхатини, имтиҳон билетлари жойлаштирилган конвертларни, саволларга жавоб ёзиш учун мўлжалланган қатъий ҳисобда турувчи рақамланиб муҳрланган дафтарларни олади, шунингдек, паспортларни гуруҳ рўйхати билан текширган ҳолда абитуриентларни бинога киритади. Абитуриентлар рўйхатда кўрсатилган ўринга ўтиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатувчилар имтиҳон билетлари ҳамда саволларга жавоб ёзиш учун мўлжалланган қатъий ҳисобда турувчи рақамланиб муҳрланган дафтарларни абитуриентларга тартиб билан тарқатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бино раҳбари абитуриентларга дафтарнинг муқовасига ўзининг фамилияси, исми ва отасининг исмини ёзиш, шунингдек, дафтар варақларини букмаслик, унга ҳар хил белгилар қўймаслик, ёзувларнинг тагига чизмаслик, кўк ҳаворанг шарикли ручкадан бошқа рангдаги ручкада ёзмаслик кераклигини тушунтиради ҳамда ушбу талабларга риоя қилмаслик ёзма имтиҳон ўтказиш тартибини бузиш деб ҳисобланиши ҳақида огоҳлантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Гуруҳ кузатувчилари соат 9.00 гача абитуриентларга дафтар олганлигини тасдиқловчи имзо қўйдиради ва унинг ёнига абитуриент олган дафтарнинг тартиб рақамини ёзиб қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёзма имтиҳонга келмаган тақдирда гуруҳ рўйхатига «қатнашмади» деган ёзув киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Бино раҳбари соат 9.00 да ёзма имтиҳон бошланганлигини эълон қилади ҳамда ёзма имтиҳоннинг бошланиш ва тугаш вақтини доскага ёзиб қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Имтиҳон билетларига жавоблар дафтарга ҳаво ранг пастали шарикли ручкада тушунарли ҳуснихат билан ёзилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Абитуриентларга ёзишда қисқартма сўзлардан фойдаланиш, сўзларнинг ости ёки устига чизиш, дафтарнинг турли нуқталарига, хусусан, ҳошия қисмига тушунарсиз белгилар қўйиш, шунингдек, берилган саволларнинг жавоби билан боғлиқ бўлмаган сўзларни ёзиш, ёзма имтиҳон материалларини бошқа абитуриентга узатиш, бошқа абитуриентларга ёрдам бериш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Абитуриент томонидан уяли телефон ёки бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларини олиб кириш ва фойдаланиш қатъиян тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ёзма имтиҳонга уяли телефон, компьютер ёки бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларини, луғат, китоблар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилган ёки олиб кирган, имтиҳон жараёнида имтиҳон материалларини бошқага узатган ёки ёрдам берган, ёзма имтиҳон учун ажратилган вақт тугаганидан кейин имтиҳон материалларини топширмаган, имтиҳон материалларини бино ташқарисига олиб чиққан абитуриент ёзма имтиҳон ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ёзма имтиҳон давомида абитуриентларга бинодан чиқиш тақиқланади. Ўзбошимчалик билан бинони тарк этган абитуриентлар ёзма имтиҳон ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади. Соғлиғининг ёмонлашиши ва бошқа зарур ҳолатларда имтиҳон материалларини бинода қолдириб, кузатув остида бинодан чиқишга рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ёзма имтиҳон ўтказишнинг белгиланган тартибини бузган абитуриентлар ёзма имтиҳондан четлаштирилади, ёзма имтиҳондан четлаштириш бўйича ушбу Низомга 3-иловада берилган шаклга мувофиқ бино раҳбари ва гуруҳ кузатувчиси томонидан далолатнома расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ёзма имтиҳондан четлаштирилган абитуриентларнинг ёзма ишлари баҳоланмайди ва улар имтиҳонда иштирок этмаган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Бино раҳбари соат 11.00 да ёзма имтиҳон вақти тугаганлигини эълон қилади ва гуруҳ кузатувчиларига жавоблар ёзилган дафтарларни йиғишга кўрсатма беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ёзма имтиҳон учун ажратилган вақт тугагандан сўнг абитуриентлар имтиҳон материалларини топширади. Белгиланган муддатдан олдин жавоб ёзишни тугатган абитуриентлар имтиҳон материалларини муддатидан олдин топширишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Барча дафтарлар, шу жумладан, имтиҳон вақтида ишлатилмаган дафтарлар ҳамда ёзма имтиҳондан четлаштирилганлиги ҳақидаги далолатнома елимланган дафтарлар алоҳида тегишли қутиларга жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Гуруҳ кузатувчиси соат 11.15 дан кечикмасдан барча қутиларни бино раҳбарига топширади, бино раҳбари эса топшириш вақтини қайд этиб, тегишли реестрга имзо қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Бино раҳбари ёзма имтиҳон саволларига жавоблар ёзилган дафтарлар солинган қутиларни гуруҳ кузатувчиларидан қабул қилиб олгач, дафтарларнинг муқоваси ва биринчи варағига махсус шифрлар қўйиб, дафтар муқовасини унинг бошқа варақларига шикаст етказмаган ҳолда йиртиб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўйилган шифрларнинг сир сақланиши учун бино раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Имтиҳон комиссияси ёзма имтиҳонлар ўтказилишидан бир кун олдин тузилади. Имтиҳон комиссияси адлия вазири томонидан, имтиҳон комиссиясининг бошқа аъзолари юридик коллеж директорининг буйруғи билан тайинланади. Имтиҳон комиссияси аъзоларининг сони ёзма имтиҳонда иштирок этаётган абитуриентларнинг умумий сонидан келиб чиққан ҳолда юридик коллеж директори томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Имтиҳон комиссияси аъзолари ёзма имтиҳон ўтказиладиган куни соат 11.00 дан кечикмай ёзма имтиҳон натижаларини текшириш ва баҳолаш учун ажратилган ва видео кузатиш тизими билан жиҳозланган хонага ўз паспортлари билан етиб келишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Имтиҳон комиссияси раиси имтиҳон жавоблари ёзилган дафтарлар солинган қутиларни бино раҳбаридан қабул қилиб олади. Имтиҳон комиссиясига шифр қўйилмаган дафтарларни топширишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муқоваси ажратилмаган, шифрланмаган ёки абитуриентнинг шахсини аниқлаш имконини берувчи бошқа белгилари мавжуд бўлган дафтарлар аниқланган тақдирда, далолатнома тузилади ва бундай ишлар текширилмайди. Бунда шифрланмаган, муқовали ишлар бино раҳбарига шифр қўйиш учун қайтарилади, шундан сўнг улар яна текшириш учун имтиҳон комиссиясига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Имтиҳон комиссияси раиси имтиҳон натижалари ёзилган дафтарларни комиссия аъзоларига тақсимлаб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Ёзма имтиҳон жавоблари тасдиқланган баҳолаш мезонларига мувофиқ имтиҳон комиссияси аъзолари томонидан текширилиб, баҳоланади ва хулоса ёзилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Абитуриентларнинг ёзма имтиҳон бўйича олган баллари имтиҳон комиссияси томонидан тегишли шифр рақамларидан иборат бўлган қайдномага киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёзма имтиҳоннинг ҳар бир фани бўйича қайднома алоҳида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Ёзма имтиҳон жавоблари ёзилган дафтарлар ва қайднома қутиларга солинади ҳамда имтиҳон комиссияси раиси томонидан бино раҳбарига топширилади. Бино раҳбари ушбу қутиларни шифрланган дафтарларнинг муқовалари билан бирга қабул комиссияси раисига йиғма қайдномага киритиш учун топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Ёзма имтиҳон баллари «Ҳуқуқшунослик» ва «Она тили ва адабиёти» фанлари бўйича алоҳида қайдномаларга абитуриентнинг исми, отасининг исми ва фамилияси ҳамда дафтарлар муқовасидаги шифр рақамлари кўрсатилган ҳолда киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёзма имтиҳон натижалари ҳар бир фан бўйича қабул комиссияси томонидан йиғма қайдномага киритилади ва шу асосида ёзма имтиҳоннинг умумий баллари чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Абитуриентнинг ёзма имтиҳондаги энг юқори балли 150 баллни ташкил қилади. Ушбу баллар қуйидагича шаклланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳуқуқшунослик» фани бўйича — 0 дан 100 баллгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Она тили ва адабиёти» фани бўйича — 0 дан 50 баллгача.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Ҳар бир фан бўйича ёзма имтиҳон учун белгиланган энг юқори баллдан 55 фоизини ёки ундан камни тўплаган, шунингдек, белгиланган вақтда ёзма имтиҳонга келмаган абитуриентлар юридик коллежларга қабул қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Йиғма қайдномада абитуриентлар рўйхати ҳар бир мутахассислик ва касб бўйича тўпланган энг юқори баллдан бошлаб камайиб бориш тартибида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кам таъминланган оилалардан абитуриентлар, Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари, шунингдек, кўзи ожиз абитуриентлар натижалари алоҳида йиғма қайдномаларда кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Ёзма имтиҳон натижалари имтиҳон ўтказилган кундан кейинги иш кунида қабул комиссияси ахборот стендлари ва юридик коллежлар веб-сайтида эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Абитуриентнинг ёзма имтиҳон натижаларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ёзма имтиҳонни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби бузилиши аниқланганда, танлов натижалари бекор қилинади, абитуриент ўқишга қабул қилинган бўлса, у юридик коллеж ўқувчилари сафидан четлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Юридик коллежларга қабул қилиш учун ёзма имтиҳонни қайта ўтказиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёзма имтиҳонга белгиланган вақтда етиб келмаган абитуриентлар учун қўшимча ёзма имтиҳон ўтказилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Кўзи ожиз абитуриентлар учун танловни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Кўзи ожиз абитуриентларни қабул қилиш учун танлов ёзма имтиҳон учун белгиланган фанлар бўйича кўп балли ёхуд анъанавий беш балли тизим асосида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус мактаб-интернатлар томонидан кўзи ожизлар учун берилган ўрта таълим (11-синф негизида) етуклик аттестатига эга шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имконияти чекланган шахслар учун ихтисослашган ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари томонидан кўзи ожизлар учун берилган дипломга эга шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9 йиллик кўзи ожизлар махсус мактаб интернатида ўқиган ва 3 йиллик ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасаси дипломига эга бўлган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ҳужжати ёки академик лицей (касб-ҳунар коллежи) дипломига эга бўлган кўзи бўйича 1-гуруҳ ногиронлиги тўғрисида белгиланган тартибда берилган маълумотномага эга бўлган шахслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Фанлар бўйича кириш имтиҳонларини ўтказиш шакли (ёзма ёки оғзаки) Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда қабул комиссияси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Кўзи ожиз абитуриентларга доимий ёрдам бериш учун қабул комиссияси томонидан масъул ходим ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Танловни ўтказиш жадвали масъул котибнинг тақдимномаси асосида юридик коллеж директорининг буйруғи билан тасдиқланади. Буйруққа танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга абитуриентлар рўйхати илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Қабул комиссияси томонидан танловни ўтказиш учун фанлар бўйича комиссиялар ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Фанлар бўйича танлов дастурлари умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар фанлари дастурларига тўла мувофиқ ҳолда тузилади ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Танловни ўтказувчи комиссия таркибига Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг вакили киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Танлов ўтказилишига қадар қабул комиссияси томонидан танлов фанлари бўйича кўзи ожиз абитуриентлар учун маслаҳатлар ташкил этилади. Унинг жадвали қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Ҳар бир фан бўйича танлов учун белгиланган энг юқори баллдан 55 фоизини ёки ундан камни (беш балли баҳолаш тизимида баҳоланганда — «3» баҳодан пастни) тўплаган, шунингдек, белгиланган вақтда ёзма имтиҳонга келмаган кўзи ожиз абитуриентлар юридик коллежларга қабул қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Юридик коллежларга қабул қилиш учун кўзи ожизлар учун танловни қайта ўтказиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танловга белгиланган вақтда етиб келмаган кўзи ожиз абитуриентлар учун қўшимча танлов ўтказилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Танлов натижалари ҳар бир фан бўйича комиссия томонидан йиғма қайдномага киритилади ва шу асосида танловнинг умумий баллари чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Йиғма қайдномада кўзи ожиз абитуриентлар рўйхати ҳар бир мутахассислик ва касб бўйича кўп балли ёхуд тегишли анъанавий беш балли тизим асосида тўпланган энг юқори баллдан бошлаб камайиб бориш тартибида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Ёзма имтиҳонлар (кўзи ожиз абитуриентлар учун танлов) натижалари юзасидан абитуриентларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун юридик коллеж директорининг буйруғи билан апелляция комиссияси ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шикоят ёзма имтиҳон (кўзи ожиз абитуриентлар учун танлов) натижаси эълон қилинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида апелляция комиссиясига берилиши мумкин. Апелляция қабул қилинганлиги тўғрисида абитуриентга хабарнома юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Апелляция комиссияси таркибига юридик коллежнинг педагог ходимлари, тегишли фанлар бўйича экспертлар ҳамда Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти вакили (шикоят кўзи ожиз абитуриент томонидан берилганда) киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур ҳолларда, апелляцияни кўриб чиқиш жараёнига имтиҳон комиссияси аъзолари, шунингдек, тегишли масалалар бўйича бино раҳбари ва гуруҳ кузатувчилари жалб қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Шикоят тушган куни шикоят қилган абитуриентнинг ёзма имтиҳон материаллари масъул котиб томонидан апелляция комиссиясига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Шикоят берган шахс хабарномада назарда тутилган вақтда апелляция комиссиясига паспорти билан келиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Шикоятни кўриб чиқиш вақтида ариза берувчига ёзма имтиҳон саволларига жавоблар ёзган дафтари унинг илтимосига кўра берилади. Ариза берувчи ўз эътирозларини ёзиб, унга берилган материаллар билан бирга апелляция комиссиясига топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Апелляция комиссияси томонидан шикоятларни кўриб чиқиш икки иш кунидан ошмаслиги ва натижаси бўйича қарор қабул қилиниши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Шикоятда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топмаса, апелляция комиссияси ёзма имтиҳон натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Шикоятда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топган тақдирда абитуриентнинг ёзма имтиҳон ишига (кўзи ожиз абитуриентлар учун танлов бўйича кўп балли ёхуд тегишли анъанавий беш балли тизим асосида узил-кесил балл) апелляция комиссияси томонидан узил-кесил балл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Апелляция комиссияси томонидан қабул қилинган қарор тўғрисида ариза берувчига маълумот тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Йиғма қайдномалар, апелляция комиссиясининг қарорлари асосида юридик коллежларга қабулнинг узил-кесил натижаси аниқланади ва танлов қайдномасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Квота доирасида тўлов-контракт асосида қабул қилинаётган абитуриентлар, кам таъминланган оилалардан абитуриентлар, Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари, шунингдек, кўзи ожиз абитуриентлар учун танлов қайдномалари алоҳида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов қайдномалари юридик коллеж директори томонидан тасдиқланади ва 25 июлга қадар юридик коллежга ўқишга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Адлия вазирлигига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Абитуриентларни ўқишга қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Адлия вазирлигининг абитуриентларни юридик коллежларга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарори, қоида тариқасида, 10 августдан кечикмай қабул қилинади. Адлия вазирлигининг қарори адлия вазирининг буйруғи шаклида расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Қабул Адлия вазирлиги томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул квоталари доирасида тўлов-контракт асосида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул квоталаридан ташқари давлат грантлари асосида — кам таъминланган оилалардан абитуриентлар, Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари, шунингдек, кўзи ожиз абитуриентларга нисбатан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлигининг қарори 20 августгача кам таъминланган оилалардан абитуриентлар, Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари, шунингдек, кўзи ожиз абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида юридик коллеж директорининг буйруғини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Адлия вазирлиги томонидан абитуриентларни тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин юридик коллежлар билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда контрактлар расмийлаштирилади. Тўлов-контракт асосида ўқишнинг тўлов миқдори қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган намунадаги контракт бланкалари Адлия вазирлиги қарори қабул қилинган кундан бошлаб берилади ҳамда юридик коллеж директори ва бош бухгалтери имзоси билан расмийлаштирилади (юридик шахслар учун 3 нусхада, жисмоний шахслар учун 2 нусхада).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлиги томонидан юридик коллежда ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳар йили контракт шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширилади. Абитуриентларни ўқишга қабул қилиш юридик ҳамда жисмоний шахслар томонидан контракт тўлови миқдори 15 сентябрдан кечиктирмай тўлангандан сўнг юридик коллеж директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу абитуриентларга 2 сентябрдан бошлаб дарсларга қатнашишига рухсат этиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Хорижий фуқароларни қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Хорижий фуқароларни (хорижий давлат фуқароси бўлган жисмоний шахсни, шунингдек, хорижий давлат ҳудудида доимий равишда истиқомат қиладиган фуқаролиги бўлмаган шахсларни) юридик коллежга ўқишга қабул қилиш юридик коллежлар томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган суҳбат натижаси бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88. Хорижий фуқароларни юридик коллежларга ўқишга қабул қилиш қабул квотасидан ташқари, Адлия вазирлиги томонидан белгиланган ўринлар сонига мувофиқ, тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89. Адлия вазирлигининг хорижий фуқароларни юридик коллежларга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарори, қоида тариқасида, 25 августдан кечикмай қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90. Адлия вазирлиги томонидан хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин юридик коллеж билан жисмоний ва юридик шахслар ўртасида белгиланган тартибда контрактлар тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган намунадаги контракт бланкалари Адлия вазирлигининг қарори эълон қилинган кундан бошлаб берилади ва ТДЮУ ректори ва бош бухгалтери томонидан имзоланган ҳолда (юридик шахслар учун 3 нусхада, жисмоний шахслар учун 2 нусхада) расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91. Хорижий фуқаролар ўқиш учун тўловни ҳар йили контракт шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширади. Тўлов-контракт асосида ўқишнинг тўлов миқдори қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92. Хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш жисмоний ёки юридик шахслар томонидан ўқиш учун контрактда белгиланган пул маблағлари суммаси 15 сентябрдан кечиктирилмай тўлангандан сўнг юридик коллеж директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Хорижий фуқароларга 2 сентябрдан бошлаб ўқув машғулотларига қатнашишга рухсат этиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93. Юридик коллежларга ўқишга қабул қилинган абитуриентларнинг ёзма имтиҳон (кўзи ожиз абитуриентлар учун танлов) натижаларидан тегишли кўчирмалар уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларига тикиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқишга қабул қилинмаган абитуриентларнинг ёзма имтиҳон (кўзи ожиз абитуриентлар учун танлов) натижалари 6 ой давомида сақланади, сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
94. Танловларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар юридик коллежларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
95. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Абитуриент томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг _____ бандлари талаблари бузилган.
1. Бино раҳбари
_______________________________________________
___________________
(Ф.И.О.)
(имзо)
2. Гуруҳ кузатувчиси
_______________________________________________
___________________
(Ф.И.О.)
(имзо)
3. Гуруҳ кузатувчиси
_______________________________________________
___________________
(Ф.И.О.)
(имзо)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: ушбу далолатнома абитуриентга берилган дафтарга тикиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг белгиланган умумий сони 30 — 46 штат бирлигидан иборат (кафедралар профессор-ўқитувчилари ва ўқув-ёрдамчи ходимлари, фойдаланиш-хўжалик бўлимининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари, ўқувчилар яшаш уйлари ходимлари, шунингдек, директор ва унинг ўринбосарлари котиб-иш юритувчиларидан ташқари), юридик коллежлар бўйича ходимларнинг аниқ сони Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Директор бир вақтнинг ўзида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоятлар ёки Тошкент шаҳри адлия бошқармалари бошлиғи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Кафедраларнинг профессор-ўқитувчилари таркиби ва ўқув-ёрдамчи ходимлари, фойдаланиш-хўжалик бўлимининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари, ўқувчилар яшаш уйлари ходимлари, шунингдек, директор ва унинг ўринбосарларининг котиб-иш юритувчилари сони қонун ҳужжатларида белгиланган нормативлар бўйича аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик коллежларининг малака талаблари Тошкент давлат юридик университети томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик коллежларининг ўқув дастурлари, давлат аттестацияси учун умумтаълим фанлари бўйича назорат-баҳолаш кўрсаткичлари Тошкент давлат юридик университети томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 февралдаги 40-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари томонидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежлари ўқувчиларига татбиқ этилмайди».