Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2026 27.09.2018 йилдаги ПҚ-3953-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 27.09.2018 йилдаги ПҚ-3953-сон
Date of entry into force
28.09.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2026
Ҳужжат 01.10.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-259-сонли «Давлат харидлари тизимида рақобат муҳити ва шаффофликни таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунининг самарали ижросини, давлат буюртмачилари фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш, шунингдек, давлат харидларининг амалга оширилишини тартибга солишни такомиллаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунининг амал қилиши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ давлат харидлари стратегик субъектлари амалга оширадиган давлат харидларига, ривожлантириш давлат дастурларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида назарда тутилган лойиҳаларни рўёбга чиқаришда амалга ошириладиган давлат харидлари бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат томонидан ҳимоя қилиниши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш учун амалга ошириладиган давлат харидларига, шунингдек, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган давлат харидларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар юз берган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар донор мамлакатларнинг, тегишли халқаро, ҳукуматга қарашли бўлган ва ҳукуматга қарашли бўлмаган чет эл ташкилотларининг тартиб-таомилларида ёки Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида чет эл кредитларини ва чет эл грантларини тақдим этиш шартларида товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилишнинг бошқача тартиби белгиланган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг референдумларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш учун амалга ошириладиган давлат харидларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд муҳокамаларида иштирок этиш учун адвокат (вакил) тайинланиши билан боғлиқ давлат харидларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нархлари қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидларига нисбатан татбиқ этилмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат хариди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) харид комиссиялари томонидан баҳоланадиган энг яхши таклифларни саралаб олиш йўли билан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат томонидан ҳимоя қилиниши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш учун, шунингдек давлат сирлари билан боғлиқ бўлган ҳолларда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган билан келишган ҳолда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдумларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.

б) тўғридан-тўғри шартномалар бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган билан келишган ҳолда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд муҳокамаларида иштирок этиш учун адвокат (вакил) тайинланиши билан боғлиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нархлари қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар) давлат харидларига нисбатан амалга оширилиши белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ҳисоб палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг давлат буюртмачилари томонидан иловадаги рўйхатга мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар)ни кейинчалик улар тўғрисидаги маълумотларни шартнома тузилган санадан бошлаб 3 кундан кечиктирмасдан давлат харидларининг махсус ахборот порталига жойлаштирган ҳолда тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилиш тартибини белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, давлат буюртмачилари томонидан давлат харидларининг махсус ахборот порталига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошланғич нархни тушириш бўйича аукцион ўтказиш тўғрисида эълон — уни ўтказишдан камида беш кун олдин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов ўтказиш тўғрисида эълон — танлов иштирокчиларидан таклифларни қабул қилиш муддатининг тугашидан камида ўн кун олдин жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда давлат харидларини сифатли ва узлуксиз ўтказишга тўсқинлик қиладиган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни кўриш билан боғлиқ давлат харидлари соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлилини доимий равишда ўтказиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда давлат харидларининг сифатли ва узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш, давлат буюртмачилари учун қулайликлар яратиш мақсадида, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги, шу жумладан жойлардаги камчиликларни бартараф этган ҳолда давлат харидларининг махсус ахборот порталининг функционалини такомиллаштириш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачилари ходимлари иштирокида давлат харидлари соҳасида семинар-тренинглар, мастер-класслар ва бошқа ўқув машғулотларини ўтказиб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати, Давлат хавфсизлик хизмати, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда давлат томонидан ҳимоя қилиниши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш учун зарур бўлган, шунингдек давлат сирлари билан боғлиқ бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг киритилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарор талабларини, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётида юзага келаётган муаммоларни ҳисобга олган ҳолда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва ўрнатилган тартибда киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда харид комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш ва энг яхши таклифларни танлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва ўрнатилган тартибда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг 2 ва 3-бандларига мувофиқ харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг нархлари шаклланиши устидан назоратни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси М.М. Икрамов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 27 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3953-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сонли қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати

1. Қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг алоҳида махсус савдо майдончаларидаги электрон (биржа) савдолари натижаларига кўра харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат буюртмачиси фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ хизмат сафарлари учун ва бошқа ҳолатлардаги чипталар (авиа, темир йўл ва йўналиш транспортига).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат буюртмачиси фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ хизмат сафарлари ва бошқа ҳолатлардаги яшаш харажатлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Аввал тузилган шартномалар доирасида келгуси йил учун алоқа, интернет ва телерадиоузатиш хизматлари тўлови.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бошқа етказиб берувчи томонидан хизмат кўрсатиш имконияти бўлмаган тақдирда, етказиб берувчи томонидан аввал олиб келинган товарлар (ишлар, хизматлар)га кафолат муддати тугагандан кейин ва жорий хизмат кўрсатиш (эҳтиёт қисмларни харид қилиш), шунингдек, аввал харид қилинган дастурий маҳсулотни кузатиш ва (ёки) уни функционал кенгайтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Гиёҳванд воситалар ва психотроп моддаларни сақлаш ва олиб кириш (олиб чиқиш).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Банк (банклараро) хизматлар ва операциялар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Муаллифлик назорати (ҳамроҳлиги) бўйича хизматлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Айни бир вазирлик (идора, муассаса)нинг таркибидаги ташкилотлар (муассасалар) ўртасида товарлар (ишлар, хизматлар)нинг харид қилиниши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Спорт, маданий-оммавий тадбирлар, кўргазмалар, ярмаркалар, анжуманлар, семинарлар ва ўқув машғулотларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун бинолар, иншоотлар ва асбоб-ускуналарни ижарага олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг расмий делегациялари ташрифларини таъминлаш (меҳмонхона, транспорт хизматлари кўрсатиш, асбоб-ускуналарни ижарага олиш, озиқ-овқат таъминоти, таржимон хизмати), эсдалик сувенирлари, совғалар, гуллар ҳамда гул билан безатиш, ваколатхоналар учун қабуллар (кечки овқат, фуршет, кофе-брейк ва бошқалар) ўтказиш, концерт дастурлари, баннерлар ва буклетлар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат делегациясининг хорижий мамлакатларга ташрифи билан боғлиқ харажатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Оммавий ахборот воситаларида реклама хизматлари, мақолалар чоп этиш ҳамда матбуот конференциялари, брифинглар, мавзули телекўрсатувлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Эпидемияга қарши (шу жумладан ветеринарияга оид) препаратлар, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашиш учун кимёвий воситалар, шунингдек, фавқулодда ҳолатларда ваколатли органлар томонидан тасдиқланадиган табиат ҳодисалари, эпидемиялар, касалликлар тарқалишининг олдини олиш ёки унинг оқибатларини бартараф этиш учун бошқа зарур товарлар (ишлар, хизматлар).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Турар ёки нотурар жойни (иншоотни) харид қилиш ёки ижарага олиш, шунингдек унинг таъминоти бўйича эксплуатация харажатлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Табиий офатлар ва техноген ҳалокатлар оқибатларини бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачисининг тўлақонли фаолият олиб боришига таъсир кўрсатувчи коммуникациялар, механизмлар, жиҳозлар ва бошқа асбоб-ускуналарнинг ишдан чиқиши ҳолатларида аварияларни бартараф этиш учун товарлар (ишлар, хизматлар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Даврий нашрлар (газеталар, журналлар)га, шу жумладан уларнинг электрон вариантларига обуна бўлиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мажбурий суғурталаш бўйича хизматлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган рўйхат бўйича дори воситалари ва тиббиётда қўлланиладиган буюмлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Маданий-оммавий тадбирларга чипталар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, вазирликлар, идоралар ва давлат корхоналарининг сиҳатгоҳлари ва соғломлаштириш муассасаларига, шунингдек, болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланмалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўзбекистон Республикаси ишлаб чиқарувчилари ёки уларнинг расмий дилерлари ва дистрибьюторларидан харид қилинган янги автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ ҳўжалиги техникалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Бензин, суюлтирилган ва сиқилган газ, дизель ёқилғиси ва кўмир маҳсулотлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туман ва шаҳарлар бюджетлари захира фондларидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Муаллифлик ҳуқуқи учун мукофотлар (муаллифлик гонорари).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Махсус ва хизмат автотранспорти воситаларини, шунингдек, тиббиёт ускуналарини таъмирлаш бўйича хизматлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Мамлакатимиз, ҳукуматимиз раҳбарлари, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар бошлиқлари ҳамда уларнинг вакилларининг қабуллар уйига ташрифи билан боғлиқ бўлган товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан уларнинг яшаши, овқатланиши, ташкилий масалаларни ҳал этиш ва ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган бошқа харажатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишилган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати госпиталлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даволаш-профилактика ва таълим муассасалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳмонхона ва ресторан хизматлари кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мурувват ва ногиронлар уйлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳрибонлик уйлари ва интернатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қариялар уйлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Халқаро ва давлатлараро даражадаги тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Шартнома бўйича унинг умумий бошланғич суммасининг 10 фоизидан ошмайдиган миқдордаги қўшимча хизматларни амалга ошириш учун харажатлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик жамламаларни нашр этиш (қайта нашр этиш) учун мўлжалланган қоғоз ва бошқа сарфлаш материаллари.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги ПҚ-4151-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.02.2019 й., 07/19/4151/2569-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
301. Халқ таълими тизимидаги умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари учун ўқувчиларнинг муҳандислик, робототехника, мехатроника ва дастурий таъминот йўналишлари бўйича ўқув машғулотларда фойдаланиш ҳамда инновацион ишланмаларни амалга ошириш юзасидан республикада ишлаб чиқарилмайдиган, хориждан олиб келинадиган хом ашёлар ва жиҳозлар.
(301-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 сентябрдаги ПҚ-4467-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2019 й., 07/19/4467/3825-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларига, шу жумладан хорижий ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган хусусийлаштириладиган ёки хўжалик жамиятларининг устав фондларига давлат улуши сифатида ўтказиладиган давлат активларини баҳолаш хизматлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Давлат акциялар (улушлар) пакетларини сотиш ҳамда маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида IPO (SPO) бўйича эмиссияларни жойлаштириш учун жалб қилинадиган инвестиция воситачилари, маслаҳатчилари, шу жумладан хорижий маслаҳатчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларига кўрсатадиган хизматлари.
(31 ва 32-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги ПҚ-4300-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 07/19/4300/3032-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ташкилотлар томонидан етиштирилган кўчат ва ниҳоллар.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 августдаги ПҚ-4424-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 07/19/4424/3631-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2018 й., 07/18/3953/1972-сон; 02.02.2019 й., 07/19/4151/2569-сон, 29.04.2019 й., 07/19/4300/3032-сон, 24.08.2019 й., 07/19/4424/3631-сон, 01.10.2019 й., 07/19/4467/3825-сон, 05.12.2019 й., 06/19/5887/4116-сон, 06.12.2019 й., 07/19/4544/4111-сон; 06.03.2020 й., 07/20/4629/0258-сон; 16.04.2020 й., 07/20/4678/0440-сон; 20.06.2020 й., 07/20/4755/0783-сон, 13.08.2020 й., 07/20/4805/1174-сон, 28.11.2020 й., 06/20/6119/1570-сон, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон; 12.02.2021 й., 06/21/6168/0111-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2021 й., 07/21/5124/0487-сон, 16.07.2021 й., 07/21/5186/0683-сон, 23.08.2021 й., 06/21/6280/0811-сон, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон; 25.12.2021 й., 07/21/61/1195-сон; 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон; 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон, 12.04.2022 й., 06/22/102/0291-сон, 18.10.2022 й., 06/22/234/0935-сон, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 10.07.2023 й., 07/23/216/0457-сон; 03.08.2023 й., 07/23/257/0552-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон; 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон; 08.05.2024 й., 06/24/74/0332-сон; 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон; 23.05.2024 й., 07/24/183/0362-сон; 05.12.2024 й., 07/24/408/1005-сон; 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон; 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)