Ҳужжат кучини йўқотган 24.05.1996 11.03.1992 йилдаги 123-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.03.1992 йилдаги 123-сон
Date of entry into force
11.03.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 24.05.1996
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ТЕЛЕРАДИОЭШИТТИРИШ КОМПАНИЯСИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Телерадиокомпаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари»ги 1996 йил 24 майдаги 190-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат телевидение ва радиоэшиттириш комитетини Ўзбекистон Давлат телерадиоэшиттириш компаниясига айлантириш тўғрисида» 1992 йил 7 январдаги Фармонига мувофиқ, радио ва телевидениенинг, унга қарашли корхоналар ва ташкилотларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат телевидение ва радиоэшиттириш комитети 1992 йилнинг 1 январидан бошлаб тугатилган деб ҳисоблансин. Ўзбекистон Давлат телерадиоэшиттириш компанияси («Ўзтелерадио») унинг ҳуқуқий вориси деб ҳисоблансин. 1992 йилнинг 1 мартигача Ўзбекистон Республикасининг собиқ Давлат телевидение ва радиоэшиттириш комитети ва унга қарашли корхоналар ҳамда ташкилотлар ихтиёридаги асосий фондлар, мулк ва банклардаги ҳисоб-китоб счётларида бўлган пул маблағлари «Ўзтелерадио» ихтиёрига берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Давлат телерадиоэшиттириш компанияси тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, «Ўзтелерадио» республика ҳудудида тўрт программа бўйича телевизион кўрсатувлар олиб боради, жумладан, «Останкино» ва Ўрта Осиё ҳамда Қозоғистон республикалари телекомпанияси дастурларини олиб кўрсатади, тўрт дастур бўйича радиоэшиттиришлар олиб боради, жумладан, «Маяк» радиостанциясини олиб эшиттиради, шунингдек, чет эллар учун эшиттиришларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, Ўзбекистон Давлат телерадиоэшиттириш компанияси телерадиоэшиттиришнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган йиллик режа ҳажмларига ҳамда компаниянинг бир соатлик эшиттириши қийматининг ҳисоб-китоб нормативларидан келиб чиққан ҳолда республика бюджетидан маблағ билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Давлат телерадиоэшиттириш компаниясига Раиснинг тўрт нафар, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарига эга бўлишига рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзтелерадио» раисига, унинг ўринбосарларига ва бошқарув аъзоларига Ўзбекистон Республикаси вазирлари, уларнинг ўринбосарлари ва ҳайъат аъзолари учун тегишли равишда назарда тутилган маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш жорий қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Автомобиль транспорти вазирлиги томонидан Давлат телерадиоэшиттириш компанияси раҳбариятига хизмат кўрсатиш учун ажратилган 5 та енгил автомашинани сақлаш учун зарур бўлган маблағ ва лимит ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзтелерадио» ва унга қарашли ташкилотларга мазкур қарор кучга кирган пайтдан бошлаб даромаддан олинадиган солиқларнинг ставкаси 12 фоиз миқдорида белгилансин. Тижоратчилик фаолиятидан олинган даромадлардан ва бюджетдан ташқари молиявий таъминлашнинг бошқа манбаларидан олинган маблағлардан телерадио ишлаб чиқаришини ташкил этишни такомиллаштириш, телерадиоэшиттиришнинг сифати ва бадиий савиясини ошириш, ижтимоий ривожланиш моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимлар меҳнатини моддий рағбатлантириш учун мустақил равишда фойдаланишга рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзтелерадио» ва унга қарашли корхоналар ҳамда ташкилотларга ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш, валюта ва бошқа фондларни мустақил равишда шакллантириш ва фойдаланиш, ставкалар, окладлар, қўшимча ҳақлар, мукофотларни ҳамда раҳбарлар ва аппарат ходимларини рағбатлантириш тарзидаги бошқа тўловлар миқдорини, шунингдек, кўрсатилган мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида ҳар хил тоифадаги ходимлар сонининг ўзаро нисбатини ҳисобга олмаган ҳолда штатлар ва тузилмаларни белгилаш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Ўзтелерадио» давлат алоқа органларининг барча турдаги хизматларига, шу жумладан, буюртма телерадио маҳсулотлари ҳамда тижорат кўрсатувлари ва эшиттиришлари трансляцияси учун тўловларни давлат тарифлари бўйича амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Ўзтелерадио» Ўзбекистон Республикасида, МДҲнинг бошқа республикаларида ва чет элларда мухбирлик пунктлари очиш, қўшма корхоналар тузиш, шунингдек, савдо-воситачилик биржалари ташкил этиш ва биржа аъмолларида қатнашиш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. «Ўзтелерадио» ва унга қарашли корхоналар ва ташкилотларга телерадио программалари, кино, -аудио, -видеоплёнкалар, телерадио маҳсулотлари ва бошқа товарлар ва жиҳозлар ишлаб чиқариш учун техникалар сотиб олиш, ишлаб чиқарилган телерадио маҳсулотларини сотиш ҳисобига чет эл телерадио ташкилотларининг хизматларини олишга оид экспорт-импорт ва бартер битимларини амалга ошириш, чет эл телерадио ташкилотлари вакилларини транспорт, алоқа, телерадио техника, таржимонлар билан таъминлаш ва бошқа хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Ўзтелерадио»га буюртма телерадио маҳсулотлари учун нархларни ва совет пулларида ҳамда чет эл валютасида хизмат кўрсатганлик учун тарифларни мустақил равишда белгилашга рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Республика телевидениесининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 1992-1993 йилларда «Ўзтелерадио»га қуйидагилар учун рухсат этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарлар, хизматларни экспорт қилганлик ва чет эллик шерикларга хизмат кўрсатганлик учун тушумлардан валюта фондига ажратмаларни амалга оширмасликка;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзтелерадио»нинг таклифига биноан республика ҳудудига келадиган хорижий фуқароларга яшаб туриш ва транспорт харажатларига сўмларда пул тўлашга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси «Ўзтелерадио»нинг самарали фаолият кўрсатиши учун қулай шароитлар яратишни таъминлаш, телевизион ва радиоэшиттириш асбоб-ускуналарини вақт-вақти билан янгилаб туриш ва ўрнини тўлдириш, фойдаланиб келинаётган бинолар ва иншоотларни тузатиш ва реконструкция қилиш мақсадида ҳар йили, шу жумладан, эркин алмаштириладиган валюталарда зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. «Ўзтелерадио» «Тошкентдан гапирамиз ва кўрсатамиз» — «Говорит и показивает Ташкент» ҳафталигининг таъсисчиси ва чоп этувчиси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Шарқ» нашриёт-матбаа концерни ҳафталикнинг ўз вақтида чоп қилинишида «Ўзтелерадио»га зарур ёрдам кўрсатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Вилоятлар, шаҳарлар ва районларнинг ҳокимлари «Ўзтелерадио» ва унга қарашли корхоналар ва ташкилотларнинг талабномаларига мувофиқ якка тартибда уй-жой қурилиши, ходимлар ва уларнинг болаларига дам олиш зоналари учун ер майдонлари ажратишни таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси собиқ Давлат телевидение ва радиоэшиттириш қўмитаси томонидан «Ўзтелерадио» ва унга қарашли корхоналар ва ташкилотларга уй-жойлар ва мактабгача тарбия муассасалари қурилиши учун улуш қўшиб қатнашиш мақсадидаги маблағларни қайтадан расмийлаштирсин ва ҳар йили белгиланган тартибда ушбу маблағлар ҳисобига уй-жой майдони ва болалар мактабгача тарбия муассасаларига жойлар ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1973 йил 20 апрелдаги 147-сон, 1988 йил 25 августдаги 297-сон, 1989 йил 8 декабрдаги 413-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 11 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
123-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил
11 мартдаги 123-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон давлат телерадиоэшиттириш компанияси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИ3ОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон давлат телерадиоэшиттириш компанияси («Ўзтелерадио») республика телевидениесига, республика радиоэшиттиришининг, чет элларга радиоэшиттиришларнинг ижодий ишлаб чиқариш тузилмаларини, ишлаб чиқариш-техника бўлинмаларини, Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоси, вилоят телерадиолари, шаҳар радиоэшиттириш муҳарририятларини бирлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзтелерадио» Ўзбекистон Республикаси Давлат телевидение ва радиоэшиттириш қўмитасининг, шу жумладан, шартномалар, битимлар ва халқаро битимлар бўйича, шунингдек, мустақил жумҳуриятлар ва чет мамлакатларнинг ташкилотлари, фирмалари ва корхоналари билан тузилган граждан-ҳуқуқий тарздаги шартномалардан келиб чиқувчи мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзтелерадио» юридик шахс бўлиб ҳисобланади, у мустақил балансга эга, республиканинг бутун ҳудудида ва унинг ташқарисида зарур хўжалик-молиявий аъмолларни бажаради, банк муассасаларида ўз ҳисоб-китобига эга, қонун билан белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзтелерадио» ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, унинг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, республика Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва ўз фаолиятига оид бошқа меъёрий ҳужжатларга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзтелерадио» Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ҳамда ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга, фирма белгиси, эмблемасига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзтелерадио»нинг манзилгоҳи: 700011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 69.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. «Ўзтелерадио»нинг вазифалари ва бажарадиган ишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзтелерадио»нинг асосий вазифалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекўрсатувлар ва радиодастурлар, телефильмлар ишлаб чиқариш ҳамда тарқатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида умуммиллий тузилиш сифатидаги телекўрсатув ва радиоэшиттиришларни ривожлантиришнинг стратегияси ва асосий йўллари ҳамда йўналишларини белгилаш; ахборот соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, умумреспублика телерадиоэшиттириш ташкилотларининг ривожланишини, уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, республика вилоятлари, бошқа мустақил республикалар ва давлатларнинг телекўрсатув ҳамда радиоэшиттириш ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлашларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумреспублика телекўрсатуви ва радиоэшиттиришлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлашни такомиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзтелерадио» ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
холислик, тезкорлик ҳамда ўз ахборотларининг мутлақо янги бўлиши принципларига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда унинг ташқарисида телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллати, партиявий мансублиги ва динидан қатъи назар, шахсларнинг умум томонидан эътироф этилган ҳуқуқ ҳамда шахс эркинлигини ҳурмат қилиш асосида телевизион фильмларнинг юксак ғоявий, бадиий савияда бўлишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мустақил давлатлар сифатида Ўзбекистон Республикаси тўғрисида, унинг ички ва ташқи сиёсати, одамларнинг ҳаёти ҳамда республикада содир бўлаётган жараёнлар, шу воқеаларга нисбатан унинг ташқарисидаги муносабат, шунингдек, хориждаги воқеалар ва жараёнлар тўғрисида ҳар томонлама ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти юқори органлари ва бошқарувининг фаолияти тўғрисида расмий хабарлар тарқатади, шу ташкилотлар қабул қилаётган қарорларни тушунтиради, уларга билдирилаётган фикр-мулоҳазаларни таҳлил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкентдан гапирамиз ва кўрсатамиз» — «Говорит и показивает Ташкент» ҳафталигини ва, зарур бўлса, бошқа босма маҳсулотларни чоп этади, телерадиоэшиттиришлар масалаларига бағишланган халқаро кўргазмалар, кенгашлар, конференцияларда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар учун дастурлар, телефильмлар, адабий ва мусиқавий асарлар, постановкалар учун ижодий ишлаб чиқариш жараёнларини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телефильмларни ишлаб чиқаришга тушириш, уларни кўпайтириш тартибини белгилайди. Телерадио, кино маҳсулотларини яратиш учун моддий харажатларнинг нормативларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекўрсатув ва радио учун барча турдаги асарларни яратганлик учун муаллифлик, саҳнага қўйганлик ҳамда ижрочилик мукофотлари тўланиши тартибини ва миқдорини, шунингдек, адабий-бадиий асарлар, сценарийлар, телефильмларга, телевизион ва радиоэшиттиришларга мусиқа яратганлик учун тўланадиган ставкаларни белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ маънавий, миллий бойлиги ва унинг маданий меросининг бир қисми сифатида телекўрсатув ва радио асарларини танлаш, яхлитлаш ва сақлаш бўйича давлат вазифасини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат муносабатларининг танлов-шартнома тизими асосида кадрларни танлайди ҳамда жой-жойига қўйиш ишларини олиб боради. «Ўзтелерадио» ходимларини тайёрлашни ва қайта тайёрлашни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бадиий-ишлаб чиқариш, артистик ҳамда бадиий ходимларни тарификациядан ўтказиш тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телерадио дастурларининг рейтингини белгилаш ҳамда ошириш мақсадида телетомошабинлар ва радиоэшитувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини социологик ўрганишни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекўрсатув ҳамда радиоэшиттиришларнинг маълум вақтини вазирликлар, муассасалар, корхоналар ва ташкилотларга, хусусий шахсларга ҳамда жамоат бирлашмаларига тижорат асосида тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатувлар ҳамда эшиттиришлар маҳсулотлари давлат бозорини шакллантиришда қатнашади. Телекўрсатув ҳамда радиоэшиттиришнинг бошқа ташкилотлари билан телерадио дастурлар, илмий-методик, ҳуқуқий, техникавий, тижорат ва бошқа ахборотларни алмашиш мақсадида икки томонлама ҳамда кўп томонлама шартномалар тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг алоқа органлари билан биргаликда телекўрсатув ва радиоэшиттиришларнинг дастурларини шакллантириш ҳамда тарқатишнинг ягона шохобчаларини таъминловчи техника воситаларини оқилона жойлаштиради ва самарали ривожлантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат алоқа органлари ўзлаштирган радиочастоталар, частота каналлари билан телекўрсатув ва радиоэшиттиришларнинг техника воситаларидан самарали фойдаланишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзтелерадио» дастурларининг шакллантирилиши ҳамда тарқатилиши сифатини назорат қилишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида буюртмаларни жойлаштиради ва телекўрсатув ҳамда радиоэшиттиришлар учун янги хилдаги техникалар, технология ҳамда асбоб-ускуналарнинг ишланмаларини молиявий таъминлайди. Телекўрсатув ва радиоэшиттириш учун асбоб-ускуналар ишлаб чиқарадиган корхоналар ҳамда фирмалар билан, илмий-тадқиқот ташкилотлари билан бевосита алоқалар ўрнатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар дастурларини намойиш қилишнинг техникавий шартларига биноан бинолар ва иншоотлар қуришнинг лойиҳаларини келишиб олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида телекўрсатув ҳамда радиоэшиттиришларни ташкил этиш ва бошқаришнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқишда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳамда халқаро ҳуқуқий ташкилотларда «Ўзтелерадио»нинг манфаатларини белгиланган тартибда ҳимоя қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг телекўрсатув ва радиоэшиттириш соҳасидаги давлат сиёсати масалалари юзасидан халқаро алоқаларни амалга оширади. Чет мамлакатларнинг телерадиокомпаниялари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик тўғрисида шартномалар, протоколлар ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқади. Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида шартномалар тузади. Телекўрсатув ҳамда радиоэшиттириш соҳасида экспорт-импорт ишларини, вакилликни, воситачилик фаолиятини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эллик шериклар билан қўшма корхоналар ташкил этади, аудио ва видео кассеталарга ёзилган программаларни, кино маҳсулотларини ишлаб чиқаради, кўпайтиради ва сотади, шунингдек, унинг моддий-техника ҳамда ижтимоий негизини ривожлантиришга ёрдам берувчи молиявий иқтисодий ҳолатини мустаҳкамловчи бошқа турдаги фаолиятлар билан шуғулланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. «Ўзтелерадио»нинг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Ўзтелерадио»:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни тайёрлаш учун давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслардан зарур ахборотларни олиш; «Ўзтелерадио» ходимлари зарур ҳолларда ўз хизмат вазифаларини бажаришлари учун давлат ташкилотлари ва жамоат ташкилотларидан ёрдам (кўмак) олиш; ходимларини митингларга, йиғилишларга, намойишларга ва бошқа оммавий тадбирларга, шунингдек, табиий офатлар, ҳалокатлар бўлган районларга, ҳарбий тайёргарлик ва жанговар ҳаракатлар, қурол-яроғлар синовдан ўтказиладиган, космик тадқиқотлар қилинадиган, экологик офатлар ва жиноятлар бўлган, озодликдан маҳрум этиш жойларига, (тегишли органлар билан келишилган ҳолда) телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар тайёрлаш, суратга олиш ва телетомошабинлар билан радиоэшитувчиларни тезкорлик билан хабардор этиш мақсадида юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида, республика телерадиоэшиттириш тизимида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар бўйича, телевидение ва радиоэшиттиришларнинг барча органлари ва ташкилотлари учун, улар қайси идорага қарашли бўлишидан қатъи назар, мажбурий бўлган меъёрий ҳужжатлар чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун билан белгиланган тартибда телетомошабинлар ва радиоэшитувчиларнинг ҳамда бошқа телерадио маҳсулотлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни трансляция қилишнинг техник талабларига риоя қилинмаган ҳолда олиб борилаётган бинолар ва иншоотлар қурилишини тўхтатиш тўғрисида тегишли органларга таклифлар юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзтелерадио» дастурларини тарқатиш ва намойиш этиш мақсадида фойдаланиладиган «Ўзтелерадио»га бириктирилган телекўрсатув ва радиоэшиттиришларнинг барча техник воситаларининг улар ўзлаштирган радиочастоталар, частота каналлари, сим орқали (кабель орқали) узатиш ва алоқа каналлари билан фаолият кўрсатиши (кўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ҳажми ва тартиби) режимини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзтелерадио» дастурларини намойиш қилишдан бўш бўлган эфир вақтини бошқа фойдаланувчиларга берилишига рухсат этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумреспублика телекўрсатуви ва радиоэшиттиришлари ташкилотлари ва матбаа органларини таъсис этиш, таъсис этилаётган органларнинг дастурлари, уставлари (низомларини) тасдиқлаш, уларни молиявий ва моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасига, вилоятларга ўз ҳудудларида умумреспублика давлат телекўрсатувлари ва радиоэшиттиришлари дастурлари берилиши тартибини ўзгартиришга розилик бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телерадио дастурларини, кино ва видео плёнкаларни, телерадио маҳсулотларини тайёрлаш учун техникалар харид қилиш, тайёрланган телерадио маҳсулотларини сотиш ҳисобига республикалар ва хорижий телерадио ташкилотларининг хизматини олиш, реклама учун вақт бериш ва бошқа телерадиокомпанияларининг вакилларини транспорт, алоқа, телевизион ва радиоаппаратуралар, таржимонлар билан таъминлаш ва бошқа хизматларни кўрсатиш юзасидан бартер битимларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турли тоифадаги ходимлар сони нисбати чекланмаган ҳолда «Ўзтелерадио» тузилмасини, ходимлар сонини, штатларини мустақил равишда белгилаш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар органларининг муваффақиятли ишлашларига ёрдам берувчи вақтинчалик ижодий коллективлар, бошқа ташкилий тузилмаларни юзага келтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лавозим окладлари (ставкалари)ни, қўшимча тўловлар, мукофотларнинг ва барча тоифадаги ходимларга бериладиган рағбатлантириш тарзидаги тўловларнинг миқдорини аниқлаш ва белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома асосида бошқа мустақил республикалар ва хорижий мамлакатлардан мутахассисларни ишга қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртма асосида яратилаётган телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар маҳсулотлари нархини, кўрсатилган хизмат учун сўмда ва чет эл валютаси ҳисобида тарифларни мустақил белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзтелерадио»нинг ишлаб чиқариш маъмурий хизматларини ўз номидан шартномалар тузиш ҳуқуқи билан хўжалик ҳисобига ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика телевидение дастурларини республика ва маҳаллий рўзномаларга чоп этиш учун шартномали асосда бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудида ва унинг ташқарисида белгиланган тартибда фирмалар, ташкилотлар, ваколатхоналар, бўлимлар, агентликлар, мухбирлик пунктлари ва уларнинг филиалларини таъсис этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд маблағлар доирасида ахборот, маданият, хайрия, инсонпарварлик ҳамда бошқа хил фондларни таъсис этиш, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида ва хорижда фаолият кўрсатаётган шундай фондлар таркибига кириш; энг яхши асарлар ва ахборот материаллари учун муаллифларни рағбатлантириш мақсадида махсус мукофотлар таъсис этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча турдаги солиқлар (республика бюджетига ўтказилаётган солиқлар миқдори доирасида), йиғимлар, божлар ва бюджетга ажратмалар, шу жумладан, чет эл валютасида, тўламаган ҳолда тижорат фаолиятини амалга ошириш; олинган валютадан мустақил равишда фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телевидение, радиоэшиттиришлар, фильмлар яратиш соҳасидаги муаммоларни таҳлил этиш ва уларни ҳал қилишнинг оқилона йўлларини топиш мақсадида юқори малакали мутахассислар ва экспертларни, шу жумладан, уларни республика ташқарисидан ҳам жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов, фестиваллар, викториналар ўтказиш, ўзимизнинг ва чет эллардан келадиган телерадио ташкилотлари делегацияларини, вакилларини қабул қилиш, шунингдек «Ўзтелерадио» фаолияти билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш учун сарф-харажатлар меъёрини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва бошқа марказий бошқарув органлари учун белгиланган тартибда республика раҳбариятининг қарорлари ва фармойишларини олиш ҳуқуқларига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Ўзтелерадио» зиммасига юклатилган вазифалар ва ишларни бажаришда республика бирлашмаларига ва Ўзбекистон Республикасининг давлат марказий бошқарув органларига берилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. «Ўзтелерадио» ҳуқуқи доирасига кирувчи ёки унинг манфаатларига дахлдор масалалар қонунда назарда тутилган ҳолларда давлат органлари ва хўжалик ташкилотлари томонидан «Ўзтелерадио» иштирокида ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. «Ўзтелерадио» бошқаруви
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Ўзтелерадио»га раис бошчилик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзтелерадио» раиси беш нафар ўринбосарларга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. «Ўзтелерадио» раиси компания фаолиятига раҳбарлик қилади. «Ўзтелерадио»га юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, раис ўринбосарларининг, тузилма бўлимлари ва тузилма бирликлари раҳбарларининг, шунингдек, компания таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар раҳбарларининг жавобгарлик даражаларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. «Ўзтелерадио»да раис, унинг ўринбосарлари ҳамда «Ўзтелерадио»нинг бошқа ходимларидан иборат бошқарув тузилади. Бошқарувга «Ўзтелерадио» раиси бошчилик қилади. Бошқарув аъзоларини «Ўзтелерадио» раиси тайинлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув қарорлари «Ўзтелерадио» раисининг буйруқлари билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. «Ўзтелерадио»нинг мол-мулки ва фондлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикасининг тугатилган Давлат телевидение ва радиоэшиттириш қўмитасининг, шунингдек, унга қарашли маҳаллий телерадио қўмиталари ва ташкилотларининг ихтиёрларида бўлган асосий фондлар ва бошқа давлат мол-мулки «Ўзтелерадио»нинг мол-мулкини ташкил этади. «Ўзтелерадио» кўрсатилган давлат мол-мулкини бошқариш учун ваколатли бўлган давлат органи вазифасини бажаради. «Ўзтелерадио» мол-мулкининг қиймати унинг мустақил балансида акс этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. «Ўзтелерадио»нинг пул маблағлари техника воситаларидан фойдаланиш, техника негизини мустаҳкамлаш мақсадли дастурларни амалга ошириш, республика ташқарисидаги вакилликларни сақлаш ва бошқа ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун белгиланган нормативлар ҳамда ҳисоб-китобларга мувофиқ давлат буюртмасини бажариш учун давлат бюджетидан ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Тижорат фаолиятидан, пуллик хизматлар кўрсатиш ва вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ҳамда айрим шахслар билан тузилган шартномаларга кўра қилинган ишлардан, ҳомийлардан, ташқи иқтисодий фаолиятдан, шунингдек, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва шахслар ўтказган беғараз ва хайрия бадалларидан, Ўзбекистон Республикаси қонуни билан ман этилмаган бошқа жойлардан тушган маблағлар «Ўзтелерадио»ни молиявий таъминлашнинг қўшимча манбалари бўлиб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. «Ўзтелерадио» ўз мажбуриятларига кўра қонунга мувофиқ жарима солиниши мумкин бўлган ўзига биркитилган мол-мулк учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. «Ўзтелерадио» Ўзбекистон Республикасининг телерадиоэшиттиришларни ривожлантириш фондини, шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлаш, ижодий-ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш фондларини, валюта ҳамда «Ўзтелерадио» вазифаларини бажариш учун зарур бошқа фондларни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. «Ўзтелерадио» бухгалтерия, тезкорлик ва статистика ҳисобини юритади ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятининг барча турлари бўйича ҳисоботларни белгиланган тартибда тайёрлайди ва тақдим этади, ҳисоботлар ва балансларнинг ишончлилигини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. «Ўзтелерадио» ўзига бўйсунувчи маҳаллий телерадио қўмиталари, корхоналари ва ташкилотлари молия-хўжалик фаолиятларининг қонунга мувофиқ тематик текширилиши ва комплекс тафтишдан ўтказилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. «Ўзтелерадио»ни қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари билан амалга оширилади.