Ҳужжат кучини йўқотган 07.08.1992 17.02.1992 йилдаги 66-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.02.1992 йилдаги 66-сон
Date of entry into force
17.02.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 07.08.1992
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРАҚҚИЁТ ИСТИҚБОЛИНИ БЕЛГИЛАШ ҚЎМИТАСИНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси («Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси) фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 7 августдаги 367-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 13 февралдаги Фармонига мувофиқ ҳамда республиканинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашнинг миллий дастурларини шакллантириш ва рўёбга чиқариш ҳамда бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш шароитида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларини белгилашнинг ролини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитасига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш тараққиёт истиқболларини белгилаш ва параметрларини аниқлаш соҳасида республика иқтисодий органлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, концернлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув органларининг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун республиканинг бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиши дастурлари, йирик иқтисодий, ижтимоий ва илмий-техникавий муаммоларни ҳал қилиш лойиҳаларини, аҳолининг турмуш даражаси ва ижтимоий муҳофазасини оширишга оид давлат сиёсатини шакллантириш, инвестиция, пул муомаласини тартибга солиш ва молия-кредит механизмини такомиллаштириш, халқ хўжалиги тузилмаларини қайта қуриш борасидаги таклифларни киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвесторлар иштирокида йирик инвестиция дастурлари прогнозлари экспертизасини ўтказиш ва уларни Вазирлар Маҳкамасининг тасдиғига киритиш, хорижий инвестициялардан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланишни назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
статистика органлари, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий бошқарув органларидан, шунингдек, идоравий бўйсунишларидан қатъи назар, бирлашмалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ўз вазифаларини бажариш учун зарур бўлган статистик маълумотлар ва материалларни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳим халқ хўжалиги муаммоларини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссиялар ва кенгашлар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг истиқболдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнозларини, параметрларини ишлаб чиқишга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясини, илмий-тадқиқот, технологик, лойиҳа-конструкторлик ташкилотларини, олий ўқув юртлари ва бошқа муассасаларни, шунингдек, айрим олимлар ва йирик мутахассисларни жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига берилган ваколатлар доирасида меъёрий ва методик ҳужжатларни тасдиқлаш, ноширлик фаолиятини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси марказий аппарати ходимларининг 180 нафардан иборат (хизмат кўрсатувчи ходимларни ҳисобга олмаган ҳолда), тегишли иш ҳақи фондига эга бўлган чекланган миқдори белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмитага Қўмита раисининг беш нафар ўринбосарига, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга ҳамда шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган 9 кишидан иборат ҳайъатга эга бўлишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хизмат мақоми, моддий-маиший таъминот, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитларига кўра Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари вазирларга, Раиснинг ўринбосарлари — вазирнинг биринчи ўринбосарларига тенглаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси Раисига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига белгиланган ходимлар сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартишлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита марказий аппарати фаолиятининг йўналиши ва тузилмаси ўзгариши муносабати билан марказий аппаратдан бўшатиладиган ходимлар учун ишга жойлашиш даврида, лекин уч ойдан кўп эмас, уларнинг аввалги иш жойида олган лавозим маошларини сақлаб қолиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси ташкил этилганлиги муносабати билан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида мавжуд вилоятлар ва Тошкент шаҳар режа комиссиялари негизида 20—30 кишидан иборат ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва жойлаштиришни прогнозлаш ва иқтисодиётни мувофиқлаштириш бўйича бошқарма ташкил этилсин. Белгилаб қўйилсинки, айтиб ўтилган ҳудудий бошқармалар ҳокимликларнинг ва Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси бўйсунишида бўлади ҳамда уларга ҳисоб бериб туради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ноҳиялар, шаҳарлардаги ноҳиялар ва шаҳарлар ҳокимлари ҳузурида мавжуд ноҳия ва шаҳар режа комиссиялари ходимлари сони ва маблағлари ҳисобидан ноҳия, шаҳар иқтисодиёти ривожланишини мувофиқлаштириш бўйича 3—8 кишилик бўлимлар ташкил этилсин. Бу ҳудудий органларга методик раҳбарлик қилиш Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қўмита фаолияти йўналишини ҳисобга олган ҳолда, унинг илмий ва ахборот билан таъминланиш даражасини ошириш мақсадида унга қарашли илмий-тадқиқот ташкилотлари қайтадан ташкил этилсин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитасининг ҳисоблаш маркази бор бўлган Иқтисодиёт ва нормативлар илмий-тадқиқот институти ҳамда Ахборот ва техник-иқтисодий тадқиқотлар илмий-тадқиқот институти негизида Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитасининг Иқтисодиёт илмий-тадқиқот институти ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси бир ой муддат ичида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун, Қўмитанинг янги функциялари ва фаолияти йўналишларини ҳисобга олган ҳолда, Қўмита тўғрисидаги Низом лойиҳасини киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт илмий-тадқиқот институти тўғрисидаги Низомни, унинг ходимлари сони ва тузилмасини тасдиқласин. Институт фаолиятининг илмий йўналиши, илмий ходимларни моддий рағбатлантириш тизими тубдан қайта кўриб чиқилсин, раҳбарлик қилиш даражаси оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитасига боғлик «Ҳаёт ва иқтисод» («Жизнь и экономика») журналини таъсис этиш ва нашр қилиш ҳуқуқи берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 26 августдаги 300-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай амалга оширилаётганлиги 1992 йил май ойида кўриб чиқилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 17 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 17 февралдаги 66-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРАҚҚИЁТ ИСТИҚБОЛИНИ БЕЛГИЛАШ ҚЎМИТАСИНИНГ МАРКАЗИЙ АППАРАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

Раис

Раиснинг биринчи ўринбосари — ижтимоий-иқтисодий тараққиётни ва ташқи иқтисодий алоқаларни прогнозлаш комплекси раҳбари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва халқ хўжалиги баланси параметрларини прогнозлаш йиғма бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бозор иқтисодиётини шакллантиришни таҳлил этиш бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Минтақалар иқтисодиёти ривожланиши истиқболлари ва ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи иқтисодий алоқаларнинг ривожланишини прогнозлаш бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспорт имкониятларини прогнозлаш ва экспорт-импорт бўйича маҳсулот етказиб беришларни бошқариб бориш бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иккинчи бўлим
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис ўринбосари — саноат, ёқилғи-энергетика ресурслари ривожланишини ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришни прогнозлаш комплекси раҳбари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат ишлаб чиқариши ривожланишини прогнозлаш йиғма бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёқилғи-энергетика комплекси ривожланишини прогнозлаш бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Машинасозликни ривожлантиришни прогнозлаш бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Минерал-хом ашё ресурсларини, кимё ва металлургиянинг ривожланишини прогнозлаш бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ истеъмоли моллари ва енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш ва прогнозлаш бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис ўринбосари — деҳқончилик саноати комплекси ривожланишини прогнозлаш комплексининг раҳбари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баланслар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ривожланишини прогнозлаш бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқончилик саноати комплекси қайта ишлаш тармоқларини истиқболли ривожлантиришни мувофиқлаштириш бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқончилик саноати комплекси ривожланишини инвестициялаш бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология ва табиатдан оқилона фойдаланиш бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис ўринбосари — ижтимоий ривожланиш ва аҳолини ҳимоя қилиш комплекси раҳбари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий ривожланишни прогнозлаш, аҳолининг иш билан таъминланиши ва ижтимоий ҳимоя қилинишини бошқариш бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмол бозорини, пул муомаласини прогнозлаш ва бошқариш бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими ва маданият бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлашнинг ривожланишини мувофиқлаштириш ва прогнозлаш бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис ўринбосари — инвестицияларни ва фан-техника тараққиётини прогнозлаш комплекси раҳбари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестициялар ва фан-техника тараққиётини прогнозлаш йиғма бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш индустрияси ва пудрат ишлари бозорини бошқариш бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бинокорлик материаллари саноати, ёғоч-тахта тайёрлаш ва ёғочга ишлов беришнинг ривожланишини прогнозлаш бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой-коммунал қурилишнинг ривожланишини мувофиқлаштириш бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт, информатика ва алоқа тизимининг ривожланишини мувофиқлаштириш ва истиқболлари бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлар бошқармаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кадрлар бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тасарруфидаги ташкилотлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт илмий-тадқиқот институти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳаёт ва иқтисод» («Жизнь и экономика») журнали таҳририяти