29.08.1997 йилдаги 474-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 29.08.1997 йилдаги 474-I-сон
Date of entry into force
19.09.1997
Ҳужжат 01.01.2008 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизмати тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун давлат солиқ хизмати органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизмати органлари солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловларнинг (бундан буён матнда — солиқлар дейилади) тўлиқ ва ўз вақтида бюджетга тушишини таъминлаш мақсадларида тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Солиқ назорати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ назорати солиққа тортиладиган субъектлар ва объектларни ҳисобга олишнинг, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилишнинг ягона тизимидан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ назорати давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиққа тортилиши лозим бўлган субъектлар ва объектларни ҳисобга олиш, солиқларга доир текширувлар ўтказиш, солиқ тўловчилар, бошқа шахсларни сўраб-суриштириш воситасида ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Давлат солиқ хизмати органлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизмати органлари қуйидагилардир: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳар давлат солиқ бош бошқармалари, вилоятлар давлат солиқ бошқармалари, шунингдек туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманларнинг давлат солиқ инспекциялари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси таркибида ҳудудий бўлинмаларга эга бўлган: хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат ҳамда ҳужжат асосидаги текширув ва тафтишни амалга оширувчи махсус назорат-тафтиш бўлинмаси, шунингдек давлат солиқ хизмати органларида режим ва ходимлар билан ишлаш махсус бўлинмаси тузилади.
(3-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августдаги 271-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 182-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизмати органлари ўз фаолиятларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, ушбу Қонунга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига амал қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизмати органлари ўз фаолиятларини давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий органларидан мустақил тарзда қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизмати органларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлари барча юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизмати органлари юридик шахслар ҳисобланади, республика бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи битилган муҳрга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг тузилиши ва фаолиятини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низом билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Давлат солиқ хизмати органларининг асосий вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизмати органларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини, солиқларнинг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика пул жамғармаларига мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини, шунингдек фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларининг тўғри ва тўлиқ ҳисоблаб чиқарилиши ҳамда ўз вақтида киритилишини назорат қилиш;
(4-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-8-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 37-38-сон, 280-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, солиқ тўловчиларга солиқлар бўйича мажбуриятларни бажаришларида ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ сиёсатининг рўёбга чиқарилишида бевосита қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиққа тортиладиган объектлар ва субъектларнинг тўлиқ ҳамда ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқлар бўйича ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Давлат солиқ хизмати органларининг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизмати органлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) солиқ тўловчиларнинг (шу жумладан, солиқ тўловчи билан боғлиқ бўлган субъектларнинг) молиявий ҳужжатлари, шартномалари (контрактлари), режалари, сметалари, даромадлар ҳақидаги декларациялари солиқларни ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика йўл жамғармаларига мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини киритиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларини, шунингдек экспорт-импорт операциялари билан боғлиқ ҳужжатларини текшириш, текширув вақтида юзага келадиган масалалар бўйича зарур тушунтиришлар, маълумотномалар ва ахборотлар олиш;
(5-модданинг биринчи қисми 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-8-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 37-38-сон, 280-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-модданинг биринчи қисми 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 20 декабрдаги ЎРҚ–16-сонли Қонунига асосан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 51-сон, 376-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) белгиланган тартибда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига йўл қўяётган юридик ва жисмоний шахслардан даромадни (фойдани) ва солиққа тортиладиган бошқа объектлар яширилганлигидан далолат берувчи ҳужжатларни, шунингдек ҳуқуқбузарлик предметларини олиб қўйиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-модданинг биринчи қисми 3-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонунига мувофиқ чиқарилган— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) кассаларни ва товар-моддий бойликлар ҳамда ҳужжатлар сақланадиган жойларни муҳрлаб қўйиш, товарлар, буюмлар, хом ашё, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотларнинг намуналарини, шунингдек ҳужжатларни олиб қўйиш ва уларни текширишга, тадқиқ қилишга ва экспертизага юбориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) савдо, товарларни бериш ва хизматлар кўрсатиш қоидаларига, шунингдек нақд пул тушумининг банкка вақтида топширилишига риоя этилишини текшириш;
(5-модданинг биринчи қисми бешинчи банди Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) юридик ва жисмоний шахсларнинг қаерда жойлашганлигидан қатъи назар, даромад (фойда) олиш учун фойдаланиладиган ёхуд солиққа тортиш объектларини сақлаб туриш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш бинолари, омборхоналар, савдо ва бошқа биноларни ҳамда жойларни (шу жумладан алоҳида режимдаги корхоналарни) текшириш, бажарилган ишларни, кўрсатилган хизматларни текширув тариқасида ўлчаш ва товар-моддий бойликларни рўйхат қилиш. Солиқ хизмати органларининг солиқлар бўйича текшириш ўтказаётган мансабдор шахслари мазкур бинолар ёки жойларга киритилмаган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари ўзларида мавжуд бўлган ахборотлар (шу жумладан, солиқ тўловчининг харажатлари ҳақидаги ахборотлар) асосида ёки бошқа шунга ўхшаган солиқ тўловчиларга солинадиган солиқларни назарда тутган ҳолда солиқлар суммасини мустақил равишда белгилашга ҳақлидирлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) юридик ва жисмоний шахслардан қонун ҳужжатларининг бузилганлиги аниқланган ҳолларни бартараф этишни талаб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) юридик ҳамда жисмоний шахслар ҳужжатлар асосида (ҳисоб-китобли) текширув ўтказилишини ёки давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари даромад (фойда) олиш учун фойдаланиладиган ёки солиққа тортиш объектини сақлаб туриш билан боғлиқ бинолар ва жойларга киришини рад этса, солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика йўл жамғармаларига мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ молиявий ҳисоботлар, ҳисоб-китоблар, декларациялар ва бошқа ҳужжатларни солиқ хизмати органларига ва уларнинг мансабдор шахсларига текшириш ўтказилаётган вақтда тақдим этмаса (ёки тақдим этишни рад қилса), бундай юридик шахсларнинг, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ жисмоний шахсларнинг банклардаги ва бошқа молия-кредит муассасаларидаги ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб қўйиш. Хўжалик юритувчи субъектларнинг банклардаги ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисоб-китоб рақамлари ҳамда бошқа ҳисобварағлари бўйича операцияларини тўхтатиб қўйиш суд тартибида амалга оширилади, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг аниқланган ҳоллари бундан мустасно.
(5-модданинг биринчи қисми 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқларга оид қонунбузарликлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш ва юридик ҳамда жисмоний шахсларга нисбатан молиявий жазо чоралари қўллаш. Хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий жазо чоралари суд тартибида қўлланилади, уларнинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлганлиги ва молиявий жазо чоралари суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари бундан мустасно;
(5-модданинг биринчи қисми 9-банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораларини қўллаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) солиқлар борасида қонунбузарлик фактлари бўйича товар-моддий бойликларни қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда мусодара қилиш. Хўжалик юритувчи субъектларнинг товар-моддий бойликларини мусодара қилиш суд тартибида амалга оширилади.
(5-модданинг биринчи қисми 10-банди Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) солиқлар бўйича боқимандаларни, шунингдек жарима суммаларини қонун ҳужжатларига мувофиқ сўзсиз ундириб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) юридик ва жисмоний шахсларнинг ғайриқонуний равишда олган маблағларини давлат даромадига ундириш ҳақида уларга нисбатан судда даъво қўзғатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишни белгиланган тартибда мувофиқлаштириш, назорат қилувчи органлар хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилиш юзасидан амалга ошираётган ишларни тўхтатиш ҳақида таклифлар киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5-модданинг биринчи қисми 14-банди Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августдаги 271-II-сон Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 182-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5-модданинг биринчи қисми 15-банди Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августдаги 271-II-сон Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 182-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизмати органлари ушбу Қонунда ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўзга ҳуқуқларга ҳам эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизмати органларининг ушбу модда биринчи қисмининг 1—7-бандларида назарда тутилган ҳуқуқлари давлат солиқ хизмати органларининг барча мансабдор шахсларига, 8—13-бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар эса, давлат солиқ хизмати органларининг фақат бошлиқларига ва уларнинг ўринбосарларига берилади.
(5-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августдаги 271-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 182-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизмати органлари давлат статистика, ахборот, архив, маълумот ва бошқа ташкилотларининг солиқ тўловчилар ҳақидаги маълумотларни бериш юзасидан кўрсатадиган хизматлари (бажарадиган ишлари) учун ҳақ тўлашдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Давлат солиқ хизмати органларининг мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизмати органлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқларнинг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика пул жамғармаларига мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши, шунингдек фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларининг тўғри ва тўлиқ ҳисоблаб чиқарилиши ҳамда ўз вақтида киритилиши устидан давлат назоратини амалга оширишлари, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишлари.
(6-модданинг биринчи қисми 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-8-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 37-38-сон, 280-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) солиққа тортиладиган субъектлар ва объектлар, ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган солиқларнинг тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олинишини, шунингдек жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тартибига риоя этишлари устидан назоратни таъминлашлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича йўриқнома материаллар, услубий кўрсатмалар ва қўлланмалар ишлаб чиқиш ва нашр этишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) солиқлар бўйича текширувлар ўтказилаётган вақтда солиқ тўловчиларга уларнинг ҳуқуқлари ва вазифаларини тушунтиришлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) солиқ тўловчиларга ўтказилган текширувлар натижаларини маълум қилишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) солиқ тўловчиларга солиқ ҳақидаги қонунлар ва норматив ҳужжатларни ўз вақтида етказишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузиш фактларини тўплаш, таҳлил этиш ва баҳолашлари ҳамда солиқлар бўйича ҳуқуқбузарликларга йўл очиб бераётган сабаблар ва шароитларни бартараф этиш тўғрисида тегишли органларга таклифлар киритишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда солиқлар бўйича ҳуқуқбузарликларга қарши курашнинг узоқ муддатли ва жорий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) солиқларга оид қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги аризалар, хабарлар ва бошқа ахборотларни текширишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) юридик ва жисмоний шахсларга улар солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинганликлари тўғрисидаги ҳужжатларни, рўйхатдан ўтказиш (идентификациялаш) тартиб рақамларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда беришлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) давлатга ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мерос ҳуқуқи бўйича ўтган хазиналарнинг ва мол-мулкнинг ҳисобини юритишлари, уларни баҳолашлари ва уларнинг ўтказилишини назорат этишлари;
(6-модданинг биринчи қисми 12-банди Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
121) давлат даромадига ўтказилган мол-мулкнинг реализация қилинишидан олинган пул маблағларининг давлат даромадига тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан назорат олиб боришлари, шунингдек давлат органларига беғараз ўтказилган мол-мулк ҳисобини олиб боришлари;
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сон Қонунига асосан 121 банд билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) масалани ҳал этиш давлат солиқ хизмати органларининг ваколат доирасидан чиққан ҳолларда қонун ҳужжатларини бузиш фактларига оид материалларни прокуратура, ички ишлар, миллий хавфсизлик хизмати органларига ва судга оширишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) юридик ва жисмоний шахслар валюта ҳамда экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибига риоя этишларини ўз ваколатлари доирасида назорат қилишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчиларга тааллуқли маълумотларнинг махфийлигига риоя этишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) ўзларига бўйсунадиган бўлинмалар фаолиятини назорат қилишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизмати органлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам бажарадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Давлат солиқ хизмати органларининг бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизмати органлари ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни давлатнинг бошқа бошқарув органлари, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, статистика ва молия органлари, банклар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда бажарадилар. Мазкур органлар ва ташкилотлар солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш ва солиқлар бўйича ҳуқуқбузарликларга қарши курашда давлат солиқ хизмати органларига кўмаклашишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизмати органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, молия органлари, банклар ўзаро келишиб белгиланган тартибда солиқлар бўйича ҳуқуқбузарликларга оид мавжуд материаллар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар, ўтказилаётган текширувлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар, шунингдек зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида бошқа ахборотларни алмашиб турадилар.
(7-модда иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўз ваколатлари доирасида солиққа тортиш субъектлари ва объектлари, солиқ базасини белгилаш, солиқ имтиёзларини қўллаш, солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларининг айрим қоидаларини тушунтириш билан боғлиқ масалалар юзасидан қабул қиладиган умумий мажбурий тусдаги норматив ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ тўловчиларнинг ҳисобга олинишини ва солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш мақсадида банклар:
(7-модданинг тўртинчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) хўжалик юритувчи субъектлар давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга олинганликларини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этган тақдирдагина улар учун ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисобварақлари очишлари мумкин ва бу ҳисобварақлар очилганлиги ҳақида улар очилган куннинг эртасидан кечиктирмай мазкур органга хабар берадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) хўжалик юритувчи субъектлар бюджет олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, бундай субъектларнинг ҳисоб-китоб рақамлари ва бошқа ҳисобварақларини суднинг қарорига биноан ёпадилар.
(7-модданинг тўртинчи қисми 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) давлат солиқ хизмати органларининг солиқ тўловчи мижозлардан белгиланган муддатда тўланмаган солиқлар ва жарималарни сўзсиз ундириш тўғрисидаги фармойишларини (инкассо топшириқларини) меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган, алиментлар ундириш ҳақидаги, муаллифлик шартномалари бўйича ҳақ тўлашга доир, шунингдек ҳаёт ва соғлиққа етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги талабларни қондириш учун ҳисобварақдан пул маблағлари ўтказилиши ёки берилишини назарда тутадиган ижро ҳужжатлари бўйича мутаносиб равишда бажарадилар;
(7-модданинг тўртинчи қисми учинчи банди Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) солиқ тўловчи мижознинг маблағлари бўлса, унинг ҳисоб-китоб ёки бошқа ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш операцияси амалга оширилган куни солиқлар ва жарима суммаларини бюджет даромадига ўтказадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-модданинг тўртинчи қисми бешинчи банди Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) давлат солиқ хизмати органларининг ёзма талаби бўйича солиқ тўловчи мижозларнинг ҳисоб-китоб ёки бошқа ҳисобварақларидан пул маблағлари бериш, ўтказиш ёки уларни ҳисобдан чиқаришга доир барча операцияларни тўхтатиб қўядилар. Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш суд тартибида амалга оширилади, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг аниқланган ҳоллари бундан мустасно;
(7-модданинг тўртинчи қисми 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахсларнинг ҳисоб-китоб ёки бошқа ҳисобварақлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсларнинг депозит ва бошқа ҳисобварақлари бўйича амалга оширилган операцияларни текшириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўядилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) давлат солиқ хизмати органларининг сўровномасига кўра уларга сўралаётган давр мобайнида солиқ тўловчи мижозларнинг ҳисоб-китоб ёки бошқа ҳисобварақларидан амалга оширилган операциялар ва ана шу ҳисобварақларда пул маблағларининг бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) давлат солиқ хизмати органларининг сўровномасига кўра экспорт-импорт контрактларининг ижросига доир маълумотларни ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ахборотни тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхоналари эса — уч ой мобайнида) банк ҳисобварақлари бўйича пул операциялари ўтказиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги муносабати билан корхоналарнинг ҳисобварақлари ёпилган санадан эътиборан уларнинг фаолиятни давом эттириши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалаларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш учун ахборотни уларни ҳисобга олган жойдаги давлат солиқ хизмати органига уч иш куни мобайнида тақдим этадилар.
(7-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига асосан ўнинчи банд билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) қонунда назарда тутилган ҳолларда давлат солиқ хизмати органларига бошқа ахборотни ҳам тақдим этадилар.
(7-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни асосида 11-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банклар солиқ тўловчи мижозларнинг солиқлар, шунингдек жарима суммаларини ўтказиш ҳақидаги топшириқларини бажаришни кечиктириши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк айби билан солиқ тўловчи мижознинг ёки давлат солиқ хизмати органининг солиқларни ўтказиш ҳақидаги топшириғи бажарилмаган (бажариш кечиктирилган) тақдирда банк ва бошқа молия-кредит ташкилотидан ҳар бир кечиктирилган кун учун ўтказилмаган солиқлар суммасининг 0,5 фоизи миқдорида белгиланган тартибда пеня ундирилади.
(7-модданинг бешинчи ва олтинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари хизмат вазифаларини бажариш чоғида давлат ҳокимияти вакили ҳисобланадилар. Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш хусусидаги талаблари барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижро этилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳеч ким давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг қонуний фаолиятига аралашишга ҳақли эмас. Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг ўз хизмат вазифаларини бажаришларига тўсқинлик қилиниш, уларнинг ўз хизмат вазифаларини бажаришлари муносабати билан уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳақоратлаш, уларга қаршилик кўрсатиш, таҳдид қилиш, зўравонлик қилиш ёки уларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига тажовуз қилиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Участка солиқ инспектори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиққа тортиш субъектлари ва объектларининг тўлиқ ҳамда ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида давлат солиқ хизмати органларида участка солиқ инспекторлари лавозими ташкил этилади. Участкаларнинг чегаралари, шунингдек участка солиқ инспекторларининг сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган нормативлар бўйича белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Участка солиқ инспекторлари ўзларига бириктирилган участкада мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўловчи жисмоний шахсларни, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларни ҳисобга олиш юзасидан тегишли ишларни бажарадилар ҳамда улар тегишли солиқларни ўз вақтида тўлашларини назорат қиладилар.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августдаги 671-II-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 408-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларини тайинлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг мансабдор шахслари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бўлимларининг бошлиқлари, давлат солиқ инспекцияларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизмати органларининг ушбу модданинг биринчи — учинчи қисмларида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари давлат солиқ хизмати тегишли органининг раҳбари томонидан тайинланади.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг махсус унвонлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларига эгаллаб турган лавозими ва иш стажига мувофиқ қуйидаги махсус унвонлар берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ хизматининг I даражали инспектори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ хизматининг II даражали инспектори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ хизматининг III даражали инспектори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ хизматининг инспектори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус унвонларни бериш ва улардан маҳрум қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизматининг мансабдор шахслари қуйидагилар учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгар бўладилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз вазифаларини бажармаганлиги ёхуд зарур даражада бажармаганлиги, ижро интизомини бузганлиги учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаганлиги учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқароларга, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга моддий ва маънавий зарар етказганлиги учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида хўжалик юритувчи субъектларда ишлаб чиқариш ҳажмларини пасайтириб юборганлиги ва солиқ солиш базасини камайтириб юборганлиги учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган қарорлар қабул қилганлиги учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа ҳуқуқбузарликлари учун.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ органлари мансабдор шахсларининг солиқ текширувини амалга ошириш чоғидаги ғайриқонуний ҳаракатлари билан етказилган зарарлар қонунда белгиланган тартибда қопланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ органлари ходимларининг ўз хизмат ваколатлари доирасидан четга чиққанлиги, шунингдек зиммасига юкланган хизмат вазифаларини бажармаганлиги Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги 125-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 217-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларини ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларини муҳофаза қилиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг ижтимоий ҳимояси давлат томонидан кафолатланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари республика бюджети маблағлари ҳисобидан мажбурий давлат суғурталаниши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахслари ўз хизмат фаолиятларини бажаришлари билан боғлиқ ҳолда ҳалок бўлса, уларга тан жароҳати етказилса, тегишли равишда, ҳалок бўлган шахснинг оиласига ёки давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда бир йўла бериладиган нафақа тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахси ўз хизмат фаолиятини амалга ошириши муносабати билан унинг мол-мулкига етказилган зарар республика бюджети маблағларидан қопланади ва бу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундириб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг моддий таъминоти
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг иш ҳақи — мансаб маоши, махсус унвон, кўп йил хизмат қилганлиги учун тўланадиган устама ҳақлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда тўланадиган бошқа қўшимча ҳақлардан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус унвон берилган шахслар белгиланган нормалар бўйича бепул махсус формали кийим-бош билан таъминланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ хизмати органларида махсус фонд ташкил этилиши мумкин, уни ҳосил қилиш тартиби қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Халқаро ҳамкорлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ тажриба алмашиш, солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш усулларини ўрганиш ва жорий этиш, кадрларни ўқитиш мақсадида ҳамда бошқа масалалар бўйича хорижий давлатларнинг солиқ ва бошқа органлари билан алоқалар ўрнатиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997 йил 29 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
474-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда; 1998 й., 5-6-сон, 102-модда; 1999 й., 9-сон, 229-модда; 2000 й., 7-8-сон, 217-модда; 2001 й., 5-сон, 89-модда; 9-10-сон, 182-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда; 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда; 51-сон, 514-модда; 2005 й., 21-сон, 148-модда; 37-38-сон, 280-модда; 51-сон, 376-модда; 2006 й., 41-сон, 405-модда; 2007 й., 52-сон, 533-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2009 й., 52-сон, 557-модда; 2010 й., 37-сон, 314-модда; 2012 й., 15-сон, 163-модда; 2014 й., 36-сон, 452-модда; 2015 й., 52-сон, 645-модда; 2017 й., 1-сон, 1-модда, 24-сон, 487-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 03/18/455/0492-сон; 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон, 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон; 2019 й., 2-сон, 47-модда, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон; 23.06.2026 й., 03/26/1154/0618-сон; 14.08.2026 й., 03/26/1166/0842-сон)