15.10.2018 йилдаги ПҚ-3970-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 15.10.2018 йилдаги ПҚ-3970-сон
Date of entry into force
16.10.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини ошириш, тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз ишлаб чиқаришини мунтазам модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, уни юқори сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш имконини берадиган илғор замонавий ускуналар билан таъминлашга қаратилган самарали рағбатлантириш тизимини яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2020 йилнинг 1 январига қадар ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар тадбиркорлик субъектлари томонидан 1-иловага мувофиқ олиб кириладиган айрим турдаги товарлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида» 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сон қарорининг 4-бандига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 15 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3970-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 октябрдаги ПҚ-3970-сон қарорига
1-ИЛОВА

Божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этиладиган айрим турдаги товарлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

Т/р

Товарлар номи

ТИФ ТР коди

1.

туяқушлар

0106 33 001 0, 0106 33 009 0

2.

бирламчи шаклдаги этилен полимерлари

3901

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 октябрдаги ПҚ-3970-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида» 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сон қарорининг 4-бандига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Шуманай, Қонликўл, Тахтакўпир, Чимбой туманларида, Хоразм вилоятининг Янгиариқ ва Қўшкўпир туманларида жойлашган саноат соҳасида (автомобилларга газ тўлдирувчи компрессор станцияларидан ташқари) янги ташкил этилаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар — 2027 йилнинг 1 январига қадар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қолган туманларида — 2022 йилнинг 1 январига қадар муддатга ягона солиқ тўловидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Шуманай, Қонликўл, Тахтакўпир, Чимбой ва Кегейли туманларида жойлашган тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ва фақатгина ушбу туманларда фойдаланиладиган махсус техника, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, металл конструкциялар учун 2020 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда ушбу қарор доирасида божхона тўловлари бўйича имтиёз қўлланилган ҳолда олиб кириладиган товарлардан мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, юқорида кўрсатиб ўтилган товарлардан мақсадли фойдаланилмаган тақдирда (сотиш, бепул бериб юбориш ёки ўзгага беришнинг бошқа шакли), божхона имтиёзлари берилиши муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 07/18/3970/2049-сон)