1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитанинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 27 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3071]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024 йил 3 майдаги 1-сонли ««Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасини олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3071-3, 10.05.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 409-сон «Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис Ж. АКРАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 26 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йил 26 сентябрдаги 1-сон қарорига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 409-сон «Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш, мустақиллиги, яхлитлиги ва хавфсизлигини бузиш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини камситиш, уруш, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб этиш, фуқароларнинг соғлиғи, маънавияти ва ахлоқига қасд қилинишини олдини олиш мақсадида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) томонидан диний ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилишидан аввал розилик хати берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг динга эътиқод қилиш, ибодат, расм-русумлар ва маросимларни биргаликда адо этиш мақсадида тузган кўнгилли бирлашмалари (диний жамиятлар, масжидлар, черковлар, синагогалар, монастирлар ва бошқалар), шунингдек диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний таълим муассасалари диний ташкилотлар деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қўмитага диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи ёки диний ташкилот тузиш ташаббускорлари (марказий бошқарув органи бўлмаган ҳолларда) розилик хати олиш учун мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қўмитага қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъсис йиғилиши (конференцияси)нинг раиси ва котиби ҳамда диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органини тузиш ташаббускорлари бўлган ўн саккиз ёшга етган юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси имзолаган мазкур Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотни ташкил қилиш, уставини тасдиқлаш ва раҳбар органларини сайлаш бўйича маълумотлар мавжуд бўлган таъсис йиғилиши баёни ва диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи уставининг нусхалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилот таъсисчилари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот;

диний ташкилот раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги ҳужжатлари (диний маълумот ҳақидаги ҳужжат хорижий давлатда берилганда унинг тан олинганлиги бўйича ҳужжат нусхаси ҳам тақдим қилинади) нусхалари;
(5-банднинг «а» кичик банди олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 25 майдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 3071-1, 22.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.06.2020 й., 10/20/3071-1/0789-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотнинг юридик (почта) манзили тўғрисида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг тегишли ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари) ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг розилик хатининг нусхаси илова қилинган ҳолда) кафолат хати нусхалари;
(5-банднинг «а» кичик банди еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 25 майдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 3071-1, 22.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.06.2020 й., 10/20/3071-1/0789-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) диний таълим муассасалари учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи раҳбари ҳамда диний таълим муассасаси тузиш ташаббускорлари бўлган ўн саккиз ёшга етган юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси имзолаган мазкур Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний таълим муассасасини ташкил қилиш, уставини тасдиқлаш ва раҳбар органларини сайлаш бўйича маълумотлар мавжуд бўлган диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органининг ваколатли раҳбар органи йиғилиши баёни ва диний таълим муассасаси уставининг нусхалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний таълим муассасаси таъсисчиси — диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ва уставининг нусхалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний таълим муассасасининг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний таълим муассасаси раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги ҳужжатлари (диний маълумот ҳақидаги ҳужжат хорижий давлатда берилганда унинг тан олинганлиги бўйича ҳужжат ҳам тақдим қилинади) нусхалари;
(5-банднинг «б» кичик банди олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 25 майдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 3071-1, 22.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.06.2020 й., 10/20/3071-1/0789-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний таълим муассасасининг юридик (почта) манзили тўғрисида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг тегишли ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари) ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг розилик хати нусхаси илова қилинган ҳолда) кафолат хати нусхалари;
(5-банднинг «б» кичик банди еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 25 майдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 3071-1, 22.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.06.2020 й., 10/20/3071-1/0789-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) бошқа диний ташкилотлар учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилот тузиш ташаббускорлари бўлган ўн саккиз ёшга етган юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари имзолаган мазкур Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотни ташкил қилиш, уставини тасдиқлаш ва раҳбар органларини сайлаш бўйича маълумотлар мавжуд бўлган таъсис йиғилиши баёни ва диний ташкилот уставининг нусхалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилот ташаббускорлари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 4-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилот раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги ҳужжатлари (диний маълумот ҳақидаги ҳужжат хорижий давлатда берилганда унинг тан олинганлиги бўйича ҳужжат ҳам тақдим қилинади) нусхаси;
(5-банднинг «в» кичик банди олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 25 майдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 3071-1, 22.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.06.2020 й., 10/20/3071-1/0789-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотнинг юридик (почта) манзили тўғрисида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг тегишли ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари) ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг розилик хати нусхаси илова қилинган ҳолда) кафолат хати нусхалари;
(5-банднинг «в» кичик банди еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 25 майдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 3071-1, 22.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.06.2020 й., 10/20/3071-1/0789-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилот атрофидаги яқин диний ташкилотлар билан оралиқ масофа ҳақида аниқ маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотнинг фаолият олиб бориши учун зарур бўлган молиявий манбалари ҳақида маълумотнома.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тўғрисидаги ҳужжатлар у берилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Кўриб чиқиш натижалари бўйича Қўмита томонидан ариза берувчиларга қуйидаги мазмундаги жавоб хатларидан бири юборилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик беришни рад этиш тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидаги ҳолларда диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш рад этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш, мустақиллиги, яхлитлиги ва хавфсизлигини бузиш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини камситиш, уруш, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб этиш, фуқароларнинг соғлиғи, маънавияти ва ахлоқига қасд қилиш мақсадига эга бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилот устави қоидалари ва бошқа ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунига ёки бошқа қонун ҳужжатларига зид бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш учун ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки улар зарур тартибда расмийлаштирилмаганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қўмитанинг диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик беришни рад этиш тўғрисидаги жавоб хати юзасидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Ташаббускор диний ташкилот раҳбарининг имзоси ва диний ташкилот муҳри
Диний ташкилотларнинг
марказий бошқарув органи раҳбари________________________________________________________________________________________________________________________
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

Т/р
Ф.И.О.
Туғилган йили,
ой, кун
Турар жойи
Иш жойи ва лавозими
Телефон рақами
Диний ташкилотнинг раҳбари_____________________________________________________________________________________________________________________________

Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилот ташаббускорлари