Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Олий таълим ташкилотларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(буйруқ номи Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 26 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3069]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Олий таълим ташкилотларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир И. МАДЖИДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 9 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-2018-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 9 августдаги 19-2018-сон буйруғига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим ташкилотларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ олий таълим ташкилотларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизимини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом 2018-2019 ўқув йилида, шунингдек кейинги ўқув йилларида олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган талабаларнинг билимини назорат қилиш ҳамда баҳолашда қўлланилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низом талаблари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни модул тизимига асосланган олий таълим ташкилотларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашда қўлланилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Талабалар олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчилари томонидан биринчи машғулотда мазкур Низом талаблари билан таништирилиши шарт.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Талабалар билимини баҳолашда малакавий амалиёт, курс иши, фан (фанлараро) давлат аттестацияси, битирув малакавий иши, шунингдек магистратура босқичида илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик ишлар ҳамда магистрлик диссертацияси бўйича мазкур Низомда белгиланган баҳолаш мезонлари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Назорат турлари ва баҳолаш мезонлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Олий таълим ташкилотларида талабалар билимини назорат қилиш оралиқ ва якуний назорат турларини ўтказиш орқали амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Оралиқ назорат семестр давомида ишчи фан дастурининг тегишли бўлими тугагандан кейин талабанинг билим ва амалий кўникмаларини баҳолаш мақсадида ўқув машғулотлари давомида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Оралиқ назорат тури ҳар бир фан бўйича фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда 2 мартагача ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оралиқ назорат турини ўтказиш шакли ва муддати фаннинг хусусияти ва фанга ажратилган соатлардан келиб чиқиб тегишли кафедра томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Оралиқ назорат турининг топшириқлари тегишли кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилади ва мазкур кафедра мудири томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Семестр давомида ҳафтасига 2 академик соатдан (тиббиёт олий таълим ташкилотларида 4 академик соатдан) кам бўлган фанлар бўйича оралиқ назорат тури ўтказилмайди.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Талабанинг амалий, семинар, лаборатория машғулотлари ва мустақил таълим топшириқларини бажариши, шунингдек унинг ушбу машғулотлардаги фаоллиги фан ўқитувчиси томонидан баҳолаб борилади. Баҳолаш мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган мезонлар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабани оралиқ назорат тури бўйича баҳолашда, унинг ўқув машғулотлари давомида олган баҳолари инобатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Якуний назорат тури семестр якунида (тиббиёт олий таълим ташкилотларида фан якунида) тегишли фан бўйича талабанинг назарий билим ва амалий кўникмаларини ўзлаштириш даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Якуний назорат турини ўтказиш шакли тегишли фан бўйича кафедра томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Якуний назорат тури олий таълим ташкилотларининг тегишли факультет декани ёки ўқув-услубий бўлим томонидан ишлаб чиқиладиган ҳамда ўқув ишлари бўйича проректор томонидан тасдиқланадиган Якуний назорат турларини ўтказиш жадвалига мувофиқ ўтказилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Тиббиёт олий таълим ташкилотларида оралиқ ва якуний назорат турлари объектив тизимлаштирилган клиник синов ёки объектив тизимлаштирилган имтиҳон шаклларида ўтказилиши мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Талабалар билимини баҳолаш мезонлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Талабаларнинг билими қуйидаги мезонлар асосида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талаба мустақил хулоса ва қарор қабул қилади, ижодий фикрлай олади, мустақил мушоҳада юритади, олган билимини амалда қўллай олади, фаннинг (мавзунинг) моҳиятини тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради ҳамда фан (мавзу) бўйича тасаввурга эга деб топилганда — 5 (аъло) баҳо;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талаба мустақил мушоҳада юритади, олган билимини амалда қўллай олади, фаннинг (мавзунинг) моҳиятни тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради ҳамда фан (мавзу) бўйича тасаввурга эга деб топилганда — 4 (яхши) баҳо;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талаба олган билимини амалда қўллай олади, фаннинг (мавзунинг) моҳиятни тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради ҳамда фан (мавзу) бўйича тасаввурга эга деб топилганда — 3 (қониқарли) баҳо;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талаба фан дастурини ўзлаштирмаган, фаннинг (мавзунинг) моҳиятини тушунмайди ҳамда фан (мавзу) бўйича тасаввурга эга эмас деб топилганда — 2 (қониқарсиз) баҳо билан баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Назорат турларини ўтказиш бўйича тузилган топшириқларнинг мазмуни талабанинг ўзлаштиришини холис (объектив) ва аниқ баҳолаш имкониятини бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Талабалар билимини баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Талабалар билимини баҳолаш 5 баҳолик тизимда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Оралиқ назорат турини ўтказиш ва мазкур назорат тури бўйича талабанинг билимини баҳолаш тегишли фан бўйича ўқув машғулотларини олиб борган профессор-ўқитувчи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якуний назорат турини ўтказиш ва мазкур назорат тури бўйича талабанинг билимини баҳолаш ўқув машғулотларини олиб бормаган профессор-ўқитувчи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли фан бўйича ўқув машғулотларини олиб борган профессор-ўқитувчи якуний назорат турини ўтказишда иштирок этиши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якуний назорат турини ўтказишда келишув асосида бошқа олий таълим ташкилотларининг тегишли фан бўйича профессор-ўқитувчилари жалб қилиниши мумкин.
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Тиббиёт олий таълим ташкилотларида оралиқ ва якуний назорат турларини ўтказиш, шунингдек талабаларнинг билимини баҳолаш тегишли кафедра мудири томонидан ташкил этиладиган комиссия томонидан амалга оширилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия таркиби тегишли фан профессор-ўқитувчилари ва соҳа мутахассислари орасидан шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия таркибига келишув асосида бошқа ташкилотларнинг соҳа мутахассислари ҳам жалб қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Олий таълим ташкилотида назорат турларини ўтказилиши тегишли олий таълим ташкилотининг таълим сифатини назорат қилиш бўлими томонидан доимий равишда ўрганиб борилади. Бунда назорат турларини ўтказилиш тартиби бузилганлиги аниқланган ҳолларда, ўтказилган назорат турларининг натижалари бекор қилиниши ҳамда тегишли назорат тури қайтадан ўтказилиши мумкин.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Талаба тегишли фан бўйича якуний назорат тури ўтказиладиган муддатга қадар оралиқ назорат турини топширган бўлишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Оралиқ назорат турини топширмаган, шунингдек ушбу назорат тури бўйича «2» (қониқарсиз) баҳо билан баҳоланган талаба якуний назорат турига киритилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якуний назорат турига кирмаган ёки киритилмаган, шунингдек ушбу назорат тури бўйича «2» (қониқарсиз) баҳо билан баҳоланган талаба академик қарздор ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Талаба узрли сабабларга кўра оралиқ ва (ёки) якуний назорат турига кирмаган тақдирда ушбу талабага тегишли назорат турини қайта топширишга факультет деканининг фармойиши асосида рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Бир кунда 1 тадан ортиқ фан бўйича якуний назорат тури ўтказилишига йўл қўйилмайди. Якуний назорат турларини ўтказиш камида 2 кун оралиғида белгиланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Битирувчи курс бўлмаган талабалар кузги семестр натижалари бўйича 3 тагача фандан (фанлардан) академик қарздорлиги бўлган ҳолларда талабага бир ойгача, баҳорги семестр натижалари бўйича 3 тагача фандан (фанлардан) академик қарздорлиги бўлган талабага тегишли фан (фанлар) бўйича оралиқ ва (ёки) якуний назорат турларини янги ўқув йили бошидан қайта топшириш учун 1 ой муддат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Битирувчи курс талабаларига баҳорги семестр натижалари бўйича ўзлаштирмаган фандан (фанлардан) қайта топшириш учун якуний давлат аттестацияси бошлангунга қадар рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фанлардан академик қарздорлиги 4 та ва ундан кўп бўлган талабаларга қайта топширишга рухсат берилмайди ва улар олий таълим ташкилоти ректорининг (бошлиғининг, филиал директорининг) буйруғи билан курсдан қолдирилади.
(25-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Талабага оралиқ ва (ёки) якуний назорат турини қайта топшириш учун берилган муддат давомида талаба томонидан қайта топширишлар сони 2 мартадан кўп бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талаба оралиқ ва (ёки) якуний назорат турини биринчи марта қайта топширишдан ўта олмаган тақдирда, факультет декани томонидан комиссия тузилади. Комиссия таркиби тегишли фан бўйича профессор-ўқитувчи ва соҳа мутахассислари орасидан шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иккинчи марта оралиқ ва (ёки) якуний назорат турини ўтказиш ва талабани баҳолаш мазкур комиссия томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Берилган муддат давомида мавжуд бўлган қарздорликни топшира олмаган талаба бўйича факультет декани билдирги билан олий таълим ташкилоти ректорини (бошлиғини, филиал директорини) хабардор қилади ва ушбу талаба ректор (бошлиқ, филиал директори) буйруғи асосида курсдан қолдирилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Талаба узрли сабабларсиз малакавий амалиётга қатнашмаган, шунингдек малакавий амалиёт якунлари бўйича «2» (қониқарсиз) баҳо билан баҳоланган ҳолларда, у академик қарздор ҳисобланади ва курсдан қолдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Курсда қолдирилган талаба фанни (фанларни) ўзлаштирмаган семестр бошидан тўлов-контракт асосида мазкур ўқув йилининг тегишли семестри учун тасдиқланган ўқув режага мувофиқ ўқишни давом эттиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Баҳолаш натижасидан норози бўлган талабалар факультет декани томонидан ташкил этиладиган Апелляция комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Апелляция комиссияси таркибига талабани баҳолашда иштирок этмаган тегишли фан профессор-ўқитувчилари орасидан комиссия раиси ва камида тўрт нафар аъзо киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Талаба баҳолаш натижасидан норози бўлган тақдирда, баҳолаш натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида апелляция бериши мумкин. Талаба томонидан берилган апелляция Апелляция комиссияси томонидан 2 кун ичида кўриб чиқилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Талабанинг апелляциясини кўриб чиқишда талаба иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Апелляция комиссияси талабанинг апелляциясини кўриб чиқиб, унинг натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилади. Қарорда талабанинг тегишли фанни ўзлаштиргани ёки ўзлаштира олмагани кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция комиссияси тегишли қарорни факультет декани ва талабага етказилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Баҳолаш натижаларини қайд қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Талабалар билимини баҳолаш тегишли фан бўйича профессор-ўқитувчи томонидан Талабаларнинг фанларни ўзлаштиришини ҳисобга олиш журналида (бундан буён матнда Журнал деб юритилади) қайд этиб борилади. Профессор-ўқитувчи қўшимча равишда талабалар билимини баҳолашни электрон тизимда ҳам юритиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Профессор-ўқитувчи Журналда талабага қўйилган баҳоларни шу куннинг ўзида қайд этиб боради. Агар талабанинг билимини баҳолаш ёзма иш шаклида ўтказилган бўлса, бунда профессор-ўқитувчи талабаларнинг натижаларини 3 кундан кўп бўлмаган муддатда Журналга қайд этиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Назорат тури бўйича талабанинг билими «3» (қониқарли) ёки «4» (яхши) ёхуд «5» (аъло) баҳо билан баҳоланганда, назорат турини қайта топширишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Талаба назорат тури ўтказилган вақтда узрли сабабларсиз қатнашмаган ҳолларда Журналга «0» белгиси ёзиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Журнал тегишли фан бўйича ўқув машғулотларини олиб борган профессор-ўқитувчи, кафедра мудири ва факультет декани томонидан имзоланади ҳамда факультет деканатида сақланади. Журналнинг сақланиши учун факультет декани масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Талабаларнинг якуний назорат тури бўйича баҳолари Журналга қайд этилганда, шу куннинг ўзида талабанинг Баҳолаш дафтарига ҳам ёзиб қўйилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Якуний назорат тури бўйича талабанинг билими «2» (қониқарсиз) баҳо билан баҳоланган ёки Журналга «0» белгиси ёзиб қўйилган ҳолларда ушбу баҳо ёки белги талабанинг Баҳолаш дафтарига ёзилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Журналнинг ўз вақтида, тўғри ва тўлиқ юритилиши, шунингдек ундаги баҳо ва бошқа маълумотларга асоссиз ўзгартиришлар киритилмаслиги учун факультет декани ва тегишли фан бўйича профессор-ўқитувчи масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Тегишли ўқув йили якуни бўйича ишчи ўқув режадаги фанлар бўйича «3» (қониқарли) ёки «4» (яхши) ёхуд «5» (аъло) баҳо билан баҳоланган талаба олий таълим ташкилоти ректорининг (бошлиғининг, филиал директорининг) буйруғига асосан кейинги курсга ўтказилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Баҳолаш натижалари кафедра йиғилишлари, факультет ва олий таълим ташкилоти Кенгашларида мунтазам равишда муҳокама этиб борилади ва тегишли қарорлар қабул қилинади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ўзбекистон Республикасининг олий таълим ташкилотларида талабалар ўзлаштиришини баҳолаш тизимини 5 баҳо ёки 100 баллик тизим ва илғор хорижий давлатлар олий таълим тизимида қўлланиладиган баҳолаш тизимига қиёсий таққослаш ҳамда уларга ўтказиш мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ жадваллар асосида амалга оширилади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим ташкилотларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги низомга ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)