06.04.1992 йилдаги 170-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.04.1992 йилдаги 170-сон
Date of entry into force
06.04.1992
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ОЛИЙ КЕНГАШИ РАЁСАТИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЧЕРНОБИЛЬ ҲАЛОКАТИДАН ЗИЁН КЎРГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИСТИҚОМАТ ҚИЛУВЧИ ФУҚАРОЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоялашни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларга бериладиган ҳақ-ҳуқуқлар, компенсация пули ва имтиёзлар рўйхати тасдиқлансин (илова қилинади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ҳамда идоралари Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларни имтиёзлар ва компенсация пуллари билан таъминлаш ҳақида тегишли қарорлар қабул қилсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишга сарф бўладиган харажатлар Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, маҳаллий ва республика бюджетлари маблағлари ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 35-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 32-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йилнинг 1 июлигача Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрганлар ҳақидаги маълумотларнинг Давлат рўйхатини тузсинлар, унга 1986 йилда зарарланган зонада муддатли хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларни ҳам киритсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқорида кўрсатилган фуқароларни ва уларнинг 1986 йилдан кейин туғилган болаларини диагностика қилиш, кузатиб бориш ва даволаш бўйича чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқсинлар ва жорий этсинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатилган тоифага кирувчи фуқароларга стационар даволаниш чоғида парҳез овқатланиш ва дори-дармон таъминоти бўйича 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва байналмилалчи жангчилар учун назарда тутилган имтиёзларни жорий қилсинлар.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Чернобиль АЭСидаги ҳалокатни бартараф этишда иштирок қилганларга ва уларнинг болаларига санаторийлар, санаторий-профилакторий ва санаторий типидаги кашшофлар лагерларига биринчи навбатда бепул йўлланмалар беришни таъминлаш Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашидан сўралсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги ва «Ўзбекбирлашув» Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини бартараф этиш ишларида қатнашган фуқароларни ҳудудий асосда бириктирилган дўконлар орқали Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсия этган нормада озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Чернобиль» жамиятининг «Ўзбекистон чернобилчилари» уюшмасини тузиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Чернобиль» ҳудудий жамиятларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти учун зарур шароитлар яратиш билан боғлиқ тегишли қарорлар қабул қилсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддат ичида «Чернобиль» жамоат ташкилотларига ва уларнинг бўлинмаларига тегишли биноларни берсинлар, шунингдек уларга зарур асбоб-анжомлар, жиҳозлар, автотранспорт ажратиш ва телефонлар ўрнатиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Чернобиль» жамоа ташкилотларига ташкил этиладиган ишлаб чиқариш корхоналари, ёрдамчи ва фермерлик хўжаликлари, боғдорчилик ширкатлари учун биринчи навбатда ер майдонлари ажратсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкил этилаётган «Ўзбекистон чернобилчилари» уюшмасига унинг ташкил топиш даврида маъмурий-хўжалик харажатлари ва иш ҳақи фонди учун ҳисоб-китобларга мувофиқ 200 минг сўм ажратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини ривожлантириш мақсадида Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган ишчилар 60 фоиздан кам бўлмаган «Чернобиль» жамоат ташкилотлари бўлинмаларига ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат банки, Ўзбекистон саноатқурилиш банки, Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки билан биргаликда имтиёзли равишда кредит ресурслари беришни таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон чернобилчилари» республика уюшмасига компьютер сотиб олишга ҳамда Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларни ва уларнинг оила аъзоларини тиббий-ижтимоий ҳисобга олиш бўйича дастурларни ишлаб чиқишга маблағ ажратсин;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 январдаги 7-сон қарори билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар ҳокимлигига «Ўзбекистон чернобилчилари» республика уюшмасини 1993 йил 1 ноябрдан бошлаб эгаллаб турган биноларни ижарага олганлик ва коммунал хизматлар учун ҳақ тўлашдан озод қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплашга маблағ ажратсин.
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 январдаги 7-сон қарори билан тўлдирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Давлат телерадиоэшиттириш компанияси хайрия тадбирларини, телекўрсатувларни вақт-вақти билан ташкил этиб турсинлар, улардан тушадиган маблағлар Чернобиль ҳалокати оқибатида зиён кўрган фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш учун «Ўзбекистон чернобилчилари» уюшмасининг ҳисоб-китоб счётига йўналтирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 24-сон, 241-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ўзбекистон чернобилчилари» республика уюшмасини эгаллаб турган бинолар ва коммунал хизматлар учун ҳақ тўлашдан 1993 йил 1 ноябрдан бошлаб озод қилсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 январдаги 7-сонли қарори билан тўлдирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 6 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
170-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 6 апрелдаги 170-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларга бериладиган ҳақ-ҳуқуқлар, пул компенсациялари ва имтиёзлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Фуқароларнинг тоифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур қарорнинг амал қилиши Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларнинг қуйидаги тоифаларига татбиқ этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногиронлиги бўлган шахс бўлиб қолганлардан:
(I бўлимнинг 1-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Чернобиль АЭСда ишлаган ёки ҳалокат натижасида зарарланган зонада ҳалокат оқибатларини тугатиш ишларида иштирок этган (шу жумладан, вақтинча ишга юборилган ёки хизмат сафарига жўнатилган) шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) махсус йиғинларга чақирилган ва ҳалокат оқибатларини тугатиш билан боғлиқ зарарланган зонадаги ишларни бажаришга жалб этилган ҳарбий хизматчилар* ва ҳарбий мажбуриятли шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Шу жойда ва бундан кейин бу тоифага қуйидагилар киради: СССР Қуролли Кучлари, СССР Давлат хавфсизлиги комитети қўшинлари ва органлари, ички ва темир йўл қўшинлари ва бошқа ҳарбий тузилмалардаги ҳақиқий муддатли хизматдаги офицерлар состави, прапоршиклар, мичманлар, муддатдан ташқари хизматда бўлган ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматчи аёллар, сержант ва оддий составдагилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 1986-1987 йилларда Чернобиль ҳалокати оқибатларини тугатиш бўйича зарарланган зонада ишлаган ёки шу йиллар давомида АЭСдан фойдаланиш ва бошқа юмушларни бажарган (шу жумладан, вақтинча ишга юборилган ёки хизмат сафарига жўнатилган) шахслар, шунингдек, жойлашиш ўрни ва бажараётган вазифасидан қатъи назар, махсус йиғинларга чақирилган ва ҳалокат оқибатларини тугатиш билан боғлиқ бу даврдаги ишларни бажаришга жалб қилинган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахслар, шунингдек, 1986-1987 йилларда зарарланган зонада хизмат вазифасини ўтаган ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий составидаги шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 1988-1989 йилларда Чернобиль ҳалокати оқибатларини тугатиш бўйича зарарланган зонада ишлаган ёки шу йиллар давомида АЭСдан фойдаланиш ва бошқа юмушларни бажарган (шу жумладан, вақтинча ишга юборилган ёки хизмат сафарига жўнатилган) шахслар, шунингдек, жойлашиш ўрни ва бажараётган вазифасидан қатъи назар, махсус йиғинларга чақирилган ва ҳалокат оқибатларини тугатиш билан боғлиқ бу даврдаги ишларни бажаришга жалб қилинган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахслар, шунингдек, 1988-1989 йилларда зарарланган зонада хизмат вазифасини ўтаган ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий составидаги шахслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Нурланиш касаллигига чалинган шахсларга ва ногиронлиги бўлган шахсларга тўланадиган компенсация пули ва имтиёзлар
(II бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Рўйхатнинг I бўлими 1-бандида кўрсатилган шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) дори-дармонларни бепул олиш (врачларнинг рецепти бўйича), ҳар йилги санаторий ва курортда бепул даволанишни таъминлаш ёки курорт йўлланмаси ўртача қиймати миқдорида компенсация пулларини олиш, турар жойдан даволаниш, диспансерлик, амбулатория ёки клиник кузатув жойигача транспортда бепул (таксидан ташқари) бориш ва келиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ясама тишларни бепул тайёрлаш ва тузатиш (қимматбаҳо металлдан тайёрланган ясамалар бундан мустаснодир);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) меҳнатга вақтинча лаёқатсизлиги туфайли, узлуксиз иш фаолиятидан қатъи назар, ойлик маошининг 100 фоизи миқдорида нафақа олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) меҳнатга вақтинча лаёқатсизлиги туфайли сурункасига 4 ойгача ёки календарь йилда 5 ойгача нафақа олиш, агар улар ишловчи ногиронлиги бўлган шахслар бўлиб ҳисоблансалар;
(II бўлимнинг 4-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) имтиёзлилар орасида турар жой шароитини яхшилашга муҳтож деб топилган тақдирда устун даражада турар жой майдони ёки алоҳида хона кўринишидаги қўшимча турар жой майдони билан таъминланиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 5 июндаги 246-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 11-сон, 66-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) давлат турар жой фондидаги ўзлари яшаб турган турар жойларни текинга шахсий мулк қилиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) тиббий кўрсатмаларга биноан кам иш ҳақи тўланадиган ишга ўтказилганда олдинги иш ҳақи билан янги жойдаги иш ҳақи ўртасидаги фарқни олиш. Бу фарқ иш қобилияти тиклангунга ёки ногиронлик белгилангунга қадар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тўланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида касалланганлиги ёки шикастланганлиги сабабли қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган ҳақиқий етказилган зарарни қоплайдиган миқдорда ногиронлик пенсияси тайинланади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқоридаги сабабларга кўра боқувчисидан ажраб қолган ҳолларда оила аъзоларига меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир оила аъзоси учун пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида пенсия тўланади. Фуқароларнинг хоҳишига кўра пенсия зарарланган зонада ишлаган вақтидаги иш ҳақи бўйича ҳисоблаб чиқарилади;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йил 1 июлдан бошлаб Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларга ва боқувчисини йўқотган ҳолларда уларнинг оилаларига ногиронлик пенсияларининг қуйидаги энг кўп миқдорлари белгиланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 10 баравари миқдорида;
(II бўлим 9-кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 8 баравари миқдорида;
(II бўлим 9-кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 4 баравари миқдорида;
(II бўлим 9-кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
боқувчисини йўқотган ҳолларда меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир оила аъзосига — пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 3 баравари миқдорида.
(9-банднинг тўртинчи — еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пенсияларнинг энг кам миқдорлари кўрсатиб ўтилган энг кўп миқдорларнинг тегишлича 50 фоизи даражасида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йил 1 июлгача белгиланган ҳамда кўрсатиб ўтилган энг кўп миқдорлардан ортиқ бўлган пенсиялар қайта ҳисоблаб чиқилмайди.
(хатбошилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 январдаги 7-сонли қарори билан тўлдирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) ҳарбий хизмат (хизмат вазифалари)ни ўташ вақтида яраланган, ногиронлиги бўлган шахс ёки контузия бўлган ҳарбий хизматчиларга, ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий составидаги шахсларга ҳамда боқувчисидан ажралган ҳолларда уларнинг оилаларига қонун билан белгиланган тартибда ва нормаларда пенсия тайинланади. Бунда офицерлар составидаги шахсларга, прапоршчиклар, мичманлар, муддатдан ташқари хизматда бўлган ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматчи аёлларга, ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий составидаги шахсларнинг хоҳишига кўра кўрсатилган сабабларга кўра ногиронлик пенсияси зарарланган зонада ишланганлиги учун кўпайтирилган пул маблағидан ҳисобланиши мумкин.
(II бўлим 10-кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари, ҳақиқий ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларга ва уларнинг оилаларига бериладиган ногиронлик пенсияси пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг беш баробари миқдорида тўланиши мумкин.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) улар билан яқин қариндошлари яшамаса, туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари томонидан уйда хизмат кўрсатиш;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишнинг оқилона нормаларига мувофиқ, озиқ-овқат моллари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) ҳамма турдаги шаҳар йўловчи ташиш транспортларида (таксидан ташқари), ўзи яшаб турган маъмурий ноҳия доирасидаги қишлоқ жойлардаги умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортида, шунингдек, шаҳар атрофига қатнайдиган темир йўл транспортида, шаҳардан ташқаридаги маршрутларда қатнайдиган автобусларда бепул юриш, йилига бир марта (бориш ва келиш) темир йўлда бепул юриш, темир йўли бўлмаган ноҳияларда эса ҳаво, сув ёки шаҳарлараро автомобиль транспортларида биринчи навбатда чипталар сотиб олиш ҳуқуқи билан юриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) ҳар йили бир марта, улар хоҳлаган вақтларда меҳнат таътилидан фойдаланиш, шунингдек, иш ҳақи сақланган ҳолда 14 календарь кундан иборат ҳар йилги қўшимча таътил олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) бўйдоқлар, ёлғизлар ва кам болали фуқароларни уларнинг даромадларидан олинадиган ҳар қандай солиқлардан озод қилиш. Бўйдоқлар, ёлғизлар ва кам болали фуқаролардан олинадиган солиқлардан жабрланувчиларнинг эр ва хотинлари ҳам озод қилинадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) биринчи навбатда телефон ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) ходимлар сони ёки штат қисқарганда асосан ўз иш жойида қолдириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) биринчи навбатда: а) уй-жой қуриш кооперативларига, транспорт воситалари ва уларга техника хизмати кўрсатиш учун умумий гаражлар ва тўхташ жойлари қуриш ва улардан фойдаланиш кооперативларига, боғдорчилик (ширкатлари) кооперативларига кириш; б) боғ уйчалари ёки уларни қуриш учун қурилиш жиҳозларини, эҳтиёж катта бўлган саноат моллари, шу жумладан, енгил автомобиллар, мотоцикллар ва моторли қайиқлар сотиб олиш; в) маиший хизмат, транспорт воситаларига техника хизмати кўрсатиш ва уларни тузатиш, умумий овқатланиш корхоналарида, уй-жой-коммунал хўжалиги муассасаларида, алоқа ва шаҳарлараро транспортда хизмат кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19) якка тартибда ёки кооператив уй-жой қурилиши учун фоизсиз ссуда (қарз) олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20) якка тартибда уй-жой қуриш учун биринчи навбатда ер майдонлари олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21) даволаш-профилактика муассасаларида ва дорихоналарда биринчи навбатда хизмат кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22) пенсияга чиққунга қадар ёки иш жойи ўзгаргунга қадар биркитилган поликлиникадан пенсияга чиққанда ва иш жойини ўзгартирганда ҳам фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23) болалар мактабгача тарбия муассасаларида, даволаш ва санаторий типидаги ихтисослаштирилган болалар муассасаларида, кашшофлар лагерларида ва бошқа соғломлаштириш муассасаларида, уларнинг қайси идорага мансублигидан қатъи назар, болаларни жойлар билан навбатдан ташқари таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24) кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлардаги (пансионатларда) жойлар билан имтиёзли таъминлаш.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини бартараф этиш сабабли ногиронлиги бўлган шахс деб топилган шахсларга I ва II гуруҳ, ногиронлиги умрбод, III гуруҳ ногиронлигига врач кўригидан қайта ўтиш 5 йил муддатга белгиланади. Ногиронлик сабаби «ЧАЭСдаги ҳалокат сабабли» деб кўрсатилади.
(II бўлим 24-кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу бўлимнинг 5 — 7, 16, 18 — 20, 23-24-бандларида назарда тутилган компенсациялар ва имтиёзлар Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида ҳалок бўлган, нурланиш касали натижасида вафот этган ва вафот этган ногиронлиги бўлган шахсларнинг оилаларига ҳам жорий қилинади.
(II бўлим 24-кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Чернобиль АЭСдаги зарарланган зоналарда ҳалокат оқибатларини тугатиш қатнашчиларига компенсациялар ва имтиёзлар бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Рўйхатнинг I бўлими 2-бандида кўрсатилган шахслар мазкур Рўйхатнинг II бўлими 2, 3, 6-7, 12, 14, 16, 18, 20—24-бандларида кўрсатилган компенсация ва имтиёзларга, шунингдек, қуйидаги ҳуқуқларга эга бўладилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) ўта зарарли ва ўта оғир шароитдаги меҳнат билан машғул бўлган ходимлар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назарда тутилган имтиёзли шартларда ёшга доир пенсиясига қуйидагилар чиқади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркаклар — 50 ёшга тўлиб, зарарланган ҳудудда қанча вақт ишлаганидан қатъи назар, камида 20 йиллик иш стажига эга бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аёллар — 45 ёшга тўлиб, зарарланган ҳудудда қанча вақт ишлаганидан қатъи назар, камида 15 йиллик иш стажига эга бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшга доир пенсиясига қўшимча равишда ёшга доир энг кам пенсия миқдорининг 30 фоизи миқдорида устама олиш.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) иш жойидан ҳар йили санаторий-курорт ёки бошқа соғломлаштириш муассасасига бориш учун (медицина кўрсатмалари бўлганда) биринчи навбатда текин йўлланма билан таъминланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) яшаш шароитларини яхшилаш зарур деб топилса, биринчи навбатда уй-жой билан таъминланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) ҳамма турдаги шаҳар йўловчи ташиш транспорти (таксидан ташқари)да ва ўзи яшайдиган қишлоқ жойлардаги умумий фойдаланиладиган автотранспорт (таксидан бошқа)да, маъмурий районда, шунингдек, шаҳар атрофида қатнайдиган темир йўл ва шаҳар ташқарисидаги маршрутларда қатновчи автобусда бепул юриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) якка тартибда ва кооператив уй-жой қурилишига фоизсиз қарз (ссуда) олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Рўйхатнинг II бўлими 6, 7 ва 16-бандларида кўзда тутилган компенсация ва имтиёзлар Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини тугатишнинг вафот этган қатнашчилари оилаларига жорий қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Рўйхатнинг I бўлим 3-бандида кўрсатилган шахслар II бўлимнинг 3, 8, 20—24-бандларида, мазкур бўлимнинг биринчи қисми 2-бандида назарда тутилган компенсация ва имтиёзларга эга бўлиш ҳуқуқига эгадирлар ва шу билан бирга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) қонунларда кўрсатилган зарарли ва оғир меҳнат шароитидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун назарда тутилган, 1989 йил Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини тугатиш ишларида иштирок этган шахслардан ташқари, имтиёзли шартларда қуйидаги ёшга доир пенсиясини олиш:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркаклар — 55 ёшга тўлиб, зарарланган ҳудудда қанча вақт ишлаганидан қатъи назар, камида 25 йиллик иш стажига эга бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аёллар — 50 ёшга тўлиб, зарарланган ҳудудда қанча вақт ишлаганидан қатъи назар, камида 20 йиллик иш стажига эга бўлса;
(1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) энг кам миқдордаги ёшга доир пенсиясининг 25 фоизи миқдорида пенсияга қўшимча олиш;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ҳар йилги таътилдан ўзлари учун қулай бўлган исталган вақтда фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) иш жойидан ҳар йили санаторий-курортларда даволаниш ва дам олиш учун йўлланмалар билан таъминланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) гараж-қурилиш кооперативлари ва боғдорчилик ширкатларига имтиёзли равишда кириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) эгаллаб турган турар жой майдонининг ҳажмидан қатъи назар, коммунал уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар учун уй-жой ҳисобига қабул қилиниш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишнинг оқилона нормаларига мувофиқ озиқ-овқат моллари билан таъминланиш каби ҳуқуқларга эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Рўйхатнинг I бўлими 1-бандининг «а» ва «б» кичик бандларида ва 2 ва 3-бандларида кўрсатилган шахсларга Чернобиль ҳалокати оқибатларини тугатиш иштирокчиларининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони берилиб, ушбу ҳужжат мазкур Рўйхатнинг II ва III бўлимларида назарда тутилган имтиёзларни олиш ҳуқуқини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Болалар ва ўсмирларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда соғломлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарарланган зоналардан эвакуация қилинган, кўчиш ҳуқуқи билан кўчирилган, шу жумладан, кўчиш вақтида она қорнида бўлганлар ҳам, ота-оналари орқали Чернобиль ҳалокати таъсир қилган 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларни ижтимоий ҳимоя қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш, соғломлаштириш мақсадида уларга қуйидаги қўшимча имтиёзлар берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатилган болалар ва ўсмирларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) тиббиёт кўрсатмасига кўра республиканинг тегишли профилдаги санаторийларида, шу жумладан, «Она ва бола» санаторийларида текин даволаниш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) текин дори-дармонлар олиш (врачларнинг рецепти бўйича);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ота-оналардан бирининг ёки уларнинг ўрнини боса оладиган шахслар ҳамроҳлигида темир йўлларда, темир йўл бўлмаган жойларда эса ҳаво, сув йўллари ёки шаҳарлараро автомобиль транспорти воситасида даволаш муассасаларининг йўлланмаси бўйича даволаниш ёки санаторий-курорт жойларигача текинга бориш ва келиш, биринчи навбатда чипталар олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) кашшофлар лагерларида (умумий ва санаторий типидаги) ва бошқа соғломлаштириш муассасаларида ҳар йили текинга даволаниш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) қон ишлаб чиқарадиган органлар (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденомалар, рак); хавфли ўсимталар билан касалланган ҳолларда болалар ва ўсмирлар ушбу Рўйхатнинг II қисмида кўрсатилган имтиёзларга эга бўладилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналарига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) бемор болани парваришлаш учун, иш стажидан қатьи назар, (ота-оналардан бирига) касаллик варақасига 100 фоиз миқдорида ҳақ тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ота-оналардан бирининг (врачлар тавсиясига кўра), касаллик варақаси берган ва унга ҳақ тўлаган ҳолда, бемор бола билан даволаш муассасасида бўлиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг саломатлигига ва боқувчисини йўқотган оилаларга етказилган зарар учун компенсация тўлаш
(V бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Рўйхатнинг I қисми 1-бандида кўрсатилган ногиронлиги бўлган шахсларга уларнинг саломатлигига етказилган зарар учун қуйидаги миқдорларда бир йўла компенсация тўланади: I гуруҳга — 10 минг сўм; II гуруҳга — 7 минг сўм; III гуруҳга — 5 минг сўм. Уларга ҳар йили саломатликни тиклаш мақсадида қуйидаги миқдорларда моддий ёрдам пули ҳам тўланади: I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 3 баравари; III гуруҳга — пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг икки баравари миқдорида.
(V бўлимнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чернобиль ҳалокати оқибатида боқувчисини йўқотган болали оилаларга бир йўла 10 минг сўм, ҳалок бўлганнинг ота-оналарига 5 минг сўм миқдорида компенсация пули тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатиш иштирокчиларининг саломатликларига етказилган зарар учун компенсация тўлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Рўйхатнинг I бўлими 3-бандида кўрсатилган, 1988 йилда Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини тугатишда иштирок этган шахсларга саломатлигини тиклаш учун ҳар йили пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг икки баравари миқдорида бир йўла моддий ёрдам пули тўланади.
(VI бўлимнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Рўйхатнинг I бўлими 3-бандида кўрсатилган, 1989 йилда Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини тугатишда иштирок этган шахсларга саломатлигини тиклаш учун ҳар йили пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорида бир йўла моддий ёрдам пули тўланади.
(VI бўлимнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Рўйхатнинг I бўлими 2-бандида кўрсатилган, 1986-1987 йилларда Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган шахсларга саломатлигини тиклаш учун ҳар йили пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг уч баравари миқдорида бир йўла моддий ёрдам тўланади.
(VI-бўлимнинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. ЧЕРНОБИЛЬ АЭСДАГИ ҲАЛОКАТ ОҚИБАТЛАРИНИ ТУГАТИШ ИШТИРОКЧИСИ — ОИЛА БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛИК УЧУН КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини тугатиш иштирокчиси оила боқувчисини Чернобиль ҳалокати оқибатида йўқотган тақдирда илгари унинг қарамоғида бўлган ишга яроқсиз оила аъзолари ҳар ойда компенсация пули олиш ҳуқуқига эгадирлар. Бунда болалар боқувчининг қарамоғида бўлган ёки бўлмаганлигидан қатъи назар, уларга ҳар ойга компенсация белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Компенсация оиланинг ишга яроқсиз ҳар бир аъзосига, ушбу Рўйхатга мувофиқ, бу шахслар учун белгиланган пенсиядан қатъи назар, ёшга доир пенсияси энг кам миқдорининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
(VII-бўлимнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боқувчисини йўқотган болаларга ҳар йили пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ҳажмида бир йўла моддий ёрдам пули тўланади.
(VII бўлимнинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. ЧЕРНОБИЛЬ ҲАЛОКАТИ ОҚИБАТИДА САЛОМАТЛИГИГА ЗАРАР ЕТГАН ШАХСЛАРГА ВА БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАН ОИЛАЛАРГА КОМПЕНСАЦИЯЛАР ТЎЛАШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чернобиль ҳалокати туфайли саломатлигига зарар етган шахсларга ва шу ҳалокат оқибатида боқувчисини йўқотган оилаларга, оладиган бошқа даромад турларидан қатъи назар, компенсация тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Устав фаолияти Чернобиль ҳалокатидан зарар кўрган шахсларга ёрдам кўрсатишдан иборат бўлган жамоат бирлашмалари шу мақсадларга йўналтириладиган маблағлардан олинадиган солиқлардан озод қилинадилар. Жамоат бирлашмалари, уларнинг бўлимлари ва корхоналарига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда экспорт ва импорт қилинадиган молларга бож тўлашда имтиёзлар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
X. ФУҚАРОЛАР ВА ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИНИНГ МАЪЛУМОТ ОЛИШЛАРИ УЧУН ҲУҚУҚЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва жамоат бирлашмалари Чернобиль ҳалокати билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича тўлиқ ва ишончли маълумотларни ўз вақтида олиш ҳуқуқига эгадирлар. Маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан шу ишлар учун вакил қилинган муассасалар ва ташкилотлар тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг, жамоат бирлашмаларининг мансабдор шахслари ва оммавий ахборот воситалари Чернобиль ҳалокати билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича холис маълумотларни атайлаб бузиб кўрсатганлик ёки яширганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавоб берадилар.