Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
14.04.2022
19.01.2022
01.12.2021
01.01.2021
04.09.2020
29.12.2019
05.06.2018
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 14.04.2022
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги 180-сонли «Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита бир ой муддатда диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита мазкур қарорнинг мазмун ва моҳияти тўғрисида кенг тушунтириш ишларини амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ж.К. Акрамов ва Ўзбекистон Республикасининг адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 31 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
409-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 409-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг динга эътиқод қилиш, ибодат, расм-русумлар ва маросимларни биргаликда адо этиш мақсадида тузган кўнгилли бирлашмалари (диний жамиятлар, масжидлар, черковлар, синагогалар, монастирлар ва бошқалар), шунингдек диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний таълим муассасалари диний ташкилотлар деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бир диний ташкилотнинг аъзоси бир вақтнинг ўзида бошқа диний ташкилотнинг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Диний ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуни ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига асосан ташкил этилади ва фаолият кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикасида ташкил этиладиган диний ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ёки тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказувчи орган деб аталади) давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг юридик шахс мақомига эга бўлади ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний таълим муассасаларини давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, бошқа диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний таълим муассасалари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа диний ташкилотлар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
(7-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Диний ташкилотларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун уларни давлат рўйхатидан ўтказишда назарда тутилган сумманинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва уставининг дубликатини олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 октябрдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ушбу Низомга мувофиқ ундириладиган давлат божи ва тўлов қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ҳамда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга диний ташкилотни ташкил этиш бўйича таъсис йиғилиши ўтказилган кундан бошлаб уч ой мобайнида қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъсис йиғилиши (конференцияси)нинг раиси ва котиби ҳамда диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органини тузиш ташаббускорлари бўлган ўн саккиз ёшга етган юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси имзолаган ва нотариал тартибда тасдиқланган мазкур Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккита асл нусхада нотариал тартибда тасдиқланган диний ташкилотни ташкил қилиш, уставини тасдиқлаш ва раҳбар органларини сайлаш бўйича маълумотлар мавжуд бўлган таъсис йиғилиши баёни ва диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи устави;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;

диний ташкилот таъсисчилари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 4-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот (раҳбар органлари ва уларнинг сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда белгиланади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилот раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги нотариал тартибда тасдиқланган ҳужжатлари нусхалари (диний маълумот ҳақидаги ҳужжат хорижий давлатда берилганда унинг нострификация қилинганлиги бўйича ҳужжат нусхаси ҳам тақдим қилинади);

диний ташкилотнинг юридик (почта) манзили тўғрисида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг розилик хати илова қилинган ҳолда) кафолат хати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг розилик хати;

б) диний таълим муассасалари учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи раҳбари ҳамда диний таълим муассасаси тузиш ташаббускорлари бўлган ўн саккиз ёшга етган юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси имзолаган ва нотариал тартибда тасдиқланган мазкур Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккита асл нусхада нотариал тартибда тасдиқланган диний таълим муассасасини ташкил қилиш, уставини тасдиқлаш ва раҳбар органларини сайлаш бўйича маълумотлар мавжуд бўлган диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органининг ваколатли раҳбар органи йиғилиши баёни ва диний таълим муассасаси устави;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний таълим муассасаси таъсисчиси — диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ва уставининг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний таълим муассасасининг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 4-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот (раҳбар органлари ва уларнинг сони диний ташкилотнинг марказий бошқарув органи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда белгиланади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний таълим муассасаси раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги нотариал тартибда тасдиқланган ҳужжатлари нусхалари (диний маълумот ҳақидаги ҳужжат хорижий давлатда берилганда унинг нострификация қилинганлиги бўйича ҳужжат нусхаси ҳам тақдим қилинади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний таълим муассасасининг юридик (почта) манзили тўғрисида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг розилик хати илова қилинган ҳолда) кафолат хати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг розилик хати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) бошқа диний ташкилотлар учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилот тузиш ташаббускорлари бўлган ўн саккиз ёшга етган юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари имзолаган ва нотариал тартибда тасдиқланган мазкур Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккита асл нусхада нотариал тартибда тасдиқланган диний ташкилотни ташкил қилиш, уставини тасдиқлаш ва раҳбар органларини сайлаш бўйича маълумотлар мавжуд бўлган таъсис йиғилиши баёни ва диний ташкилот устави;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилот ташаббускорлари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 4-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот (раҳбар органлари ва уларнинг сони диний ташкилотнинг марказий бошқарув органи (мавжуд бўлганда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда белгиланади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилот раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги нотариал тартибда тасдиқланган ҳужжатлари нусхалари (диний маълумот ҳақидаги ҳужжат хорижий давлатда берилганда унинг нострификация қилинганлиги бўйича ҳужжат нусхаси ҳам тақдим қилинади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг розилик хати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотнинг юридик (почта) манзили тўғрисида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг розилик хати илова қилинган ҳолда) кафолат хати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Диний ташкилотларнинг уставида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотнинг номи, тури, жойлашган манзили, қайси динга мансублиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мақсади, вазифалари ва фаолиятининг асосий турлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилиши ва бошқарув (раҳбар) органларининг ваколат доираси ва уларни шакллантириш тартиби, уларнинг ваколат муддатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни шакллантириш манбалари, уларни тасарруф қилиш борасидаги бошқарув органларнинг ваколатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу диний ташкилотга тааллуқли бошқа маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий бошқарув органларига эга бўлган диний ташкилотларнинг уставлари мазкур марказий бошқарув органлари билан келишилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза у берилган кундан эътиборан бир ойлик муддатда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказувчи органлар диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича тегишли органларнинг экспертиза хулосасини олишга ҳақли. Бундай ҳолда қарор рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берилган кундан эътиборан уч ой муддатда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотнинг уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар диний ташкилот қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг юридик кучга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилот уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда диний ташкилотнинг раҳбар органи томонидан тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч ой мобайнида рўйхатдан ўтказувчи органга тегишли ҳужжатлар тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотни қайта рўйхатдан ўтказиш ва қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибида амалга оширилади. Бунда, диний ташкилотни қайта ташкил этишда юридик шахсни қайта ташкил этишга оид қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинганлиги бўйича қўшимча ҳужжатлар тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Кўриб чиқиш натижалари бўйича рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан рўйхатдан ўтказувчи орган раҳбарининг буйруғи шаклида қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қуйидаги ҳолларда диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш, мустақиллиги, яхлитлиги ва хавфсизлигини бузиш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини камситиш, уруш, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб этиш, фуқароларнинг соғлиғи, маънавияти ва аҳлоқига қасд қилиш мақсадига эга бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилот устави қоидалари ва бошқа ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунига ёки бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низом талабларига зид бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотни тузишнинг қонунда белгиланган тартиби бузилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати тақдим этилмаганда ёки улар зарур тартибда расмийлаштирилмаганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчиларга қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида ёзма шаклда хабар қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза берувчи уч ой муддатда давлат божини қайтариш масаласи бўйича мурожаат қилиш ёхуд мазкур муддатда рад этиш сабаблари бартараф этилгандан кейин, давлат божи тўламасдан диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан такроран мурожаат қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган тақдирда, такрорий мурожаат қилишда давлат божи умумий асосларда ундирилади, шунингдек мазкур муддатдан кейин давлат божини қайтариш масаласи бўйича мурожаат қилинган тақдирда тўланган давлат божи қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан диний ташкилотга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасининг аниқ вақт режимида Интернет тармоғидаги тегишли идоравий сайтлардан фойдаланган ҳолда олинган СТИР ва КТУТ кодлари акс этган мазкур Низомнинг 6-иловасидаги шаклга мувофиқ диний ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«рўйхатдан ўтказилган» ёзуви қайд этилган, рўйхатдан ўтказувчи орган муҳри билан тасдиқланган диний ташкилот устави (тилхат орқали берилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Давлат рўйхатидан ўтказилган диний ташкилот тўғрисидаги маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тегишли равишда ушбу Низомга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ Диний ташкилотлар реестрига ҳамда ахборот тизимлари орқали «Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси»га киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда диний ташкилот бир вақтнинг ўзида жойлашган жойи бўйича давлат солиқ хизмати органлари ва давлат статистика органларида ҳисобга қўйилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 сентябрдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.09.2020 й., 09/20/539/1257-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Диний ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёхуд таъсис ҳужжатлари йўқолганда ёки улар яроқсиз ҳолга келганда диний ташкилотнинг аризасига биноан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан уларнинг дубликатлари берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дубликат олиш учун аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хизматлари марказидан маълумотнома (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёхуд таъсис ҳужжатлар йўқолганда);
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2022 й., 09/22/28/0041-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ёхуд таъсис ҳужжатларининг асл нусхаси (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки таъсис ҳужжатлари яроқсиз ҳолга келганда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёхуд таъсис ҳужжатларнинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида даврий матбуот нашрида берилган эълон (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома ёхуд таъсис ҳужжатлар йўқолганда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гувоҳнома ёки таъсис ҳужжатларнинг дубликати берилганлиги учун белгиланган миқдорда тўлов тўланганлиги тўғрисида банкнинг тўлов ҳужжати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ёхуд таъсис ҳужжатларнинг дубликатини бериш тўғрисидаги ариза ўн иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Диний ташкилотлар рўйхатдан ўтказувчи органга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили 1 февралгача раҳбар органи томонидан қабул қилинган қарорлар нусхасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича ўтган йилдаги ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни, шу жумладан фаолиятни молиялаштириш манбалари ва маблағларнинг сарфланиши тўғрисидаги декларацияни, эътиқод қилувчиларнинг сони тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раҳбар органининг янги таркиби сайланганда ёки раҳбар органи таркибида ўзгаришлар бўлганда бир ой мобайнида бу тўғрисидаги раҳбар органи қарорининг нусхасини тақдим қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
режалаштирилаётган тадбирлар (конференциялар, семинарлар, тренинглар, йиғилишлар, акциялар ва бошқалар) ҳақида олдиндан хабар бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Диний ташкилотни тугатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Диний ташкилотни тугатиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ҳамда диний ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилот ўз ташаббусига кўра унинг юқори органи қарорига биноан ёки «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом талабларига диний ташкилот томонидан риоя қилинмаган тақдирда суд тартибида тугатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Диний ташкилотлар қонун ҳужжатлари ва ўз устави талабларини бузганда рўйхатдан ўтказувчи орган кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан унга тақдимнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тақдимномада кўрсатилган камчиликлар бир ой муддатда бартараф этилмаса ёки тақдимномада қайд қилинган ҳолатлар диний ташкилот томонидан такроран содир этилса, рўйхатдан ўтказувчи орган диний ташкилотни тугатиш юзасидан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Диний ташкилотни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган диний ташкилотнинг ваколатли раҳбар органи ёки суд тугатувчини — тугатиш комиссиясини ёки жисмоний шахсни тайинлайди ҳамда тугатиш муддатини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотнинг ваколатли раҳбар органи томонидан диний ташкилот тугатилиши ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, тугатувчи ҳақидаги маълумотлар, шунингдек диний ташкилотни тугатиш ҳақида унинг юқори органи томонидан қабул қилинган қарор илова қилинган ҳолда уч иш куни мобайнида рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилот суд томонидан тугатилган тақдирда, тугатувчи суднинг қарорини олгандан кейин уч иш куни мобайнида унинг нусхасини рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказувчи органнинг тугатувчига нисбатан эътирози бўлмаса, у тугатувчи ҳақидаги маълумотлар ҳамда диний ташкилотни тугатиш тўғрисидаги қарорни олгандан сўнг икки иш куни мобайнида давлат реестрига, шунингдек, ахборот тизимлари орқали «Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси»га диний ташкилотнинг тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади ҳамда бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг диний ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги тегишли бўлимини хабардор қилади.
(23-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 сентябрдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.09.2020 й., 09/20/539/1257-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шундан сўнг, тугатувчи томонидан диний ташкилотни тугатиш ишлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Тугатувчи томонидан диний ташкилот тугатилганлиги тўғрисида давлат реестрига ёзув киритиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотни тугатиш тўғрисидаги ёзувни давлат реестрига киритиш тўғрисидаги ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даврий босма нашрда чиққан диний ташкилотнинг тугатилганлиги тўғрисидаги эълон;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотнинг устави ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотнинг барча ҳисобварақлари ёпилганлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банкларнинг маълумотномалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредиторларнинг талаблари тўлиқ қондирилгандан кейин ортиб қолган мол-мулкнинг тасарруф этилганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳр ва штамплар йўқ қилинганлиги ҳақида ички ишлар органининг маълумотномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча лицензиялар ва рухсатномаларнинг асл нусхалари (агар мавжуд бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз йўқлиги тўғрисидаги маълумотномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатилаётган диний ташкилот қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати мавжуд эмаслиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тегишли бўлимининг ёзма жавоби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилот ҳужжатларининг давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотнома.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Рўйхатдан ўтказувчи орган диний ташкилот тугатилганлиги тўғрисида давлат реестрига ёзув киритиш учун назарда тутилган барча ҳужжатлар олингандан кейин беш иш куни мобайнида давлат реестрига диний ташкилот тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати тақдим этилмаса ёки улар зарур тартибда расмийлаштирилмаган бўлса, шунингдек тақдим этилган ҳужжатларда атайин нотўғри маълумот келтирилганлиги ёхуд диний ташкилотни тугатишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартиби бузилганлиги аниқланса давлат реестрига ёзувлар киритилиши рад этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Диний ташкилот тугатилганлиги тўғрисида давлат реестрига ёзув киритиш рад этилган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган рад этиш сабаблари аниқ кўрсатилган хатни тугатиш комиссиясига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат реестрига ёзув киритиш ҳақидаги қарор рўйхатдан ўтказувчи орган раҳбарининг буйруғи шаклида расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Рўйхатдан ўтказувчи орган давлат реестрига ҳамда ахборот тизимлари орқали «Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси»га диний ташкилот тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувлар киритилгандан кейин икки иш куни мобайнида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилот тугатилганлиги тўғрисида тугатиш комиссиясини белгиланган тартибда хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотга берилган лицензия ва рухсатномаларни (улар мавжуд бўлган тақдирда) уларни берган органларга топширади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 сентябрдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.09.2020 й., 09/20/539/1257-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Диний ташкилот тугатилганлиги тўғрисида давлат реестрига ёзув киритилгандан эътиборан диний ташкилот тугатилган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Давлат органлари билан диний ташкилотларнинг ўзаро муносабатларини мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоятлар, туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тегишли ҳудудларда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши учун қонун бўйича жавобгардирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотларнинг фаолияти қонун ҳужжатлари ва ўз уставига мувофиқлигини назорат қилиш рўйхатдан ўтказувчи орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илова
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилот ташаббускорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

Т/р
Ф.И.О
Туғилган йили,
ой, кун
Турар жойи
Иш жойи ва лавозими
Телефон рақами
Диний ташкилотнинг раҳбари_________________________________________________________________________________________________________________________________________________
(Ф.И.О. ва имзоси)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилот таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар (диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи учун)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Ташаббускор диний ташкилот номи
Диний ташкилот рўйхатдан ўтган санаси ва рақами
Диний ташкилот манзили
Диний ташкилот раҳбарнинг Ф.И.О
Ташаббускор диний ташкилот раҳбарининг имзоси ва диний ташкилот муҳри
Диний ташкилотларнинг
марказий бошқарув органи раҳбари_______________________________________________________________________________________________________________________
(Ф.И.О. ва имзоси)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Ф.И.О
Туғилган йили,
ой, кун
Турар жойи
Иш жойи ва лавозими
Телефон рақами
Диний ташкилотнинг раҳбари_________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
(Ф.И.О. ва имзоси)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЕЕСТРИ