Ҳужжат кучини йўқотган 03.02.2021 28.09.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2527-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 28.09.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2527-2
Date of entry into force
29.09.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 03.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 28 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2527-2]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 23 декабрдаги 329-В-4-сонли ва Молия вазирлигининг 2020 йил 15 декабрдаги 57-сонли «Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низом, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2527-4, 03.02.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлиги қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2013 йил 14 октябрдаги 329-В ва 98-сон қарори (рўйхат рақами 2527, 2013 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 47-сон, 622-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2018 йил 27 август,

329-В-2-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 27 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
123-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2018 йил 27 августдаги 329-В-2, 123-сонли қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Микромолиялаш тўғрисида»ги, «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартибини белгилайди.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«қарз олувчилар (қарздор) — аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатга олинган ишсиз шахслар, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар, турмушида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, кам таъминланган оилаларнинг аъзолари ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд қатлами вакиллари, якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда оилавий тадбиркорлик субъектлари;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тавсиянома — мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари ва туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари раҳбарлари томонидан бериладиган имтиёзли кредитлаш бўйича ҳужжат.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3. Микрокредитлар энг кам иш ҳақининг 500 бараваригача бўлган миқдорда 3 йиллик муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкаси, шу жумладан тижорат банкининг ажратиладиган кредит ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги маржа билан тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда микрокредитлар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатга олинган ишсиз шахсларга, меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга, турмушида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, кам таъминланган оилаларнинг аъзоларига ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига гаров таъминотисиз энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоридан ошмаган ҳажмда ажратилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тижорат банклари кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталайди.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 4-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«7. Давлат мақсадли жамғармаси кредит линияси ҳисобидан микрокредитлар қарз олувчиларга қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликларида ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида иссиқхоналар ташкил этиш, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантириш, қуён боқиш ва етиштириш, уруғликлар, кўчатлар, чорва моллари ва паррандалар, қишлоқ хўжалиги инвентари ва ускуналари, суғориш мосламалари (насослар, артезиан қудуқлари ва бошқалар) харид қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, қурилиш материаллари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол моллари ишлаб чиқариш учун замонавий мини-ускуна ва хом ашё харид қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат кўрсатиш соҳасида, айниқса, ҳунармандчилик, маиший, таъмирлаш, таълим, тиббий, ахборот-коммуникация ва бошқа талаб юқори бўлган соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналар ташкил этиш ва жиҳозлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ туманларида, айниқса, хотин-қизлар ўртасида касаначиликни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман ва шаҳарларнинг ишлаб чиқариш ихтисослашуви, мавжуд минерал хом ашё, ер, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ресурсларни ҳисобга олган ҳолда бошқа йўналишлар.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«9. Қарз олувчи — жисмоний шахслар микрокредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паспорт нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тавсиянома.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидаги мазмундаги 91-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«91. Қарз олувчи — тадбиркорлик субъектлари микрокредит олиш учун хизмат кўрсатувчи банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза;

қарз олувчининг банк ҳисобварағига пул тушумлари (пул оқими) прогнози кўрсатилган бизнес-режа;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли давлат солиқ инспекциясининг қарз олувчи охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл), янги ташкил этилган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, оилавий тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган кредит таъминоти турларидан бири.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 11-банднинг иккинчи хатбошида «мол-мулк гарови» сўзларидан сўнг «(жисмоний шахслар бундан мустасно)» деган сўзлари билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ 1 ва 2-иловалар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 27 август

Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
1-ИЛОВА

«Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга

‎‎Аҳоли бандлигини таъминлаш учун кредит олиш бўйича
‎ТАВСИЯНОМА

___________________________________ вилоят/шаҳар, _____________________________________ туман, ___________________________ МФЙ, ___________________________ кўчаси, ____ уйда истиқомат қилувчи фуқаро ____________________________ ________________йил «______» ________________________да туғилган.

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎Фуқаро — ________________, маълумоти________, мутахассислиги___________, умумий иш стажи__________йил,

(Ф.И.О.)

‎‎охирги иш жойи______________________________________________________________________________, иш жойидан бўшаган вақти____________________________, меҳнат органидан иш изловчи сифатида рўйхатга олинган сана _______________________________ (шахсий карточка рақами ва санаси).

‎‎Фуқаро _____________________ уй шароитида ___________________фаолият тури билан шуғулланиш орқали банд

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎бўлиш истагини билдирган.

‎‎Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ҳамда Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2527, 2013 йил 19 ноябрь) асосан фуқаро ______________________________________________________________га фаолият тури билан шуғулланиши учун

(Ф.И.О.)‎‎

энг кам иш ҳақининг _________ бараваригача бўлган миқдорда имтиёзли кредит ажратилишини тавсия этамиз.
‎Фуқаро томонидан унга ажратилган кредитнинг мақсадли фойдаланиши ҳамда унинг тўлов қобилияти кредит ажратган тижорат банки билан ҳамкорликда доимий назорат қилиб борилади. Кредит ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш чоралари кўрилади.‎‎

‎‎Туман (шаҳар) сектор раҳбари
‎2018 йил «____»_______________

‎‎(имзо, муҳр, Ф.И.О.)

‎‎Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази директори
‎2018 йил «____»______________

‎‎‎‎(имзо, муҳр, Ф.И.О.)».

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎АРИЗА

‎‎Мен, _____________________________ (паспорт рақами _______________, 20_____ йил «______» ____________да

‎‎(Ф.И.О.)

____________________________________________туман (шаҳар) ИИБ томонидан берилган) _______ йил «____» _____________да _______________туман (шаҳар)да туғилганман. Ҳозирда ____________________туман (шаҳар), _____________________МФЙ, ________________________кўчаси, ______уйда истиқомат қиламан.
‎Менга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ҳамда Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2527, 2013 йил 19 ноябрь) асосан иш билан банд бўлишим учун____________________________________________________________________________ юритиш мақсадида

‎‎‎‎(фаолият тури ва мақсади)

‎‎йиллик Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги _______ фоиз устама тўлаш шарти билан _____ (_________) йил муддатга, шу жумладан асосий қарз тўлови бўйича _____ ойлик имтиёзли давр билан _________________________________________________сўм (сумма сўз билан) миқдорида имтиёзли кредит ажратишингизни сўрайман.

‎‎Аризамга қуйидаги ҳужжатларни илова қиламан:
‎________________________________________________________________________________________________; ________________________________________________________________________________________________; ________________________________________________________________________________________________; ________________________________________________________________________________________________.

‎‎Олинган кредит маблағидан мақсадли фойдаланиш, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлиқ тўлаб боришни ўз зиммамга оламан.

‎‎Ариза берувчи, фуқаро

‎‎(имзо)

‎‎Ф.И.О.».

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2018 й., 10/18/2527-2/1974-сон)