Ҳужжат кучини йўқотган 07.08.1992 19.02.1992 йилдаги 70-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.02.1992 йилдаги 70-сон
Date of entry into force
19.02.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 07.08.1992
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги вазирлар маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси («Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси) фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 1992 йил 7 августдаги 367-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бозор муносабатларига ўтиш шароитларида республика давлат статистика органлари фаолиятини тубдан қайта қуриш, ижтимоий-сиёсий ривожланиш тўғрисида статистик ахборотнинг ягона тизимини ташкил этиш ва унинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, миллий счётлар тизимини амалиётга босқичма-босқич жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика Қўмитасининг энг муҳим вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада юз бераётган ижтимоий ва иқтисодий жараёнларни ҳамда уларнинг аҳоли турмуш даражасига, яратилган ишлаб чиқариш потенциали самарадорлигига ва халқ хўжалигининг баланслилиги даражасига таъсирини комплекс ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йирик социологик сўровлар ва тадқиқотлар ўтказиш асосида иқтисодий сиёсатни ва халқ хўжалиги тузилмасини такомиллаштириш юзасидан директив органларга таклифлар тайёрлаш ва тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкчиликнинг янги муносабатлари шаклланиши жараёнларини бозор ва унинг инфраструктураси ривожланишини, хўжаликни юритиш шакллари ва тадбиркорлик фаолияти турларини, монополиялашув даражасини ва монополияга қарши олиб борилаётган тадбирларнинг самарадорлигини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобот кўрсаткичларининг илмий асосланган тизимини, маълумотларни тўплаш ва уларни қайта ишлашнинг прогрессив шаклларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий-иқтисодий муаммоларни комплекс ишлаб чиқиш масалаларида статистика органларининг республиканинг бошқа иқтисодий органлари билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш, уларни зарур ахборот, таҳлилий ва прогноз маълумотлари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий-статистика ахбороти тизимининг барқарорлиги ва ишончлилигини таъминлаш, нархлар ва тарифларни кузатиб бориш ва рўйхатга олиш бўйича статистика ишларини ўтказиш, маҳсулот (ишлар, хизматларга улгуржи, харид ва чакана нархлар (тарифлар) индексларини ишлаб чиқиш, нархлар динамикаси интизоми ва даражаси тўғрисидаги маълумотларни мунтазам таҳлил қилиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулот ва товарлар етказиб бериш бўйича давлатлараро шартномаларнинг қандай бажарилаётганини таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бутун статистикани республика манфаатларига, қабул қилинган халқаро нормалар ва стандартларга жавоб берувчи миллий счётлар тизимига босқичма-босқич ўтказиш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлаб, лаҳзали, монографик ва бошқа иқтисодий-социологик кузатишлардан кенг фойдаланиш асосида ишлаб турган тармоқ статистикасини такомиллаштириш, фермер хўжаликлари фаолиятини, ўтказилаётган инвестиция сиёсати самарадорлигини, ташқи иқтисодий алоқаларни таҳлил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Республика статистика органлари ходимларининг чекланган сони, тегишли иш ҳақи фонди билан бирга, 6091 нафардан, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати ходимлари сони 90 нафардан иборат қилиб (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддат ичида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, вилоят статистика қўмиталари бошқармалари ва Тошкент шаҳар статистика бошқармасининг тузилмаси, вазифалари ва функцияларини қайта кўриб чиқсин ҳамда аппарат ходимлари сонини 20 фоиз қисқартириб, уларни мазкур қарордан келиб чиқувчи талабларга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ноҳия, шаҳар статистика органлари ва республика ҳисоблаш марказларининг тузилмаси, ходимлари сони ва функцияларини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг тузилмасини янада такомиллаштириш ва улардан самарали фойдаланиш юзасидан таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига Раиснинг тўрт нафар ўринбосарига, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарига, 7 кишидан иборат ҳайъатга эга бўлишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддат ичида республика ҳудудида жойлашган барча хўжалик субъектларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ҳафта муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Фанлар академияси билан биргаликда миллий счётлар тизимини жорий этиш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳининг таркиби юзасидан таклифларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши билан биргаликда Қўмита ҳузурида нархлар индексларининг ишончлилигини баҳолаш бўйича Эксперт кенгаш ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига 1992 йил учун статистика ишларининг тасдиқланган режасини амалга ошириш учун 20,2 млн сўм ҳажмида маблағ ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига тижорат фаолиятидан ва бюджетдан ташқари маблағ билан таъминлашнинг бошқа манбаларидан олинадиган даромадлардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. СССР Давлат статистика қўмитасининг ҳисобга олиш, статистика ва назорат соҳасидаги раҳбар ходимлар ва мутахассисларнинг малакасини ошириш тармоқ институти Ўзбекистон филиали ҳамда СССР Давлат статистика қўмитасининг статистика ахбороти Бутуниттифоқ илмий-тадқиқот ва лойиҳа-технология институти Ўзбекистон филиали тегишли равишда Ҳисобга олиш ва статистика соҳасидаги раҳбар ходимлар ва мутахассисларнинг малакасини ошириш республика тармоқлараро институтига ва Ўзбекистон статистика ахбороти илмий-тадқиқот институтига айлантирилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига бўйсундирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ўқув ва илмий бўлинмалари ўз фаолиятларини тўла хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш принциплари асосида амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг талабномалари бўйича унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун моддий ресурслар ажратсинлар, Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика тизимини зарур замонавий техника билан қайта жиҳозлаш учун хорижий валюта маблағлари ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ Б. С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 19 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 19 февралдаги 70-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИ МАРКАЗИЙ АППАРАТИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

Раис

Методология масалалари йиғма ишлари ва статистикани такомиллаштириш бошқармаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— халқ хўжалиги баланслари ва миллий счётлар тизими бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— молия статистикаси бўлими.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусийлаштириш ва мулкчиликнинг янги шакллари статистикаси бўлими.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раиснинг биринчи ўринбосари — Капитал қурилиш, транспорт, алоқа, уй-жой-коммунал хўжалиги статистикаси ва ташқи иқтисодий алоқалар комплекси раҳбари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Капитал қурилиш, транспорт, алоқа ва уй-жой-коммунал хўжалиги статистикаси ва таҳлили бошқармаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— капитал қурилиш ва пудрат ишлари статистикаси ва таҳлили бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— транспорт, алоқа ва уй-жой-коммунал хўжалиги статистикаси ва таҳлили бўлими.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлатлараро, ташқи иқтисодий алоқалар ва моддий ресурслар статистикаси бўлими.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис ўринбосари — Саноат ва фан-техника потенциали статистикаси комплекси раҳбари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат ва фан-техника потенциали статистикаси ва таҳлили бошқармаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— машинасозлик, оғир саноат тармоқлари ва фан-техника потенциали бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— халқ истеъмоли моллари ва енгил саноат маҳсулотлари бўлими.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлар бошқармаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис ўринбосари — Ижтимоий статистика ва аҳолининг турмуш даражаси комплекси раҳбари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий статистика бошқармаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— ижтимоий статистика ва аҳолининг турмуш даражаси бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— савдо, хизматлар, нархлар ва тарифларни кузатиб бориш ва рўйхатга олиш бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— демография ва аҳолининг иш билан бандлиги статистикаси бўлими.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис ўринбосари — Деҳқончилик саноати статистикаси комплекси раҳбари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқончилик саноати комплекси статистикаси ва таҳлили бошқармаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— деҳқончилик саноати комплекси статистикаси бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ва тайёрлаш статистикаси бўлими.