04.10.2018 йилдаги ПҚ-3961-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 04.10.2018 йилдаги ПҚ-3961-сон
Date of entry into force
05.10.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида сайлов жараёнини янада такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналишларидан бири замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар доирасида Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини (кейинги ўринларда СЯЭР деб юритилади) жорий этишга қаратилган Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини яратиш ҳамда уни шакллантириш ва ундан фойдаланишда идоралараро ўзаро ҳамкорлик тартибини регламентлашга доир чора-тадбирлар амалга оширилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими эксперимент тартибида 2017 йил декабрь ойида Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов давомида синовдан ўтказилди ҳамда хорижий ва маҳаллий экспертлар томонидан ижобий баҳоланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, ўтказилган таҳлил сайлов жараёнига СЯЭРни тўлақонли жорий этишни таъминлашга салбий таъсир кўрсатаётган қатор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатди, хусусан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчидан, республика кўламида СЯЭРдан фойдаланиш амалиётининг мавжуд эмаслиги бир сайловчининг бир вақтнинг ўзида бир нечта рўйхатларга киритилишига олиб келмоқда ва «бир сайловчи — бир овоз» принципига тўлиқ риоя қилинишини таъминламаяпти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчидан, сайловчи-фуқароларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойлари манзиллари тўғрисида ҳаққоний бўлмаган ахборот фуқароларни тегишли сайловчилар рўйхатларига автоматик киритишда аниқликни таъминлаш имконини бермаяпти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчидан, Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрининг мавжуд эмаслиги, шунингдек, Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестридаги эскирган ва манфаатдор идоралар томонидан фойдаланилмайдиган ахборот сайловчиларни участкалар бўйича тақсимлаш жараёнини автоматлаштиришга тўсқинлик қилмоқда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчидан, сайлов участкаларининг замонавий компьютер ускуналари билан жиҳозланиши ва уларнинг интернет тармоғига уланиши даражаси пастлигича қолаётгани сайлов жараёнида ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш имконини бермаяпти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчидан, жойлардаги сайлов комиссиялари аъзоларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга доир билим ва кўникмалари даражаси пастлиги сайлов жараёнини рақамлаштириш ва автоматлаштиришда қийинчилик туғдирмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни таъминлаш, шунингдек, Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини жорий этиш ва СЯЭРдан самарали фойдаланиш учун зарур аппарат-дастурий инфратузилмани яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг мамлакатимизнинг бутун ҳудудида сайлов жараёнига Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини жорий этиш ва СЯЭРдан фойдаланиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. СЯЭРни шакллантиришда Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар ахборот базасига, Кўчмас мулк объектлари ягона реестри ва Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрига мувофиқ сайловчи-фуқаролар, уларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойларининг манзиллари тўғрисидаги ягона ахборотдан фойдаланилиши белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси мамлакатнинг бутун ҳудудида Сайлов жараёнини бошқаришнинг ахборот тизимини жорий этиш ва СЯЭРдан фойдаланиш бўйича фаолиятга умумий раҳбарликни ва мувофиқлаштиришни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини жорий этиш ва СЯЭРдан фойдаланишда ягона технологик ёндашувни, шунингдек, уларнинг ҳудудларда самарали ишлашини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестри ва Кўчмас мулк объектларининг ягона реестрини юритиш учун жавобгар орган ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«UNICON.UZ» — «Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари» ДУК Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини яратиш, янада такомиллаштириш ва унга техник хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширади, шунингдек, унинг самарали ва узлуксиз ишлашини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бош прокуратура, Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2019 йил 1 апрелга қадар муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларни уйма-уй юриб ўрганиш орқали уларнинг паспорт маълумотларини кўчмас мулк объектининг кадастр рақамига боғлаган ҳолда Ички ишлар вазирлиги маълумотлар ахборот базасидаги фуқароларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойлари манзиллари тўғрисидаги ахборотни тўлиқ долзарблаштиришни ўтказишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманлар (шаҳарлар) ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари раҳбарларини уйма-уй юриб ўрганишни ташкил этишга жалб этишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда фуқароларнинг паспорт маълумотларини кўчмас мулк объектининг кадастр рақамига боғлаган ҳолда Ички ишлар вазирлиги маълумотлар ахборот базасини Кўчмас мулк объектларининг ягона реестрига ва Кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрига мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 2019 йил 1 апрелга қадар муддатда кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказсин ва хатлов натижаларига кўра Кўчмас мулк объектларининг ягона реестри ва Кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрини шакллантириш жараёнини якунига етказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу қарорнинг 4-бандига мувофиқ уйма-уй юриб ўрганиш натижасида тўпланган ахборотни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар ахборот базасига киритиш учун компьютер ускуналари билан жиҳозланган зарур хоналар ва ходимларни ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг талабномаларига кўра ушбу қарорнинг 4-бандига мувофиқ уйма-уй юриб ўрганиш натижасида тўпланган ахборотни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар ахборот базасига киритиш учун ажратилган хоналарнинг белгиланган тартибда маълумотлар узатиш тармоқларига уланишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда Кўчмас мулк объектларининг ягона реестри ва Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрининг «Электрон ҳукумат» тизимига интеграциялашувини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сайлов участкасини аниқлаштириш ва уни ўзгартириш имкониятини тақдим этиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимининг «Электрон ҳукумат» тизимига интеграциялашувини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Марказий сайлов комиссияси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2018-2019 йилларда сайлов комиссиялари вакилларини Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими, шу жумладан, СЯЭР билан ишлаш кўникмаларига ўқитишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қуйидагилар молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказишни ҳамда Кўчмас мулк объектларининг ягона реестри ва Кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрини шакллантириш бўйича — 20 фоизи Ер муносабатлари ва давлат кадастрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, 80 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар ахборот базасини модернизация қилиш бўйича — вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хоналарни ушбу қарорнинг 4 ва 7-бандларига мувофиқ маълумотлар узатиш тармоқларига улаш бўйича — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидагиларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига — фуқароларни уйма-уй юриб ўрганиш орқали уларнинг паспорт маълумотларини кўчмас мулк объектининг кадастр рақамига боғлаган ҳолда Ички ишлар вазирлигининг ахборот базасидаги фуқароларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойлари манзиллари тўғрисидаги ахборотнинг тўлиқ долзарблаштирилиши учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига — кўчмас мулк объектларининг тўлиқ хатловдан ўтказилиши ҳамда Кўчмас мулк объектларининг ягона реестри ва Кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрини шакллантириш бўйича ишларнинг якунига етказилиши учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Содиқов зиммасига — Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимининг янада такомиллаштирилиши ва тўлиқ ишлаши, шунингдек, сайлов комиссиялари сайлов вақтида маълумотлар узатиш тармоқларига узлуксиз уланишини таъминлаш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига — фуқароларнинг яшаш жойлари манзиллари тўғрисидаги ахборотни долзарблаштириш ва сайлов вақтида сайлов комиссиялари Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимидан самарали фойдаланиши учун зарур хоналар, замонавий ускуналар ва ходимлар тақдим этилиши учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Э. Абдусаломов зиммасига — сайлов комиссиялари вакилларини Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими билан ишлаш кўникмаларига ўқитиш ва давлат органларининг улар зиммасига сайлов жараёнига СЯЭРни жорий этиш учун зарур шароитларни яратишга доир юкланган мажбуриятларининг бажарилиши устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги «Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3662-сон қарорининг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 4 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3961-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 октябрдаги ПҚ-3961-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддатлари

Ижрочилар

I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

СЯЭРни шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартибини кўзда тутадиган нормаларни ишлаб чиқиш ва Сайлов кодекси лойиҳасига киритиш.

Кодекс лойиҳаси

2018 йил

1 декабргача

МСК (М. Абдусаломов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Сайловчиларнинг электрон рўйхатини тузиш, аниқлаштириш ва Ўзбекистон Республикасида сайловларда ундан фойдаланиш.

МСК қарори

2019 йил

1 январгача

МСК (М. Абдусаломов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

3.

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантиришда идоралараро ўзаро ҳамкорлик регламентларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ўзаро ҳамкорлик қилиш регламентлари

2019 йил

1 мартгача

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), ДПМ (Н. Тураходжаев), ИИВ (П. Бобожонов), Ергеодезкадастр давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), ТИВ (А. Камилов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Олий суд (К. Камилов)

II. Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими инфратузилмасини ривожлантириш

4.

Манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар базасидаги фуқароларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойларининг манзиллари тўғрисидаги ахборотни тўлиқ долзарблаштириш ҳамда Кўчмас мулк объектларининг ягона реестрини ва Кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрини шакллантириш мақсадида фуқароларни уйма-уй юриб ўрганиш графигини тасдиқлаш.

Идоралараро ҳужжат

2018 йил

1 декабргача

ИИВ (П. Бобожонов), Ергеодезкадастр давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), Бош прокуратура (О. Муродов), ДСҚ (Б. Мусаев), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар базасидаги фуқароларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойларининг манзиллари тўғрисидаги ахборотни тўлиқ долзарблаштириш ҳамда уни Кўчмас мулк объектларининг ягона реестрини ва Кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрига мувофиқ ҳолга келтириш тартиби тўғрисидаги идоралараро ҳужжатни тайёрлаш.

Идоралараро ҳужжат

2018 йил

1 ноябргача

ИИВ (П. Бобожонов), Ергеодезкадастр давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), Бош прокуратура (О. Муродов), ДСҚ (Б. Мусаев), ДПМ (Н. Тураходжаев), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков)

6.

Уйма-уй юриб ўрганиш натижалари бўйича ахборотни Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар ахборот базасига киритиш учун компьютер ускунаси билан жиҳозланган зарур бўлган хоналарни, ходимларни ажратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил

1 ноябргача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ИИВ (П. Бобожонов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), МСК (М. Абдусаломов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Маъмурий-ҳудудий чегараларни белгилаган ҳолда Кўчмас мулк объектларининг ягона реестрини ва Кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрини яратиш ва шакллантириш, шу жумладан:

Кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини ишлаб чиқиш;

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил
25 ноябргача

Вазирлар Маҳкамаси (З. Мирзаев)

туманлар (шаҳарлар)нинг аҳоли пунктларидаги кўчаларни ва кўчмас мулк объектларини инвентаризация қилиш ишларини тез ва сифатли ўтказиш мақсадида мобил геоахборот иловасини ишлаб чиқиш;

2018 йил
25 ноябргача

туманлар (шаҳарлар)нинг аҳоли пунктларидаги кўчаларни ва кўчмас мулк объектларини инвентаризациясини ўтказиш ва уларга манзиллар (геокодлар)ни бериш;

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил
1 апрелгача

Ергеодезкадастр давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), Молия вазирлиги (А. Хайдаров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Кўчмас мулк объектларининг ягона реестрини яратиш ва шакллантириш ҳамда уларни геоахборот порталида акс эттириш;

2019 йил
1 апрелгача

Кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрини яратиш ва шакллантириш ҳамда уни республика топонимик реестрига интеграциялаш.

2019 йил
1 апрелгача

8.

СЯЭР билан ишлашни осонлаштириш мақсадида Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини тўлдириш, шу жумладан фойдаланувчи интерфейсини такомиллаштириш ва унинг мобил версиясини яратиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил
1 июлгача

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), МСК (М. Абдусаломов)

9.

Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимининг аппарат-дастурий таъминотини модернизациялаш, шу жумладан унинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида қўшимча сервер ускунасини харид қилиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

15 июлгача

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), МСК (М. Абдусаломов)

10.

Кўчмас мулк объектларининг ягона реестрини ва Кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрини «Электрон ҳукумат» тизимига интеграциялаш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил

1 сентябргача

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), Ергеодезкадастр давлат қўмитаси (А. Абдуллаев)

III. Сайлов участкаларини жиҳозлашни ташкил қилиш

11.

Сайловларни ўтказиш учун округ ва участка сайлов комиссияларини жойлаштириш учун белгиланган бинолар ва хоналарнинг маълумотлар базаларини шакллантириш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил

15 ноябргача

МСК (М. Абдусаломов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

12.

СЯЭРдан фойдаланиш учун сайлов участкаларини техник ускуналар билан жиҳозлаш бўйича стандартларни ишлаб чиқиш.

Идоравий ҳужжат

2018 йил

1 декабргача

МСК (М. Абдусаломов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков)

13.

Сайловчиларнинг электрон рўйхатларини шакллантириш ва аниқлаштириш учун сайлов комиссияларига зарур бўладиган компьютерлар, ташкилий техника (принтер, сканер, нусха кўчириш аппарати), алоқа воситалари (телефон, факс, интернет)нинг талаб қилинадиган миқдорини аниқлаш ишларини ташкил қилиш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил

1 майгача

МСК (М. Абдусаломов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

14.

Вилоят, туман (шаҳар), округ ва участка сайлов комиссияларини замонавий компьютерлар, ташкилий техника (принтер, сканер, нусха кўчириш аппарати), алоқа воситалари (телефон, факс) билан жиҳозлаш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 ноябргача

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), «Ўзбектелеком» АК (Ш. Кадиров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

15.

Вилоят, туман (шаҳар), округ ва участка сайлов комиссияларининг маълумотлар узатиш тармоқларига уланишини таъминлаш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 октябрдан 2020 йил 1 февралгача

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), «Ўзбектелеком» АК (Ш. Кадиров)

16.

Сайлов кампанияси даврида Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими ва маълумотлар узатиш тармоқларининг ишлашини қўллаб-қувватлаш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 октябрдан 2020 йил

1 февралгача

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), «Ўзбектелеком» АК (Ш. Кадиров), манфаатдор вазирлик ва идоралар

IV. Сайлов комиссияларининг аъзоларини Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими билан ишлашга ўқитиш

17.

Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимидан фойдаланишга ўқитиш учун вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар кесимида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида мутахассисларни (тренерларни) белгилаш.

Идоравий ҳужжат

2018 йил

1 декабргача

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), Олий таълим вазирлиги (И. Мажидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, МСК (М. Абдусаломов)

18.

Сайлов комиссиялари (сайлов комиссияларининг вакиллари) таркибида Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими билан ишлаш учун номзодларнинг электрон маълумотлар базасини яратиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил

15 декабргача

МСК (М. Абдусаломов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

19.

Ҳудудий тренерлар, туманлар ва шаҳарлар тренерларини, шунингдек, сайлов комиссиялари вакилларини Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими билан ишлашга ўқитиш графигини тасдиқлаш.

Қўшма идоравий ҳужжат

2019 йил

1 январгача

МСК (М. Абдусаломов), Олий таълим вазирлиги (И. Мажидов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

20.

Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими билан ишлашга ўқитиш бўйича услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш.

Услубий қўлланмалар

2019 йил

15 январгача

МСК (М. Абдусаломов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), Олий таълим вазирлиги (И. Мажидов)

21.

Ҳудудий тренерларни кейинчалик улар туманлар ва шаҳарлар тренерларини ўқитиши учун Тошкент шаҳрида Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими билан ишлашга ўқитиш.

Ўқитиш графиги

2019 йил

1 апрелгача

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), Олий таълим вазирлиги (И. Мажидов), МСК (М. Абдусаломов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

22.

Ҳудудий тренерлар томонидан туманлар ва шаҳарлар тренерларини вилоят марказлари ва Тошкент шаҳрида кейинчалик улар сайлов комиссиялари вакилларини ўқитиши учун Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими билан ишлашга ўқитиш.

Ўқитиш графиги

2019 йил

1 августгача

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), Олий таълим вазирлиги (И. Мажидов), МСК (М. Абдусаломов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

23.

Туманлар ва шаҳарлар тренерлари томонидан сайлов комиссияларининг вакилларини Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими билан ишлашга ўқитиш.

Ўқитиш графиги

2019 йил

1 октябргача

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), Олий таълим вазирлиги (И. Мажидов), МСК (М. Абдусаломов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

24.

Ўзбекистонда СЯЭРдан фойдаланиш имкониятларини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида олимлар, мутахассислар ва экспертлар, шу жумладан, хорижий мутахассислар иштирокидаги «давра суҳбатлари», семинар-тренинглар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.

Ташкилий-техник чора-тадбирлар

Алоҳида графикка мувофиқ

МСК (М. Абдусаломов), МТРК (А. Хаджаев), ЎзА (А. Кўчимов), ЭОАВМА (Ф. Абдухаликов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), манфаатдор вазирлик ва идоралар

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: 7-бандда кўзда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мобил геоахборот иловани ишлаб чиқиш ва туманлар (шаҳарлар)нинг аҳоли пунктларидаги кўчаларни ва манзиллар (геокодлар)ни берган ҳолда кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 5 000,0 млн. сўм, Ер муносабатлари ва давлат кадастрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 023,7 млн. сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектларининг ягона реестри ва Кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрини яратиш ва шакллантириш — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 5 590,0 млн. сўм, Ер муносабатлари ва давлат кадастрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 623,9 млн. сўм.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2018 й., 07/18/3961/2002-сон)